Sharqshunosy so’zshunos

003   Абдулла Аҳмедов китоблар, қўлёзма манбаларни нашрга тайёрлашда ҳам катта фаолият кўрсатган. Шарқшунослик ва қўлёзмалар институтлари хазинасига жуда кўп ноёб китобларнинг тўпланишига кўмаклашган. Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд,Умар Хайём, Мирзо Бедило шеърлари, Хива ва бошқа обидалардаги деворий ёзувларни тадқиқ этишда ҳам катта ёрдам кўрсатиб келмоқда. Davomini o'qish

Zamonaviy mojor she’riyatidan

Ashampoo_Snap_2016.12.26_23h30m20s_004_.png   Можор (венгр) шеърияти ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, Шандор Петёфи тилга олинади. Шу билан можор шеърияти ҳақидаги билганимиз тугайди. Ҳолбуки, Петёфидан кейин орадан бир ярим асрдан зиёд вақт ўтди. Бундан чорак асрча аввал Усмон Азим бир неча можор шоирини таржима қилганини айтмасак, ўтган вақт мобайнида янги таржималар ҳақида эшитганим йўқ. Шу маънода Туркияда яшаб, фаолият юритган адабиётшунос олим ва таржимон Маъруфжон Йўлдошевнинг веб-саҳифасида замонавий можор шеъриятидан қилинган таржималар диққатимни тортди ва улар билан сизниям таништиришни маъқул кўрдим. Davomini o'qish

Ramiz Askar — Bobur ijodi targ’ibotchisi

08Рамиз Аскарнинг ўзбек адабиётига айрича меҳр билан қарашидан, айниқса, мамнунман. У Бобур, Ҳусайн Бойқаро девонларини таржима қилиб чоп эттирди, Меҳри Хотун ижоди билан ҳамюртларини таништирди. Рамиз анчадан буён “Бобурнома”ни таржима қилиш орзусида юрарди. Илтимосига кўра, китобнинг ўзбекча нашрини унга почта орқали жўнатдим. Ниҳоят, таржима 2011 йилда тугалланди ва “Бобурнома” озарбайжончада нашр қилинди. Рамиз Аскарнинг бу хизматларига Ўзбекистонда муносиб баҳо берилди ва халқаро Бобур мукофоти билан тақдирланди. Davomini o'qish

Madrahim Mahmudov. «Katta Xorazm» muammosining o’rganilishi tarixidan

09Дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бўлган ва ўзбек давлатчилигининг дастлабки тамал тошлари қўйилган қадимги Хоразм тарихи жуда катта ва мураккаб илмий муаммо сифатида кўплаб олимларнинг эътиборини жалб қилиб келган. Бу нарсани биз узоқ ўтмиш садоси сифатида из қолдирган — “Катта Хоразм” давлати тарихини ўрганиш мисолида кўришимиз мумкин. Davomini o'qish

Anor. «Yil fasllari yoxud bir papka ichidagilar

09

      Муаллифдан: 1994 йилнинг март ойида қаламга олинган бу қайдларни ҳикоя деб бўлмайди. Чунки “жанр талабларига мос келмайди” дейишлари аниқ. У ҳолда буларни қайси жанрга киритиш мумкин? Эҳтимол, “ҳужжатли фантазия” демоқ керакдир? Фантастик ҳужжатлар ичида кўп ўралашавергандан кейин “ҳужжатли фантазия” ёзишдан ўзга чора қолмади. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Osmonnnig ko’ngli & Iqbol Mirzo. She’rlar

09Жон хаёлнинг зурриётларига беланчак ясайди, қуёш ишқи тушган фано дарвозасининг занжирларидан. Тўзғиган соч каби аломат бир ҳид жоннинг думоғини ёради. Занжирлар зикрга тушади. Йиғлоқи хаёл зурриётлари овунмайди. Бу соғинч ҳиди — ўзингни ўзингга соғинчинг. Davomini o'qish

Sharofat Yo’ldosheva. Odamiylik ilmi

081 май — Академик Яҳё Ғуломов таваллуд топган кун

   Биринчи ўзбек археологи, Ватанимиз тарихи, этнографиясини ўрганишга самарали ҳисса қўшган жонкуяр қомусий олим, академик Яҳё Ғуломовнинг жасорати шу эдики, ўзи яшаб турган давр мустабид тузумнинг миллий меросимизга шафқатсиз муносабатига қарши бориб, қадримиз, қадриятларимизни улуғловчи илмий изланишлар олиб борди. Унинг Хоразм воҳасида, Бухоро ва Фарғона водийсида, бутун республикамизда олиб борилган археологик тадқиқотлари ибтидоий даврдан бошлаб тарихимизни ўрганишга имкон яратадиган қимматли маълумотларни берди. Яҳё Ғуломов илм-фанимиз ривожига улкан ҳисса қўшиш билан бирга миллий кадрлар, айниқса, ўзбек археологияси учун билимли мутахассислар тайёрлашга бош-қош бўлди. Davomini o'qish