Эътиборингизга ҳавола этилаётган кичик тадқиқотда улуғ итальян адиби Данте Алигьери (1265-1321) қаламига мансуб “Илоҳий комедия” достонининг “Дўзах” кантикасидаги образлар турли жиҳатларга кўра таҳлил этилган.Шунингдек, саҳифада «Илоҳий комедия»нинг Абдулла Орипов таржимасида мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2017
O’rxon Kamol. Bezori
15 сентябрь — Ўрхон Камол таваллуд топган кун
Кундузги чироқ билан ёритилган ресторан деразасининг рўпарасида ўтирган бақалоқ амаки жулдурвоқига бақрайиб қараб турарди. Бир вақтлар унинг ўзи ҳам мана шундай безори бўлиб, апрелнинг совуқ кунларида тош кўчаларида оёқ яланг юрар, кийимлари ҳам худди шу йигитчаникига ўхшарди, ресторан ойнаси орқали кавшанаётган хўрандаларга оч кўзлари билан тикилиб қарарди. У ҳам отасиз, онасиз ҳамда хола-аммасиз ўсди-ю, лекин бари бир одам бўлиб етишди.. Davomini o'qish
Моё путешествие на ЭКСПО 2017
Очутиться в будущем, увидеть прошлое, познать настоящее своей планеты. Совершить путешествие из недр Земли к Космосу, увидеть настоящий Айсберг в середине лета. Пожалуй, это самая малость, как я могу в двух словах описать увиденное на международной специализированной выставке ЭКСПО 2017 в Астане. Davomini o'qish
Ikki shoir: Jaloliddin Sayid & Adhamjon Maxsudov. She’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифасида фаол иштирок этган шоир укаларим баъзан-баъзан ўз тенгдошлари шеърларини кутубхонамизда эълон қилиш учун тавсия қилишади. Бугун сизга шеърлари тақдим этилаётган Жалолиддин Сайидни Жонтемир, Адҳамжон Махсумовни Байрам Али тавсия қилишган. Сиз бу шоирлар ижодини қандай баҳолайсиз? Davomini o'qish
Umarali Normatov. Abdulla Qahhor haqida & Abdulla Qahhor zamondoshlari xotirasida
Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига
Абдулла Қаҳҳор маслакдош дўст, устоз, шогирд топишда ҳеч қачон адашмаган. 2011 йили чоп этилган “Абдулла Қаҳҳор архиви каталоги”да келтирилган сон-саноқсиз далиллар бу ноёб зот одам танлашда болалигиданоқ нозик дид, зийрак ақл-фаросат билан иш тутганлигини яна бир карра тасдиқлайди. Чунончи, у илк бор Тошкентга келганида ўзи учун устод деб билган сиймолар ҳақида гап борганда биринчи галда Ғози Юнусни, дилга яқин таниш адиблардан Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ойбек, Ғайратийларни тилга олади. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Baxtinisoga maktub
Хуршиджон! Бахтинисо ҳақидаги барча нарсалар учун сизга раҳмат… Мен ҳам жим қололмадим. Шоира синглимга нималардир дегим келди. Эҳтиром билан, Абдунаби. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Unutma & Javlon Jovliyev. «Assalamu aleykum» yoxud Myanma fojeasi
Жанубий-шарқий Осиёда жойлашган Мьянма Саюз Республикасида шу ўтган бир ҳафта давомида кам сонли роҳингя мусулмонлари яшайдиган 2,600 дан ортиқ уйларга диний низолар туфайли ўт қўйилди, минглаб бегуноҳ одамлар ваҳшийларча ўлдирилди. Davomini o'qish
O’rolboy Qobil. Dasht hikoyalari & Abdunabi Abdiyev. Xirgoyi
Аксариат ижод аҳли янги битик яратишни сарлавҳа танлашдан бошлайди. Тўғри-да, сарлавҳасиз қоралама ҳали исм қўйилмаган чақалокка ўхшайди, нима деб атарингни билмайсан. Қаердадир ўқиганим бор, машҳур адибларданбири: “Яхши ном – ярим асар” деган экан… Davomini o'qish
Pavel Basinskiy. Adabiyot asiri
Муаллифга анча-мунча шуҳрат келтирган «Болалик», «Ўсмирлик», «Ёшлик» ва «Севастополь ҳикоялари» чоп этилаётган бир аснода «Современник»да эълон қилинган «Босқин», «Ёғоч кесиш», «Амалдан туширилган» китобхонлар ва танқидчилар эътиборидан четда қолаверади. Сабаби бундай Толстойга ўқувчилар ҳали кўникиб улгурмаганди. Davomini o'qish
Azim Suyun: Men hech kim emasman o’zimdan bo’lak!
Шоир, шоир қалби олисдан кўринадиган тоққа ўхшайди. Тоғдан олисда туриб, унинг бағрида нима борлигини билиб бўлмайди. Унинг бағрида нима борлигини билиш учун тоғнинг бағрига бормоқ, у билан сирлашмоқ керак. Худди шунингдек, шоирнинг китобини бағрига босиб ўқиш керак. Унда қалб хазинасию меҳр- муҳаббатини, сеҳру сирларини, ўзининг айтолмаётган, лекин айтмоқчи бўлган барча синоатларини топади инсон… Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Boburshoh jiyani.
Хуррамшоҳ тўғрисидаги илк маълумот «Бобурнома»да акс этиб, Хондамир «Ҳабиб ус-сияр»(1524), Муҳаммад Ҳайдар «Тарихи Рашидий»(1545)да бу борадаги фикрларини асосан «Бобурнома»дан иқтибос қилганлар, ўзларидан эса, кам янгилик қўшганлар. Бироқ, қувонарлиси шуки, «Аҳсан ат-таворих», «Лаб ат-таворих», «Тарихи оламоройи Аббосий», «Тарихи Қипчоқхоний», «Мажмаъ ул-ғаройиб», «Мусаххир ил-билод», «Тазкирайи тарихи Муқимхоний» каби бошқа асарлар маълумотлари ҳам мазкур мавзудаги тасаввуримизни бойитишга хизмат қила олади. Davomini o'qish
Ejen Gilvik. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Гилвикнинг ёзишича, деярли 19 ёшигача у француз тилини билмаган. Шоир туғилган оила гоҳ бретон, гоҳ валон, гоҳо эса Швейцария яшовчи немисларгагина хос бўлган олмон тилида ўзаро мулоқот қилган. Фақат ҳарбий хизматга чақирилгандан кейингина у француз тилини ўзлаштира бошлаган. Davomini o'qish
