Гилвикнинг ёзишича, деярли 19 ёшигача у француз тилини билмаган. Шоир туғилган оила гоҳ бретон, гоҳ валон, гоҳо эса Швейцария яшовчи немисларгагина хос бўлган олмон тилида ўзаро мулоқот қилган. Фақат ҳарбий хизматга чақирилгандан кейингина у француз тилини ўзлаштира бошлаган. Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2017
Aziziddin Nasafiy. Komil inson haqida. Yettinchi risola. Ishq bayonida & Najmiddin Komilov. Tasavvuf. VII. Komil inson
Куни-кеча улуғ тариқат алломаси Азизиддин Насафийнинг «Комил инсон китоби» асари таркибидаги бешинчи рисола — «Сулук баёнида»нинг мумтоз адабиётимизнинг билимдон тадқиқотчиси Олим Давлат таржимасида тақдим этган эдик. Бугун эса еттинчи рисола — «Ишқ баёнида»ни мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Halima Ahmedova. Menga o’sha quyoshni yubor. Baxtinisoga maktub
Бугун ҳам осмон булутга тўлган. На ёғади, на қаергадир бош олиб кетади, бу қайсар булутлар. Нимагадир булутларнинг оғирлигида ёдимга сен тушасан. Шошилиб телефон рақамингни тераман. Узоқ кутаман, аммо сен жавоб бермайсан, хавотир оламан… Davomini o'qish
Xuan Ramon Ximenes. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimalari
Нобель мукофоти лауреати, машҳур испан шоири Хуан Рамон Хименес шеърлари жаҳон шеъриятининг хазинасидан ўзига муносиб ўринни эгаллаган. Ижодида эса, ўзи айтиб юрадиган «мангуликка ташналик»ни ифодалашга ҳаракат қилган. Шоир шеърларини илк маротиба ўзбек тилига атоқли шоир Шавкат Раҳмон таржимасида босилган эди. Кейинчалик шоир шеърларини Хуршид Даврон, Ўктамой Холдорова таржима қилишди. Бугун Хименес шеърларини таржима қилиш навбати ёш шоир Рафиқ Сайдуллога етди. Davomini o'qish
Hermann Hesse. Bo’ri
Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади
Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган. Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Юқорида тилга олинган «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Davomini o'qish
Aziziddin Nasafiy. Komil inson haqida. Beshinchi risola. Suluk bayonida & Najmiddin Komilov. Tasavvuf
Устоз Нажмиддин Комилов 2001 йили “Комил инсон китоби”нинг муқаддима қисмини таржима қилиб, “Туркистон” газетасида чоп эттирган эди. Домланинг оила аъзолари ва маслакдошлари таклифига кўра, ушбу китобнинг тўлиқ таржимаси мумтоз адабиётимизнинг билимдон тадқиқотчиси Олим Давлат томонидан ниҳояга етказилди. Бугун «Сулук баёнида» деб номланган бешинчи рисоланинг янги таржимасини, яқин кунларда эса еттинчи рисола — «Ишқ баёнида»ни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. Tutash bog’lar
Хулио Кортасар қаламига мансуб ушбу ҳикояни бундан аввал Шарифжон Аҳмедовнинг аслиятдан қилган таржимасида тақдим этган эдик (Мана бу ерда). Бугун айнан шу ҳикояни Олим Отахон томонидан рус тилидан қилган таржимасида мутолаа қилинг, ҳар икки таржимани ўзаро солиштириб, сабоқ олинг. Davomini o'qish
Talant Bek. Yangi she’rlar
Талант Бек яқин йилларда ўзбек шеърияти майдонига кириб келиб, ўзига хос овози билан кўпчилик адабиёт мухлислари диққатини торта олган ёш ижодкорлардан бири. Ёш шоир шеърлари унинг дунё ва инсон ҳаётини ўзига хос тарзда идрок этиш қобилияти бўй кўрсатганини ёрқин намоён қилади. Davomini o'qish
Sherali Karvon. Sharafli umr bekatlari
Бу инсон билан қилган суҳбатимиз турли муҳитдаги учта жойда кечди. Дастлаб тамаддихонага кирдик. Бозор биқинида жойлашган бу қаҳвахонага яқинлашар эканмиз, Асил аканинг зийрак нигоҳларидаги ўктамлик тилига кўчди. Davomini o'qish
Suyun Shukurov. Sazoyi & O’rolboy Qobil. O’rta Chimning avliyosi
Турумтой Арк дарвозасига яқинлашганда “Ёпиқ арава” ёнида туриб уч кишининг нима ҳақдадир тортишаётганини кўриб қолди. У етиб боргунча иккитаси қолиб, учинчи одам ғойиб бўлди. Унинг ерга кириб кетганини ҳам, осмонга учганини ҳам англаёлмади. “Бу ерда бир ғалва борга ўхшайди” деб ўйлади-да, отни жиловдорига тутқазиб уларга яқинлашди. Davomini o'qish
Shahodat Ulug’. Uning ismi yo’q edi hali
Шаҳодат Улуғнинг Хоразмшоҳлар салтанати тарихидан, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» романи ва шеърлари билан яхши танишсиз. Davomini o'qish
Shahram G‘iyosov — jahon chempioni! Shahram G‘iyosov — O‘zbekiston va Buxoroning oltin bolasi
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионатининг 69 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги баҳслар финалида Шаҳрам Ғиёсов кубалик рақиби Рониэл Иглесиасни мағлубиятга учратди. Аммо, Ўзбекистоннниг фахри бўлган Ҳасанбой Дўстматовга нисбатан ҳакамлар номардлик қилишди. Ҳасанбой ўз рақибини ҳар томонлама енганини фақат тентак кўрмаслиги мумкин. Эндигина 20 ёшга кирган Иқболжон Холдоровнинг кумуш олгани олтин олгани билан баробар. Davomini o'qish