Шу ерда ёзувчининг: “Биз Достоевскийга эргашиб “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деб такрорлаймиз. Гўзалликни эса муҳаббат яратади. Шундай экан, ишқ-муҳаббатсиз дунёни англаб бўладими? Бу оламни, одамни адабиётсиз, санъатсиз ҳам англаб бўлади дегани эмасми?” (“Ёшлик” журнали. 2011йил. 8-сон) деган фикри ҳикоянинг моҳиятини англаб етишимизга ёрдам беради. Davomini o'qish
Teglar: Yo’ldosh Solijonov
Jeyms Joys. Uliss sarguzashtlari & Jeyms Joys haqida suhbat va maqola
Жеймс Жойс (1882-1941) адабиёт майдонига янгича поэтик услуб кашфиётчиси сифатида пайдо бўлди. «Ушбу услубда бадиий шакл ўзида ғоявий, психологик ва бошқа жиҳатларни мужассам этиб, мазмун ўрнини боса оладиган даражада намоён бўлди. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Yoshlik devoni & Yo’ldosh Solijonov. Ruhiyatni yoritgan she’riyat
Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Эркин Воҳидов поэтик тафаккури ғоят кенг ва тиниқ шоир эканлигини таъкидлаш зарур. Ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга теран нигоҳ билан қараш, уларнинг туб моҳиятини англашга интилиш, қайси бири хайрли, қай бири сохталигини аниқлай олиш истаги шоирнинг илк ижодий қадамларидан буён йўлдош бўлиб келди… Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar & Yo’ldosh Solijonov. «Besh navo»ning xush havosi
Халқимизда “Аввал ўйла, кейин сўйла”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” қабилидаги ҳикматли гаплар бежиз айтилмаган. Бу бизни ҳар бир сўзнинг қадрига етишга, энг зарурини танлаб олиш ва қўллашга, сўз қудрати олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этишга ўргатади. Абду Наби ҳам буни яхши билади, ҳар бир сўзга эҳтиёткорлик билан ёндашади, унинг куч-қудратини аниқ ҳисобга олади, энг зарурини, юки залворлисини танлаб олади… Davomini o'qish
Hamza. Devon & Yo’ldosh Solijonov. Haqiqat izlagan adib
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёт йўли ва ижодий мероси кекса авлодга бирмунча таниш. Улар Ҳамзани халқни саводли қилиш учун жонини жабборга бериб янгича усулда мактаблар очган, дарсликлар яратган муаллим, октябрь тўнтаришини хайрихоҳлик билан қаршилаган шахс, инқилобни куйлаган шоир, сермаҳсул драматург, жадидчилик ҳаракатининг атоқли вакили сифатида биладилар. Аммо ҳозирги авлод унинг ижодини юзаки билади, шахси тўғрисида эса бир-бирига зид маълумотлар қуршовида кўнгли алағда… Davomini o'qish
Yo’ldosh Solijonov. Pokiza niyatning nurli yo’llari
Ҳозирги ўзбек шеъриятида ўз йўлини топган, ўз овозига эга бўлган, ўзига хос поэтик олам яратган ижодкорлардан бири шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдир. Шоир илк ижодий қадамларидан бошлаб, замондошини ғафлат уйқусидан уйғотиш, ўзига келтириш, хушёр торттириш, ўзлигини англаш ҳамда англатиш ниятида турли жанрлар ва шаклларда асарлар яратиб келаётир. Davomini o'qish
Yo’ldosh Solijonov. Sizif va absurd
Очиғи, мен Ғарб адабиёти назарияси, хусусан, сўнгги йилларда истеъмолга кириб келган ва жуда кўп қўлланилаётган модернизм, постмодернизм, абсурд, экзистенциализм, сюрреализм каби атамалар моҳиятини яхши билмайман. Уларни англашга, қанча кўп билишга интилганим сайин бу борада билимларим камлигини кўпроқ англаяпман. Davomini o'qish
Mehr bog’ida o’sgan daraxt (Qutlibeka ijodiga bir nazar).
Қутлибека “Менинг ҳам бобо юрт, ота юртим — шу. Кўз очиб кўрганим — Кунга яқин ер, Кўзларим юмилса, ётар юртим шу” деб тан олган жаннатмонанд Ўзбекистоннинг содиқ фарзанди сифатида унинг ҳар бир ютуғи, ниш ураётган ҳар дона майсаси, ёғаётган томчи ёмғири, эсаётган шамолидан ҳам гўзаллик излайди. Унинг “вужуди ишқ билан, ҳайрат билан” тўла. Шунинг учун ҳам ҳар бир сатрида ўқувчисига қувончу ҳасратини яширмай айта олади. Davomini o'qish