Chingiz Aytmatov. Jamila. Qissa

055 12 декабрь – Чингиз Айтматов таваллуд топган кун.     

    Атоқли адиб Луи Арагон томонидан рус тилидан ҳам аввал француз  тилига таржима қилинган ва  ХХ аср жаҳон адабиётидаги севги ҳақидаги энг гўзал асар деб баҳоланган Чингиз Айтматовнинг «Жамила» қиссасининг  мутолаа қилинг .

Чингиз Айтматов
ЖАМИЛА
Қисса
045

09Ҳар гал сафарга чиқишим олдидан кичкина ёғоч рамкага солинган сурат олдида туриш менга одат бўлиб қолганди. Эртага овулга жўнашим керак. Мана, ҳозир ҳам ўша суратга тикилиб, гўё ундан оқ йўл тилаётгандек кўзимни узолмай, узоқ термилиб қолдим.

Суратни ҳали бирон марта ҳам кўргазмага қўйганим йўқ. Овулдан қавм-қариндошларим келишганида кўриб қолишмасин, деб яшириб қўяман. Демак, суратда бирор ножўя нарса тасвирланган экан, деб ўйламанг тағин, унинг ийманадиган, шунингдек, бу бир нодир асар, «кўз тегади» дейдиган ҳеч жойи ҳам йўқ, шунчаки ўргамчикка чизилган бир сурат. Унда оддий дала манзарасининг айнан тасвири берилган, холос.

Суратнинг орқа планида сўлғин куз осмонининг чеккалари оқариб кўринади. Шамол парқу булутларни узоқ-узоқларга, қорайиб кўринган тоғ чўққилари сари ҳайдаб борарди. Суратнинг олд қисмида сарғиш либос кийган бепоён дала, кенг дарё тасвирланган. Ёғин-сочиндан кейин пўрсиллаб ётган, чеккаларидаги қамишлар бир-бирига айқашиб кетган йўлда икки йўловчининг оёқ излари кўзга ташланади. Йўловчилар узоқлашган сайин, оёқ излари хиралаша боради, гўё яна бир-икки қадам юришса рамкадан чиқиб кетадигандек туюларди. Ҳа, айтмоқчи, йўловчилардан бири… Келинг, бир бошдан гапириб бера қолай.

Бу воқеа болалигимда юз берган эди. Иккинчи жаҳон уруши учинчи йилга қадам қўйган, айниқса Курск билан Орёл остоналарида даҳшатли жанглар борарди. Ўшанда биз бир гала ўспирин болалар хўжаликда экин суғориб, арава ҳайдаб, ўт ўриб юрар эдик, хуллас, урушга кетган эркакларнинг оғир меҳнати бизнинг зиммамизга тушган эди.

Айниқса, ҳосил йиғим-теримида ҳафталаб уй бетини кўрмасдик, кечаю кундуз хирмонда бўлардик ёки стансияга ғалла таширдик.

Стансияга қатнаб юриб, кўпдан бери уйдагиларни кўрмаганим учун ўроқнинг айни қизиган, саратон кунларининг бирида йўл-йўлакай уйга кириб ўтай, деб бўш аравамни йўлдан бурдим.

Биз азалдан кўчанинг бошидаги ёнма-ён тушган икки уйда турардик. Уларнинг баландлиги уч метрча келадиган. деворлари жуда пишиқ қурилган бўлиб, дарё томони дарахтлар билан ўралган ҳовли бизники эди. Мен катта уйнинг ўғли эдим. Акаларим урушга кетган, улардан хат-хабар йўқ эди. Иккаласи ҳам балоғатга етиб, айни уйланадиган вақтда кетишган. Кекса отам — дурадгор-уста. Тонг саҳарда намозини ўқирди-да, устахонага жўнарди, шу кетганича қош қорайганда келарди. Хўжаликдаги барча аравалар унинг қўлидан ўтарди. Уйда онам билан сингилчам қоларди, холос.

Бериги кичик уйда эса яқин қариндошларимиз туришарди. Қариндошимиз дейишимнинг боиси, орадан икки-уч авлод ўтиб кетган бўлса ҳам, улар билан азалдан мол-жонимиз бир эди. Ота-боболаримиз бирга кўчиб, бирга қўниб, жуда аҳил яшаган экан, бу одатни муқаддас билиб, биз ҳам орага совуқлик туширмай, апоқ-чапоқ бўлиб келардик. Жамоа хўжалиги тузилганда оталаримиз бир жойда ўтроқлашганлар. Бугина эмас, икки сув ўртасидаги Орол кўчада турувчиарнинг ҳаммаси бир отанинг фарзандлари эди.

Кейинчалик бериги уйнинг эгаси дунёдан ўтиб, хотини икки гўдак боласи билан қолди. Эски одат бўйича қариндош-уруғлар есирнинг бошини боғлаб қўяйлик, деб арвоҳ ва Худони пеш қилиб, уни отамга никоҳлаб қўйганлар. Гарчи у уйнинг қозон-товоғи, мол-жони, чорбоғи бўлак бўлгани билан, аслида биз бир хонадон эдик. Уларнинг ҳам икки ўғли аскарга кетган эди. Содиқ деган катта ўғли уйланиши билан кетганди. Улар-“биз фронтдамиз”- деб онда-сонда хат ёзиб туришарди. Кичик уйда кичик ойим билан келини қолган эди. Мен уни доим “кичик ойи” деб чақирардим. Иккаласи ҳам эртадан қора кечгача далада ишлашарди. Кичик ойим (уни овулдагилар ишчан аёл, барака топсин, бунақаси топилмайди, деб мақташарди) бригадир билан ади-бади айтиб ўтирмас, буюрган ишини қилаверар, юр деганига юраверар , анови ёш келинчаклар қатори ариқ чопишга ҳам, экин суғоришга ҳам йўқ демасди, қўлидан сира кетмон тушмасди. Худо билиб берганми, дейман, унинг келини Жамила ҳам серғайрат, бақуwат бўлиб, бироқ феъл-атвори сал бошқачароқ эди.

Жамила янгамни чин қалбимдан яхши кўрардим. Бир томони янгам, иккинчи томони мендан бироз катта, лекин биз худди тенгқур дўстлардек эдик. Мени «кичкина бола», деб ўз укасидек эркалатганини айтмайсизми.

Хуллас, иккала хонадоннинг тирикчилигини, рўзғорини ойим билан сингилчам тебратиб турарди. Сингилчам жуда шўх қиз эди. Лекин ўша оғир кунларда анча қуйилиб, ойимга жон-дили билан ёрдамлашганини сира-сира унутмайман. Икки хонадоннинг қўй-ечкиларига қараган ҳам ўша, тезак териб, ўтин-чўп ғамлаган ҳам ўша, дом-дараксиз кетган болаларини қўмсаб ғамгин хаёлларга чўмган ёлғиз ойимнинг кўнглига тасалли берган ҳам ўша эди. Энди, ҳар иккала оиланинг бошини қовуштириб, ризқ-рўзини сақлаган ҳам ойим, билармони ҳам ойим эди. У ўлганларнинг арвоҳини ҳурматлаб, сеники-меники демай, икки хонадонга баравар қараб турган, овулнинг кўпни кўрган обрўли, диндор хотинларидан бири эди. Бизга тааллуқли ҳар қандай ишни ойим ҳал қиларди. Отам бўлса ҳеч кимнинг эсига ҳам келмасди. «Ҳой, уста акангга бормай қўя қол, унинг ғилдиракдан бошқа ҳеч нарса билан иши йўқ, ҳар икки рўзғорни ҳам бойвучча хотини тебратиб турибди; ўшанга бор» дейишардилар. Мен ҳам ёш бўлишимга қарамай, унча-мунча ишларга аралашиб турардим. Дарвоқе, акаларим ҳарбийга кетиб қолганидан, мен икки уйнинг дастёр йигити бўлиб қолгандим. Шунинг учун ҳам ўзимда қандайдир масъулият ҳис этардим. Бу ойимга жуда ёқарди, пишиқ бўлсин, ёғочдан бошқани билмайдиган отасига ўхшамай, рўзғор ишларига аралашиб кўзи пишсин, дер эди. Мен аравамни чорбоғнинг четига, кўланкага ҳайдаб келсам, қамчисини қанжиғасига қистириб олган бригадир Ўрозмат оға билан ойим эшик олдида негадир айтишиб турган экан. Уларга яқинлашганимда ойимни овози эшитилди:

— Бормайди! Ахир бу инсофдан эмас-ку. Худодан қўрқишсин! Хотин кишининг арава ҳайдагани нимаси. Худо хайрингни берсин, айланай, келинимга тегма, ўроғини ўриб юраверсин, шусиз ҳам ёлғизлик азобини тортиб, иккала хонадоннинг тирикчилигидан бош қаширга ҳам қўли тегмайди! Бунинг устига, бир ҳафтадан бери белим санчиб, анови жўхорилар қаровсиз қолди. Бахтимга, яхшиям ўша муштдек қизча бор экан…

Ойим одатича рўмол учларини кўйлагининг ёқаси остига қистирар эди. Ўрозматнинг чайқала-чайқала тинкаси қуриди.
— Оббо сиз-ей, — деди у, — агар тўрт мучалим соғ бўлиб, қўлимдан келса, ўзимоқ илгаригидек қопларни аравага ирғитиб-ирғитиб, отларни чоптириб кетмасмидим! Ҳожи йўқ-да, ёш келинларга арава ҳайдатиб бўладими, десак, ўзи рози бўлган келинингизни сиз йўлдан урсангиз, бунақада план тўлармиди, бошлиқлар фронтга юбориладиган ғаллани нега тўхтатдинглар, деб столни муштлаб бизга дўқ урса, ахир нима қилайлик, сиз ҳам тушунинг-да!

Бригадир менинг қамчини судратиб келаётганимни кўриб, гўё миясига бир яхши фикр келгандек хурсанд бўлиб кетди.

— Агар келинимга йўлда-пўлда тентак аравакашлар тегажоғлик қилади, деб қўрқсангиз, мана, қайин иниси бор-ку, — деди мени кўрсатиб. — Бу иним янгасига бировни яқин йўлатиш у ёқда турсин, қарагани ҳам қўймас. Сеит ҳам чакана эмас, азамат йигит-ку. Садағаси кетай, жонимизга ора кираётганлар мана шу болаларда….

Ойим мени кўргач, бригадирнинг сўзини бўлиб, ялина бошлади:

— Қаёқларда тентираб юрибсан, болам? Сочларинг ўсиб, девонага ўхшаб кетибсан-ку. Отаси тушмагур боласининг сочини олишга ҳам қўли тегмайди… Ота эмиш…

— Ундай боиса майли, бугун сочини олиб, чол-кампирлар ёнида бир дам олсин, — деди Ўрозмат чеҳраси очилиб, — Сеитжон, ука, бугун уйда қолиб, отларингга бироз дам бер. Эртага Жамилага арава берамиз, янгангни бирга олиб, унга ўзинг бош бўл. Сиз эса, онаси, Сеит бор экан, кўнглингиз тўқ боисин, камлик қилса янги келган Дониёрни ҳам қўшиб берай: ўзингиз биласизки, у бировга зиёни тегмайдиган хокисор одам…Ўзларича уч арава бир бригада бўлиб, стансияга қатнай беришсин, майли, буларнинг ёнига бошқаларни қўшмай… Хўш, Сеит, сен нима дейсан? Бу, ойинг, Жамилага арава ҳайдатайлик, десак, кўнмаяпти. Қани, ўзинг бир нарса де-чи…

Бир томони, бригадир мени роса кўкларга кўтариб мақтагани, иккинчидан, катта кишилардек мендан ақл сўрагани, бунинг устига, янгам ёнимда арава ҳайдаб юрса қандай маза бўлади, деган болаларча хаёл билан ишбилармон одамлардек ойимга дедим:

— Ҳайдаса ҳайдайверсин, нима, бўри еб кетармиди! — деб худди катта аравакашлардек чирт эткизиб тупурдим-да, қамчини судраганимча салмоқ билан қадам ташладим.
— Э, жин урсин сени, бўри еб кетармиди, дейди-я! Қўй, болам, сен нимани билардинг! — деди ойим аччиқланиб.

— Ие, нега билмас экан, икки уйнинг азамат йигити бўлади-ю, билмайдими? — деб юборди Ўрозмат. Ойим эндигина кўнганда яна айниб қолмасмикин деган шубҳа билан нима деярини билмай шошиб қолди.

Ойим боиса огир бир уҳ тортиб қўйди.

— Э, худойим, шу тирноқдек боламизга ўзинг умр бер… Девдек азамат йигитларимиз қаерларда юрибди: уйларимиз уларсиз ҳувиллаб қолди…

Шундан кейин мен уларнинг гапини эшитмадим. Бора туриб уйнинг муюлишига қамчи урдим, кокилларини селкиллатиб, кичкина қўлчалари билан шипиллатиб деворга таппи ёпаётган, менга очиқ чеҳра билан жилмайиб турган сингилчамга ҳам назар солмай ўтиб кетдим, даҳлизда турган чўян қумғонни энгаштириб, шошилмай қолимни ювдим-да, қолтигимга артдим, кейин уйга кириб, ҳаш-паш дегунча катта косадаги айронни шимириб ташладим, иккинчисини эса дераза олдига олиб бориб нон тўғраб едим. Ойим билан Ўрозмат ҳали ҳам ташқарида суҳбатлашиб туришарди. Бироқ, бу сафар улар ҳасратлашаётгандек кўринди. Ойим енглари билан йиғидаҳ қизариб кетган кўзларини артиб, тасалли бераётган Ўрозматнинг сўзларини бош ирғаб маъқуллар, ич-ичига ботиб кетган кўзлари билан дом-дараксиз кетган болаларини гўё кўрмоқчи бўлгандек олис-олисларга тикиларди. Ҳайтовур, анча дардлашиб кўнгли юмшаган ойим Жамиланинг арава ҳайдашига кўнди шекилли, бироздан кейин бригадир кўнгли тинчиб йўрға байталини йўрттириб кетди.

