Ravshan Fayz. Kel, ey ko’nglim & Sobir O’nar. Daryo shoir edi

Ashampoo_Snap_2016.12.22_23h55m53s_008_.png1 январь — Шоир Равшан Файз таваллуд топган кун  

   Равшан Файз… чиндан ҳам қалби дарё шоир эди. 80-йилларнинг бошида, талабаликда ҳозирги “Туркистон” газетаси қошида “Шуъла” деган адабий тўгаракка қатнаганимизда ўша ерда танишганман… Davomini o'qish

Erkin A’zam. Chiroqlar o’chmagan kecha

Ashampoo_Snap_2016.11.26_21h47m00s_003_.png    Бу хонада ҳамма нарса бор эди: музика ҳам, рақс ҳам, кулги-қаҳқаҳаю майин пичирлашлар ҳам; яна қадаҳлар, ялт-юлт безаклар, мастона муомалалар, ойдин чеҳралар… Бўлма деворлари, дераза ойналари гоҳо шовқин-сурон, турфа рақслардан зириллаб кетади. Davomini o'qish

Umarali Normatov. El-yurtga, she’riyatga baxshida umr

Ashampoo_Snap_2016.12.25_23h49m41s_001_.png     2016 йилнинг айни ёзида Эркин Воҳидов, кузида эса Абдулла Ориповнинг орамиздан кетиши миллий адабиётимиз, қолаверса, озод юртимиз учун оғир жудолик бўлди. Ўтган ХХ аср иккинчи ярми – янги аср бошларида миллий адабиётимиз, аниқроғи, шеъриятимиз ривожи, унинг етакчи тамойилларини бу икки улкан шоир бисотисиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XIV. Shahzodalar isyoni. Badiuzzamon mirzoga maktublar. Mo’min mirzoning qatli & Abdulla Oripov. Mo’min Mirzo

Ashampoo_Snap_2016.12.29_14h48m09s_001_ a.png    Алишер Навоий доим Ҳусайн Бойқарони адолатли ва маърифатли ҳукмдор қиёфасида кўриш орзуси билан яшади. Турли сабаблар билан Ҳусайн Бойқарога, шаҳзодаларга ва бошқа амалдорларга ёзган мактубларида уларни инсоф ва адолатга чақирар, давлат идора усулида мустаҳкам тартиб ўрнатиш ва айрим ислоҳотлар ўтказишга ундар эди… Davomini o'qish

Redyard Kipling. Muhabbat kamonlari & Yulduz Hoshimova. «Maugli»ning otasi

Ashampoo_Snap_2016.11.03_17h15m13s_002_.png30 декабрь — Таниқли инглиз адиби Редьярд Киплинг таваллуд топган кун

   Бир замонлар Симлада ҳалоллиги билан ном чиқарган камбағал судья яшаган эди. Тангри унинг пешонасига ниҳоятда сулув, соҳибжамол қиз битганди. Хушфеъл, оқкўнгил бу қиз ўзига нақадар ноёб фазилатлар ато этилганидан бехабар бўлиб, улардан қандай фойдаланиш йўлларини ҳам билмас эди. Дунёдаги барча яхши аёллар сингари бу она ҳам қизининг келажагини ўйлаб кўп безовта бўларди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XIII. Chor devon. Devoni Foniy. Nasoyimul muhabbat

Ashampoo_Snap_2016.12.26_20h57m08s_001_.png    Алишер Навоий 1491—92 йиллардан бошлаб туркий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан янги, йиғма девон тузишга киришди ва бу иш 1498—99 йилда ниҳоясига етди. Девоннинг умумий номи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси») бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун «Чор девон» деб ҳам аталган. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 4 parcha

Ashampoo_Snap_2016.12.20_17h41m17s_001_b.png Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан

     Катта кишилар орасида юрганим сайин эркакланиб, қўрсланиб бораётгандим. Мен билан тенг туриб гаплашишларини истаб, гоҳо кимнидир жеркиб ташлайман, гоҳо ким биландир тиккалашиб қоламан. Айниқса, дадамнинг қамалишига сабабчи деб билганларим учраб қолса, кесатиқ отгим келаверади... Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XII. Saroydan chetda. Jomiy vafoti. Majolis un-nafois & Ibrohim Haqqul. Ruh va ma’no sarboni.

Ashampoo_Snap_2016.12.27_21h09m09s_001_.png    Ҳазрат Жомийнинг маъно дуру гавҳарлари билан тўлиб-тошган ижод хазинаси бизга нечоғлик қадрли бўлса, унинг Алишер Навоий билан дўстлиги, устоз-шогирдлиги шу даражада эътиборли ва эҳтиромлидир. Бу – халқлар, адабиётлар, илм-фан, маданиятлар тарихида ниҳоятда сийрак учрайдиган ҳодиса. Жомий ва Навоийга ўхшаб дунёқараши – дунёқарашига, шахсияти – шахсиятига, маслаги – маслагига боғланиб, ижодиёти ва маҳорати ўзаро уйғунлик касб этган икки миллат, икки адабиёт вакилини тасаввурга келтириш қийин… Davomini o'qish

O’rinboy Usmon. Ikki hikoya & Spitamen qotili. Hikoyalar to’plami

Ashampoo_Snap_2016.12.28_23h50m54s_002_.png    Шу кунларда ўзининг 65 ёшини қаршилаган тожикистонлик таниқли ўзбек ёзувчиси Ўринбой Усмонни таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этарканмиз, қуйида эътиборингизга адибнинг икки ҳикоясини ва онлайн форматдаги «Спитамен қотили» номли ҳикоялар тўпламини ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. XI. Ikkinchi devon. Asarlar. Astrabod & Shuhrat Sirojiddinov. Navoiy Astrobodga surgun qilinganmi?

Ashampoo_Snap_2016.12.26_21h00m54s_002_.png     Ушбу саҳифада Алишер Навоий тузган иккинчи расмий девони “Наводиру-н-ниҳоя” (“Беҳад нодирликлар”)га оид маълумот ва Султон Ҳусайн ҳижрий 892 йилнинг қишида (1486-1487) Амир Алишерни дор ул-фатҳ Астробод ҳокими этиб тайинлашга қарор қилгани сабаблари ҳақида билиб олишингиз мумкин. Davomini o'qish