Abdulla Oripov. Dekabr she’rlari

045     Устоз Абдулла Ориповнинг ўтаётган йилнинг сўнгги ойида ёзган шеърларини тақдим этар эканмиз, айём кайфияти акс этган, бундан чорак аср ёзилган «Янги йил» шеърини, улуғ шоирнинг сизга аталган дил сўзларини байрам туҳфаси сифатида қабул қилишингизни истардик. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Yangi yil umidi

092     «Хуршид Даврон кутубхонаси» веб-саҳифаси барча юртдошларимизни, адабиётимиз фидойиларини, сайтнинг доимий муштарийларини янги йил билан чин юракдан қутлайди ва янги йил умидларини таниқли шоира Ҳалима Аҳмаднинг икки шеърини тақдим этиш билан изҳор этади. Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Sovg’a (Yangi yil hikoyasi)

045    Ўтган асрнинг эллик олтинчи йили — Янги йил арафаси эди. Эрталабдан гупиллатиб лайлакқор ёғар, тоқу гумбазлар оппоқ либосга бурканган. Девонбеги хонақоси симоби кулоҳ кийган қаландарга ўхшаб кетар, чуқур сукутдаги қари тутлар унинг сомеълари эдилар гўё. Davomini o'qish

Xoan Ignasio Taybo. Odamlar,kimsiz o’zi?

09   Дастлаб айтиб ўтишим лозимки, яқинда «Жаҳон адабиёти» журналида босилган мазкур ҳикоянинг муаллифининг исми нотўғри ёзилди.  Испаниянинг мухтор ўлкаси Галисия лаҳжасида ижод қиладиган адибнинг исми Шоан Игнасио эмас, аслида Хоан Игнасио (галисиячада тўлиқ: Xoán Ignacio Taibo) деб  ёзилиши керак эди. Таржимон рус тилида нашр этилган тўпламда (Испанская новелла: 70-е годы. Москва.1982)  келтирилган маълумотга ишонгани учун хатога йўл қўйган. Бу рус тилидан таржима қилинадиган ҳар қандай хорижий асарда албатта хатолларга йўл қўйилиши, шунинг учун ҳам бугунги интернет тизимида пайдо бўлган имкониятлардан фойдаланиб, таржимани бари бир аслияти билан солиштириш керак деб бир неча бор айтилган фикримнинг тўғрилигини исботлайди. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon — tarjimon

08     Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон моҳир таржимон эди. Шоирнинг ўзи тартиб берган “Сайланма”сида (1997) “Испан шеъриятидан таржималар”  деган махсус бўлим бор. Ундан Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Алберти, | Федерико Гарсиа Лорка каби испан шоирларининг шеърлари ўрин олган. Davomini o'qish

El dardini suyaklariga singdirgan shoir

09      Шавкат Раҳмон шеърияти… Шавкатли, муқаддас, чинакам ҳодиса бўлган бу шеърият ҳақидаги мулоҳазаларимизни жаҳон шеъриятининг айрим мўъжизалари билан уйғунликда, муштаракликда баён қилсак тўғри бўлар. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Oqimga qarshi…oqqan gul

077Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Адабиёт бўлмаса инсоният қандай яшар эди, деб сўрашади. Дунёни бадиий идрок этиш тўхтаса, дунё ғоятда ғариблашиб қолади. Бунинг иложи йўқ. Адабиёт йўқ дегани — ҳаёт тўхтади дегани! (Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада)

Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ruhoniyat va nafsoniyat tazodi

09      Нафс, руҳ, фано, бақо калималарининг маъно-мазмуни бизга гўё ёд бўлиб кетгандай. Уларнинг луғавий маъноси шундай дейишга асос ҳам бериши мумкин. Аммо истилоҳий, ирфоний мазмун ушбу калималарнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталиш, муаллиф мақсадига яқинлаштирувчи тушунча, маълумот ва шарҳлардан хабардорликни талаб қилади. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Bir tun ertagi

067    Гулжамол ўзи қанчадан бери орзиқиб кутган худди шу куни чўлга кетаётганидан бўғиларди. Ахир, Носир акаси келишига уч ойдан бери интиқ. Москвада диссертациясини ёқлаб, ўзларининг ишхоналарига бош муҳандис қилиб тайинланган қаллиғини кутиб олиш учун қанчалар тайёргарлик кўрганди-я, эссиз…… Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Aziz Abdurazzoq tarjimasi

045     Иккинчи жаҳон уруши йилларида Анна Ахматова кўпгина рус олимлари, адиблари қатори Тошкентда яшади ва ўзбек халқининг бағрикенглиги, меҳмондўстлиги, мусофирпарварлигини ўз кўзи билан кўрди, уларни қаламга олди. Шоиранинг Тошкентда ёзилган шеърларининг айримларини тақдим этамиз.
Davomini o'qish

Erkin Vohidov. She’r va hayot haqida & Bahodir Karim. Adabiy fikr javhari

033    28 декабрь – Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

Ўзбек адабиёти тарихида ҳам адабиёт муаллимлари доимий равишда мурожаат қиладиган, тайёр адабиёт назарияси қонун-қоидаларидан нисбатан фарқланадиган, уларни тўлдирадиган фикр-мулоҳазалар бор, албатта. Абдулла Қодирийнинг «Ёзувчининг ўз иши тўғрисида», «Кулгу ҳақида» каби қатор мақолалари, Абдулла Қаҳҳорнинг «Ёшлар билан суҳбат»и, Ойбек ёки Ғафур Ғуломнинг, Пиримқул Қодиров ёки Одил Ёқубовнинг, Шукур Холмирзаев ёки Ўткир Ҳошимовнинг адабий қарашлари адабиётшуносларимиз учун, адабиёт муҳиблари учун шундай манблардир. Абдулла Ориповнинг адабий-эстетик қарашларининг маълум бир қисми «Эҳтиёж фарзанди» номли китобида жамланган Davomini o'qish

Mustafo Lutfiy al-Manfalutiy. Tolstoyga

045     Таниқли араб адиби Мустафо Лутфий ал-Манфалутийинг ўзи қайд этганидек, унинг сизга тақдим этилаётган мақоласи улуғ рус ёзувчиси ва файласуфи Толстойнинг узлатда яшашни ихтиёр этиб, ўз уйидан бош олиб чиқиб кетгани ҳақидаги хабар олинганидан сўнг ёзилган. Орадан бир асрдан зиёд вақт ўтганига қарамай,  араб  адибининг мурожаати бугуннинг, хусусан, биз яшаб турган заминнинг одамлари учун  ўта долзарб  жаранглайди. Davomini o'qish