Ўшанда бу ишнинг оқибати нима билан тугашини ойим ҳам, мен ҳам билмаган эдик. Жамиланинг икки от қўшилган аравани бемалол ҳайдаб кетишига ҳеч ҳам шубҳа қилганим йўқ. Чунки у ёшлигидан йилқичилар орасида ўсиб, катта бўлган, тоғ этагига жойлашган Бақайир овулидаги йилқичининг қизи эди, Содиқ акам ҳам чавандоз бўлган экан, у бир куни яйловдаги чорвадорлар тўйи муносабати билан ўтказилган пойгада Жамилага етолмай қолган экан. Шундан кейин изза бўлиб, уни олиб қочиб кетганлигини билардим. Овсин-ажинлар болса, ҳечам-да, улар бир-бирларини яхши кўриб топишган, дейишарди. Ҳар қалай, нима боиса ҳам улар уч-тўрт ой бирга туришган, кейин Содиқ акамни ҳарбийга олиб кетишган эди. Билмадим,ёшлигидан отаси бииан бирга дала-даштларда йилқи ҳайдашиб, от чопишиб эрка ўсганиданми, ёки биттаю битта қиз бўлганлиги учунми, ишқилиб, Жамиланинг хатти-ҳаракатларида аллақандай жўшқинлик, эркакларга хос фазилат бор эди. Ҳар бир ишга астойдил киришар, бошқа келинлардек бошим, белим оғрияпти деб сира зорланмасди. Бироқ ўзи ҳам бировга ҳақини кетказмайдиган, айтишган билан айтишиб, сўкишган билан сўкишадиган ўжар аёллардан эди. Унинг овулдаги келинлар билан юмдалашган вақтлари ҳам бўлганди.
Ён-атрофдаги одамлар:

— Э, бу қандай шаддод келин ўзи! Тушганига ҳеч қанча вақт бўлмай, тилидан заҳар сочади-я! — деганларида, ойим:

— Майли, шуниси яхши! Келинимиз очиқ-ёриқ, сира бўш келмайди… Ана шундай кўнглида кири йўқ одам яхши, индамай юрган писмиқлардан қўрқиш керак, ҳамма фисқ-фасод ўшалардан чиқади, — деб жавоб қайтарарди.

Отам билан ҳалиги «ишчан» деган ойим бошқа қайнота, қайноналардек Жамилани туртмай, сўкмай, аксинча, ўз фарзандларидек эркалатишиб: «Худо ишқилиб ўзига инсоф берсин, тўғри юриб, тўғри турса бўлгани!» — дейишарди. Улар вояга етган тўрт ўғиларини ҳарбийга жўнатишиб, икки хонадондаги яккаю ягона келинини ранжитишадими? Бироқ мен ойимнинг баъзи ишларига ҳайрон қолардим. Бошқаларни қўйиб турайлик, ойим бировларнинг қўлига қарайдиган аёллардан эмас эди. Ҳар йили куз келиши билан одати бўйича отам тайёрлаган олти қанотли қора ўтовни тикиб, арча тутатарди. Бизларни чизган чизиғидан чиқмайдиган қилиб тарбиялаб, ҳаргиз икки оиланинг бошини қовуштириб келарди. Ойимнинг айтгани-айтган, дегани-деган эди. Аммо Жамила орамизда ажралиб турарди. Тўғри, у кампирлардан бироз тортинар, уларнинг ҳурматини жойига қўяр, бироқ овулдаги кўпчилик келинлардек индамай бошини қуйи солиб ўтирмас ёки тескари қараб пўнғилламас, кўнглида борини яшириб ўтирмай, шартта гапириб қўя қолар эди. Гаплари ўринли бўлса, ойим уни кўпинча маъқулиар, лекин ўшанда ҳам ўз гапини икки қилмасди. Назаримда, ойим уни бир сўзлиги, тўғрилиги учун ўзига яқин тутар, келажакда уни икки хонадоннинг бошини қовуштириб, рўзғорнинг ризқ-баракасини ўзидек сақлай оладиган уддабурон ўринбосар қилиб қолдириш ниятида бўлса керак.

— Худога шукр, тагли-жойли ерга тушдинг, болам. Бу ҳам бўлса сенинг бахтинг, буни сира ҳам ёдингдан чиқарма. Хотин деган тангрининг берганига шукр қилиб, рўзғорида бирини икки қилиб юрса, шунинг ўзи катта давлат. Биз чол-кампир топган-тутганимизни ўзимиз билан бирга гўрга олиб кетармидик… Ўз қадр-қимматингни билсанг, сира кам бўлмайсан, доим мартабанг баланд бўлади, болам, — деб эслатиб турарди. Тўғри, чол-кампирларнинг чўчиганича бор эди: Жамила жуда шўх, ёш болага ўхшарди. Бир қара-сангиз ўзидан-ўзи кампирларга суйкалиб эркаланар, ё бўлмаса бирдан қаҳ-қаҳ уриб кулар, ёки кўчадан кириб келаётганида худди ёш қизчалардек ариқдан лорсиллаб сакраб ўтар, ёхуд ўзича хиргойи қиииб юрарди. Кампирлар Жамиланинг бу қилиқларини ўзларича гап қилиб: «Ҳали бола-да, бора-бора қуюлиб қолади» деб қўйишарди.

Менга бўлса янгамнинг шунақалиги ёқарди. Баъзида иккивомиз олишиб, курашиб, қувлашиб ҳам кетаверардик.

Жамила сарвқомат, бежирим аёл эди. Икки ўрим қора сочини бошига чамбарак қилиб ўриб, устидан танғиб олган оппоқ дурраси унинг буғдойранг кулча юзига шундай ярашиб тушар эдики, асти қўяверасиз! Жамила кулганда унинг шаҳло кўзларида навқирон ёшлик барқ урар, шунда у беихтиёр қаддини ростлаб, овулнинг шўх лапарларини куйлаб юборарди. Овулдаги йигитлар, айниқса фронтдан қайтиб келган йигитларнинг Жамилани кўз остига олишиб, тегишиб юрганларини неча бор пайқардим. Ҳангоматалаб янгам улар билан бемалол ҳазил-ҳузул қилишарди-ю, бироқ ҳаддидан ошганларнинг таъзирини бериб қўярди. Бари бир бу менинг иззат-нафсимга қаттиқ тегар, янгамни рашк қилардим. Шунинг учун ҳам ҳалиги “безориларга” ўзимни кўрсатиб қўяй деб: «Ҳой, билиб қўйинглар, бу менинг янгам бўлади-я,кўп пашшахўрда боиаверманглар* дегандек, уларнинг сўзини шартта бўлиб, виқор билан хўмрайиб қарардим.

«Eнди мма қилдик, бунинг янгаси экан-ку!» деб йигитлар масхара қилиб кулишганида, қизариб-бўзариб, азбаройи хўрлигим келганидан йиғлаб юборай дердим. Буни сезган янгам хурсанд бўлиб, кулгидан ўзини тиёлмай жилмайиб: «Ишларинг бўлмасин, нима, янга деган ерда қолибдими? Юр кетдик, қайиним!» деб уларнинг баттар қитиғига тегар, сўнгра бошини мағрур кўтарганча дадил қадам ташлаб кетарди. У йигитларнинг таъзирини берганидан ҳам хурсанд бўлиб, ҳам ўзига хўрлиги келиб, менга қараб бир кулимсираб қўярди. Балки у: «E тентак, янгамга кўз-қулоқ боламан дейсанми? Агар бузиламан десам, минг кўз -қулоқ боисанг ҳам бузиламан. Ахир мен чумчуқ эмасман-ку», деган хаёлга борганмикин? Мен ҳам ўшандай вақтларда айбдор кислиидек ғинг демасдим. Аммо бироздан сўнг янгам хиёл ёзилиб: «Оббо кичкина болаей, жуда ғалатисан-да!» деб мени яна бағрига босиб пешонамдан ўпарди.

Ҳа, чиндан ҳам янгамни ҳеч кимга раво кўрмай рашк қилардим. Унинг қувноқлиги, ўзини эркин тутиши билан фахрланардим. Биз у билан жуда апоқ-чапоқ, бир-биридан ҳеч нарсани яширмайдиган сирдош дўстлардек эдик. Нега шундайлигини ўзим ҳам билмасдим. ўша кезларда овулда эркаклар жуда оз эди. Шу сабабли баъзи йигитлар кўкрак кериб, баландпарвоз гапириб, овулда «мендан бошқа йигит йўқ» дегандек, аёлларни ҳечам назар-писанд қилишмасди. Бир куни пичан ўримида, юр десам бўлди, орқамдан эргашиб келаверади, деб ўзига ишонганларнинг бири — узоқ қариндошимизнинг ўғли Усмон янгамга тегажаклик қилаверган эди, у Усмоннинг қўлини силтаб юборди-да, ғарам соясида ўтирган жойидан тураркан:

— Тур йўқол! — деб ўшқирди ва тескари қараб олди. — Қўлларингдан модабозлик қилишдан бошқа иш келармиди.

Ғарам остида талтайиб ётган Усмон қалин лаб-ларини нафрат билан буриштириб тўнғиллади:

— Ол-а, мушукнинг бўйи шифтда осиғлиқ турган гўштга етмай, пуф сассиқ деган экан…

Шунга ўхшаб, кўп ноз қилаверма. Ичингда жон-жон деб турибсану, яна…

Жамила унга ялт этиб қаради-да:

— Жон-жон деб турсам тургандирман. Лекин пешонамга ёзилгани шу экан, нима қилай. Эй, аҳмоқ, бунинг куладиган жойи борми? Жон-жон дейиш у ёқда турсин, минг йил тоқ ўтсам ҳам сенга ўхшаган шумшукларга назаримни солмайман. Аҳмоқсан. Илгаригидек тинч замон бўлганда шундай деб бўпсан эди! — деди.

— Шуни айтяпман-да! Урушнинг касофати билан қамчи емай қутуриб юрибсан-да, — деди истеҳзо билан Усмон кўзларини ўйнатиб тамшанаркан. — Менинг хотиним бўлганингдами, нима қилишимни ўзим билардим!
Жамила лаблари дир-дир титраб, Усмонга еб қўйгудек бўлиб қаради, унга бир нарса демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, лекин «шу аҳмоқ билан айтишиб нима обрў топдим» деб ўйлади шекилли, жирканиш билан «тфу» деди-да, ерда ётган паншахасини елкасига ташлаб, индамай нари кетди. Мен бериги томонда араварринг устидан хашак тушираётган эдим, Жамила мени кўриши билан бошқа томонга бурилиб кетди. Янгам менинг қай аҳволда эканимни сезган эди. Назаримда, янгамни эмас, мени ҳақорат қилишганларидек изза бўлиб, ғазабим қайнаб кетди. «Нега уларга ёндашасан, нега улар билан гаплашасан?» — деб янгамга жоним ачиди-ю, ичимда уни койидим.

Жамила ўша куни кечгача нохуш юрди, кулмади ҳам, гапирмади ҳам. Мен шоти аравани ҳайдаб ғарам олдига борганимда, Жамила мени гапирмасин деб атайлаб ишга алаҳситиб, дилини ўртаётган ўй-фикрларини яширишга ҳаракат қилди, у паншахасини каттакон пичан ғарамига санчди-да, гўё тоғни ағдараётгандек уни ердан шартта кўтариб, юзини яширганича ғайрат билан пичанни аравага отаверди. Ундан узоқлашар эканман, қайта-қайта орқамга қайрилиб қарардим: янгам паншаха дастасига суяниб бироз хомуш турар, ўйланиб қолар, кейин яна ишга тушиб кетарди.

Мен аравага охирги марта пичан босар эканман, Жамиланинг ботиб бораётган қуёшга узоқ тикилиб турганини пайқадим. Қуёш дарёнинг нариги ёғида, қозоқ даштларининг аллақаерида ўт ёқилган тандир-нинг оғзидек алангаланиб, ҳолдан тойиб, осмонда сузиб юрган паға-паға булут парчаларини қизғиш рангга бўяб, бинафшаранг даштликка сўнгги шуълаларини сочиб, аста-секин уфқ орқасига ўтиб борарди. Жамила қоли билан қуёшни тўсиб, ўша томонда ажиб бир манзара бордек, кўзларини узмай, кулимсираб қараб турарди. Энди унинг чеҳраси очилиб, кўнгли анча кўтарилган эди.

Ўшанда Жамила менинг айтмаган, лекин юрагимда тугилиб, тилим учида турган: «Нега уларга ёндашасан, нега улар билан гаплашасан!» — деган таънамга жавоб бераётгандек:

— Ҳалиги гапларимни кўнглингга олма, кичкина бола, — деб қўйди, энг яқин сирдоши билан дардла-шаётгандек. — Усмон ҳам одамми? Ит ҳам бир, у ҳам бир.
Жамила ботиб бораётган қуёшдан кўзини узмай, индамай қолди, кейин гўё менга эмас, ўзи-га гапираётгандек, яна шундай деди:

— Бундай кишилар кўнглингдагини билармиди… Буни ҳеч ким билмайди. Худо билсин, бундай эркаклар дунёда йўқдир ҳам!

Мен аравани қайтаришга ҳам улгурмасдан қарасам, Жамила аллақачон нариги томонда ишлаётган келинлар олдига югуриб бориб, улар билан чақчақлашиб, қувалашиб юрибди. Оловдек товланиб турган кечки шафаққа қараб кўнгли очилдими ёки бугун яхши ишлаганидан хурсанд бўлдими, билмадим, ҳар қалай, кайфи чоғ эди. Хашак ортилган арава усти-да ўтирар эканман, Жамиланинг қўлларини кенг ёз-ганча оппоқ дуррасини ҳилпиратиб чопиб бораётганини кўриб, кўнглим анча таскин топди: «Ҳа, Усмон ўзи киму унинг сўзи нима боиарди?»

— Чуҳ, жонивор, чуҳ! — деб отга қамчи урдим.

