Mario Vargas L’osa. Yosh ramannavisga xat & Tinkangiz quriguncha yozing! (Yozuvchi bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2017.11.08_20h16m26s_004_.png  Яхши роман ёзишнинг ягона сири деб Флобернинг маслаҳатини айта оламан: ёзинг, текширинг, тузатинг, қайта ёзинг, тинкангиз қуригунча ёзаверинг. Барча дурдона асарлар ортида машаққатли меҳнат ётади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Yana qora rang talqini haqida

Ashampoo_Snap_2017.09.20_12h21m21s_001_.png    Айрим мақола ва фикр-мулоҳазалар ҳисобга олинмаганда, ўзбек мумтоз шеъриятида ранг рамзлари ва маънолари муаммоси ҳали махсус тадқиқ қилингани йўқ. Ранглар ва уларнинг рамзий маъно-моҳиятидан баҳс юритиш осон эмас, албатта. Чунки ранглар у ёки бу халқнинг уни қуршаб олган олам, ижтимоий-маданий ҳаёт, урф-одат, маросим, адабиёт ва санъатга доир қадимий қарашлари билангина эмас, балки, космогоник, мифологик, диний-илоҳий тушунча ва тасаввурлари билан ҳам боғланиб кетган. Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Hellados & Bayram Ali. Vatan ichkarida bo’ladi

Ashampoo_Snap_2017.11.18_00h56m20s_001_.png    Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг номи ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Har bir kitobda tiriklikning nafasi bor & Xurshid Davron «Mening kutubxonam» ko’rsatuvida

Ashampoo_Snap_2017.11.20_14h45m12s_001_.png    Мен мутолаани тирик жараён деб биламан. Гап фақат варақланган китоб табиатидаги дарахтнинг тирилишида эмас. Мутолаа ҳамиша мулоқот тарзида бўлгани учун ҳам тирикдир. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Aravaga qo’shilgan ohu qissasi

Ashampoo_Snap_2017.11.19_00h45m21s_005_.pngЯратилаётган ижобий қаҳрамон бирам яхши, бирам мўмин, бирам одобли, бирам билимли, бирам ширинки, бўғиб ўлдириб қўйгинг келади! Ижобий қаҳрамонларимиз аллақачон «қариб қолган» бўлса ҳам ўжарлик билан уларни ушлаб турибмиз ва янги-янги нусхаларини яратаётирмиз. Улар бирон-бир ижтимоий фойдали иш қилаётганлари йўқ. Аксинча, ё насиҳатвозлик, ё баландпарвоз гаплар билан томошабинни театрдан совутмоқда. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. She’rlar & Nabijon Boqiy. Mashrabxonlik etadi davom

0_146509_2f1340b_orig.png 20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллуд топган кун

   Машраб ака Валентин Катаевнинг “Хаёл чечаклари” (русча номи “Трава забвения”, шекилли) номли хотира китобини қандай қилиб ўзбек тилида қайта ёзганига шахсан менинг ақлим бовар қилмайди. Фаластин шоири Муин Бсису шеърларини жигар қонини аралаштириб ўзбекчага ўгиргани учун ҳам “Ташриф қоғози” китоби худди ўзбек тилида ёзилгандек ўша пайтларда қўлма-қўл ўқилган эди, ҳозир ҳам Муин Бсису тўпламини варақласангиз, беихтиёр аъзои баданингизда чумоли ўрмалаётгандек бўлади. Davomini o'qish

Agata Kristi. Bulbul oshiyoni

015   Аликс Мартинни ўта гўзал ва латофатли атамоқ тўғри бўлмас, унинг ҳусн-таровати тилни ожиз қолдирадиган даражада эмасди. Бироқ ёшликнинг илк босқичини аллақачон босиб ўтган чеҳрасида бахт ва хотиржамлик балқиб турардики, унинг собиқ ҳамкасабалари аввалги ишчан, тиниб-тинчимас, уддабурон, бироз жиззаки, хаёлпарастликдан узоқ шаддод Аликс Кингни таниёлмаган бўлишарди. Davomini o'qish

Jasur Kengboyev. Uch hikoya

0_1616ba_8619fdac_orig.png 19 ноябр — Ёзувчи Жасур Кенгбоевни таваллуд куни билан чин дилдан қутлаймиз!

Ўша машъум кунда қўлига бир парча қоғоз етиб келди. Гангиб қолган Орзиқул бу ёғига яшаш абас эканини англагандай бўлди. Абгор қиёфасидан ўзини давраларда ортиқча сезадиган бўлиб қолди. Дунёга сиғмай кетди. Мажнуннинг аҳволи ҳаммага маълум эди… Davomini o'qish

Po’lat Zohidov. Kun tug’ardin kun botarg’a so’zi yetgan zot.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_16h17m09s_006_.png   Адиб Носируддин Рабғузий қутлуғ нисбаси ва ноёб мумтоз асари орқали ўзбек халқи номи ва этногенезига доир муҳим маълумотни ўзида мужассамлантириб турибди. Амударё қуйи оқимидаги туғилган юрти Работи ўғузни дунёга танитар экан, айни вақтда ўзбекнинг қадимий ўзаги ўғуз эканлигини ҳам далолатлаб турибди. “Кун туғардин кун ботарға кошки тегса сўзларим”, деб орзу қилган ҳазрат Рабғузий хотираси учун ҳам бу улуғ саодатдир. Davomini o'qish

Said Foiq. Ikki hikoya & Mahalla qahvaxonasi. Hikoyalar to’plami

Ashampoo_Snap_2017.05.11_17h22m43s_001_.png 18 ноябр — Атоқли турк адиби Саид Фоиқ таваллуд топган кун

  Саид Фоиқ Абасиёник ХХ аср турк адабиётида салмоқли из қолдирди. Турк адабиётининг Чехови деб тан олинган ёзувчининг оддий инсоннинг машаққатли ҳаёти акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган ҳикоялари жаҳон ҳикоячилиги хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу ҳикояларда акс этган воқеалар асосан Истамбулда ва денгизда кечгани билан уларда акс этган оддий инсон фожиаси умуммиллий миқёсга эга эди. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Saylanma & Azim Suyun «She’r va shuur», «Uyga qaytib» va «She’r sehri» teledasturlarida

0_1bc713_9a04b1cf_orig.png  Азим Суюн ўзбекнинг катта ва номдор шоирларидан. Азим Суюн боз устига менинг курсдошим. Яна бир сирни айтсам, Азим Суюн ўша олис талабалик йилларида шеърларимни кўриб берган биринчи муҳарририм,қарайиб устозим.  Шеърларимни кўриб бергандан кейин устоз демай, нима дейин?! Davomini o'qish