Кейинги ўн-ўн беш йил ичида Қамашида қандай катта воқеа содир бўлди, деб мендан сўрашса, Бердиқобил Худойқуловнинг китоблари деб айтган бўлар эдим. Бу китоблар одамларнинг қалбига меҳр, оқибат, яхшилик ва эзгулик уруғини сочади… Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2017
Korney Chukovskiy. Chexov. Badia.
Корней Чуковскийнинг мазкур бадиасини Ортиқбой Абдуллаев таржимасида 3 йилча аввал сайтимизда эълон қилган эдик. Уни яна қайта янгилашга эса «Жаҳон адабиёти» журналининг апрел сонида босилган Аҳмаджон Мелибоевнинг «Чеховни англаш» мақоласи сабаб бўлди. Бу сабаб шундаки, А. Мелибоев бутун мақола давомида Корней Чуковский хотираларидан бир неча ўринда фойдаланади-ю, аммо бирон бир жойда манбани ва таржимонни қайд этмайди. Бу эса илму адабиётда мавжуд ақидаларга мутлақо зид ҳолатдир. Шунингдек, бу ҳолатда «Жаҳон адабиёти» журнал таҳририяти, унинг раҳбари ва, албатта, Аҳмаджон Мелибоев мақоласини нашрга тайёрлаган муҳаррирнинг ноширлик ва муаллифлик ҳуқуқларини билмаслиги аён кўринади. Davomini o'qish
Tillaniso Eshboyeva. Dunyo Ulkan Holatdir
Дунё УЛКАН Ҳолатдир. Бу ҳолатга ҳар доим ҳам тегишли бўлиш мумкин эмасдек. Бу покланишдан юксакроқ, нозиклашув, инжалашув, шаффофлашув, тиниқлашувдир. Шу ҳолатда, айтайлик, гулдонда қуриган гул, қовжираган япроқлар ва гулнинг нозик эгилган танаси… Ва ота-онангиз билан мураккаб муносабатларингиз орасида уйғунликни кўриб турасиз. Davomini o'qish
Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni
Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish
Usmon Qo’chqor. Seni shu zaminda uchratib qoldim & Mashhura Sheraliyeva. Quvonchbaxsh g’ussa
Ҳар бир яхши ижодкорни унинг янги асари орқали янгидан танигандек, уни ўзим учун қайтадан кашф қилгандек бўлавераман. Усмон Қўчқорнинг янги туркум шеърларини ўқиётганимда ҳам шундай бўлди. Гўё мен яшаётган оламдаги ҳамма нарса бирдан тўхтаб қолди, бир зум тўхтаб турдию яна жонланиб кетди. Бу мендаги ҳайрат туфайли эди. Шоирнинг менга тушунарли бўлган, мен гаплашадиган тилда ёзилган шеърларини “таржима” қилиб бериш ниятим йўқ. Бироқ мени ҳайратга солган нарса нелигини билгим, англагим келаверади. Davomini o'qish
Taniqli shoir Usmon Qo’chqor vafot etdi
Lutfiy. She’riyatidan namunalar & Sensan sevarim. Devon
Лутфийнинг ҳаёт йўли сингари, ижодий тақдири ҳам жуда ибратли: у 99 йил яшаган. Умрининг асосий қисми ўқиш, ўрганиш ва бадиий ижод меҳнати билан ўтган. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида маълумот берилишича, Лутфий умрининг охирларида «офтоб» радифли бир шеър ёзган, ўша замоннинг кўп шоирлари унга татаббуъ қилганлар, аммо улардан ҳеч бири Лутфийнинг «панжасига панжа» ура олмаганлар. У сўнгги нафасигача шоирлик бурчи ва илҳомига содиқ қолиб, ўзбек шеърияти хазинасини бири биридан қимматли назм дурдоналари билан бойитди. Шу билан бир қаторда, шоирлик нечоғлик «маъруф ва машҳур» бўлмасин, «дарвешлик тариқини дағи иликдан» (Навоий) чиқармаган эди. Davomini o'qish
Bobo Ravshan. Ikki hikoya
«Маърифат» газетасида ҳар мавсум якуни бўйича «Фаслнинг энг яхши ижодкори» ички танлов ўтказилади. Боборавшан Ғозиддиновнинг «Полвон» ҳикояси мазкур куни-кеча якунланган танловнинг «Ўқишли бадиий асар» номинациясида ғолиб бўлди. Доимий муаллифимиз бўлмиш Дилмурод Дўстнинг тавсияси билан ёш ижодкорнинг икки ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar & Shuhrat Matkarim. Ustoz haqida so’z
Бугун атоқли шоир Матназар Абдулҳаким хотираси куни
— Мен Матназарга, ҳангома қилиб бўлса ҳам, кимлигини айтганман, — дедилар устоз Абдулла Орипов бир гурунгда. – Унга, Сен адабиётнинг маҳак тошисан, деганман!.. Устознинг гапига қўшимча қилиб, Матназар ака нафақат адабиётнинг, балки инсонийликнинг ҳам маҳак тоши эди, дегимиз келади. Davomini o'qish
Husnora Ro‘zmatova. San’at «oq-qora», «to‘g‘ri-noto’g’ri» degan sodda qarashlarga sig‘maydi
Театрларимизни табиатида ижодга алоқадорлиги бўлмаган, ижодкорлик умрига, ҳаёт тарзига эга бўлмаган, китоб ўқимайдиган одамлар босиб кетган. Китоб ўқиш ҳақида гап кетса, Муҳаммад Юсуф, Эркин Воҳидов ва Ўткир Ҳошимовдан нарига ўтолмаганини эшитсанг, ғазабинг тошади. Пьеса ўқиш қоидасини билиш, дунё драматургиясини ўқиш ҳақида-ку гап ҳам бўлиши мумкин эмас… Davomini o'qish
Olim Otaxon. «Oqshom xayollari» turkumidan birinchi hikoya
Куй жўшқин эди, серзавқ эди, бироқ унинг оҳанглари бағрида яширинган маъюс, шикаста садоларни иккови баравар ҳис қилган, мана шу шикаста садолар қалбларига баробар таъсир этган ва бу таъсирни иккови ўша замониёқ сезган эди. Бу ҳис-туйғу уларни бир-бирига яқинлаштирди… Davomini o'qish
Muhammad Iqbol. Ruboiylar & Kulliyoti forsiy
Аждодлари асли Самарқанддан бўлган Муҳаммад Иқбол (1877 1938) — Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва файласуфидир. Унинг «Тур лоласи» туркумига кирган рубоийларини таниқли шоир Одил Икром таржимасида мутолаа қилинг. Davomini o'qish