Бригадир Ўрозмат оға айтгандек, сочимни олдириб кетайин, деб отамнинг устахонадан қайтишини кутдим. Лекин у келгунча бекор олирмай, деб Содиқ акамнинг хатига жавоб ёздим.

Дарвоқе, хат ёзишда бизларнинг ўзимизга хос бир таомилимиз бор. Ҳарбийдаги акаларим хатни отамнинг номига ёзишарди, почталон бўлса уларни онамгаберарди, хатларни ўқиб бериш, уларга жавоб ёзиш менинг вазифам эди. Хатни ўқий бошлашим биланоқ унда нималар ёзил-ганини дарров билиб олардим. Чунки ҳамма хатлар эгиз қўзилардек бир-бирига ўхшарди. Содиқ акам ҳар доим хатни «Соғинчли салом хат» деган сўздан бошларди. Кейин: «Етиб малум бўлсинки, у томонда, яъни гуллаб-яшнаётган Толоснинг салқин ҳавосида соғ-саломат, ўйнаб-кулиб юрган жондан азиз, меҳрибон отажоним Йўлчибойга», — деб саломни отамдан бошларди, кейин катта ойимни, сўнгра ишчан ойимни, ана ундан кейин қавм-қариндослиларимизнинг соғлиғини сўраб, энг охи-рида: «шунингдек хотиним Жамила ҳам эсон-омон юрибдими?» — деб бир оғиз қистириб ўтарди.

Ота-онаси, қавм-қариндошлари турганда дастлаб хотинини эсга олиш, хатни унинг номига ёзиш одобдан эмас, албатта, бу нарса фақат Содиққа эмас, балки, умуман эркак зотига тўғри келмайди. Бироқ биз шу икки энлик хат олиб турганимизга ҳам минг қатла шукр қиламиз, овулдагилар учун бу бир катта бахт эди. Ойим хатни менга икки-уч марта ўқитиб олгандан кейин, қозон-товоқ, иссиқ-совуққа уравериб ёрилиб кетган қолларига олиб, гўё учириб юборишдан қўрққандек уни авайлаб учбурчак қилиб буклаб қўярди.
— Э-е, тумордек хатларингдан онанг айлансин, — дерди у кўзига ёш олиб, оғир хўрсиниб.

— Ота-она, қариндошларнинг аҳволини сўрайди-я! Ахир, биз уйдамиз-ку, бизни жин урармиди! Бахтимизга, ишқилиб, сизлар омон бўлинглар, худо ўз паноҳида сақласин. Икки энлик хат ёзиб: соғ-саломат юрибман, деб қўйсаларинг, шунинг ўзи ҳам катта ғанимат.

Ойим хатга яна бироз термилиб қараб турарди-да, сўнгра уни сандиқдаги хатлар сақланадиган халтачага яшириб қўярди.

Агар шу пайт Жамила уйда бўлиб қолса, у ҳам хатни бир карра ичида ўқиб чиқарди. Жамила ҳар сафар хатни қўлига олиши билан ўз-ўзидан қизишиб кетар, уни ҳарислик билан тез-тез ўқий бошларди. Лекин хатнинг охирига яқинлашган сайин юзидаги қувонч алангалари сўниб, ранги ўчиб, қошлари яна чимирилиб қоларди.

Баъзида хатни охиригача ўқиб чиқишга ҳам сабри чидамай, ҳафсаласи пир бўларди-ю, ғинг демасдан, гўё қарз олган нарсасини қайтариб бераётгандек бўшашиб, хатни ойимнинг қўлига тутқазарди.

Хат сақланадиган халтачани сандиққа бекитаркан, келинининг тумшайиб қолганини пайқаган ойим унга тасалли берган бўларди:

— Хабар келганига қувониш ўрнига хафа бўлганинг нимаси, болам. Ёки фақат сенинг куёвинг аскарликка кетганми? Барчага баробар мусибат, сабр қил… Кўз очиб кўрган ёрини ким соғинмайди дейсан, Соғинсанг ҳам сир бой берма, ичингда сақла.
Жамила бўлса миқ этмасди. Лом-мим демаса ҳам, паришон чеҳраси гўё: «Eҳ, кошки эди тушунсангиз!» деяётгандек бўларди.

Содиқ акам бу хатини ҳам Саратовдан, госпиталдан ёзган эди. Худо хоҳласа, кузнинг ўрталарига бориб қоларман, дебди. Илгари ҳам шундай деб ёз-ганида биз жуда қувонган эдик.

Отам ишдан қайтгач, тезда сочимни олдирдиму уйда қолмай, отларни бедазорга қўйиб юбордим-да, ўзим ҳар кунгидек хирмонда тунадим. Раисимиз молларни бедазорга ёйишга рухсат бермасди, бироқ мен отларим яхши тўйсин деб уларни кўздан овлоқ жойдаги бедазорга тушовлаб қўярдим. Буни ҳеч ким билмас-ди. Бу сафар, аравани хирмонда қолдириб борсам, пастлик-да яна тўрт от ўтлаб юрибди. Жаҳлим чиқиб, уларни чеккароқ жойга ҳайдаб юбормоқчи бўлдим. Бироқ отларнинг иккитаси бригадир айтган ўша Дониёрники эканини таниб қолдим. Мен, эртадан бошлаб баримиз бир бригада бўлиб, стансияга бирга қатнаймиз, деган ўй билан отларга текканим йўқ. Сўнгра хирмонга келсам, Дониёр ҳам шу ерда экан. У эндигина аравасининг ғилдиракларини мойлаб бўлиб, ўқнинг гайкаларини бураётган экан.

— Дониёр ака, отлар сизникими? — деб сўра-дим ундан.

У менга бир қараб қўйди-да:
— Иккитаси меники, — деди.

— Қолган иккитаси-чи?

— Ҳалиги, ҳа, оти нима эди, Жамиламиди, ўша келинники. Айтмоқчи, у сенинг янганг боладими?

— Ҳа, янгам болади.

— Бўлмаса, бугун кечаси Сеит қараб турсин, деб бригадирнинг ўзи ташлаб кетди.

«Яхшиям уларни ҳайдаб юбормаган эканман-а!» — деб қўйдим ичимда.

Кеч кириб, тоғдан эсган майин шабада ҳам тиниб, хирмон жимжит бўлиб қолди. Дониёр ҳам мен ётган сомон устига келиб ёнбошлади. Лекин кўп. ўтмай яна ўрнидан турди-да, сой бўйига томон кетди. У тик жар ёқасига борди-да, бошини сал қийшайтириб, қоиларини орқасига қилганича туриб қолди. Орқасидан қараганда унинг гавдаси ой ёруғида кўзга аниқ ташианиб турарди.

Дониёр, афтидан, мудроқ, сокин тун уйқусини бузиб, тошлардан тошларга урилиб, шариллаб оқаётган сой сувининг мусиқий оҳангини ё бўлмаса бошқа бир қулоқ илғамас товушларни тинглаётгандек қимир этмай турарди.

«Одатича сой бўйига бориб тунамоқчи шекил-ли», деб кулиб қўйдим мен ўзимча. Дониёр овулимизга яқиндагина келганди. Пичан ўроғи энди бошланган кезлар эди. Бир куни битта бола чопиб келди-да, овулга бир ярадор аскар қайтади, лекин кимлигини ўзим ҳам билмайман, деб қолди.

Овулда биров аскардан қайтиб келгудек болса, кўргани ҳамма ёпирилиб борарди. Аммо бу сафар фронтдан келган кишининг насл-насаби номаълум бўлгани учун, ўроқчилар тозаям шов-шув кўтаришди.

— Бегона дейишади-ку.
— Бегона болса, бизнинг овулга келармиди?

— Шуни айт-а?

Шундай қилиб, у ким экан, ўзимизнинг қариндош-уруғимизда битта-яримтасининг боласи болмасин тагин, дейишиб, бир тўда одам овулга ҳам бориб келишди.

Кейин билишса, Дониёр асли шу ерлик экан. Айтишларича, у ёшлигидан етим қолиб, ҳар кимларнинг эшигида юрган, охири Чақмоқдаги қозоқ тоғалариникига кетиб қолган, шу-шу, болани излаб боргудек биронта ҳам жонкуяри бўлмаган экан. Шундай қилиб, у эл-уруғнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган экан. Овулдан кетиб қолганидан кейинги ҳаёти тўғрисида эса Дониёр унчалик ёзилиб гапирмаганмиш. Бироқ ҳозир ўйлаб кўрсам, унинг тортмаган азоб-уқубатлари қолмаганга ўхшарди.

Турмуш бу муштдек болани не кўйларга солмаган, тирикчилик дардида у қаерларга бош урмаган. Дониёр кўп вақт Чақмоқ даштида қўй боқиб юриб, вояга етгач, жазирама чолларда канал қазиган, янги тузилган пахта совхозларида пахта экиб, экин су-ғориб, охири Тошкент яқинидаги Оҳангарон шахталарида ишлаб, ўша ердан ҳарбийга кетган эди.

Хуллас, Дониёрнинг ҳарбийдан қадрдон овулга қайтиб келганига овулдагилар хурсанд болишганди , бечоранинг туз-насибаси узилмаган экан, мана охири ўз элига қайтиб келди! Шунча йил четда юрса ҳам, тилимизни эсдан чиқармабди-я. Бироқ тили сал-пал қозоқчага тортиб кетади, дейишарди.

«От айланиб қозиғини топади, деганлар. Туғишган ер, эл-юртни унутиш осонми? Келганингга биз ҳам, ота-боболарингнинг арвоҳи ҳам хурсанд, гирмонни енгиб, тинчлик болса, сен ҳам уй-жой қиларсан, бола-чақали боиарсан», — дейишарди кексалар. Улар Дониёрнинг етти пуштини суриштириб, унинг қайси уруғдан эканлигини, овулдаги баъзи бир туғишганларининг кимлигини ҳам айтиб беришди. Хуллас, овулдагилар: «Дониёр дунёга янги келгандек бўлди», дейишадиган болишди.

Орадан кўп ўтмай бир куни бригадир Ўроз-мат шинелини елкасига ташлаб: чап оёғига сал оқсоқлаган новча, бўйни узун бир кишини эргаштириб келди. Йўрға байталини гижинглатиб келаётган пакана Ўрозматнинг ёнида ҳалиги новча аскар салмоғини ўнг оёғига солиб, орқада қолмай, тез-тез юриб келарди.

Бизлар, пичан ўрадиган машинада ишлаётган болалар Дониёрни биринчи кўришимиз эди. Дониёр яраси яхши битиб кетмаганидан оёғини буколмасди. Уни ўроққа ярамайдиган бўлгани учун биз билан бирга машинага қўйишди. Ростини айтсам, биз уни аввалига унчалик ёқтирмадик. Чунки Дониёр жуда одамови эди, гапиришганда ҳам унинг бутунлай бошқа, фақат ўзигагина маиум бўлган нарсалар тоғрисида хаёл сураётгани, кишига тикилиб турса ҳам, кўнгли бошқа ёқда эканлиги шундай сезилиб турарди. У оғир хаёлга ботгандек анграйиб турарди. Буни пайқаган кишилар: «Бечора, фронтдан кейин ҳали ҳам ўзини ўнглаб ололмаса керак», деб юришди. Лекин Дониёрнинг ўзини тутишига, қоли қолига тегмай чаққон ишлашига, ҳаракатчанлигига қараб, уни очиқ-ёриқ, ақлли, гапга чечан одам экан, деб ўйлайсан киши. Балки етимлик азоб-уқубатини кўп тортганидан у меҳнатчан, лекин камгап, сир-асрорини ҳеч кимга айтмайдиган бўлиб қолганмикин? Эҳтимол, шундайдир. Серсавлат, бўй-басти келишган Дониёрнинг жағи бир-бирига ёпишиб кетган, қовоғи сира очилмас, кўзлари бир хилда ғамгин боқарди. Фақат доим учиб турадиган қошлари унинг юзига ҳусн бериб турарди. Гоҳо-гоҳо у қандайдир бир сирли товуш эшитгандек ҳушёр тортар, қошлари учиб, гўё бир нарсадан хурсанд бўлгандек кўзлари ярақлаб кетарди. Лекин биз бунинг сабабини билмасдик. Бугина эмас, унинг бошқа қизиқ одатлари ҳам бор эди. Қош қорайганда отларни аравадан чиқариб, овқат қачон тайёр бўларкин, деб ўчоқ атрофида дам олиб ўтирардик. Дониёр бўлса ёнимиздаги Қоровултепага чиқиб, қоронғи тушгунга қадар ўша ерда ўтирарди.

«У ерда нима бор экан? У кимни қўриқлайди, у нима-ни қўриқлаяпти», деб кулишардик биз. Кунлардан бирида мен ҳам қизиқиб, унинг ёнига чиқиб ўтирдим. Бу ерда айтарли ҳеч нарса йўқ эди. Тоғ этаклари бўйлаб ястаниб ётган бепоён даштлик чуқур денгизга чўкиб бораётгандек, оқшом қўйнида йўқолиб борарди. Дониёр менинг келганимга парво қилмади. У чеҳраси ёришиб, бир тиззасини қучоқлаганича хаёл сурибўтирарди. У мен англаб етмаган, маъносига тушунмаган аллақандай сирли товушларни бутун вужуди билан берилиб тинглаётгандек туюларди. Баъзан қошлари чимирилиб, кўзлари чақнаб, кучи танасига сиғмаётгандек толғанар, гўё ўрнидан ирғиб туриб, қулочини ёзганча бутун борлиқни кўксига босиб, қучоқламоқчи болаётгандек туюларди. Бир қарасанг, қаттиқ чарчаган одамдай яна бўшашиб, ғамгин бўлиб қоларди.

