Бир куни кечаси онам мулойим, аммо маъюс ҳолда:
– Мен сени янги дунёйингдан чалғитмаслигим лозим. Менга ҳам французчани ўргат… – дедилар.
Шундай қилиб янги замоннинг тузоғи заиф илдизларимга болта уришга улгурди. Ўша кунлардаги аҳмоқона такаббурликларимни эсласам, ўзимдан уялиб кетаман. Она қўлида француз журнали билан ўғлининг столи рўпарасида сукут сақлаб ўтирарди. Қаҳри қаттиқ мактаб боласи эса ундан жим ўтиришни, нима деса шуни ортидан қайтаришни талаб қилади…
Шундай кейин қалбимда фарзанд ва она ўртасидаги бегоналикни ҳис қилдим. Биратўла ўз она тилимни ҳам, онамни ҳам бой бераётган эдим! Davomini o'qish
Oy: Февраль 2014
Xurshid Davron. Bu dunyoda orzu qilish soatlari bor…
» Китоб дунёси» газетасининг сўнгги сонида ((2014 йил, 3-сон) китобларимдан саралаб олинган бир туркум шеърларим босилди. Сўнгги шеърий тўпламим 1997 йилда нашр этилганини, ўтган чорак асрлик вақт мобайнида янги шеърхонлар авлоди пайдо бўлганини ҳисобга олсак, кўпчиликка, энг аввало, ёш авлод вакилларига эълон қилинган шеърлар янгилик бўлади, деган умиддаман. Айрим шеърлар янги таҳрирда эълон қилинмоқда. Ҳатто, ҳозир ҳам бир шеъримнинг айрим сатрларини яна ўзгартирдим… Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Zohiriy faqr,botiniy qudrat.
Ҳар бир одамнинг ҳаётида ҳам сурур ва ғам, умид ва умидсизлик туйғулари аксар ёнма-ён келади ва ҳар бир одам ўз ишончу эътиқодига муносиб равишда салбий ҳолатлардан халос бўлиб, ютуқларга восил бўлмоқ умидида яшайди. Davomini o'qish
Олдос Хаксли. Эссе (Искренность в искусстве. Новый романтизм.) & Письмо Джорджу Оруэллу
В октябре 1949 года, через несколько месяцев после того, как увидел свет его роман-дистопия 1984, Джордж Оруэлл получил письмо от Олдоса Хаксли, человека, который за 17 лет до этого описал свою версию невеселого будущего в книге О дивный новый мир. И хорошо, все-таки, что это была дружеская переписка, но жаль, что она была все-таки опубликована. Ибо в ней содержатся предположения, которые любое правительство любой страны может принять к сведению по «эффективному» управлению собственным народом. Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek. She’rlar.
20 февраль – Шоир Мирза Кенжабек таваллуд топган кун.
Мирзо Кенжабек 1956 йил 20 февралда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). «Қуёшга қараган уй» (1983), «Муножот» (1986), «Шарқ тили» (1988), «Баҳорим еллари» (1991), «Муҳаббатнинг йўли хатарли», «Ҳасрат китоби» каби шеърий ва публицистик мажмуалари чоп этилган. А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, Ф. Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» (1997) китоби ва бошқа бир катор исломий асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. So’z, avvalo, amaldir…
20 февраль — Шоир Матназар Абдулҳаким (1948-2010) таваллуд топган кун.
Нима бўлгандаям, Сўз, аввало, амал. Шунинг учун ҳам сўз — бахт, шунинг учун ҳам сўз — кулфат. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, айтилган сўз бир кун келиб бажарилиши, бажарилган амал бир кун келиб айтилиши мумкин. Сўзнинг қудрати ана шунда. Айтишларича, одамзод туғилганидан сўнг беш йилда гапиришни, олтмиш йилда тилини тийишни ўрганиб олар экан. “Беш” ва “олтмиш” йиллар, албатта, рамзий. Бу фурсат қанча барвақт бошланса, яъни одам сўз масъулиятини қанча эрта англаб етса, шунча яхши. Davomini o'qish
Shoir va adabiyotshunos Behzod Fazliddin sayti.
Кутилмаганда, бироз кечикиброқ, яна бир ижодкор веб-саҳифасини «топиб» олдим. Бу саҳифа ажойиб шоир ва бўлажак адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддинга тегишли эканидан янада қувондим. Бир томондан, истеъдодли шоир ўз ижодий дунёсига кўпчиликни даъват этганидан, иккинчи томондан, ўзбек интернет тизимида яна бир бой ресурснинг пайдо бўлганидан қувондим. Веб-саҳифанинг манзили қуйида келтрилган. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon: Adabiyot qadim o’zanlarga qaytadi.
