Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллудининг 115 йиллиги олдидан
Бева қайғуга ботиб, хаёл сурарди. Осмонда ва зангор сувда ой тўлишгач, воқеа поёнига етган туйилди. Тулкининг пешонасига гуноҳларидан кечиш ва ё даҳшатли жазо битилгани қоронғу эди, аммо муқаррар ниҳоя яқинлашиб қолганди. Бева англаб етди. У икков шамширини ҳам дарёга улоқтириб, палубада тиз чўкди ва ўзини император кемасига олиб боришларини буюрди. Davomini o'qish









