Япон адабиётини беҳад севганим учун бўлса керак, Япония билан боғлиқ ҳамма нарсага,айниқса, тарихига қаттиқ қизиқаман. Бу мамлакат кечмиши билан боғлиқ жуда кўп китобларни ўқиб чиққанман. Кунчиқар мамлакати тарихида ўтган кўплаб сиймолар (албатта,энг аввало, Сайгё, Басё, Исса, Ишикава Такубоку каби шоирлар, Акутагава, Ясунари Кавабата, Дадзай Осаму, Ясуси Иноуэ, Юкио Мисима, Дзюнъитиро Танидзаки каби адиблар, Акира Куросава, Ясудзиро Одзу каби кинорежиссёрлар) менинг севимли инсонларимга айланган. Davomini o'qish
Bo'lim: Qo’shimcha bo’lim
Qo’shimcha manbalar: Lug’atlar, Maktubot, Hikmatnoma
Sohibqiron Amir Temur hikmatlari & Xurshid Davron. Sohibqiron volidasi Takinamohimbegim allasi
9 АПРЕЛ — СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТУҒИЛГАН КУН
Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим. Уларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини ўтиндим. Дарвеш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва ҳеч бир талабларини рад этмадим. Бузуқи ва оғзи шалоқ ғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим. Бирор кимсага туҳмату ғийбат қилсалар қулоқ солмадим. Davomini o'qish
Ilm haqida Sharq hikmatlari & Konfutsiy. Hikmatlar
Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Davomini o'qish
Otto fon Bismark. Aytmishlari, hikmatlari.
1 апрель — Отто фон Бисмарк (Bismarck; 1815.1.4 —1898.30.7) — Германия давлат арбоби, дипломат, Германия империясининг 1-рейхсканцлери туғилган кун
Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади. Davomini o'qish
Artur Shopengauer. Ayollar haqida.
Агар аёллар бўлмаса биз ўз ҳаётимизнинг дастлабки лаҳзаларида ёрдамдан, кейинроқ лаззатлардан, энг сўнггида эса овунчоғимиздан маҳрум бўлар эдик, деган эди бир фаранг олими. Менимча, аёлларни ҳақиқатан ҳам бундан ошириб мақташнинг иложи йўқ. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Ona & Saylanma
Инсон ёзуғида нелар борлигини билмай ўтаркан. Йўқса, 102 ёшдан зиёдроқ умр кўрган табаррук онанинг фарзанди шунчалик оз яшайди, деб ким ўйлабди. Тақдир экан-да. Тилак Жўра 47 ёшда, айни қирчиллама даврида оламдан ўтди. Қуйида шоирнинг бундан 34 йил муқаддам, онаси Ашур момонинг (худо раҳмат қилсин) таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан ёзган дил кечинмаларини ҳавола этаётирмиз. Davomini o'qish
Gunduz Vassaf. Tun qasidasi (“Shaxsiyat Mahbuslari” kitobidan). Mirzohid Muzaffar tarjimasi
Ухлолмайдиганлар,уйқусизлик касалига дучор бўлганлар бир вақтнинг ўзида зулмат олиб келган чексиз эрк ва ҳақиқатга дош беролмаган, чиқишолмаган руҳлардир. Davomini o'qish
Boburshohning o’g’li Kamron mirzoga maktubi.
Қозон дорилфунунининг нодир қўлёзмалар бўлимидан топилган, маърифатпарвар подшоҳ Бобурнинг ўғли Комронга ёзган мактубида ўз ҳаётий тажрибаларининг энг муҳим жиҳатларини унинг қалбига етиб борадиган ҳароратли дил сўзлари билан жумладан, шундай ёзади: “… Кўкалдошу эмакдош ва ичкуларинг (ички мулозимлар) билан сабақ ўқурға ружуъ келтурубсен. Бу жиҳатдан кўнгулга сурур, хотирга ҳузур етиб, бисёр(кўп) хушҳоллик юз берди. Тенгри таола даргоҳидин умидим борки, жамъи қобилият ва салоҳият бобинда мукаммал бўлиб вояга етгайсен”. Davomini o'qish
Jontemir Jondor. Printsip va hezalak
Танани тик ушлаб турадиган умуртқами? Ўша синса қийшайиб қоласан. Ижодкорни, одамни принцип тутиб туради. Ўзбекча аниқ маънодошини тополмадим. Балки эътиқод мосдир. Лекин эътиқод деганда кўпчилик диний томонини тушунади холос. Davomini o'qish
Muhammadali Qo’shmoqov. She’rlar
Шеъриятимизга янги оҳанглар олиб кирган, услубий кашфиётлар қилган таниқли шоир, ҳассос фольклоршунос олим, узоқ йиллик қўшним Муҳаммадали Қўшмоқов бугун 76 ёшида вафот этди. Илоҳим, Муҳаммадали аканинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин. Оллоҳ раҳматига олсин. Барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Оиласига, фарзанду шогирдларига сабр тилаймиз.
Муҳаммадали ака ҳақида роппа-роса 10 йилча аввал мана буни ёзган эканман: Davomini o'qish
Yangi yilingiz qutli va barakali bo’lsin!
Юртдошларимни, Турк дунёсидаги дўстларимни, синглимни, аммамни, амаки-ю тоғаларимни, ака-укалариму жиянларимни, барча қавму қариндошларимни, фарзанду набираларимни, шоир ука-сингилларимни, мактабдошу курсдошларимни, ижтимоий тармоқдаги даврадошларимни Янги йил билан чин юракдан қутлайман ва энг эзгу тилакларимни йўллайман. Оллоҳи Карим барчамизга барака берсин!
Davomini o'qish
“Dada, sizni yaxshi ko‘raman!” – mashhur otalar haqida o‘g‘illarning hikoyalari
Инсоннинг орзулари, келажакда ким бўлиши, ҳаётда муносиб ўрнини эгаллаши, одатда у улғайган муҳитга боғлиқ бўлади. Яхши ота эса фарзандининг кўзлаган манзилига қоқилмай етишида вақт ва имконият имтиёзи. Oyina.uz шундай оталарнинг фарзандларидан ҳар доим ҳам айтилавермайдиган изҳорларини тақдим этади. Davomini o'qish