Яхши шоир ва олим укаларимдан Алишер Назар ўзининг фейсбук саҳифасида мана бу мулоҳазаларини ёзганини ўқидим: «Эрталаб, «Маҳалла» радиоканалида Ботир Қодиров қўшиқ айтаяпти: «Жим туринг, шовқинланманг…». «Шовқинланманг» деган сўзни эшитганмисиз? Мен эшитмаганман! Менимча, ўзбек тилида бунақа сўз йўқ.» Davomini o'qish
Oy: Май 2015
Nabi Jaloliddin. Oraliq (Xayyom). Roman.
15 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.
Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish
Vohid Abdullayev. Alisher Navoiy va Fazlullo Abulaysiy xonadoni
15 май — Адабиётшунос олим, академик Воҳид Абдуллаев таваллуд топган кун
Академик Воҳид Абдуллаев қирқ йил давомида Самарқандда адабиётшунослик мактабини яратиш, ўз атрофига зукко, салоҳиятли, маданий-маънавий меросимизни холис илмий асосда баҳолайдиган, чуқур таҳлил ва тадқиқ эта оладиган ёш кадрларни тўплаш, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш йўлида тинмай меҳнат қилган эди. Davomini o'qish
Fozil Farhod o’g’li. Maktubning umri tugadimi?
Вақт ва пулни иқтисод қилиш учун оддий, жайдари гаплар, қисқартма терминлар, абревиатуралардан фойдаланиш авж олди ва бу амалиёт ўзига хос қоидага айланиб улгурди. Биз интернет тилини компьютер соҳасидаги мутахассислар, ўсмирлар, талабалар ва идора хизматчилари ишлатадилар. Назаримда, келажакда бу тилдан фойдаланувчилардоираси янада кенгаяди. Глобаллашувнинг таъсиришу бўлса керак-да! Ишқилиб, бора-бора ёшлар “4” рақами кириллча “ч” ёки “ш” ҳарфи лотинча “w”дан келиб чиққан деб ўйламасалар бўлди. Davomini o'qish
Tomris Uyar. Xilvatda kechgan umrim
“Тонг оқаряпти… тун қўйнидан мовий булутлар сузиб чиқаяпти… Улар боққа чўкканда оёқда оғриқ туради. Буни ёшлар билмайди, аммо йиллар ўтавериб одатланиб қоларкансан киши, кўнгил булут келиб тонг отишини сезаркан. Бундан қўрқиш ўринсиз. Буни кексалик дейдилар, кексалик — янги кунни соатсиз қарши олиш дегани. Davomini o'qish
G’ulom Fathiddin. Yurayotgan daraxtlar. She’rlar.
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, «Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса ҳаёт ва унинг ранг-баранг таассуротлари билан доим туташ»… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Ikkinchi dunyo.
Кўзим юмиқ, ухлаяпман. Аммо атрофимдаги шивир-шивирлар уйқумнинг бeлига тeпмоқчи бўлишётганидан жаҳлим чиқа бошлади. Уйқумдан воз кeчиш ниятим йўқ эди. Бунга эса ўша овозлар сира йўл бeрмаётганди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Taxminda chalg‘ish bo‘lur
Сўнгги пайтларда адабиётшуносликда, хусусан, мумтоз адабиётга доир ишларда даъвокашлик боис “илмий тўқима” кўпайиб кетди. Таҳлил ва талқинлардаги сохталик, хатоликларни майли, қўя турайлик. На бадиий ижод табиати, на санъаткорлик шуурига мувофиқ келадиган диний-маърифий, тарихий-сиёсий характердаги айрим бир асарларни ҳам адабий ҳодиса ўлароқ ўрганилишига нима дейсиз? Адабиётни ҳис қилиш ва англашдан наҳот биз шунчалик йироқлашдик? Ўзбошимчалик, ғайрилмийликка ён берилаверса адабиёт ва адабиётшуносликнинг ҳоли не кечади? Буни жиддий ўйлаш керак. Davomini o'qish
Nurulloh Оston. She’rlar
Туғилган қишлоғим Чордаранинг ён атрофларида қадимий Самарқандни ўраб турган кўҳна кентлар: Ҳазора, Бухори, Урганжи, Арабхона, Найман, Туркманқишлоқлари бор. Уларнинг ҳар бирида Самарқанд тарихининг бир саҳифаси яширин. Улардан бири Туркманқишлоқ деб аталса-да, кўпроқ хоразмтабиат инсонлар яшайди. Бу қишлоқ таниқли шоир Темур Маъруфий, адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ва бошқа жуда кўп машҳур ижодкорларнинг киндик қони тўкилган тупроқ. Davomini o'qish
Vosil Qobulov. Do’stim Matyoqubga maktub & Bahodir Karim. Ijodi ham, hayoti ham ibrat.
Матёқуб Қўшжонов иккинчи жаҳон урушида снайпер — мерган сифатида иштирок этган бўлса, жангу жадал майдонини илм майдонига алмаштиргач, ўзбек адабиётида ҳар бир сўзи аниқ нишонга бориб урилган моҳир адабиётшунос олимга айланди. Davomini o'qish
G’afur G’ulom. Mening o’g’rigina bolam & G’afur G’ulom. Hikoyalar ktobi
10 май — Ғафур Ғулом туғилган кун
Сентабр ойларининг охири, илк куз оқшомларидан бири эди. Ҳаво анчагина салқин. Биз етимлар бир-биримизнинг пинжимизга тиқилиб, бир-биримизни иситиб уйқуга кетганмиз. Қаторда энг сўнгги бўлиб, она чумчуқдай қора бувим ётардилар, у киши саксондан ошиб кетган, носкаш кампир эдилар. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi
10 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун
Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish