Mahmudxoja Behbudiy. Padarkush & Edvort Olvort. Birinchi o‘zbek dramasi & Shuhrat Rizayev. Jadid dramasi

Ashampoo_Snap_2017.04.23_14h51m50s_008_a.png19 ЯНВАР — ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ,БУЮК МУТАФАККИР МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

     Жадид адабиётининг асосчиларидан бўлган Беҳбудий Марказий Осиё ижодкорлари орасида биринчи миллий драматик асар яратди. Унгача мазкур худудда на туркий, на форсий тилда драма жанрида бирорта асар яратилмаган эди. Бу Беҳбудийнинг адабиётга қўшган энг ката ҳиссаси бўлди. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev, lotin alifbosi va 17 million o‘zbeklar

Ashampoo_Snap_2017.08.16_04h00m00s_002_.pngШу йилнинг 10 август куни «Китоб дунёси» маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газетасида адабиётшунос Шуҳрат Ризаевнинг «Президентимизга мактуб» сарлавҳаси остида Президентга мурожаати эълон қилинди. Буни «мактуб» деб аташ тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақида ижтимоий тармоқларда алоҳида баҳс юзага келди.

  Қўшимча: Мазкур мақола ва менинг айрим мулоҳазаларимга ўз муносабатини билдирган Шуҳрат Маткарим фикрлари билан саҳифа остида берилган изоҳлар қисмида танишинг. Davomini o'qish

Uyatsizlikning chegarasi bormi?

011
Агарки, шу “бўтқа”нинг “кимёвий таркиби”ни аниқлаб, бутун филмни таҳлил қилиб бераман дея бел боғлаган одам топилса, камида ўз инсонлик аъмолини ҳурмат қилмайдиган ёки, янада аниқроғи, сира тушунмайдиган бир кимса бўлади холос. Бинобарин, камина бундай маломатни зиммамга олмоқчи эмасман, асло. Фақат руслар “за державу обидна” деганидек, минг-минглаб юртдошларимни ўзим каби бу ҳар қандай мантиқдан йироқ “маънавий ўлат”ни боихтиёр ёки беихтиёр томоша қилиб, асаб торлари ўйнашидан, юраги сиқилиб “нима қиляпти булар ўзи?”, “ким бу бетамизликка жавоб беради?” деган саволлар исканжасида азобланишидан хавотирдаман… Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Olam dardi cho’ktirgan odan yoxud Asqad Muxtor haqida so’z.

001

Асқад домла “Тундаликлар”ида “Бизнинг авлодда замондан қочганлар қутулди” деб ёзган эдилар. Аммо замонадан қоча олган бирор авлоддошининг номини айтолмагандилар. Чунки бундай ижодкорнинг ўзи йўқ эди бу аводда. Шуни теран англабми, мутафаккир зот ўз авлодининг аламу азоби ҳақида яна шундай умумлашма берадилар: “Сизиф афсонасини биласиз, “абадий харсанг”ни ҳам биласиз. Менинг авлодим ўша харсангни 70 йил давомида «чўққи»га юмалатди. Ичимда нола бор… Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Diskoteka. Drama.

02
Шуҳрат Ризаев узоқ йиллар давомида ўзбек театрининг машҳур арбрбларидан бири Баҳодир Йўлдошев билан мулоқотда бўлиб, драматургия ва театр санъати табиатини пухта ўрганди. Шунинг натижаси сифатида унинг «Искандар» драмаси ва Баҳодир Йўлдошевга бағишланган «Саҳна маънавияти» рисоласи майдонга келди. Бири бадиий ижодининг, иккинчиси эса санъатшунослик илмий мулки бўлган бу асарлар муаллифининг илмий ва ижодий диопозони ғоят кенглигини намойиш этди. «Дискотека» пьесаси Шуҳрат Ризаевнинг замонавий ёшлар ҳаётида учрайдиган айрим муаммоларга бағишланган. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Men tirikman,to olamda so’zim bor.

002
Шуҳрат (Алимов Ғулом Аминжонович) 1918 йили Тошкентда туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1986). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Транспорт техникуми (1932— 33), Ўрта Осиё транспорт инженерлари тайёрлаш институти (1934—36) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1936—40)да ўқиган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг маслаҳат бюросида котиб (1934—36), адабий маслаҳатчи (1955—58; 1960—70), Адабиёт жамғармасида директор (1958), ёшлар газетасида бўлим мудири (1945—48), «Шарқ юлдузи» журналида бўлим мудири (1948—50), масъул котиб (1960-70). Шуҳрат 1951 йилда қатағон қилиниб, қамоқ лагерларида бўлган. 1955 йилда оқланган. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Yashab o’tdi yonimizda uch shoir.

099
Ҳалоллик – ғирромликнинг зидди, инсонни ҳаётлигида ҳам ва, айниқса, дунёдан ўтганидан кейин юксак инсоний мартабада хотирлашга боис бўлгучи фазилат. Инчунун ижоддаги ҳалоллик ижодкор умрини авлодлар силсиласида мудом пойдор этгувчи сифат – хусусият. Камина назарда тутаётган уч шоир – “уч аламкаш”, “уч қаландар”, “уч биродар”, “уч навойи”, “уч вафойи” – Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Матназар Абдулҳаким, назаран, худди шундай ижодкорлар эди. Davomini o'qish

Iste’dodli adabiyotshunos olim Shuhrat Rizayevni 55 yoshi bilan tabriklaymiz.

022
1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини битириб (1980), Ойбек уй- музейида катта илмий ходим (1980, ЎзМУ ўқитувчи (1989), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида (1996), Вазирлар Маҳкамасида (1997), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (2004), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида (2007) ишлаган. Ҳозир “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири (2012).
Ш.Т.Ризаевнинг ўзбек адабиёти, театр ва кино санъати масалаларига доир ўнга яқин монография, рисола ва илмий, адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, икки юздан ортиқ мақолалари чоп этилган. “Искандар”, “Дискотека”, “Она”, “Етакчи” (иккинчи номи “Эзгулик йўли”, Н.Аббосхон билан ҳаммуаллифликда), “Дискотека” пьесаларининг муаллифи. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Yaxshi «yomon» odam yoxud yangilangan realizm.

xurshid_do'stmuhammad
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг дастлабки ҳикояси 1981 йили «Гулистон» журналида, «Нигоҳ» номли биринчи қиссаси эса 1987 йили «Ёшлик» журналида эълон қилинган. «Ҳовли этагидаги уй» номли биринчи китоби 1989 йили нашр этилган. Шундан буён унинг «Паноҳ», «Оромкурси», «Сўроқ», «Соф ўзбекча қотиллик», «Ҳижроним мингдир менинг» қиссалари, «Бозор» романи ва ўнлаб ҳикоялари чоп этилди. Адибнинг «Жажман» (1995) китобидан бир неча қиссалари қатори «Маҳзуна», «Жажман», «Ибн Муғанний», «Ёлғизим — сиз», «Кўз қорачиғидаги уй» сингари ҳикоялар ҳам жой олган. Адиб «Бозор» романи, «Ҳижроним мингдир менинг» ва «Озод изтироб қувончлари» китоблари учун 2000 йилги «Офарин» мукофотига сазовор бўлди. Davomini o'qish