Bahodir Sodiqov. She’rlari va tarjimalari & Umid Bekmuhammad. Xotira uyg’onsa, go’zaldir

Ashampoo_Snap_2017.04.17_11h35m45s_002_.png19 апрелда истеъдодли адабиётшунос олим Баҳодир Содиқов таваллудига 55 йил тўлади

   Баҳодир Содиқовга худо умр бериб, бугунги истиқлол кунларигача етиб келганида, Нажмиддин Комилов, Иброҳим Ҳаққулдек етук тасаввуфшунос олим, тарихимизнинг теран тадқиқотчиси бўлиб етишарди. Бироқ унинг 21 ёшигача ёзган мақолалари ҳам тарихимиздаги нурли излар бўлиб қолаверади.Энди марҳум мунаққиднинг хотирасини абадийлаштириш масаласини маъсул раҳбарлар ўйлаб кўришса яхши бўларди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Unutilmas kun.

012

   Габриель Гарсиа Маркес (4.03.1928, Аракатака,Колумбия — 17.04,2014,Мехико,Мексика) — колумбиялик ёзувчи. «Эль Эспектадор» газетасининг Богота ва Европадаги репортёри. 1959—60 йилларда Куба «Пренса Латина» агентлигининг мухбири. Дастлаб сценарийлар ёзган. «Тўкилган япроқлар» (1955), «Полковникка ҳеч ким ёзмайди» (1958), «Ғаразли соат» (1962) повестлари реалистик руҳда ёзилган, «Гранде-Она дафн маросими» (1962) тўпламига кирган ҳикоялари фантастикага бой. «Юз йил танҳоликда» (1967—70) роман эпопеяси Колумбия тарихига бағишланган. «Вабо ва муҳаббат» (1985) романида фольклор ва мифологиядан фойдаланиб, ўзига хос миллий онгни тиклашга ҳаракат қилган. Габриэль Маркеснинг «Юз йил танҳоликда» (1986) романи ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель мукофоти лауреати (1982). Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes haqida maqola va hikoyasi.

042
Таниқли адиб Габриэль Гарсиа Маркес 87 ёшида Мехикода вафот этди.

   Яратган кўнглимга солдими, пайшанба куни Гарсиа Маркесга бағишланган мақола ва адибнинг яқинда ўзбек тилига таржима қилинган ҳикоясидан ибрат саҳифани тайёрлаб, эртага (яъни бугун) эълон этишни ўйлаган эдим. Тонг саҳар Самарқандга учишим керак, ухлаб қолмай деб туни билан бедор ўтириб, бир маҳал буюк адибнинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни ўқиб қолдим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bu minorlar — bizning qaddimiz. She’rlar.

021

18 апрел — Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни.

   Қадимий ёдгорликларга бўлган қизиқиш кўҳна ўтмишга нисбатан шунчаки ҳавас ёки эрмак эмас, балки, ҳар биримиздаги оддий инсоний туйғу — Ватанга бўлган меҳр туйғуси билан изоҳланади. Биз қадимий обидаларни, биринчи навбатда, инсон даҳоси, халқ тафаккури қудратининг намунаси сифатида қабул қиламиз. Олис асрлар қаъридан бизгача етиб келган ҳар бир мўъжиза — хоҳ меъморчилик, хоҳ мусиқа, хоҳ адабиёт осори-атиқаси бўлсин, барчасини инсон дили ва инсон қўли яратган. Шу сабабдан ҳам улар халқ ва миллат ҳаёти, инсон ижодининг кўздан яширин ботиний қатламларини очиб берувчи тарихий шаҳодатномалардир. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Yurt ori.

006
Тоғай Муроднинг асарларини ўқиганмисиз? Ўқиш керак!  Ўзбекчиликнинг қандай гўзал эканлиги-ю, ўзбек бўлиб яшашнинг нечоғлик бахт эканлигини ҳис қиласиз, англайсиз. Орли одам кимлигини билмоқчи бўлсангиз, шу ёзувчининг асарларидаги кўп қаҳрамонлар сизга намуна. Davomini o'qish

Adham Arslonov. So’qmoq.

