Abdulla Oripov. Iyun she’rlari

09    Ўтган ва янги аср ўзбек шеъриятининг атоқли сиймоси Абдулла Ориповнинг ёз фаслининг биринчи ойида қоғозга туширган шеърларини мамнуният билан тақдим этамиз ва устоз шоирга кўп минглаб мухлислари номидан энг эзгу тилакларимизни йўллаб қоламиз. Davomini o'qish

Gomer, Geyne, Gamletmi yoki Homer, Hayne, Hamletmi?

78

Ҳар гал китоб варақлаганда ёхуд мақола ёзиш жараёнида тил билан боғлиқ қатор муаммоларга дуч келаман. Айримларига жавоб излагандай, топгандай ҳам бўламан, бироқ кўнгил қурғур ҳеч тўлмайди-да. Балки сиз ҳам бу каби чалкашликларга тўқнаш келарсиз? Уильям Шекспирми Вильям Шекспир? Гомер, Гайне, Гамлетми Ҳомер, Ҳайне, Ҳамлет? Мао Цзедун, Ху Цзинтао, Конфуцийми Мао Зедўнг, Ҳу Жинтао, Кўнг Зи? Олижаноб, туюлмоқ, қоронғуми олийжаноб, ту­йилмоқ, қоронғи? Қай бири тўғри? Ахир, улардан бирини танлаш керак-ку? Тўғри, унисини танласак ҳам, бунисини танласак ҳам маънога путур етмайди. Аммо, сўздаги икки хилликка барҳам бериш, тўғрироғи, аниқлик киритиш ниятида тилшунос олим Равшан Жомонов билан шу мавзуда суҳбат қуришга ошиқдим. Davomini o'qish

O’g’uz Atay. Otamga maktub

088     Сизга баъзи нарсаларни айтолмагандим. Бир-икки йил яна яшаганингизда ёки бу дунёга (бир неча кунга бўлса ҳам) қайтиб келганингизда эди, ҳаммаси бошқача бўлармиди? Чорасизлик туфайли кўп нарсаларнинг маъноси йўқолиб бормоқда. Ўзингиз бўлмаганингиздан кейин сизга ёзилган мактуб нима ишга ярарди? Фақат мен ҳам бир ишнинг бошини тутдим, отажон. Ён-веримдагиларга сиз ҳақингизда гапириб берсам, “Қандай яхши” дейишади, “Бу нарсалардан бирон жойда фойдаланишинг керак” дея тавсия қилишади. Шу сабаб сиздан узр сўрайман, отажон. Сиздан “бирон жойда” масалан, мактубда фойдаланишга мажбурман. Davomini o'qish

Zulfiya Mo’minova. Dilimdan so’z ochsam & Ayolga baxt bering, saodat bering

092

   «Она қишлоғим Қоратов тоғининг ён бағрида жойлашгани учун бағоят сўлим ва гўзал табиатли, — деб ёзади у ўз таржимаи ҳолида,- Бу ерда халқ оғзаки ижодини яхши биладиган, яхши ижро этадиган одамлар яшайди. Шулар қатори менинг раҳматли бобомни Мўмин оқин деб аташган.Бобом бир неча соатлаб достонлар айтганлар. Орадан йиллар ўтди ва халқ қўшиқларига бўлган ҳавас менинг қалбимда шеърга бўлган интилиш уруғини сочди. Davomini o'qish

Elnazar. She’rlar

023    Элназар шеърларининг ўзига хос жиҳати уларнинг ўзбек халқ достонлари оҳанглари билан йўғрилганидадир. Бу ўлмас ва ҳикматли оҳанглардан узоқлашиб кетаётгандай туюлган бугунги кунда шоирнинг айни шу жиҳатларига урғу бергим,  ёш дўстим шеърларида ҳали анча маромига етмаган сатрлар борлигига  қарамай қўллагим келди.  Бу достонларнинг мафтункор оламини,  достон қаҳрамонларинининг ўзига хос инсоний қирраларини янгича кашф этиш Элназарга насиб бўлишини тилайман. Davomini o'qish

Bayram Ali. Mitti hikoyalar

091

    Қизалоқ болалар уйида ота-онасининг юзини ерга қаратмасликка тиришарди. Улғайиб, мактабга боргач ҳам шуни ўйлади. Бир куни унга “ўғри” деб туҳмат қилишганида, энди ота-онаси ўзини ёмон кўриб қолишидан қўрқиб кетди. Йиғлади. Ота-онасига айбсиз эканини айтгиси, уларни жуда кўргиси келди… Davomini o'qish

Davlat tili to’g’risidagi qonun tahrirga muhtojmi?