Хўжалигимизнинг пичан ўрадиган машиналари буралиб-буралиб оқаётган каттакон Гуркуров сойининг бўйларида худди шу Гуркуров сойидек гуркираб юрарди. Пичан ўроғи сойларнинг тўлиб-тошиб оқаётган даврига тўғри келди. Тошдан тошга урилиб, кўпикланиб, пишқириб оққан сув кеч кириши билан яна кўпаярди ва ярим кечага бориб шариллаб оққан овозидан капада ётган еримда уйғониб кетардим. Қаймоғи олинган сутдек осмонда муздек шабада ғир-ғир эсиб, кўкдаги юлдузлар шуъла сочиб мўра-лаб турарди. Тун оғушида ҳайқириб оққан сой сувининг тўлқини яна ҳам кучлироқ сезилиб, гўё устимизга босиб келаётгандек туюларди. Биз қирғоқдан олисда бўлсак-да, капамизни сув оқизиб кетмасмикин, деган ваҳима беихтиёр кўнгилга ғулғула соларди. Дўстларим ҳеч нарсадан хабарсиз, донг қотиб ухлашарди. Мен ташқарига чиқиб кетаман.

Тунда сой бойи ҳам кўркам, ҳам ваҳимали бўлади. Ўтлоқнинг у ер, бу ерида ўтлаб юрган отлар қорайиб кўринарди. Ҳаммаёқ жимжит. Отлар шабнам инган ўтларга тўйиб, дам-бадам пишқиришар ва енгил мудрашарди. Сал нарида Гуркуров суви қутуриб, майда тол новдаларини эгиб, тошларни юмалатиб, сокин тун жимлигини бузиб, гўё ер қаъридан қайнаб чиқаётгандек даҳшат билан шариллаб оқарди. Шундай кечаларда мен доим Дониёрни эслардим. «Дарвоқе, Дониёр қаерда қолди экан,» деб сўрардим ўзимдан ўзим. У доим якка ўзи сув бўйидаги пичан ғарамлари устига бориб ётарди. «Нима бало, у кечаси қўрқмайдими, сувнинг шариллашидан қулоғи битмайдими?» — деган фикр хаёлимдан ўтарди. «У ҳозир ҳам ухлаётганмикин ёки уйғоқмикин? Тавба, ёлғиз сув бўйига бориб ётишнинг нима ҳожати бор экан? Бунинг нима ҳаловати бор? Қизиқ, сира одамларга қўшилмайди-я. У ҳозир қаерда экан?» — деб атрофга назар ташлаб, қулоқ соламан, ҳаммаёқ жимжит.

Қирғоқ бўйлаб қия тепалик чозилиб кетган тог этакларига қоронғилик чўкмоқда, осмоннинг у ер-бу ерида юлдузлар милтиллаб кўринмоқда.

Овулга келганига бир неча кун болса ҳам, ўзини четга тортиб, ҳеч кимга қўшилмай юрган Дониёр ошна-оғайни орттира олмади. Бировга ёндашмас, жанжаллашиш, тортишиш нималигини билмас, бировга яхши ҳам гапирмас, ёмон ҳам гапирмас эди. Овулга яхшилик ҳам қилиб, ёмонлик ҳам қилиб, йиғилишларда сўзлаб, тўй ва маъракаларда қариялар билан ёнма-ён ўтириб, элнинг иссиқ-совуғига аралашиб юрган ўктам йигитлар қадр-қимматли бўлиб, дарров оғизга тушадиган, хотин-қизларнинг назарига илинадиганлар ҳам шулар бўларди.

Дониёрга ўхшаб эртадан кечгача тер тўкиб ишлайдиган, лекин ўзини бошқалардан четга олиб юрадиган, ўзи билан ўзи бўлиб, бировга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишилар тўғрисида: «Бир амаллаб кун кўриб юрган бечора-ку», дейишарди. Бизларга ўхшаган ўзи билармон, маҳмадона болалар эса ҳалигидек чинакам асил йигитлардек болишни ҳавас қилиб, Дониёрнинг юз-кўзи олдида бўлмаса ҳам, орқасидан мазах қилардик. Унинг кўйлагини ўзи ювганига ҳам кулар эдик. У ҳарбийдан битта кўйлак билан келганлиги учун ҳам уни қурир-қуримас кийиб оларди. Бироқ, қизиғи шундаки, Дониёр мўмин-қобил бўлса ҳам, биз у билан бемалол, ботиниб гапириша олмасдик. Гап унинг катталигида эмас эди, албатта. Чунки у, жуда нари борса, акаларим билан тенг келарди. Шунинг учун ҳам биз у билан сансираб гаплашар эдик. Нима, ўзимизни пастга урармидик. Гарчи Дониёр улуғсифат бир одам болмаса-да, унинг шундай ҳеч ким билан гапиришмай, вазмин юришида қандайдир бир хосият бордек, шўх, шайтон болалар ундан ҳайиқиб туришарди.

Бунга қисман ўзим ҳам сабабчи бўлдимми дейманда. Чунки мен одамлардан, айниқса фронтга бориб келганлардан кўрган-билганларини ипидан-игнасигача гапириб беришни илтимос қилиб, уларни ҳол-жонига қўймасдим, саволларни ёғдириб юборардим. Шунинг учун ҳам мен «Сеит хира» деган лақаб орттирганман.

Дониёр келган дастлабки кунларда, мен ундан уруш тўғрисида кўп нарсаларни сўраб билиб оламан деб юрдим. Бир кун ишдан сўнг гулхан атрофида овқат ичиб дам олиб ўтирганимизда Дониёрдан сўраб қолдим.

— Дониёр ака, урушда кўрган-кечирганларингдан бир гапириб бермайсанми? Дониёр ҳадеганда гапира қолмади. Чамамда, менинг бу гапим унга ёқмади шекилли.
— Уруш дейсанми? — деди у ва худди ўзига жавоб бераётгандек паст овоз билан қўшиб қўйди: — Урушнинг номи ўчсин, уни билмаганларинг яхши!

Дониёр нарида ётган хашакдан катта бир тутам олиб гулханга ташлади ва оловни тез-тез пуфлаб ёндирди-да, ҳеч кимга қарамай қўлларини ўтга тоблай бошлади. У алангаланиб ёнаётган оловга тикилганча узоқ жим қолди.

Дониёрнинг нега бундай қилганини ким билсин, лекин унинг ўша икки оғиз гапидан ҳам урушни эртакдек эрмак қилиб гапириб бўлмаслиги, у одамнинг юрак-юрагига сингиб кетиши, у ҳақда гапириш ниҳоятда оғир эканлиги шундай сезилиб турарди. Уялганимдан бошимни ердан кўтара олмадим. Шу-шу Дониёрдан уруш ҳақида сўрамайдиган бўлдим. Болалар ҳам унга тегажаклик қилмайдиган бўлишди.

Бироқ, кўриниши тунд, одамга аралашмайдиган Дониёр ўзича якка-ёлғиз юравергани учун унинг ҳарбийдан келганлигининг қизиғи ҳам қолмади. Қай бир кишилар: «Шунчаки бир одам-да» дегандек қилиб уни назарига илмас, бошқа бировлар эса ундан рўйирост кулиб, кўпчилик эса раҳми келиб: «Бошпанасиз, бир амаллаб жон сақлаб юрган бир ғариб-да… Хўжаликнинг далада берадиган иссиқ овқати бўлмаса, тентираб кетиб қолармиди… ўзиям, қўйдек ювош экан…» — деб ачиниб гапиришарди. Бора-бора кишилар Дониёрга кўникиб қолишди шекилли, уни бошқа гап қилмайдиган бўлишди. Одамларнинг у билан иши бўлмай қўйди.

Eртаси саҳарлаб Дониёр иккаламиз отларни хир-монга олиб келдик: шу пайт Жамила янгам келиб қолди. У бизни кўриши билан узоқдан қичқирди.

— Эй, кичкина бола, қайсиси менинг отларим, бу ёққа ҳайдаб кел! Хомутлари қани? — деб умри бўйи аравакашлик қилган одамдек, ғилдираклари жойидамикин дегандек тепиб кўрар, у ёқ-бу ёғини синчиклаб кўздан кечирарди. Биз Дониёр билан отларни етаклаб, хирмонга яқинлашиб келганимизда, иккаламизнинг афту ангоримиз Жамилага ғалати кўринди шекилли, у бир кулимсираб қўйди. Дониёрнинг узун ва ориқ оёқларидан қўнжи кенг солдатча этиклари чиқиб кетгудек бўлиб шалвираб турарди, мен боисам, қорайиб, тошдек қотиб кетган оёқларим билан отни ниқтаб келардим.

— Ўхшатмагунча учратмас, деганларидек жуда топишибсизлар-ку. — Шу-шу гўё бизнинг жиловимизни қўлига олгандек, у буйруқ қилаверди: — Қани, тез-тез болинглар, урушда туриш йўқ, эртароқ салқинда жўнай қолайлик, — деб отларини аравага қўша бошлади.

Жамила, Дониёрнинг бори ҳам, йўғи ҳам билинмайди, дегандек, уни назарига илмасди. Гапиришса ҳам мен билан гаплашарди. У биздан қолишмай елиб-югуриб ишларди. Жамиладаги бу жасорат, айниқса ўзини катта олиб гапириши Дониёрга қаттиқ теккандек боиди. Дониёр чаккаси тиришиб, уни ҳам ёқтирмагандек, ҳам ҳайратда қолгандек, тумшайиб тескари бурилиб олди. Жамила буни пайқагани ҳам йўқ. Дониёр тарози устидаги қоплардан бирини индамай даст кўтариб аравасига ташлаганда, Жамила унга ёпиша кетди:

— Бу нима қилиқ, ҳар ким ўз билганича ишлайверадими? Қани, қўлингни бер, қўллашганни худо қоилайди! Ҳой кичкина бола, аравага чиқ, қопларни жойлаштир!

Жамила Дониёрнинг қолидан шартта ушлаб, қопни икковлашиб кўтарганида, Дониёр уялганидан қип-қизариб кетди. Шундан кейин ҳам улар қопларни қўллашиб кўтариб босишди, қўллари бир-бирига чирмашиб, қоп устидан аста сирпаниб тушаркан, Дони-ёр ўнғайсизланиб унга қарамасликка ҳаракат қиларди. Жамила боиса парвойифалак, ҳар сафар тарозибон хотиннинг ёнига келганида, у билан ҳазил-ҳузул қилиб, ҳиринг-ҳиринг кулишарди. Жўнаш олдидагина у кўзини бир қисиб қўйиб, Дониёрга:
— Ҳой йигит, исминг нима, Дониёрмиди, кўринишдан эркакка ўхшайсан-ку, қани йўл бошла! — деди.

Дониёр бу сафар ҳам миқ этмади, Жамилага чўчигандек бир қараб қўйди-да, аравани ҳайдаб кетди. «Оббо шўринг қурғур-ей, мунча уялмасанг!» — деб ачиниб қўйдим унга.

Йўл олис, даштдан йигирма чақиримча йўл босиб, Қоратоғ дарасидан ўтиб, стансияга бориш керак.

Шуниси яхшики, хирмондан то стансиягача ёл қиялаб боради, отларга ҳам анча енгил эди. Улуғтоғ тоғининг этагидаги кўм-кўк дарахтлар ичига кўмилган овулимиз то дарадан чиқиб кетгунча, худди кафтдагидек аниқ кўриниб турарди. Даранинг этагидан эса темир ёл кесиб ўтади.

Шундай қилиб, биз ҳар куни стансияга ғалла ташиб юрдик. Овулдан эрталаб cлиқиб, стансияга пешинда етиб борамиз. Тақир йўлдаги шағал арава ғилдираклари остида ғичирларди. Кун исиган сайин отларнинг яғринларидан тер қуйилиб оқарди…

Саратоннинг жазирама қуёши ҳаммаёқни қовжиратиб куйдиради. Стансияга келсанг от-араванинг кўплигидан қадам босолмайсан. Тоғ этагидаги узоқ хўжаликлардан эшак ва ҳўкизларга ғалла ортиб келган болалар билан хотинларнинг кийимлари тердан шўри чиқиб, чанг босган бетлари қорайиб куйиб, шамолдан лаблари ёрилиб, ялангоёқ, ялангбош ҳориб-толиб келардилар. Заготзернонинг ҳовлиси қий-чув бўлиб, унинг дарвозасига: «Ҳамма ғалла фронт учун!» деган шиор ёзиб қўйилганди. Пахса билан айлантириб олинган пасқам ҳовлининг ташқарисида вагонларни бир-бирига улаб юрган паровоз қайноқ буғ чиқариб, қумурсқадек тинмай ҳаракат қиларди. Сал наридан поездлар қулоқни кар қилгудек даражада бўкиришиб ўтишади. Худди дарвоза олдига чўктирилган туялар ўрнидан тургиси келмай, жини қўзиб, кўпик сочиб овозининг борича бўкирарди.

Каттакон коппоннинг ичига ғалла тоғ-тоғ қилиб уйиб ташланган. Ғалла солинган қопларни орқалаб тахта трапдан ана шу уюмларнинг тепасига олиб чиқиб тўкиш керак. Коппоннинг қизиган тунука томидан чиққан бўёқ аралаш темир ҳиди буғдой чанги билан бирга қўшилиб димоғни қичитарди.
Уйқусизликдан кўзлари қизариб кетган омборчи пастда қўлини пахса қилиб сўкинарди:

— Ҳой бола, кўзингга қара, устига чиқариб тўксанг-чи!

У нега сўкинади? Сўкинмаса бўлмайдими? ўша ерга олиб чиқиб тўкиш кераклигини ўзимиз ҳам биламиз-ку.

Биз бу ердагина эмас, балки даланинг ўзида, ерга дон ташланган кундан меҳнат қиламиз. Ёш-яланг, хотин, болаларимиз ёз бўйи тинмай парвариш қилади, комбайнчиларимиз ҳар куни юз марталаб бузиладиган, парти кетиб, шарти қолган комбайнни бир нафас ҳам тўхтатмай, саратоннинг жазирама кунларида ҳам даладан чиқишмайди. Ҳозир ҳам далада ўроқчилар тонг саҳардан қоронғи кечгача зирқираб оғриган белларини ёзолмай ғалла ўрмоқдалар, бир қарич болалар битта ҳам бошоқни қолдирмай териб олмоқдалар. ўша кунларда биз барча топган-тутганимизни фронтга жўнатамиз. Бу бизнинг ғалабага қўшган тер билан қонимиздир.

