Mikoyil Mushfiq. Abadiyat nag’masi.

015 июнь — Атоқли азарбайжон шоири Микойил Мушфиқ таваллуд топган кун

Атоқли азарбайжон шоири Микойил Мушфиқ 1908 йил 5 июнда Бакуда туғилган. 1939 йилнинг 12 мартида советлар тузуми томонидан қатл этилган. Ўзининг қисқа ҳаёти ва фаолияти мобайнида яратган асарлари нафақат азарбайжон,балки умумтурк адабиётининг хазинасидан муносиб ўрин олган.

099

   Микойил Мушфиқ Бокуда 1908 йил 5 июнда дунёга келган. Худди бизнинг Усмон Носирга ҳам ижоди, ҳам тақдири билан ўхшаш Мушфиқ янги озарбайжон шеъриятига чақиндек чақнаб кирган. Худди Усмон Носирдек ўша давр ёшларининг севимли шоирига айланган, қисқа ҳаёти ва фаолияти мобайнида нафақат озарбайжон, балки умумтурк адабиётининг хазинасидан муносиб ўрин олишга арзигулик асарлар ёзган. Худди Усмон Носирдек зуғумкор советлар тузуми томонидан 1939 йилнинг 12 мартида қатл этилган.Жасади Каспий денгизига ташлаб юборилган.

МИКОЙИЛ МУШФИҚНИНГ «АБАДИЯТ НАҒМАСИ» КИТОБИНИ САLAMEO ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИШИНГИЗ,ПРИНТЕРДАН ЧИҚАРИШИНГИЗ ВА ЮКЛАБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

05

(Tashriflar: umumiy 113, bugungi 1)

Izoh qoldiring