Бир неча кундан кейин 60 ёшини нишонлайдиган истеъдодли шоир ва моҳир таржимон Усмон Қўчқорни саҳифамиз, шеърият ихзлосмандлари ва шоир мухлислари номидан чин юракдан табриклаб, сиҳат-саломатлик, баракали ижод,қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish
Oy: Июль 2013
Azim Suyun ‘She’r sehri’ teleloyihasida.
«Шеър сеҳри» туркуми: Азим Суюн / ‘She’r sehri’ turkumi: Azim Suyun.
«Маданият ва маърифат» канали маҳсулоти / «Madaniyat va ma’rifat» kanali mahsuloti
Тошкент — 2013 йил / Toshkent — 2013 yil Davomini o'qish
Shuhrat Rizayev. Yashab o’tdi yonimizda uch shoir.
Ҳалоллик – ғирромликнинг зидди, инсонни ҳаётлигида ҳам ва, айниқса, дунёдан ўтганидан кейин юксак инсоний мартабада хотирлашга боис бўлгучи фазилат. Инчунун ижоддаги ҳалоллик ижодкор умрини авлодлар силсиласида мудом пойдор этгувчи сифат – хусусият. Камина назарда тутаётган уч шоир – “уч аламкаш”, “уч қаландар”, “уч биродар”, “уч навойи”, “уч вафойи” – Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Матназар Абдулҳаким, назаран, худди шундай ижодкорлар эди. Davomini o'qish
10 июля 1878 года в Англии впервые футбольный арбитр использовал свисток.
На заре футбола судья восседал на трибуне в кресле. В 1878 году ему предложили спуститься на футбольное поле. И ещё одно любопытное событие произошло в том же году: судье вручили свисток. До этого он пользовался обыкновенным школьным звонком либо попросту кричал и размахивал руками. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. Marsel Prust prozasi.
Ёзувчидан кейин унинг китоблари қолади, деб бежиз айтишмаган. Пруст вафотидан сўнг, унинг китоблари навбатма-навбат дунё юзини кўрди. Туркумнинг сўнгги романи саналмиш “Топилган вақт” 1927 йилда босилиб чиқди. Мунаққидлар Прустнинг нашр қилинмаган асарлари “Топилган вақт” романи билан чекланиб қолмаганлигини аниқлашди. 1950 йил Пруст қаламига мансуб, 1909 йилда ёзилган “Сент-Бёвга қарши” мақоласининг қўлёзмаси, 1952 йил тугалланмай қолган “Жан Сантейль” қиссаси, 1953 йил адибнинг онасига ёзган мактублари ҳам топилди. Davomini o'qish
Ozod Mo’min. Sirli choyxona.
Машинамиз яна илдамлашди. Ўн дақиқалар юрганимиздан сўнг, олдинда, йўл четида бир одамнинг қораси кўринди. У машинамизни тўхтатиш учун бир қўлини кўтарди. Дадам индамай ўтиб кетмоқчи эдилар-у, яқин қолганда у кишининг қария эканлигини пайқаб, тормозни босдилар. Сал ўтиб кетганлари учун, автомобилни орқага юргизиб, ўша одамнинг рўпарасига тўхтатдилар. Ёнларидаги эшикни очиб, сўз қотдилар. Davomini o'qish
Yosh tarjimonga tavsiya: Юкио Мисима. Золотой храм. Роман
Роман знаменитого японского писателя Юкио Мисимы (1925 1970) «Золотой Храм» основан на реальном событии. В 1950 году молодой монах сжег Храм в Киото. Под пером писателя эта история превращается в захватывающую притчу о великой и губительной силе красоты. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayevining so’nggi armoni.
Ишонасизми, баъзан адамни эслаб ёки адам билан боғлиқ бирор нарсани сўраб қўнғироқ қилишса, ўша куни яхши кайфиятда юраман, хурсанд бўламан, ич-ичимдан ўша одамдан миннатдор бўлиб кетаман, ҳаётимга мазмун киргандек бўлади. Адамга айтгим келиб кетади: «Адажон, сиз ҳақингизда яхши гаплар гапирди, мени кўнглимни кўтарди, невараларингизнинг хол-аҳволи билан кизиқди», деб… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Nazarning umidbaxsh kemalari.
1989 йилнинг 6 январ куни замонавий ўзбек насри тарихида фавқулодда воқеа юз берди: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Назар Эшонқулнинг “Маймун етаклаган одам” ҳикояси эълон қилинди! Битта ҳикоя бир асрлик тажрибага эга бўлган миллий наср тарихида қандай қилиб фавқулодда воқеа бўлиши мумкин? Унинг фавқулоддалиги нимада эди? Davomini o'qish
Ahmadjon Meliboyev. Kitoblardan topgan durlarim.
Ўсмирлик пайтлари ўқиган китобларимизнинг жасур ва мард, тўғрисўз, одамларга яхшилик қиладиган қаҳрамонларига ҳавас қилиб, кечалари уйқумиз қочиб, эртак қаҳрамонларига тақлидан, бало-қазоларни даф қилишга, одамхўр девларга, йўлтўсар алвастиларга қарши ҳаёлий жангга отланардик. Бугун фан-техника олами бениҳоя ривожланган бир пайтда, таассуфки, болаларни эртаклар оламига бошлаш урф бўлмай қолди. Бу гапга кимдадир иштибоҳ туғилса, эринмай болалар давраларига кириб, улардан сўраб кўрсин-чи, “Алпомиш”ни, “Равшан ва Зулхумор”ни, “Гўрўғли”ни, “Ёзи билан Зебо”ни, Авазхонни, Ғиркўкни, Бойчиборни билишадими? Davomini o'qish
Taniqli bolalar yozuvchisi Latif Mahmudov 80 yoshga to’ldi.
Латиф Маҳмудов 1933 йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳар Миробод маҳалласида, хизматчи оиласида таваллуд топган. 1951 йили Мирободдаги Темир йўл қарамоғидаги 40-мактабни тамомлаб, собиқ Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги Миллий университет) филология факультетининг журналистика бўлимига ўқишга киради. Davomini o'qish
Kliffort Edmont Bosfort. Musulmon sulolalari.
Инглиз шарқшунос олими Клиффорд Эдмунд Босвортнинг мазкур китоби Ислом динининг барқарор бўлишидан тортиб 1970 йилга қадар ҳукм сурган халифалар, султонлар, ноиблар, ҳокимларнинг сулолаларини қамраб олган ва улар китобда йиллар тартиби билан баён қилинган. Муаллиф ҳар бир сулоланинг қисқача тарихи ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган.
Китоб асосан исломшуносларга, тарихчиларга, шунингдек, Ислом тарихи билан қизиққан китобхонларга мўлжалланган. Davomini o'qish