011

   Қишлоқни пиёда кезганга нима етсин. Айниқса, ҳамалнинг бошида, ўтлар қулоқ ёзган паллада, шудринг тушган қирга оёқяланг чиқсанг, бунинг ҳузури барибир бошқача. Тайиниб-тайиниб борсанг ҳам, юзингга танбеҳ бераётгандай енгилгина шапатилаётган шамоллар, оёқларингни болакай каби қитиқлаётган юмшоқ майсаларни ҳис этмоқ ҳузурли… Davomini o'qish

Betakror aktrisa Rimma Ahmedovaga bag’ishlov.

001

   Истараси ниҳоятда иссиқ, туйғулари паришон юзига майин қалқиб чиққан, маҳзун қиёфали, ҳар қандай ҳолдаям дилбарлигича қолган, сочлари кумушга айланган маъсума Аёл. Унинг муҳаббатга айланган маъюс кўзларида юракни уйғотадиган илиқ ҳарорат мужассам. Актрисанинг ўйчан қиёфасига ёшликка хос лирика ҳам сингиб кетган эди. Бу унинг ниҳоятда нозикхаёл эканидан дарак берарди. Мана шу ҳолатда кўнглимни найнинг дилўртар навосидек титратди. Ва бу ҳазин куй кўмагида гўёки юрагимни кафтимга олиб томоша қилгандек бўлардим… Davomini o'qish

Habibulla Qodiriy. «Otam haqida» kitobidan.

01
Бу ой ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди.

    Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиқаро ёзувчи кам бўлади. Мустабид шўро жаллодлари уни қатағон қилдилар, минг бора жабр кўрсатдилар, охири ўлдириб қутулдилар. Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиёр ёзувчи ҳам камдан-кам бўлади. Ҳар қандай қатағонларга, қамоққа тиқилиш ва сургун бўлиш хавфига қарамай, китобхонлар “Ўткан кунлар”ни ўқийвердилар, ўқийвердилар, ўқийвердилар!.. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. “Yarim asr daftari” kitobidan.

004
“Мовароуннаҳр” нашриёти халқимизнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Ярим аср дафтари” китобини чоп этди. Адибнинг ушбу китоби қарийб эллик йиллик кузатувлар маҳсулидир. Ундан адибнинг яқинлари – ота-она, оила аъзолари ҳақидаги мақолалари, сафдошлар, устозлар, замондош ижодкорлар билан боғлиқ хотира ва ўйлари, ҳаёт, адабиёт тўғрисидаги мулоҳазалари ўрин олган. Саҳифаларни варақлар экансиз, адиб атрофдагиларга чексиз меҳр, самимият, эътибор билан ёндашганининг гувоҳи бўласиз. Ҳар бир сатрда ёзувчига хос бағрикенглик, одамлар қалбидаги эзгуликни ҳис этиш, атрофдагиларнинг қувончига шерик, дардига малҳам бўла олиш каби хислатларни кўрасиз… Davomini o'qish

«Как я полюбил себя» (“As I began to love myself”). Речь Чарли Чаплина на собственное 70-летие.

70
Одной из знаменитых речей американского актера Чарли Чаплина является речь, сказанная на его собственное 70-летие. Эта речь Чаплина называется «Как я полюбил себя» (“As I began to love myself”).
Несмотря на большую популярность текста, возникают сомнения относительно того, что эти слова действительно были сказаны Чарли Чаплином. К сожалению, ни рукописей, ни видео и аудио записей выступления не существует и сложно понять, каким образом стал доступен текст этой речи. Но одно можно сказать точно – речь очень красивая и заслуживает вашего внимания, как великолепный пример ораторского мастерства.
Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Mijmardagi cho’g’.

035
    Бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётгани ҳақдаги ёзғиришлар ўрнига эҳтимол, замонавий тарзда интернет ресурсларидан фойдаланиш керакдир. Ёмоннинг ёнида яхшининг жой олмоғи, азалий курашнинг тезликка ҳамоҳанг шаклда истеъмолга киритилиши фақатгина бизнинг фойдамизга ишлайди. Ёшларнинг талпинаётган томонидан китоб чиқса ва бу унинг истакларига мос бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ботқоқда гул унганидек, компьютер экранига термулган нигоҳлар ана шу техника бағридан илиқ нур, ҳаёт топмоғи ҳам мумкин-ку. Шу ўринда миллийни севимли қилиш, тимсолга айлантира олиш бутун зиёлилар аҳлидан катта фидоийликни кутаётганини ҳис этмоқ лозимдир (Шодмонқул Саломнинг «Думалаётган тош»  мақоласидан). Davomini o'qish