
Таниқли ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат 1941 йилнинг 3 июл куни Самарқанд туманидаги Қўшмачит қишлоғида туғилган.
«Ленин йўли” газетасида ишлаган, «Қишлоқ ҳақиқати” газетасининг Самарқанд, Бухоро вилоятлари буйича мухбири бўлган. Кейин Тошкентга кўчиб «Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, » Меҳнат” нашриёти, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида хизмат қилган.
«Агар табиатни севсангиз” деган илк китобчаси 1975 йили нашр этилди. Кейин «Чанқовуз”, «Олис-олис сўқмоқлар”, «Дашт”, «Замондош ўйлари”, » Селекция муъжизаси”, «Сўқмоқлар ва сабоқлар” цингари йигирмадан кўпроқ ҳикоя ва очерклардан иборат китоб ва китобчалари босилган. Davomini o'qish