09    Қонуннинг 15-моддасига кўра, Ўзбекистонда яшовчи шахслар ўз исм ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар. Собиқ Иттифоқ даврида ҳозирги Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида яшаган аҳоли фамилиясига мажбуран “-ов”, “-эв” каби қўшимчалар қўшилган эди. Қонуннинг юқорида тилга олинган 15-моддаси бу каби қоидалар энди мажбурий эмаслигини белгилайди. Исмини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзишни истаган шахс энди исмини, масалан, “Айджамал Садыкова”дан “Ойжамол Содиқ” ёки “Ойжамол Содиқ қизи”га ўзгартириши мумкин. Шунингдек, рус миллатига мансуб кишининг исмини “Иван Адамов”дан “Иван Одам”га мажбурлаб “ўзбеклаштириш” қонунга зид. Davomini o'qish

Nodir Normatov. Sabr daraxtida ochilgan gullar

057    “Ўлмасингиздан бурун ўлинг” деган машҳур ақидани рассом Файзулла Аҳмадалиев мактабда ўқиб юрганларидаёқ эшитган, бу ҳикматнинг у туғилиб ўсган Сайрам қишлоғидан чиққан буюк Ахмад Яссавийга тегишли эканлигини ҳам билган, аммо ўша замонларда бу гап мағзини чуқур тушуниб етмаган, ҳатто, бир қадар совуқ туюлган, ундан ажабланган, энсаси қотган. Бунинг устига, ўзбек адабиёти тарихида Яссавийнинг мистик, реакцион шоир ва илоҳиётчи сифатида талқин этилиши Файзуллага янада қўрқинчли туш каби таассурот қолдирар эди. Пайти келиб, ҳаётнинг мингбир хил чигалликлари ёш Файзулланинг бошига тушганида, бу иборанинг буюк қудратини ҳис қилди, сўфийлар ва қаландарлар ҳақида асарлар ярата бошлаган кезларида аста -секин унинг мағзини чақа бошлади. Унинг замирида ўлмасдан бурун ўлимни бўйинга олиш, у орқали фонийликни тушуниш, шу мақомда бу дунё ҳақиқатларини англаш, унинг ўлчовида яшаш ва ижод қилиш, ҳаёт машаққатларини енгиб ўтиш маъноси жойланган экан. Davomini o'qish

Rahimberdi Mamayusupov. She’rlar

097    Раҳимберди Мамаюсупов  1983 йилнинг 27 сентябрида Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги Қаҳат қишлоғида туғилган. 2000 йилда ўрта мактабни, 2005 йили Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Ёш шоир  ўзи ҳақида: «Адабиётга болаликдан ихлосим баланд бўлган,бунинг сабаби оилавий муҳит бўлса ажабмас. Уйимизда, дадамнинг шахсий кутубхонасидакитобларнинг аксариятини бир неча бор ўқиб чиққандим. Ўша пайтларданоқ шеърий машқлар қилиб турардим» деб  ёзаркан, таъкидлайди: «Лекин ёзганларимдан ҳеч қачон, то бугунги кунгача ўзимнинг кўнглим тўлган эмас…» Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar

09    Буюк Ҳёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам «Хизр чашмаси» деб атаган. Машҳурликда Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, Саъдийнинг «Гулистон»и, Ҳофизнинг «Девон»и билан бир қаторда турган «Маснавийи маънавий»ни инсон маънавий ҳаётининг қомуси сифатида нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ихлос билан ўрганишган. Davomini o'qish

Isikava Takuboku. Tankalar (Beshliklar)

09    Шу нарсанинг мамнуният билан айтаманки, мен японнинг ажойиб шоири Исикава Такубоку шеъриятини ўтган асрнинг 80-йилларида устоз  Хуршид Даврон таржималарида танидим ва  ўшандан бошлаб маҳлиё бўлганман. Ҳалиям бу соддалик ва самимиятга қорилган ашъорлар руҳимда қадимий наволарнинг наъшу намосини уйғотгандай бўлади. Мен ҳам йигирма йиллар чамаси устоз йўлларидан тета-поя қилиб, буюк шоир шеърларидан таржима қилмакка уринганман. Уларга  баҳо бериш сиздан (Таржимондан). Davomini o'qish

Hujjatdagi xato — u bizni qachongacha ta’qib qiladi?

088   Газетанинг навбатдаги сони чиққан куни таҳририятга қўнғироқ бўлди. Бир мақола учун интервью берган мутахассис муаллиф билан гаплашмоқчилигини айтди. Ҳамкасбим гўшакни олди, суҳбатдоши баланд овозда норозилигини айта бошлаганида бизлар ҳам беихтиёр можародан хабардор бўлдик: “Менинг фамилиям Ибрагимова! Иброҳимова эмас! Фамилиямни ўзгартириб ёзишга нима ҳаққингиз бор?!”… Davomini o'qish