Halima Ahmedova. She’rlar & Eng katta ustozlarim — o’qigan kitoblarim & Har bir inson ko’ngli — mo’jiza & Umid soyasi

Ashampoo_Snap_2017.09.30_17h22m30s_003_.png1 октябр – Шоира Ҳалима Аҳмедова тававллуд топган кун

    Адабиёт оламига кирган инсон борки, менимча бу дунёдан яхшилик излаб яшайди. Аслида мен барча ижодкорларни (хом хаёл деб ўйламанг) эзгулик элчилари деб биламан. Улар қайсидир маънода тили, миллати, мансабидан қатъи назар бир-бирига қариндошдек туюлади менга… Davomini o'qish

Jeyms Joys. Eveline. Bir hikoyaning ikki tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.09.22_15h20m43s_001_.png   Таниқли адиб Жеймс Жойснинг «Дублинликлар»  туркумига кирган «Eveline» ҳикоясини Алишер Отабоев ва Мунира Норова таржимасида тақдим этмоқдамиз. Ҳар икки мутаржим аслиятдан фойдаланган. Солиштиринг, хулоса қилинг. Davomini o'qish

Saodat Toji. She’rlar & O’rolboy Qobil. Boladek beg’ubor edi

Ashampoo_Snap_2017.09.22_16h42m05s_003_b.png    Ўтган асрнинг етмишинчи, саксонинчи йилларда ҳатто пойтахт адабий давраларида Қашқа воҳсидан энг кўп тилга олинган ижодкор шубҳасиз Саодат Тожи эди. Ўша йилларда айниқса, чекка туманларда ижод қиладиганларнинг марказий газета ва журналларда шеър ёки ҳикояси чоп қилинса катта воқеа ҳисобланар, китоб нашр эттириш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермасди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Bahordan bir kun oldin» kitobidan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.09.29_10h45m29s_001_.png   Клод Лоррен сувратларини кўрганман. Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай. Сокин кўрфазлар, қанотли маоликалар, кўпириб ётган оқ булутлар, тонглар, тунлар, сўлим чошгоҳлар.  Хуршид Давроннинг шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади… Davomini o'qish

Abduhamid Parda. O’zbek Gamleti.

Ashampoo_Snap_2017.04.01_17h55m42s_001_.png   “ — Мен Гамлетман, — деди Шукур ака қайси бир куни чойхўрлик қилиб ўтирганимизда. – Мен чиндан ҳам Гамлетман, ўзбекларнинг Гамлетиман. Гамлетсимон, Отеллосимон, Макбетсимон. Ромео ва Жульетта дейсизми, ўзимиздаги Лайли, Мажнунларни оласизми, ҳаётда, адабиётда шундай шахслар, қаҳрамонлар пайдо бўлдими, бас, улар ўтгандан сўнг руҳлари, адабиётдаги издошлари барча халқларнинг ичига, кўнглига тарқалиб, сингиб кетади, деб ўйлайман. Натижада кўплаб халқларнинг ҳаётида, адабиётда ана шундай шахслар, қаҳрамонлар пайдо бўлади, — деди Шукур ака”.  Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Bir sotqin va uning chaquvlarida jo’mardlarning ta’riflari

Ashampoo_Snap_2017.07.02_16h05m18s_003_.pngБуюк турк ўғлони Исмоил Ғаспиралининг шогирди ва собит издоши, негадир узоқроқ ухлаб қолган Туркистон бобони асрий уйқудан уйғотишга, занжирбанд шерни занжирдан халос этишга қатъий бел боғлаб чиққан жадидлардан бири ва ўнгдори, эллик бир ёшли Мунавварҳон Қори Абдурашидхон ўғли 1929 йил нўябирининг 5-куни махфий сиёсий политсайчилар томонидан ҳибсга олиниб, терговга тортилади. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ota yurt & Adabiyot — mening hayotim…

Ashampoo_Snap_2017.08.05_10h53m17s_001_.png29 сентябр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев хотираси куни

   Шукур Холмирзаев  ёзган барча асарларида  инсониятни севиб яшашга бўлган даъватлар қабариб кўринади. У жаҳон адабиётининг ўнлаб ҳикоянавислари билан бир қаторда турадиган асарлар яратди. Биз ўша бадиият дурдоналаридан олам-олам маъно топамиз. Бу эса ўз навбатида, адабиётни тушунишга ва унинг келажагига бўлган ишонч туйғусини англаб етишга ёрдам беради. Davomini o'qish

Herman Hesse. Yolg’izlik — hurlikdir.

Ashampoo_Snap_2017.07.28_19h44m34s_003_.png   Ҳаётнинг қарама-қариш икки қутбини бир-бирига бўйсундириш, унинг сеҳрли куйини қоғозга тушириш, эҳтимол, менга насиб этмас. Аммо барибир ботинимдаги туғёнга қулоқ тутароқ бу ишга қайта ва қайта қўл уравераман. Зеро, айнан шу уринишларим сабаб мен ҳануз яшаётирман. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Amir Temur o‘g‘lining o‘limi haqida rivoyat.

002

     Бир неча кундан сўнг Амир Темур тўсатдан чолни эслаб, суриштирди. Унга чолнинг қалъа ёнида қолганини айтдилар. Соҳибқирон қўшиндан бир гуруҳ ажратиб, чолни ўз ҳузурига олиб келишларини буюрди. Гуруҳ бир неча кун йўл босиб, манзилга етиб келди, аммо чор-атрофни қидириб чолни топа олмади. Жангчилар чол дарё соҳилида бир кун олдин пайдо бўлган қабрда кўмилганидан бехабар эдилар. Уни дафн этган подачилар эса шарқдаги тоғ қояларидан ҳайдаб тушган подалари билан аллақачонлар олислаб кетган, улар чолнинг Амир Темур ва унинг ўғли ҳақидаги маҳзун ҳикоясини аллақачонлар афсона қилиб айтиб борардилар…

Davomini o'qish

Rauf Parfi. Sarbast va mansur she’rlar

05     ХХ аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан бири Рауф Парфи нафақат анъанавий бармоқ ва аруз йўлида бетакрор асарлар яратган, шунингдек, миллий шеъриятимизга ўтган аср бошида кириб келган сарбаст (верлибр), мансур шеър жанрлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган новатор шоирлардан биридир. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Hayot, adabiyot va ijod haqida hikmatlar & Sakina. She’rlar kitobi

Ashampoo_Snap_2017.08.02_20h25m21s_002_.png27 сентябрь — Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллуд топган кун

   Бир дарахт. Сокин. Жим турибди. Ҳеч нарса демайди. Қайғули. Кўнгил шу дарахт томон интилади. Шу дарахт сизни кўпрок тушунадигандек. Вағиллаб юрган, ҳиринглаётган одамлар бояги дарахтнинг ёнида пасайиб кетади. Дарахт жуда ақлли кўринади. У кўп нарсани биладигандек. Зарур бир гапни айтмоқчи бўлаётгандекми… Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’riyat huquqi. Abdulhamid Sulaymon Cho’lpon she’riyati xususida.

Ashampoo_Snap_2017.08.02_19h56m31s_001_.pngАбдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига

     Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо, шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз… Davomini o'qish