Адабиёт сўз демак. Сўз эса инсонга ўзини ва Яратганини танитиш воситасидир. Ўзини, ўзлигини билмаган Яратганини ҳам билмайди-танимайди, Яратганини танимаган ҳеч қачон ўзини танимайди. Танийман деб ўйлайди, аммо ўзи ҳақида хато тасаввурларда умри ўтади. Адабиёт агар одамни шу хатоликдан қутқариб, унга аслини танитса, асосий вазифасини бажарган бўлади. Davomini o'qish
A’zam Rahim. Erku muhabbatning muxtor elchisi.
“Рангин лаҳзалар”да юракнинг исёнга, шижоатга тўла қирраларини кашф қила олган шоир “Очиқ кунлар” умидида яшайди. Умид мисралар силсиласида буюк исёнга айланади. Бу исён тошларни ҳам гуллатиш қудратига эга. Давр таъсиридан лоқайдлашиб бораётган кимсаларни “Уйғоқ тоғлар” садоси келаётган кенгликларга чақиради. “Ҳулво”лар барқ уриб очиладиган кенгликлар шоирга бир умр Ватан бўлиб қолади. Айни пайтда шоир Ватанда ўсаётган “Қоп-қора чечаклар”ни армон билан куйлайди. Шеър авжида туғилган лаҳза шоирнинг ўктам қиёфасини, ўжар феъл-атворини, уйғоқ овозини ўзига муҳрлаб олади. Лаҳза овоз таъсиридан асрлар қадар буюклик, асрлар қадар салобат касб этиб улғаяди. Осмон қадар бўй чўзиб, уфқ қадар кенгаяди… Davomini o'qish
Avliyoxon Eshon. Odam haqiqati — ma’noi botin.
Кутубхонамда Авлиёхон Эшоннинг 1991 йили Тошкентда босилган «Тунги тиловатлар» ва 1995 йили Хўжандда нашр этилган «Қайғу гули» китоби ҳам сақланади. Ҳар икки китобдаги шеърлар менга яхши таассурот қолдирган. Шоирнинг илк тўплами ҳақида ҳам матбуотда илиқ фикрлар ёзилган эди. Davomini o'qish
Tülay Sözeri. Anna Karenina’nın anneliği / Тюлай Сёзери. Материнство Анны Карениной
Toplumun çifte standartlarından kaçamayan, derin bir yalnızlığa mahkum edilen, büyük bir özveriyle sahip çıktığı büyük aşkından dolayı kaybettiklerini zamanla idrak eden Anna’nın anneliği için verdiği umutsuz çaba, romanın her satırına yansımıştır.
В каждой строчке романа тихим эхом отзывается беспомощность усилий, которые Анна, не способная избежать двойных стандартов общества и приговоренная к глубокому одиночеству, прилагает ради спасения своего материнства, осознавая в то же время, сколько времени потеряно из-за великой любви, на которую она с большой самоотверженностью осмелилась.
Davomini o'qish
Taniqli haykaltarosh Jaloliddin Mirtojiyev 60 yoshda.
15 февраль – Ўзбекистон халқ рассоми,ҳайкалтарош Жалолиддин Миртожиев таваллудининг 60 йиллиги.
Жалолиддин Миртожиев (1954.15.2, Тошкент) — ҳайкалтарош, Ўзбекистон халқ рассоми (2003). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1977).Жалолиддин Миртожиевнинг гипс, бронзада яратган асарлари профессионал маҳорати б-н диққатга сазовор, асарларидаги образлар етук, пухталиги б-н ажралиб туради. Илк асарлари «Лола», «Нигора», «Профессор Расулов», «Шум бола». Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Жалолиддин Миртожиев ижоди юксак поғонага кўтарилди: «Мирзо Улуғбек» (Самарқандда,Ригада),»Абу Али ибн Сино» (Ригада) «Бобур» (Андижонда), «Абдулла Қодирий» (Тошкентда), «Абдурауф Фитрат» (Бухорода), «Абдулҳамид Чўлпон» (Андижонда), «Алишер Навоий» (Москва,Боку,Пекин,Токио,Вашингтонда ),«Камолиддин Беҳзод» (Чанчунь ш., Хитойда), Амир Темур таваллудининг 660 й.лигига бағишлаб, «Темур Малик», «Амир Темур»,«Човгон ўйинида Бобур» ва б. асарларини яратди. Davomini o'qish