Адабиётшунос ва танқидчининг вазифаси ҳам адабий санитар сифатида истеъдодсиз битикчиларни фош этиб, уларни ёзмайдиган қилишдан кўра, яхши асарларнинг фазилатлари нимадан иборатлигини кўрсатиб, ўқувчиларда уларга меҳр уйғотиш орқали яхши асарни эстетик жозибаси йўқ битиклардан фарқлайдиган ҳолатга келтиришдан иборатдир. Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2017
Isroil Shomirov. Ko’ksimdagi qush & Usmon Azim. Qismat yoziqlari
Исроил Шомиров. Кўксимдаги қуш (Кирил-лотин). Тошкент. «Akademnashr». 2017
Дунёда шеър бўлишга арзигулик ҳолатлар бисёр. Шоир тоғда, айниқса болалиги ўтган қишлоқда ҳар қадамда шеър- га дуч келади. Гап энди уни юракка кўчириб, тиниқлигича дунё юзини кўришига эришишида. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Yana qora rang talqini haqida
Айрим мақола ва фикр-мулоҳазалар ҳисобга олинмаганда, ўзбек мумтоз шеъриятида ранг рамзлари ва маънолари муаммоси ҳали махсус тадқиқ қилингани йўқ. Ранглар ва уларнинг рамзий маъно-моҳиятидан баҳс юритиш осон эмас, албатта. Чунки ранглар у ёки бу халқнинг уни қуршаб олган олам, ижтимоий-маданий ҳаёт, урф-одат, маросим, адабиёт ва санъатга доир қадимий қарашлари билангина эмас, балки, космогоник, мифологик, диний-илоҳий тушунча ва тасаввурлари билан ҳам боғланиб кетган. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Hellados & Bayram Ali. Vatan ichkarida bo’ladi
Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг номи ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish
Sharof Boshbekov. Aravaga qo’shilgan ohu qissasi
Яратилаётган ижобий қаҳрамон бирам яхши, бирам мўмин, бирам одобли, бирам билимли, бирам ширинки, бўғиб ўлдириб қўйгинг келади! Ижобий қаҳрамонларимиз аллақачон «қариб қолган» бўлса ҳам ўжарлик билан уларни ушлаб турибмиз ва янги-янги нусхаларини яратаётирмиз. Улар бирон-бир ижтимоий фойдали иш қилаётганлари йўқ. Аксинча, ё насиҳатвозлик, ё баландпарвоз гаплар билан томошабинни театрдан совутмоқда. Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. She’rlar & Nabijon Boqiy. Mashrabxonlik etadi davom
20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллуд топган кун
Машраб ака Валентин Катаевнинг “Хаёл чечаклари” (русча номи “Трава забвения”, шекилли) номли хотира китобини қандай қилиб ўзбек тилида қайта ёзганига шахсан менинг ақлим бовар қилмайди. Фаластин шоири Муин Бсису шеърларини жигар қонини аралаштириб ўзбекчага ўгиргани учун ҳам “Ташриф қоғози” китоби худди ўзбек тилида ёзилгандек ўша пайтларда қўлма-қўл ўқилган эди, ҳозир ҳам Муин Бсису тўпламини варақласангиз, беихтиёр аъзои баданингизда чумоли ўрмалаётгандек бўлади. Davomini o'qish
O’rolboy Qobil. Ma’buda & Oltin zanjir
Бир куни отам чияллик чорвадор бой билан саксон қўйдан бир бўрдоқи қўйнинг гўштини ейман деб гаров бойлашибди. Гаров-гаров-да, эртасига қўйни сўйишиб отамни чақиришибди… Davomini o'qish
Jasur Kengboyev. Uch hikoya
19 ноябр — Ёзувчи Жасур Кенгбоевни таваллуд куни билан чин дилдан қутлаймиз!
Ўша машъум кунда қўлига бир парча қоғоз етиб келди. Гангиб қолган Орзиқул бу ёғига яшаш абас эканини англагандай бўлди. Абгор қиёфасидан ўзини давраларда ортиқча сезадиган бўлиб қолди. Дунёга сиғмай кетди. Мажнуннинг аҳволи ҳаммага маълум эди… Davomini o'qish
Po’lat Zohidov. Kun tug’ardin kun botarg’a so’zi yetgan zot.
Адиб Носируддин Рабғузий қутлуғ нисбаси ва ноёб мумтоз асари орқали ўзбек халқи номи ва этногенезига доир муҳим маълумотни ўзида мужассамлантириб турибди. Амударё қуйи оқимидаги туғилган юрти Работи ўғузни дунёга танитар экан, айни вақтда ўзбекнинг қадимий ўзаги ўғуз эканлигини ҳам далолатлаб турибди. “Кун туғардин кун ботарға кошки тегса сўзларим”, деб орзу қилган ҳазрат Рабғузий хотираси учун ҳам бу улуғ саодатдир. Davomini o'qish
Said Foiq. Ikki hikoya & Mahalla qahvaxonasi. Hikoyalar to’plami
18 ноябр — Атоқли турк адиби Саид Фоиқ таваллуд топган кун
Саид Фоиқ Абасиёник ХХ аср турк адабиётида салмоқли из қолдирди. Турк адабиётининг Чехови деб тан олинган ёзувчининг оддий инсоннинг машаққатли ҳаёти акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган ҳикоялари жаҳон ҳикоячилиги хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу ҳикояларда акс этган воқеалар асосан Истамбулда ва денгизда кечгани билан уларда акс этган оддий инсон фожиаси умуммиллий миқёсга эга эди. Davomini o'qish
Azim Suyun. She’rlar & Saylanma & Azim Suyun «She’r va shuur», «Uyga qaytib» va «She’r sehri» teledasturlarida
Азим Суюн ўзбекнинг катта ва номдор шоирларидан. Азим Суюн боз устига менинг курсдошим. Яна бир сирни айтсам, Азим Суюн ўша олис талабалик йилларида шеърларимни кўриб берган биринчи муҳарририм,қарайиб устозим. Шеърларимни кўриб бергандан кейин устоз демай, нима дейин?! Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Grinka Malyugin
Гринькани гўё кимдир орқасидан туртгандай бўлди. У ёниб турган машинага қараб чопди. Ҳеч нарсани ўйламади. Калласига худди биров болғача билан “Тезроқ! Тезроқ!” дея юмшоққина зирқиратиб ураётгандай туюларди. Олдинда, машина устида буралиб-айланиб ўрлаётган оппоқ алангани кўрди… Davomini o'qish