Мен ёшлигимдан табиатга қизиқар эдим. Менинг «Ёввойи гул» асарим ҳам бор. Бир вақтлар «Гулистон» журналида ишлар эдик. «Темир тузуклари»ни журналда чиқарганимиз учун ҳайдалиб кетганмиз. Энди «Ёввойи гул»ни ёзишимга ҳам бир нарса сабаб бўлган. Биз бир куни хотиним ва мен тоққа чиқдик… Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2016
Ezop. Masallar (3)
Бўри анҳордан сув ичаётган Қўзичоқни кўриб қолди ва қулай бир баҳона билан уни емоқчи бўлди. Мана, у оқимнинг юқорироғида туриб олиб: «Ҳей, сувни лойқалатма, мен ичолмаяпман», деб Қўзичоқни койий бошлади. Қўзичоқ унга жавобан деди: «Мен сувга лабимнинг учинигина теккизяпман, ундан кейин, қанақасига лойқалатай сувни, ахир мен сиздан пастроқда турибман-ку». Қўзичоққа айб қўя олмаган Бўри деди: «Эсингдами, ўтган йили сен отамни бўралаб сўккан эдинг!» Davomini o'qish
Usmon Nosir. She’rlar & Abdulla Oripov. Usmon Nosir haqida so’z
13-ноябрь — Усмон Носир таваллуд топган кун
Усмон Носир деганда биз кимни тушунамиз. У шундай истеъдод эгасики, бамисоли теккан жойини куйдиргувчи оловдир. Шоирнинг ғоят қисқа умрига назар солган киши жуда узоқ ўйларга толиши шубҳасиздир. Чунки бу чақмоқдек умрда бениҳоя катта имкониятлар ёниб кетганлигини кўриб ва ҳис қилиб турасиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov — o’zbekning buyuk shoiri vafot etdi
Nodir Jonuzoq. Vido manzaralari
Ўзбенинг буюк шоири Абдулла Орипов шахсияти нафақат бугуннинг, келажак шоирларини ҳам ҳаяжонга солишига шак-шубҳа йўқ. Зеро, Абдулла Орипов бамисли Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир, Ойбекдай ўхшаши йўқ шоир эди! Davomini o'qish
Shoniyoz Doniyorov. Muxtoriyat qismati
99 йил аввал айни шу куни Туркистонда мухторият тузиш ғояси ўртага ташланган эди
Туркистонда мухторият тузиш ғояси, февраль инқилоби берган озодликдан сўнг пайдо бўлган эди. Бу фикр дастлаб 1917 йилнинг 12 ноябрида «Шўрои уламо» жамиятининг раҳбари Шерали Лапин раҳбарлигида Тошкентда бўлиб ўтган «Мусулмон жамоаларининг бирлашган йиғини»да расман ўртага ташланган. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Tuydim ehtirosning samoviy kuchin…
Куни кеча АҚШнинг Техас штати Хюстон шаҳридан қайғули хабар олдик: ўша ердаги шифохоналардан бирида икки ойдан буён даволанаётган улуғ шоиримиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, мустақил Ўзбекистон мадҳияси матни муаллифи, давлат ва жамоат арбоби, элимиз суйган азиз инсон Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг вафот этибди… Davomini o'qish
Abdulla Oripov Chig’atoy qabristoniga dafn etildi & Ustoz shoir xotirasiga bag’ishlangan she’rlar
Бугун тунда 5 ноябрда Америкада 77 ёшида вафот этган устоз Абдулла Ориповнинг майити Тошкентга олиб келинди ва исломий урф-одатлардан кейин Чиғатой қабристонида дафн этилди. Меҳрибон Аллоҳ устозни раҳматига олсин, охиратларини обод қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Davomini o'qish
Haqiqat izlab yoxud Lev Tolstoy nega uyidan ketib qolgan? & Graf Tolstoy fojiasi
1910 йилнинг 10 ноябри (эскича ҳисобда 28 октябри) тонгида, яъни соат бешда бир қария ўз уйидан сирли равишда кетиб қолади. У иш столида очиқ ҳолда қолган Фёдор Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” асари ҳамда рафиқасига аталган видолашув мактубини қолдиради. Davomini o'qish
Ishikava Takuboku. Qo’lqopni echaturib…
Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади
Такубоку ўз шеърий битикларида инсон ҳаётининг буюк манзараларини яратди. Бу манзаралар баъзан оний кайфият билан чегараланса-да,уларнинг замирида бутун бир инсон умрининг ҳасратлари,ҳайратлари ётади. Оғир хасталик шоир умрини эрта хазон қилди. У йигирма етти ёшга тўлмай вафот этди. Унинг қабртошига дўстлари томонидан ушбу сатрлар битиб қўйилган: Davomini o'qish
Uilyam Folkner: Adabiyotda yozuvchi emas, asar muhim
Худо суйган ёзувчи бошқа биров илғашга қодир бўлмаган қусурни, албатта, кўра олади. Бундан изтироб чекади, дунёга сиғмайди ва ўз-ўзидан Тангри кўнглига солган дардларини қоғозга туширади. Мавзу тополмаган ёзувчига ачинаман. Бу чидаб бўлмас азоб. Ёзувчи мавзу топиб ёзиши ва уни қоғозга тушириши учун бошқалар иш билан ғоят банд бўлиши керак, яъни, унга ёлғизлик кифоя. (“Санъат фантастикаси” журналида чоп этилган мазкур суҳбат Жан Стеин томонидан тайёрланган). Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar & Nodira Afoqova. Hayotning ulug sinchisi
Улуғ Алишер Навоий ҳаётнинг синчков кузатувчиси ва чуқур билимдони эди. У гадодан тортиб шоҳгача, дарвишдан тортиб донишмандгача, деҳқондан тортиб амиру бекларгача – жамиятнинг барча тоифа кишилари ҳаётини энг майда икир-чикирлари қадар жуда яхши билган. Бундан ташқари, мутафаккир шоир ҳайвонот ва наботот оламининг, космик фазо сирларининг, ўз даври фани эришган ютуқларнинг, инсон психологиясининг ҳам нозик билимдони эди… Davomini o'qish