Эртага фашизм устидан қозонилган шонли Ғалабага 70 йил тўлади. Олдин бу кун Ғалаба куни деб аталарди, бугун эса Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонланади. Ном ўзгаргани билан моҳият ўзгаргани йўқ. Davomini o'qish
Oy: Май 2015
Usmon Chevikso’y. So’roq
Нимага дучор бўлганини билолмади. “Тўхта!” дедилар, тўхтади. Улар полициячи эдилар. Қўлларида тўппончалари бор эди. “Қўлингдагиларни ерга қўй…” дедилар, қўлидаги елим халта ва ярмигача ичилган шароб шишасини ерга қўйди. “Қўлларингни кўтар, қимирлама” дедилар, қўлларини кўтариб, қимирламай кутиб турди. Davomini o'qish
Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi
“Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish
Jurnalist haqida
Журналист: ўз газетаси томонидан таҳрир қилинадиган ёзувчидир. Дунё қандай бошқарилади ва нега урушлар тугуни ечилади? Чунки дипломатлар журналистларга ёлғон айтиб, газетадан ўзлари тўқиган ёлғонларга ишонишади. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Dahshatli kutish
Унинг юзи оппоқ, кўзлари киртайиб кетганди. Тўшакка михланиб хаёл суради, холос. Мен Ховард Пайлнинг «Денгиз қароқчилари ҳақида достон»идан энг қизиқ ҳикояни ўқиб бердим, бироқ унинг бунга мутлақо эътиборсизлиги сезилиб турарди. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. She’rlar
Рафиқ Сайдулло шеърларини «Замондош» веб-саҳифасида ўқиб қолдим. Гарчи ҳали айрим сатрларда «хомлик», аниқроғи, тажрибасизлик кўриниб турса-да, ёш шоирнинг ўзига хос қараши ва тушунчалари, ўз сўзини топишга уриниши ёқди. Кўпинча адабиётга кириб келаётган ижодкор ҳақида ёзганда албатта «умидли ёш шоир» деган таърифни қўллашади. Яширмайман, Рафиқ Сайдулло шеърларини ўқиганимда кўнглимда УМИД пайдо бўлди. Мен Рафиқнинг қаерда туғилгани, ўқигани ва яшаётганини билмайман. Аммо, у қаерда яшамасин, илоҳим, омон бўлсин, Яратган эгам қаламига қувват берсин, кўнглимиздаги умидни сўндирмасин. Davomini o'qish
Ullibibi Otayeva. Ikki maqola
Нимаики ширин, пинҳона, қўл етмас бўлса, одамлар унга беихтиёр интилишади.Ганж дафина-ёпиқ хазиналар доимо хаёлларни ўғирлаб, кўнгилларга ғулғула солиб келмоқдаки, кишилар унга етишиш муродида ўз ҳаётларини таҳлика остига қўйишади, жон-жон деб гаровга беришади. Davomini o'qish
Muhammad Iqbol. Ruboiylar
Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва алломаси Муҳаммад Иқбол Покистон давлатининг маънавий устози деб тан олинган. Урду ва форс тилларида шеър ёзган, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф таъсирида ижод қилган. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлайди. «Эронда тасаввуфнинг тараққиёти» (1908) асарида Шарқ фалсафаси ва диний таълимотларини таҳлил қилади, Ибн Сино, Ибн Арабий каби файласуфларнинг дунёқарашини юксак баҳолайди. Davomini o'qish
To’lqin Eshbek. Alloma
Бу йил 10 сентябрь куни атоқли аллома Тошмуҳаммад Саримсоқов таваллудига роппа-роса бир аср тўлади! Ўзбек илм-фанида, Ўзбекистон Миллий университети тарихида ёрқин из қолдирган таниқли олим қолдирган мерос бугун ва келажакда инсоният тараққиётига хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ. Davomini o'qish
O’zbekiston o’zbekman degan har bir inson uchun ma’naviy va ma’rifiy makon
Афғонистондаги Мисробод лицейида 4-6 синф болаларига ўзбек тилидан таълим тарбия бераётган ёш муаллим-педагог ва Батур ТВ да журналист сифатида ишлаётган ўзбек тили тарғиботчиси Абдулбасир Илғорнинг Ўзбекистонга бағишланган мақоласини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ulug’bek Dolimov. Jadidchilikning tamal toshi
Сўнгги асрларда ўлкамиздаги таълим-тарбия тизими дунё тараққиётидан бутунлай узилиб, турғунликка юз тутгани маълум. Уни ислоҳ қилишга, янгилашга қаратилган фикрлар узоқни кўрувчи зиёлилар, мутафаккирлар орасида XIX аср бошларида вужудга кела бошлаган эди… Davomini o'qish
Ulfatxon Ibrohimova. Non hidi
Мана шу одамларнинг ҳеч қачон кўнгли қолмайдиган тўйимли, мазали тандирда пишган буғдой ноннинг улуғ неъмат, буюк химмат эканлигини мен 1996 йил 10 сентябр куни Шавкат Раҳмон касалхонада умрининг охирги соатларини яшаётган дамларида, касалхона палатасига қўнғироқ қилган кайнэгачиси — Муҳаббатхонга: «Муҳаббат опа, агар Тошкентга келсангиз тандирда ёпилган нондан олиб келинг?», — дея илтимос қилган ва мана шу воқеа сабаб, Шавкат Раҳмон оддийгина инсон эмаслигини, ажабтовур шоир эканлигида бир ҳикмат борлигини ҳис қилиб келаман. Davomini o'qish