Xurshid Davron. Vatan haqida she’rlar

1 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни. Айём муборак бўлсин!

     Энг азиз ва энг буюк байрам – халқимиз асрлар давомида орзиқиб, интилиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган Мустақиллик кунининг йигирма етти йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Davomini o'qish

Xayrulla Ismatullayev. Buyuk Fitrat nigohi

Ashampoo_Snap_2017.10.22_21h56m58s_001_.png    Фитрат домла фаолиятига бағишланган илмий тадқиқотлар хорижий мамлакатларда жуда ҳам кўп. Агар биз фақат Ҳиндистон, Туркия, Ғарбий Оврўпо мамлакатлари (Англия, Германия, Франция) ва Японияда босилиб чиққан ишларнигина санаб ўтадиган бўлсак, шу вақтгача адибнинг ўз ватанида унинг ижоди етарли даражада ўрганилмаганлиги равшан бўлиб қолади. Фитратшунос олим Ҳамидулла Болтабоевнинг ибораси билан айтганда, адиб ҳануз ўз юртида «номаълум Фитрат»лигича қолиб кетяпти. Davomini o'qish

Ismoil G’asprali va Abdulhamid Cho’lpon yozishmasi

003   Муҳтарам устозимиз Исмоилбек жаноблари! Андижоннинг баъзи буюклари банга деюрлар: “Сан Шалола, Турк Юрди, Шаҳбал, Таржимон, Вақт ва Иқбол ўқиюрсен. На учун “Мирзо Бедил” ва “Хожа Ҳофиз”лари ўқимаюрсен? Бу савола жавоб ўлмақ узра сўйламая бир шай бўламадим… Davomini o'qish

Biri quvvat va shijoat baxsh etadi, boshqasi — shodlik va farah

045 Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 6 апрелда қабул қилинган “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари миллий қадриятларимизнинг зарҳал саҳифаларини қайта очиш, унинг қадимий илмий ва амалий сир-синоатларини чуқур ўрганиш, ривожлантириш, ёш авлод тафаккурига сингдириш ҳамда халқаро майдонда тарғиб этиш масалаларини кун тартибига қўйди. Davomini o'qish

Tohir Malik. Fitrat & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild

04   Фитрат ижодининг яна бир асосий йўналиши унинг илмий асарларидир. У ҳам талантли адабиётшунос, ҳам кучли тилшунос эди. «Ўзбектили грамматикаси» («Сарф», «Нахв», 1924 — 1930 йилларда олти марта нашр этилди), «Тожик тили грамматикаси» (1930) ва «Тилимиз» каби тил ҳақидаги ўнлаб мақолалари унинг зўр тилшунос бўлганлигини кўрсатади. Адабиёт соҳасидаги фаолиятига назар ташласак, унинг ўзбек ва форс адабиётларини, адабиёт назариясининг чуқур билимдони эканига ишонамиз. Davomini o'qish

Arseniy Tarkovskiy. She’rlar

99   Арсений Тарковский рус маданияти тарихида атоқли кинорежисёр Андрей Тарковскийнинг отаси бўлгани учун эмас, ўзига хос поэтик дунёқараши, алалхусус, замонасозлик қилмай, ҳар қандай вазиятда ўз гражданлик ва ижодий қарашларига содиқ қолган шоир сифатида ном қолдирди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ulug’larni ulug’lar tiriltirgay & Sadriddin Ayniyning uch kitobi

09 Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллигига

   Давр, Замон, Муҳит, Дин, Сиёсат, Мафкура таъсири ва талабларидан йироқ ҳолатда қалам тебратадиган ижодкор бўлмаган, бўлиши мумкин ҳам эмас. Бироқ аксарият пайтларда на замон, на сиёсат, на дин ижодкорнинг эрки, ижодий хоҳиш-иродаси билан ҳисоблашиб, ундан ғоявий ва мафкуравий хизматкорлик, кўтаринки тарғиботчиликни талаб этган. Мана шунинг ўзи адабиётнинг асл вазифаси ва бурчидан четлашиб, адибни санъаткорлик туйғусидан мосуво айлаш учун етиб ортган… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Qarzdorlik va umidvorlik tuyg’usi & Halima Xudoyberdiyeva. Ikki she’riy to’plam

07   Неча замонлардан бери шоир деганда, одатда, девонатабиат одам тушинилади. Гап-сўзлари ва хатти-ҳаракатларида кўникилган йўлдан, таомилдан салгина четроққа чиқадиган инсонларга халқ ҳам енгилгина кулиб “Эҳ, шоир!” деб қўяди. Лекин бугун у мезонлар ўзгаришга юз тутди. Бугун ҳатто шоир ҳам кучли шахсият эгаси бўлиши кераклиги аён бўлиб қоляпти… Davomini o'qish

Luije Pirandello. Ikki o’rtoq

044    Тасодиф ва атрофдаги бутун ўлкаларга ёйилган ҳасад, ғаламислик туйғуси сабаб Жильоне ва Буттиче воқеаси юз бердики, улар ўн бир йилдан буён Ла Газенадаги эски хўжаликни ўзаро шерикликда бошқариб келишаётганди. Бегоналарни-ку қўятуринг, ота-бола ёки ака-укаларнинг ҳам ижара ерга устидаги бундай шерикчилиги ҳеч вақт бунчалик узоқ давом этмаган. Бироқ шу ўн бир йиллик ҳамкорлик давомида бу икковлоннинг ўртасида на манфаат юзасидан, на бошқа нарса важидан заррача низо чиққан эмас. Davomini o'qish