Ҳали-ҳали эсимда, ёш бола еканман, забар-даст йигитлар кўтарадиган катта-катта қопларни елкамга ташлаб, унинг бир бурчагидан маҳкам тишлаб трапдан юқорига чиқар эканман,қовурғаларим майишиб, кўзларим тиниб кетарди. Қадам сайин трапнинг тахталари эгилиб, коппон ичидан кўтарилаётган чанг аралаш ғубор ўпкани қисарди. Неча марта ҳолдан тойиб, орқамдан сирғалиб тушиб бораётган қопни елкамдан ирғитиб, ўзим ҳам сакраб юборгим келарди. Лекин орқамдан ҳам қоп кўтарган одамлар келарди. У ҳам менга ўхшаган бир ёш боладир, ё бўлмаса тушиб-чиқиб юрган аёлларнинг биридир. Агарда уруш бўлмаганида бундай оғир юкни уларга ким кўтартириб қўярди. Шундай оғир ишга аёллар чидаш бераётганда нолишга ҳаққим борми?

Ана, олдинда Жамила янгам боряпти. Этагини қистириб олган, унинг буғдойранг чиройли оёқ мускуллари таранг тортилиб, пайиари узилиб кетгундек боиади. У гўё юкини енгиллатаётгандек букилиб, эгилиб оғир қадам ташлаб борарди. Гоҳ-гоҳ у менинг ҳолдан тойиб бораётганимни сезгандек тўхтаб қоларди-да:

— Бўшашма, кичкина бола, оз қолди! — деб қўярди. Бироқ ўзи ҳам қаттиқ чарчаганидан овози бўғилиб чиқарди.

Буғдойни тўкиб, орқага қайтаётганимизда, доим Дониёрга дуч келардик. У одати бўйича ҳеч кимга қўшилмай, жимгина, салмоқ билан оёғини оқсоқланиб босарди. Биз унга ёндашганимизда, оғир тортган бўйнини чўзиб, қистирилган кўйлагининг барини ёзиб келаётган Жамилага Дониёр энкайганича қовоқ остидан тикилиб ўтарди. У Жамилани гўё биринчи марта кўраётгандек ҳамиша ана шундай тикилиб қарарди. Лекин Жамила бунга сира эътибор бермасди. Бирга ишлаганимиздан буён уларнинг бирон марта ҳам очилиб гаплашганини кўрганим йўқ. Жамила баъзан шунчаки ҳазиллашиб, тегишиб кулиб гапирса, баъзида мутлақо иши болмасди. Бу унинг кайфиятига боғлиқ эди. Ҳуши келса, йўлда келаётиб Жамила менга: «Қани, чуҳ де, кичкина бола, кетдик!» — дерди-да ўтирган еридан сапчиб туриб, қийқириб, қамчинини ўйнатганча аравани ҳайдаб кетарди. Мен ҳам ундан қолишмасдим. Ҳаш-паш дегунча олдинда бораётган Дониёрни қувиб ўтиб кетардик. Дониёр орқада чанг-тўзон ичида қоларди. Аслида бу ҳазил бўлса-да, лекин бундай ҳазилга ҳамма ҳам чидайвермасди. Бироқ Дониёр ғинг демас, ранжимас эди. Биз чанг-тўзон кўтариб, унинг ёнидан тасира-тусур қилиб ўтиб кетсак ҳам, у гўё айбдор кишидек мулойимгина кулимсираб, аравада тик турганича отларга устма-уст қамчи босиб бораётган Жамилага ажабланиб, индамай қараб қоларди. Унинг жаҳли чиқдимикин деб орқамга қайрилиб қараганимда, чанг қуюни ичида қолган Дониёрнинг мамнун бўиган-дек Жамиладан кўзини олмай тикилиб турганини пайқардим. Унинг бу қарашида ўта кўнгилчанлик, олижаноб-лик билан бирга, юрагини куйдираётган аллақандай сирли бир ҳасрат борлиги сезилиб турарди. Жамиланинг бу қилиқларини, истеҳзоли кулишларини, ёнида гўё менсимаган кишидек индамай ўтишларини Дониёр ҳечам кўнглига оғир олмас, барига чидаб, бир оғиз сўз қайтармас эди. Баъзида Дониёрга раҳмим келиб:

— Қўйдай ювош одамнинг дилини оғритганинг нимаси, янга? — десам, Жамила менга:

— Ке, қўй, шуни гапирма! — деб қўлини силтаб кулиб қўярди? — Э, шунчаки бекорчиликдан ҳазиллашаманда. Нима бирон жойи камайиб қолармиди!

Бора-бора янгамга қўшилиб мен ҳам ҳазил-ҳузул қиладиган бўлдим. Чунки Дониёрнинг Жамилага маъноли тикилиб қарашлари менга ғалати туюла бошлади. Айниқса, Жамила қоп кўтарганида Дониёр кўзининг қири билан унга тикилиб қоларди. Ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлиб, кўпчилик иш билан алахсиб, буни пайқамайди, деб ўйлайди шекилли. Аравакашлар қийқириғи от-араваларнинг кўплигидан стансиянинг худди бозорга ўхшаб кетган тўс-тўполон ҳовлисида Жамила қанчалик қийналмасин, сира бўш келмай елиб-югуриб ишлаганидан, қаҳқаҳа уриб кулганидан у ҳаммадан ажралиб кўзга яққол ташланиб турарди. Жамила арава четига қўйилган қопларни кўкрагини кериб елкасига оларкан, қоп-қора, қўнғир соч ўримлари ерга тегай-тегай деб кетар, салмоқ билан орқасига бурилганида эса, қисиқ кўзларининг қорачигиари киприклари орасидан ялт этиб кўринарди. ўшанда қоп кўтарган Жамила коппоннинг эшигига етгунга қадар Дониёр уни зимдан кузатиб қоларди. Мен буни пайқаб юрардим. Ҳадеганда кўнглимга оғир олмаган бўлсам ҳам, лекин кейинчалик Дониёрнинг янгамга бундай зимдан назар ташлаб юриши менга ёқмади, ҳатто иззат -нафсимга теккандек бўлди Ҳеч кимга раво кўрмай, қизғаниб юрсаму, Жамилага бошқалар қолиб, Дониёрбой кўз тикса-я. «Дониёрки Жамилага кўз тикдими, бошқалардан хафа бўлмасам ҳам бўларкан! Тавба!» — дердим жаҳлим чиқиб ўзимга ўзим.

Энди Дониёрни мўмин-қобил йигит деб айтмоқ у ёқда турсин, ёмон кўра бошладим. Шундан кейин мен яна янгамга қўшилиб, уни масхара қила бошладим. Аммо бу ҳазилимизнинг таги зил бўлди.

Ғалла ташиб юрган қопларимиз орасида олачадан тикилган етти пудлик катта бир қоп бор эди. Ҳамиша янгам икковимиз уни коппонга олиб бориб ерга тўкардик, чунки уни бир киши кўтаролмасди. Бир куни хирмонда араваларга юк ортаётиб, янгам билан бирга ҳалиги катта қопни Дониёрнинг аравасига ташладик-да, устидан бошқа қопларни бостириб қўйдик. Қани, нима қилар экан, деб ўйладик ўзимизча.
Хирмондан кун чиқарда жўнаб кетдик. Йўлда рус қишлоғида бировнинг боғига кириб, Жамила икковимиз олма ўғирлаб чиқдик-да, йўл- йўлакай қаҳқаҳлаб кулишиб кетдик. Жамила бора-боргунча Дониёрга «илиб ол!» деб олма отиб борди. Олма тугагандан кейин биз одатдагича уни чанг-тўзонда қолдириб, анча узоқлашиб кетдик. Дониёр дарадан чиқа беришдагина бизни қувиб етди, темир йўл берк экан, унинг очилишини кутиб туришга тўғри келди. Бу ердан то стансиягача бирга келдик. Бу орада ҳалиги етти пудлик қоп ёдимиздан кўтарилиб кетибди, хаёлимизда ҳеч гап йўқ, ғаллани ташиб бўлай деб қолдик. Бир маҳал Жамила биқинимга туртиб, Дониёрни кўрсатиб бир кулиб қўйди. Дониёр арава устида турган экан. «Буни нима қилсам экан?» дегандек ҳалигж катта қопнинг у ёқ-бу ёғига қараб турарди. Сўнгра у Жамиланинг қиқир-қиқир кулаётганини пайқаб қолиб, бизнинг синамоқчи бўлганимизни сезди шекилли, қип-қизариб кетди.

— Ҳой, иштонингни баланд кўтар, тушиб кетмасин тағин! — деб қичқирди Жамила. Дониёр унга бир ўқрайиб қаради-да, қопни нари-бери суриб араванинг четига келтирди,сўнгра уни бир қўли билан суяб туриб, ерга сакраб тушди. Ҳаш-паш дегунча бўлмай, зилдек қопни бир силтаб елкасига олдида, коппон томон юра бошлади. Биз, қани, нима қилар экан, деб ўзимизни гўлликка солиб, сир бермай турдик, бошқалар ҳам унга парво қилишгани йўқ. Ҳамма ҳам қоп кўтариб юришибди -да, ким билан кимнинг иши бор дейсиз. Аммо Дониёр трапга яқинлашганда Жамила унинг орқасидан югуриб кетди:
— Буни қаерга олиб боряпсан, эсинг жойидами ўзи, шу ерга ташла, нима, ҳазилни тушунмайсанми?

— Нари тур! — деб Дониёр уни жеркиб солди. Шохи синган Жамила ўнғайсизланиб, трапдан чиқиб кетаётган Дониёрнинг орқасидан кулиб қараб:
— Бу ўлармонни қаранглар, кўтариб кетди-я! — деб худди айбли кишидек илжайиб, ўзича тўнғиллаб қўйди. Гарчи Жамила ҳадеб қиқир-қиқир кулса ҳам, борган сари унинг кулгиси сунийлашиб, ўзини зўрлаб кулаётгандек бўлиб туюлди. Дониёр қопни кўтариб борар экан, ярадор оёғига зўр келиб, оқсай бошлаганидагина, биз уни қандай азобга қўйганимизни тушундик.

Дониёрнинг оёғи ярадор эканини нега илгарироқ ўйламадик ахир? Эҳ, болалигим қурсин-а, шу гап мендан чиқди-я!
— Орқангга қайт! — деб қичқирди Жамила кулги аралаш. Бироқ энди бунинг иложи йўқ эди. Чунки орқасидан ҳам қоп кўтарган одамлар келишаётган эди.

Мен эсимдан оғаёзиб, кейин нима бўлганини билмайман. Кўз ўнгимда ўша каттакон қора қопни кўтарган Дониёр. У букилиб, трапдан ер бағирлаб юқорига чиқиб борарди. Ярадор оёғини авайлаб босар, унга зўр келмасин деб қанчалик уринмасин, бари бир, ҳар қадам ташлаганда оғриққа чидаёлмай, тишини тишига қўйиб, бошини чайқарди. У юқорилаган сари устидаги оғир қоп елкасига миниб олган бало-қазодек уни баттар босар, у тобора кўп чайқаларди. Янгам билан ўйламай қилган бу қилмишимизга азбаройи уялганимдан ер ёрилса-ю, ерга кириб кетгундек бўлдим, қўрққанимдан юрагим орқамга тортиб кетди. Қоп кўтарган Дониёр эмасу, гўё мен ўзимдек, оёқларим зирқираб, кўз ўнгим қоронғилашиб кетди.

Дониёр яна тўхтаб, қопни тишлади-да, кўзини юмди. Менинг ҳам бошим айланиб, ер ўпирилиб кетаётгандек бўлди. Бир нафас ҳеч нарсани билмай қолдим.

Кимдир билагимни чангаллаб, синдириб юборгудек сиқиб ушлади. Бундай қарасам, Жамила экан. Қўрққанидан мурдадек оқариб кетган, лаблари дир-дир титраб, кўзларини катта очганча Дониёрга термилиб турарди. Атрофимизни омборчи ва бошқалар ўраб олишибди. Улар ҳам нима гаплигига тушунмай, Дониёрга ҳайрон бўлиб қарашарди.

Мана, Дониёр юриб бораётиб сирғалиб кетаётган қопни ўнглаб олай деб бир силкиди-ю, лекин оғирликка ортиқ тоб бера олмай чўккалай бошлади.

— Ташла! Ташла қопни! — деб қичқириб юборди Жамила. Дониёр қулоқ солмади. Орқада келаётганларга тегиб кетмаслиги учун қопни трапнинг четидан пастга ташлаб юборса бўларди. Бироқ у ўжарлик қилиб қопни кўтарганича тураверди. Жамиланинг овозини эшитиши билан яна оёқларини ростлаб, олдинга қараб интилди. Бир-икки қадам юриб орқага тисарила бошлаганида, тарозибоннинг жон-пони чиқиб кетиб, овозининг борича қичқириб юборди:
— Ташла! Ташласанг-чи, ит эмган!
— Ташла! — деб бошқалар ҳам қичқиришди. Дониёр бу сафар ҳам ўз билганини қилиб, чайқалиб-суриниб илгари босди.
— Йўқ, у қопни ташлайдиган эмас. ўз айтгани-ни қиладиган йигитга ўхшайди, — деди кимдир қўл силтаб.

Eнди, фақат ҳалиги одамгина эмас, балки ёнимиз-да турган бошқа одамлар ҳам, унинг орқасидан қоп кўтариб бораётган кишилар ҳам бунда бир сир борлигини сезишиб, Дониёр қоп билан бирга қулаб тушмагунча уни ташламаслигига ишонч ҳосил қилишди.

Ҳамма бир зум жим бўлиб қолди.

Коппоннинг орқасида паровоз зир югуриб вагонларни бир-бирига уламоқда. Дониёр юқорига юк тортиб чиқиб кетаётган отдек илгарилаб борарди. У чайқалиб йиқиладигандек бўлса, шартта тўхтаб, куч тўплар, кейин яна олдинга қараб интиларди. Дониёрнинг орқасидан келаётган одамлар ҳам ноилож у тўхтаганда тўхтаб, у юрганда юришарди. Уларнинг ҳам тинкаси қуриб, қора терга ботиб кетишганди. Бироқ улардан биттаси ҳам Дониёр билан сен-менга бормади. Улар тойғоқ йўлдан гўё бир-бирларига кўринмас ип билан боглангандек тумақатор бўлиб жим боришарди. Борди-ю, биттаси тойиб кетгудек боиса, бошқалар ҳам хароб бўладигандек туюларди. Уларнинг индамай қадам ташиашларида, бир хил чайқалишларида кучли ғайрат ва шижоат, ҳамкорлик сезилиб турарди. Дониёрнинг орқасидан келаётган аёлнинг оёғи чалишиб, йиқилишига сал қолди-ю, шунда ҳам у ўзига эмас, Дониёрга худодан мадад сўраётгандек унга раҳмдиллик билан термилиб қарайди. Мана, оз қолди. Дониёр яна бир зўр берса маррага етадигандек кўринарди. Лекин Дониёр яна гандирак-лаб, ярадор оёғи унга итоат қилмай қўйди. Агар у елкасидаги қопни ташлаб юбормаса, ўзининг ҳам қулаб кетиши мумкин эди.

— Югур! Орқасидан суяшиб юбор! — деб қичқирди Жамила менга. ўзи бўлса гўё Дониёрни ушлаб қолмоқчи бўлгандек қўлларини олдинга чўзарди. Мен трапдан юқорига югурдим; қоп кўтарганлар орқасидан сиқилиб ўтиб, Дониёрга етиб олдим. У қўлтиғи остидан менга бир қараб олди. Бетидан тер қуйилиб, манглай то-мирлари бўртиб чиқиб, кўзига қон тўлиб кетган эди. Мен унга кўмаклашмоқчи бўлган эдим, Дониёр менга:
— Нари тур! — деди зарда билан, кейин қопни бир силкиди-да, бор кучини тўплаб, яна олдинга интилди.

Дониёр қавариб, қадоқ бўлиб кетган қўлларини шалвиратиб, оқсоқланиб трапдан тушганда, пастдагилар лом-мим дейишмасдан йўл беришди. Фақат тарозибонгина ўзини тутолмай жаҳли чиқиб Дониёрни койиб кетди:

— Нима, сени жин урдими, ё эсингни едингми? Ёки мени одаммас деб ўйладингми, ахир бир оғиз айтсанг, пастга тўктирардим-ку. Бундай оғир қопни кўтарсин деб сенга ким айтди?

— Ишинг бўлмасин, ўзим биламан, — деди Дониёр секингина, сўнгра, чирт эткизиб тупурди-да, араваси томон кетди. Орқасидан Жамила:
— Ҳазилни тушунмаган тентак! — деб пичирлаб қўйди.

Шундай деди-ю, бошини ердан кўтара олмади. Дониёр буни уқдими-уқмадими, ҳар қалай, янгам икковимиз унинг юзига тик қарай олмас эдик.

Йўл бўйи ҳам биронтамиз оғиз очганимиз йўқ. Дониёрнинг-ку камгаплиги ҳаммага маълум, сўзга нўноқ. Айниқса, бугунгисига тушунолмай ҳайрон эдик, у биздан хафами, юз кўришмайдиган бўлдими, ё оқкўнгиллик қилиб, ҳамма гапни унутиб юбордими, билмасдик. Бизнинг сукут сақлашимизнинг боиси бор эди, бир томони, уялганимиздан юзига қараёлмасак, иккинчидан, ҳазилимизни кўнглига оғир олиб юргани учун ундан хафа эдик.

Эрталаб ғалла қоплаётганда Жамила бу касофат қопни олди-да, уни чок-чокидан шир-шир йиртиб юборди.

— Ма, топган матоингни бошингга ур! Бригадирингга айтиб қўй, иккинчи марта бундай қопларни бера кўрмасин, — деб ҳалиги йиртилган қоп парчаларини тарозибоннинг олдига отиб юборди.

— Ҳой, ақлинг жойидами, бу нима қилганинг?

— Ҳеч нима!..

Eртасига ҳар кунгидек стансияга келиб, қош қорайганда яна овулга йўл олдик. Дониёр олдинда кетиб борар эди. Унинг кўнглидаги хижиллик ёзилдими-йўқми, била олмадик, зотан, буни билиш осон эмасди. Худди ўртамизда ҳеч гап ўтмагандек, Дониёр индамай ишини қилаверди. Шуниси борки, ярадор оёғи кўпроқ лат еган боиса керак, у қаттиқроқ оқсаб, айниқса қоп кўтарганда қийналиб юрди. Гарчи у ҳеч нарса демаса ҳам, унинг юриш-туриши гуноҳкор эканлигимизни эслатиб, кўнглимизни оғритар эди. Лоақал Дониёр сал-пал ҳазиллашиб, кулиб қараса ҳам майли эди, кўнглимиз равшан тортарди.

Жамила отдан тушса ҳам, эгардан тушмай, гўё кўнглида ҳеч гап йўқдай ҳазил-ҳузул қилиб юраверди. Лекин ич-ичидан эзилиб, хафа бўлиб юрганини аниқ сезардим.

Мана, овулга кетиб боряпмиз. Латофатли ажойиб тун.Сутдек ойдин август кечаларини ким билмайди дейсиз.Осмондаги юлдузлар узоқ-узоқлардан мўралашса ҳам, гўё улар шундай яқиндан ҳар бири ўзича нур сочаётгандек туюларди.

Юлдузлар чарақлаган шундай гўзал кечада биз дара бўйлаб келардик. Отлар гўё уйга шошилаётгандек тобора тез йўрғаларди. Майда шағал от туёқлари ва арава ғиидираклари остида ғирчиллаб, атрофга учиб чиқарди. Ғир-ғир эсиб турган майин шабада эрманнинг аччиқ иси билан ғарқ пишган хушбўй ҳидини димоққа келтириб урарди. Буларнинг ҳаммаси отларнинг терга ботган эгар-жабдуғидан чиқаётган ҳид билан қўшилиб бошни айлантирар эди. Йўлнинг бир томонида наъматакиар билан қопланган қоялар қад кўтариб турарди, йўлнинг иккинчи томонида, пастликда, тол ва ёwойи тераклар орасидан Гуркуров жўш уриб оқарди. Орқада кўприкдан тарақа-туруқ қилиб ўтаётган поездларнинг янгроқ гудоги олис-олислардан ҳам эшитилиб турарди.

Бундай сўлим тунда йўл юришнинг ўзига яраша гашти бор. Тун қучоғида балиқдек сузиб бораётган отларнинг сағрисига қараб бориш, сон-саноқсиз ҳашаротларнинг ёқимли «чир-чирига» қулоқ солиш, шамол димоққа ураётган хушбўй ҳидларни тўйиб-тўйиб шимириш қандай яхши!

Жамила олдимда кетиб борарди. У тизгинни бўш қўйиб атрофга суқланиб қарар, ўзича аллақандай ашулани хиргойи қиларди. Бизнинг оғзимизга талқон солгандек жим келаётганимиздан Жамиланинг тоқати-тоқ бўлаётганини сезиб турардим. Шундай кечада жим юриб бўладими? Юрагида ўти бор одам шундай гўзал табиат манзарасини кўриб жим тура оладими?!

Йўқ, Жамила жим туролмади, у овозини баралла қўйиб куйлаб юборди. Менимча, унинг яна бир бошқа нияти — Дониёрнинг кўнглини очиб, хафачилигини ёзмоқчи бўлса керак. Зотан, одамлар бир-бирларининг гуноҳларини кечирмасмикин, деб иккиланиб турган пайтда қандайдир бир туртки керак бўлади-ку. Эҳтимол, Жамила шу фикрга боргандир, хуллас, у бир силкиниб қўйди-да, қалбидан қайнаб чиқаётган янгроқ овоз билан куйлаб юборди:

Шоҳи рўмолинг боғлаб,
Ёнимда юрсанг яйраб…

Жамила бундай шўх-шўх лапарларни жуда кўп биларди. Унинг ашуласи кишига ором бағишларди. Жамила ашуласини бир зум бўлиб, олдинда бораётган Дониёрга қичқирди:

— Ҳой, бўшанг йигит, овозингни бир чиқарсанг-чи! Йигитмисан ўзинг? Дониёр аравасини тўхтатди-да, орқасига қайрилиб:
— Куйлай бер, Жамила, қулоғим сенда, — деб қўйди тортиниб.

— Нима, бошқаларнинг қўшиқ эшитгиси келмайди, деб ўйлайсанми? — деди кесатиб Жамила. — Айтмасанг, айтма, таранг қилишини қара-ю!

Шундан сўнг у «сен айтмасанг мен айтаман» дегандек, Дониёрга ўчакишиб яна ашулани олди. Унинг нима учун Дониёрни ашула айт, деб қистаганини билолмадим. Гапга солмоқчи бўлдимикин? Шундай бўлса керак, чунки бироздан кейин Жамила яна илтимос қила бошлади:
— Ҳой, Дониёр, умрингда бировни севганмисан? — деди-ю, нима учундир кулиб юборди. Дониёр жавоб қайтармади, Жамила ҳам чурқ этмай қолди. Дара ичига бир нафас жимлик

чўкди. Фақат ғилдиракларнинг дукур-дукур овози, отларнинг пишқиргани эшитиларди, холос. «Жуда одамини топиб сўрадинг-да», — деб кулиб қўйдим мен.

Йўлни кесиб ўтиб, шарқираб оқаётган сойга етганимизда, Дониёр аравани секинроқ ҳайдаб, от тақаларининг кечувдаги кумушдек ярақлаган тошларга тегиб шақиллашига диққат билан қулоқ сола бошлади. Сўнгра «чуҳ» деб отларга бир қамчи урди-да, бирдан титроқ овоз билан:

Эҳ, Олатоғ, Олатоғ,
Ота-бобом ўсган ер!

— деб куйлаб юборди. Бироқ у яна тўхтаб, йўталиб қўйди, лекин кейинги икки мисрани юракдан чиқа-риб завқ билан айтди:

Эй, Олатоғ, Олатоғ,
Оқ булут қалқиб кўчган ер!

Дониёр нимадандир чўчигандек яна жим бўлиб қолди. Киши деган уялмаса-да, нима энди, шу ҳам ашула айтиш бўлдими, бундан кўра, айтмагани тузук эди. Худо билади, юзи олов бўлиб ёниб кетгандир. Негадир унинг учун ўзим ҳам мулзам бўлдим.

Лекин Дониёрнинг шу бир оғиз куйлашида ҳам қандайдир бир жозиба, нафосат борлиги аниқ сезилиб турарди. Ҳа, овози ҳам яхши эди.

«Қойилман!» — деб қўйдим ичимда ҳайратланиб. Жамила ҳам қичқириб юборди:

— Ие, дурустсан-ку, илгари қаерда юрган эдинг? Қани айт, яхшилаб айт!

Дониёр миқ этмай келаверди. Олдимизда дарадан водийга чиқадиган жой оқариб кўринарди, ўша томондан шабада эсарди. Дониёрнинг ҳали бошлаган куйини яна давом эттиришини сабрсизлик билан кутардим. Дониёр яна куйлай бошлади, мен ўзимда йўқ қувониб кетдим.

Дониёр аwалига тортиниб-тортиниб секин куйлай бошлади. Аммо бора-бора овозини баралиа қўйиб, эркин айта бошлади, унинг ашуласи дарада қўнғироқдек янграб, узоқ-узоқлардаги қояларда акс садо берди. Дониёрнинг қўнғироқдек овозигина эмас, балки куйнинг оҳанграболиги, жўшқин ҳис-туйғуларга бойлиги ҳам кишини мафтун этарди. Бунинг нималигини ақлимга сиғдира олмай лол бўлиб қолдим. Бу ашулачининг овозими ё бўлмаса юракдан қайнаб чиқаётган бошқа бир нарсами? Киши қалбининг энг нозик торларини чертиб, унда эзгу ниятлар уйғотаётган бу нима ўзи? Ростини айтсам, бу саволга ҳозир ҳам жавоб бера олмайман.

Қани энди, қоиимдан келса-ю, буларнинг ҳам-масини қоғозга битиб ўтирмай, иложи бўлса ўша ажойиб куйнинг ўзгинасини яратиб берсам.Унда деярли сўз йўқ, лекин бу куй сўзсиз ҳам самимий, соф ниятли қалб эгасининг бутун қувончи, умид-орзулари ва тилакларини ифодалаб берарди. Мен умрим бино бўлиб бундай куйни эшитган эмасман. У қирғизчага ҳам, қозоқчага ҳам ўхшамасди, бироқ бу куйга азалдан бир-бирига қондош-жондош бўлган қирғиз билан қозоқ халқининг куйларидаги энг нафис, энг дилрабо оҳанглар сингдирилгандек бўлиб туюларди. Бу куй гоҳ қирғиз тоғларидек баланд-баландларга парвоз қилса, гоҳ поёни йўқ қозоқ далаларидек узоқ-узоқларга тараларди. «Ё тавба, Дониёрни шунчалик ашулачи деб ким ўйлаган эди», — дердим мен ўзимга-ўзим.

Дарани босиб ўтиб кенг далага чиққанимиздан кейин, Дониёрнинг ашуласи қанот ёзиб, яна ҳам кучли-роқ янгради. Бу дилрабо куй бир-бирига уланиб, бир-бири билан алмашиниб борарди. Бугун Дониёрга нима бўлди, тинчликми ўзи, ҳеч нарса тушуна олмасдим. Гўё у шу кунни, шу дамни кўпдан бери орзиқиб кутгандек, қалбидаги бутун сир-асрорини тўкиб солди. Дониёрнинг нима учун меров одамдай элга кулги бўлиб юрганини , нима учун кечқурунлари Қоровултепага чиқиб олиб ёлғиз ўйга чўмиб ўтирганини, нима учун киши илғамас товушларга қулоқ осганида қошлари чимирилиб, кўзлари қувончга тўлганини энди бир қадар тушуна бошлаган эдим. У — қалбида юксак инсоний муҳаббат туғён урган бир инсон эди! Менимча, унинг севгиси бирор кишига ишқи тушиб, ўша одамга ато қилинган севги эмас, балки инсонни яратиб,уни камолга етказган кенг оламга, ёруғ дунёга бўлган чексиз, жўшқин севги эди! Ҳа, у бу севгини ўз қалбида ардоқлаб сақлаган, ана шу севги билан яшаган эди.

Агар у шундай юксак қалб эгаси бўлмай, диди паст, юраги муз бир киши бўлганда эди, табиат уни қанчалик истеъдодли қилиб яратган бўлмасин, бари бир у бунчалик куйлай олмас эди.

Дониёрнинг куйи тунги дашт устида яна жўш уриб, мудроқ далани уйғотаётгандек бўларди. Кенг, бепоён дала ўзи яратиб, ўзи ардоқлаб ўстирган қадрдон куйчисининг ашуласига жим қулоқ солади. Буғдойзор ойдинда денгиз каби чайқалар ва мўл ҳосилдан дарак бериб, ўз ўроқчиларини кутарди. йўл четида жойиашган эски тегирмон атрофидаги мирзатеракларнинг япроқлари ҳам нималарнидир шивирлашарди. Сойнинг нариги томонида, узоқ-узоқларда хирмончилар ўт ёқишиб, гўжа пиширмоқдалар. Ҳув ана, кимдир аллақандай иш билан қишлоққа шошиб кетмоқда. Олдинда қишлоқ боғи кўринар, шабада ғарқ пишган олмаларнинг, айни гуллаган маккажўхориларнинг ёқимли ҳидларини ҳовлиларда ёйилган тезакларнинг ҳидига аралаштириб димоққа келтириб урарди.

Дониёр яна анча вақтгача куйлаб келди. Август туни унинг ашуласига маҳлиё бўлгандек жим қулоқ соларди. Ҳатто отлар ҳам гўё мароқли куйни бузишдан қўрққандек юришини секинлаштирганди. Кишига чексиз ором бахш этиб, завқ-шавқ билан куйлаб келаётган Дониёр айни авжига чиққанида, бирдан жим бўлиб, отларни чоптириб кетди. ўзимча, Жамила яна унинг орқасидан эргашса керак, деб ўйлаб, мен ҳам ҳозирланиб турдиму, бироқ Жамила бошини қуйи солганча чуқур хаёлга чўмиб, қимир этмай ўтирарди. У ҳавода учиб юрган ашула садоларига ҳамон қулоқ солаётгандек эди.

Дониёр шу бўйи тўхтамай, бироздан сўнг кўздан ғойиб бўлди. Биз то овулга етгунча оғиз очмадик. Баъзида киши ўз дардини сўз билан ифодалашга ожиз бўлиб қолади.

Шу кундан бошлаб, ҳаётимизда қандайдир бир ўзгариш юз бергандек бўлди. Энди кўнглим алла-қандай яхши нарсаларни қўмсаб, юрагим ғалати ҳис-ҳаяжонларга тўлиб, ўзимдан-ўзим хурсанд бўлиб юрдим. Эрталаб хирмондан жўнаб, стансияга келиб, ғаллани топшириб бўлгач, Дониёрнинг сеҳрли ашуласини қачон эшитаркинмиз, деб кетишга шошилар, ўша дамни сабрсизлик билан кутар эдик.
Унинг ашуласи юрак-юрагимга сингиб, қаерга бормай, қаерда турмай, қулоғим тагида жаранглаётгандек боиарди.

Тонг саҳарда туриб, ялангоёқ, ялангбош шабнам тушган бедазор орқали ўтлоқдаги тушовланган отларнинг олдига бораётганимда ҳам бу куй менга ҳамроҳ бўларди. Тоғ орқасидан мўралаб кўтарилган қуёш худди менинг қувончимга шерик бўлгандек жилмайиб нур сочарди.

Олтин доналари каби кекса хирмончиларнинг паншахаларидан сачраб тушаётган буғдой доналарининг майин шилдирашида ҳам, кўкда парвоз қилиб юрган ёлғиз калхатнинг қанот қоқишида ҳам, хуллас, кўриб, уқиб, сезиб юрган нарсаларимнинг ҳаммасидан Дониёрнинг куйи эшитилаётгандек боиарди.

Кечқурун дарада арава ҳайдаб бораётганимизда мен ўзимни худди бошқа бир оламга кириб бораётгандек ҳис қилардим. Кўзларимни юмиб Дониёрнинг ашуласига қулоқ солар эканман, она сути билан қонимга сингиб, бир қаричлигимдан таниш бўлган манзаралар кўз ўнгимдан бирма-бир ўта бошларди.Гоҳ овулнинг зумрад осмонидан паға-паға булутлар сузиб ўтишар, гоҳ ўтлаб юрган йилқилар уюри дукурлашиб, кишнашиб яйловда чопиб қолишар, қулунлар кокилларини ўйнатиб қоп-қора кўзларини жовдиратганларича оналарини қидиришиб қолар, гоҳ сурув-сурув қўйлар тепаликларда ўтлаб юришар, гоҳ қоялардан оқиб тушаётган шалола ойнадек ярқираб кўзларни қамаштирар, денгиздек мавжланиб ётган қамишзорлар орасига чўкиб бораётган қуёшни лоларанг уфқ сари йўритиб бораётган ёлғиз отлиқ мана ҳозир қўли билан ушлаб оладигандек бўлиб туюларди, кейин ўзи ҳам қуёш билан бирга буталар орасига кириб ғойиб бўларди.

Ў, жонажон, бепоён далам! Қозоқ жондошимнинг ери билан пайванд бўлган азамат далам. Мана, тоғларимизни икки ёққа айириб ташлаб, қамиш ва шувоқларга кўмилиб, буюк бир денгиздек чайқалиб ётасан. Нималарга қодир эканлигингни ким билади сенинг! Қароғим, сиртингдан қараса қимирлаган жон йўқдек бўзариб ётганинг-ётган. Аммо кечагина қон-қардошларинг униб-ўсган бағрингда уруш бошланиб, душманлар ўлкамизга чанг солганда, қучоғингдаги гиёҳлар ёниб, довюрак чавандозларинг душман устига шердек ташланганда, мусаффо осмонингни иссиқ чанг қоплади, ер-кўк ларзага келди. ўшанда қирғоқнинг нариги бетидан от ўйнатиб келган қозоқ хабарчиси:

— Отлан, қирғиз, отлан! Ёв келди! — деб саратон қуюни ичида яна қаёққадир отини елдек учириб кетди.Ўшанда кенг далам, дарёларим, тогларим ларзага келиб, ўз элини отга мингизди. Йиғтлар жангга отланганда осмону-замин титраб, ёвни маҳв этишга чорлаб бонг урилди. Минглаб узангилар бир-бирига тегиб шақирлашиб, сон-саноқсиз чавандозларнинг кўзиаридан қаҳр ва ғазаб ўти чақнаб, эл билан, юрт билан хўшлашди. Уларнинг олдида қизил байроқлар ҳилпираб, орқада отларнинг туёғидан чиққан чанг орасида оналар ва жувонлар: «Кенг даламиз мададкор бўлсин! Хосиятли она-Ер мадад берсин! Буюк Манаснинг руҳи ёр бўлсин!» — деб бўзлаб қолишди.

Сенга жоним фидо, эй муқаддас далам, тоғларим!
Элимга шу куч-қудратни сен ўзинг бердинг.

Мана шуларнинг барисини Дониёр куйга солиб, кўз ўнгимда ёрқин гавдалантириб, сермазмун кенг оламнинг бутун зеб-зийнатини, кўркини очиб кўрсатди. «Ёпирай, буларниннг барини у қаердан ўрганди экан», деб ҳайрон бўламан. ўзимча, чет ерларда кўп йиллар сарсон-саргардон бўлиб, ўз эл-юртини кўриш иштиёқи билан яшаган, шу қувончли дамни интизорлик билан кутган одамгина ўз она тупроғига шунчалик меҳр қўйиши, уни шу қадар сева олиши мумкин, деган фикрга келдим. Дониёрнинг бу куйларини тинглар эканман, унинг бошпана излаб ўтказган машаққатли етимлик йилларини ҳам, қонли жанг майдонларида босиб ўтган йўлларини ҳам кўз олдимга келтирар эдим. Эҳтимол, унинг она Ватан ҳақидаги жўшқин куйлари ўшанда туғилгандир. Дониёрнинг ашулаларини тинглаб ўтириб, инсон боласи ўз она тупроғини шунчалик сева олганлиги учун ҳам, тиз чўкиб, ўша тупроқни худди ўз онангдек қучоқлаб ўпгинг келади. Ана шунда, биринчи марта юрагимда қандайдир янги бир ҳис уйғониб, қалбимни ўртаб, қани энди ўша ернинг муқаддаслигини, унинг кўркини Дониёрчалик сеза билсам, сева билсам, унинг мадҳиясини Дониёрчалик тараннум қилолсам, деган бир ҳавас уй-ғонганиигини сездим. Ниманидир орзиқиб кутардим, лекин нималигини ўзим ҳам билмасдим. Бунга ҳам хурсанд, ҳам хуноб бўлардим. ўшанда менда рассомлик санъатининг илк куртаклари пайдо бўлганини, келажакда ҳаётни бўёқлар, суратлар орқали тасвирлашга ҳавас уйғонаётганини билмаган эканман.

Мен болалигимдан сурат солишни яхши кўрардим, болалар ўқиш китобларидан кўчириб солган расмларимни кўришиб: «Вой, худди ўзи-я!» — дейишарди. Муаллимларимиз ҳам мактаб деворий газетасини менга топширишар эди. Лекин кейинчалик сурат солишни бир чеккага йиғиштириб қўйишга тўғри келди. Уруш бошланиб, акаларим ҳарбийга кетгач, мен ўқишни ташлаб, ўз тенгқурларим қатори далада ишлайбошладим, ўша вақтларда сурат солмоқ кимнинг ҳам эсига келарди дейсиз. Келажакда рассом бўламан, деган ўйим йўқ эди, аммо Дониёрнинг куйлари мени ҳаяжонлантириб, ҳаётнинг бутун гўзаллигини сезишга илҳомлантирди…

Мен ўнгимда эмас, гўё тушдагидек бу тотли хаёлга берилиб, худди дунёга янги келиб, кўзим энди очилгандек атрофга суқланиб қарардим. Менинг учун бу жуда катта турмуш сабоғи эди.

Жамиланинг ўзгариб кетганини айтмайсизми! Олдинги шўх, ҳазилкаш, гапга чечан келиндан гўё асар ҳам қолмагандек эди. Унинг ўйноқи ўткир кўзлари энди гўё булутли кундаги қуёш сингари негадир ғамгин боқарди. Йўлда кетиб бораётганимизда Жамила доимо чуқур ўйга толар, лабларида билинар-билинмас табассум ўйнаб, у фақат ўзигагина маиум бўлган аллақандай латиф бир нарсадан ҳузур қилаётгандек, ундан суюнаётгандек туюларди. Баъзан эса, аксинча, хаёлини бир нарса бузгандек, қопни аравадан елкасига силкиб олиб, шу турганича қотиб қоларди. У шу туришида гўё қутуриб оқаётган сувга дуч келиб, уни кечиб ўтишини ҳам, ўтмаслигини ҳам билмай лол бўлиб турган одамга ўхшарди. Дониёрга эса у нима учундир яқин йўламай, унинг кўзига тушишдан қочиб, четлаб юрди. Жамила ўзини уни аwалгидек назарига илмаётгандек қилиб кўрсатишга қанчалик уринмасин , охири бир куни сабри чидамай хирмонда Дониёрга гап отди. — Устингдан кўйлагингни ечсанг бўларди. Ювиб берардим.

Кўйлакни сойга олиб бориб ювди-да, қуритиш учун ёзиб қўйиб, буришган жойларини текислаган бўлиб, уни анча вақтгача меҳр билан силади. Кўйлакнинг тўзиган жойларини қуёшга тутиб маъюс тикилар, нимадандир койингандек бошини чайқаб қўярди.

Кейинги кунларда Жамила бироз очилиб, қаҳ -қаҳ уриб куладиган, ҳазил-ҳузул қиладиган бўлди. Бир куни беда ўроғидан келишаётган бир тўп қиз-жувонлар билан йигитлар хирмонга бурилишди. Ораларидаги ҳарбийдан қайтиб келган йигитлар:

— Ҳой қизлар, буғдой нонни ўзларинг еяверасизларми, қани, бизнинг улушимизни беринглар, бўИмаса ҳаммангни сувга пишамиз! — дейишди ҳазиилашиб ва паншахаларини ўқталишди.

— Бизларни паншахалар билан қўрқитолмайсизлар. Мана бу қиз-жувонларни нима билан меҳмон қилишни ўзим биламан, сизлар туёқларингни шиқиллатиб қолинглар, — деди Жамила ўрнидан сапчиб туриб.

Йигитларнинг ҳафсаласи пир бўлди шекилли:

— Ундай бўлса, қиз-жувонинг билан барингни қўшиб сувга пишамиз, — дейишди баттар ўчакишиб.

Шу заҳотиёқ тапир-тупур олиша кетган ёшлар шовқин-сурон кўтаришиб, бир-бирини сувга итара бошлашди.

— Ушла, қўйиб юборма! — деб қичқирарди Жамила, ҳеч кимга бўш келмай, усталик билан чап бериб. Йигитлар ҳам шунча қиз-жувоннинг ичида фақат Жамилани кўзлари кўргандек, нима учундир, ҳам-маси ҳам унга ёпишар, тортқилашар, ҳар бири уни қучоқлаб бағрига босишга ҳаракат қиларди. Мана, уч йигит биргалашиб Жамилани ерга йиқитишди-да, оёқ-қўлидан кўтариб, сув бўйига олиб боришди.

— Ҳозир ҳаммамизни ўпасан, бўлмаса, сувга ташлаймиз! Қани, бўл тез! — дейишиб хохолаб кулишган йигитлар уни энкайтира бошладилар.

— Қўйманглар, йигитлар, бўш келманглар! Ичаги узилиб кулган Жамила балиқдек сирғаниб,қўлдан чиқиб кетар, хотинларни ёрдамга чақириб қичқирар, лекин улар қий-чув кўтаришиб, ўзларининг сувда оқиб бораётган рўмолларини ушлаш билан овора эдилар. Йигитлар хохолашиб Жамилани сувга отиб юборишди, осмонга сачраган сув томчилари худди кумуш доналаридек товланар эди. Ҳали ҳам кулгидан ўзини тўхтата олмаган Жамила сувдан чиқиб келар экан, унинг тўзғиган ҳўл сочи яна ҳам чиройига чирой қўшиб юборган эди. Чит кўйлаги баданига ёпишиб, сийнаси олмадай диркиллаб турарди. Жамила бўлса парвойифалак, қиқир-қиқир кулар, уст-бошидан сирқиб тушаётган сувни ҳам пайқамасди.

— Ўп, дарров ўп! — деб қисташарди йигитлар! Жамила уларни ўпар, йигитлар уни яна сувга отишар, у бўлса гўё буни хуш кўргандек, сувдан чиқиб, сочини силкитиб, яна қотиб-қотиб куларди. Ёшламинг бу қилиғига хирмонда кулмаган одам қолмади. Хирмон совураётган чоллар ҳам ўзларини йигирма беш яшар бўз болалардек хис қилиб, ажин босган юзлари севинчдан порлаб: «Ҳа, ҳа, бўш келма, ушла! Этагидан торт!» — деб кўпкарида улоқ тортишгандек завқ-шавқ билан қичқиришар, шарақлаб кулишарди. Мен ҳам ўзимни тўхтата олмай қотиб-қотиб кулардим. Бу сафар янгамни қўриқлаш эсимга ҳам келмабди. Биргина Дониёр индамай, қовоғини солиб ўтирарди. Унга кўзим тушиши билан мен ҳам жим бўлдим. У хирмоннинг бир чеккасида ёлғиз ўзи ўтирган экан. Дониёр йигитларга еб қўйгудек ўқрайиб қарар, важоҳатидан гўё ҳозир югуриб бориб Жамилани уларнинг қўлидан ажратиб оладигандек эди. Юзига тик боқишга ботинолмай, фариштадек пок деб билган Жамилани йигитларнинг қучоқлаб ўпиши, тортқилашиб ўйнаганлари Дониёрнинг кўнглига жуда қаттиқ ботди. Унинг бутун фикри зикри, эс-ҳуши Жамиланинг ҳусни жамолида эди. Дониёр йигитлардан қанчалик қизғанмасин, хандон отиб кулаётган Жамиладан кўзини олмай, унинг бу қиЖиғига ҳам койиниб, ҳам мароқланиб, хўмрайган қовоқлари остидан мулойим боқиб, тишини тишига қўйиб ўтирди. Йигитлар Жамилага ҳар томондан ёпишиб, бетларини ўптирганларида Дониёр қути ўчиб, туриб кетмоқчи бўлар, лекин оёқлари итоат қилмаётгандек қимир этолмасди. Бир вақт Жамила унинг қараб турганини пайқади шекилли, қаноти қайрилгандек бўшашиб хиралик қилаверган йигитларни силтаб ташлади.

— Етар, ҳазилнинг таги зил бўлмасин тағин!

— Ие, сенга нима бўлди, — деб кимдир хохолаб кулиб, уни яна қучоқламоқчи бўлган эди, Жамила унинг кўкрагидан итариб юборди:
— Нима ишинг бор? Нари тур!

Кейин Дониёрга ялт этиб бир қаради-да, кўйлагини сиққани буталар орасига кириб кетди. Дониёр билан Жамила ўртасидаги муносабатнинг қандай оқибатларга олиб келишини   ўшанда мен билмаган эдим. Ростини айтсам, бу ҳақда чуқурроқ ўйлашга қўрқиб, кўпинча ўзимни бошқа нарсаларга алаҳситишга ҳаракат қилардим. Лекин Жамиланинг Дониёрдан четлаб юргани ва бунга ўзи яна ич-ичидан куйингани негадир кўнглимни ғаш қилар эди. Бундан кўра илгаригидек ҳазиллашиб юраверса бўлмасмиди? Ўзим шундай дейману , бироқ кечалари овулга қайтаётганимизда Дониёрнинг ашуласини эшитарканман, уларни ўйлаб, қалбим қувончга тўлиб-тошар, ҳалиги ғам-гин ўй-фикрлар хаёлимдан кўтарилиб, дунёнинг бутун лаззати шу ашулада деб билардим. Дарадан ўтиб, дарё бўйига чиққанимизда Жамила аравадан тушиб, пиёда юрарди. Мен ҳам аравадан тушиб юрардим, яёв юриб, мириқиб куй тинглаганга нима етсин! Бундай пайтда йўлдаги чанг-тўзонлар орасида эмас, худди осмонда, булутлар қўйнида кетиб бораётгандек бўласан киши! Аwал янгам иккаламиз араваларимиз ёнида борамиз, сўнгра аста-секин беихтиёр Дониёрга ён-дашиб қолганимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз. Қандайдир сеҳрли бир куч бизни Дониёр сари етакларди. Қоронғида унинг юз ифодасини, кўз қарашини кўришни истардик, наҳотки шу қадар юрак билан куйлаётган киши ўша ўзимизнинг камгап, одамови Дониёр бўлса! Юраги талпиниб, куйдан ором олган Жамила ҳар доим унга яқинлаб борганида Дониёр томон секин қўл чўзганини ўзи ҳам сезмай қолар-ди. Лекин завқ-шавқ билан куйлаётган Дониёр буни пайқамас эди. Унинг ўй-хаёли қаерлардадир, осмонда кезиб юргандек узоқ-узоқларга кўз тикиб, қўлларини кўксига қовуштирганча, куй оҳангига чайқалиб ўтирарди. Жамиланинг қўли шилқ этиб тушиб, арава четига текканда худди ҳушига келгандек қўлини тортиб олар ва йўл ўртасида серрайиб туриб қоларди. Жамила ҳангу-манг бўлиб, анчагача Дониёрга мўлтайиб қараб турар, кейин яна қадам ташларди.

Баъзан менга янгам икковимизни ҳам бир хил, аллақандай ажиб ҳис-туйғу ҳаяжонга солаётгандек бўлиб туюларди. Эҳтимол, бу ҳис-туйғулар икковимизнинг ҳам қалбимизда кўпдан буён яшириниб ётиб, энди вақт-соати келиб туғён ураётгандир.

Жамила иш билан аиаҳсираб, унча сир бой бермасликка ҳаракат қиларди. Лекин хирмонда қолиб, қўли ишдан бўшади дегунча, Жамила ўтиргани жой тополмай каловланиб қоларди. Бекорчиликдан нима қиларини билмаган одамдек шу ўртада айланиб юрар , сўнгра хирмон совураётганларнинг ёнига борар, уларга ёрдамлашмоқчи бўлиб, уч-тўрт курак ғалла ташларди-да, кейин бирдан куракни четга ирғитиб, сомон ғарами олдига кетарди. У дам олмоқчи бўлгандек ғарам соясига ўтирарди-ю, гўё якка-ёлғиз ўтиришдан қўрққандек мени чақирарди:
— Бу ёққа кел, кичкина бола!

Мен, янгам ҳозир менга бутун сир-асрорини очиб, юрагидаги дардини айтса керак, деб кутардим. Лекин у ҳеч нарса айтмас, эркалатиб бошимни ўз тиззасига қўярди-да, ўзи олис-олисларга узоқ тикилганча қалтираган иссиқ кафтлари билан сочимни , юзимни секин-секин силарди. Мен янгамнинг ташвишли, ғамгин чеҳрасига қарар эканман, негадир ўзимни унга ўхшатардим. Чунки унинг ҳам қалбини аллақандай бир ҳиссиёт ўртаётганини, унинг ҳам юрагида янги умид-орзулар уйғона бошлаганини сезиб қолгандим. Назаримда, Жамила бу оташин ҳисни қалбидан чиқариб ташлашга уринаётгандек бўларди. Бироқ ўз севгисини тарк этолмай, унинг барча заҳматларига чидашга мажбур бўларди. Мен ҳам бунга ўхшаб, бир кўнглим Жамила Дониёрни севса яхши бўларди, деса, бир кўнглим, севмагани яхши, дерди. Ахир, минг қилса ҳам келинимиз-ку, акамнинг хотини-ку. Уни бировга қандай раво кўрай. Бироқ бу хил фикрларни дарров хаёлимдан чиқариб ташлашга ҳаракат қилардим. Жамиланинг тиззасига бош қўйиб ётиб, унинг сал очилган ғунча лабларига, ёш тўла шаҳло кўзларига термилиб қараш менга дунё-дунё роҳат багишлар эди. Жамила ўшанда нақадар гўзал, нақадар латофатли эди. Қалбининг нақадар пок, беғуборлиги, ўй-хаёлларининг нақадар теран, ёрқин эканлиги унинг нур ёгилиб турган чеҳрасидан кўриниб турарди. Ўша кезларда мен шуларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўриб юрган бўлсам ҳам, аммо туб моҳиятига унча тушуниб етмаган эдим. Лекин ҳозир орадан қанча вақтлар ўтиб кетгандан кейин ўша воқеаларни эслаб, кўпинча ўзимга-ўзим савол бераман: балки севги деган нарса — инсон ҳар томонлама камолотга етиб, ақл-идроки тўлгандан кейин пайдо бўладиган бир туйғумикин? Бу ҳам шоир ёки рассом илҳомига ўхшаб инсонга куч-қудрат бағишлаб, янги орзу-умидлар, истиқбол сари етакловчи бир куч эмасмикин? Эҳтимол, ошиқликнинг бутун сири ҳам шундадир. Жамиланинг юзига қараб, баъзи пайтларда ўзим ҳам ҳис-ҳаяжонларига шерик бўлгандек, қандайдир сирли бир нарса юрагимга қувонч бағишлагандек бўлар эди. Ўрнимдан сапчиб туриб, югургим келар , овул четидаги кенг далага чиқиб юрагимга ғулғула солаётган ташвиш билан қувончнинг сири нимадалигини ер ва самодан қичқириб сўрагим келарди. Бир кун мен бу саволимга жавоб топгандек бўлдим.

Кунлардан бирида биз стансиядан овулга қайтиб келаётган эдик. Қош қорайиб қолганди. Кўкда юлдузлар жимирларди, атроф жимжит, бу сукунатни Дониёрнинг водий бўйлаб янграган ашуласигина бузарди. Жамила икковимиз унинг орқасидан борардик. Дониёрнинг ашуласи бу сафар негадир ёлғизлик дард-аламларини ифода қилгандек жуда мунгли эшитилиб, киши қалбини поралар эди. Кўзимга қайноқ ёш келиб, томоғимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Жамила бу сафар қўлларини Дониёр томон узатиб, унга яқин борди-да, аравага суяниб, бошини қуйи солганича индамай кетаверди. Дониёрнинг овози тобора кучайиб, тунги даштда янгидан тўлқинлана бошлаганда, Жамила қаддини ростлаганча аравага сакраб чиқиб олди. У Дониёр билан ёнма-ён ўтирди-да, қимирлашдан қўрққандек, қўлини кўксига қовуштирганча қотиб қолди. Қани, бу ёғи нима бўларкин, дегандек, мен ҳам улардан кўзимни узганим йўқ. Жамиланинг чиқиб ўтирганини Дониёр пайқамади шекилли, унга қарамай куйлайверди. Бироздан сўнг Жамила қўлларини аста-секин Дониёрнинг елкасига ташлади-да, унга суяниб, бошини елкасига қўйди. Шунда Дониёрнинг товуши бир зум титради-ю, кейин яна ҳам кучайиб, қўнғироқдекянгради. У севги ҳақида куйларди.

Тонг отиб, гуллаган водий юзидан қора парда кўтарилганда, мен ўша кенг дала ўртасида севишган икки ёшни кўрдим.

Улар менга ҳеч назар солмасалар ҳам, кўз остидан қараб, сеҳрлангандек эргашиб борардим. Севишганлар мен билан иши бўлмай, фақат менигина эмас, балки бутун борлиқни ҳам унутиб юборгандек, жонга ором берувчи куй оқимида чайқалиб, бир-бирига термилишиб секин боришарди. Назаримда, Дониёр билан Жамила бутунлай бошқача бўлиб қолгандек эди.

Булар мен илгари кўрмаган-билмаган қандайдир янги, бахти кулиб боққан кишилар эди. Ҳа, уларнинг бири, кўзи қоронғида ўтдек ёниб, эски кўйлагининг ёқасини очиб юбориб, дала-даштга янгроқ куй таратиб бораётган Дониёр эди.

Ҳа, иккинчиси, Донёрга эркаланиб жимгина ўтирган менинг янгам Жамила эди! Унинг киприкиарида севинч ёшлари милтирар, юзида бахт нури порлар эди.

Чинакам бахт шу эмасми? Дониёр ўзидаги она Ватанга, ёруғ дунёга бўлган оташин, юксак меҳр-муҳаббатини ҳам, ана шу улуғ севги туғдирган дилрабо куйни ҳам Жамилага тортиқ этди. У Жамила учун, Жамила ҳақида куйларди. Ахир бахт дегани шу эмасми?! Уларга юрагимдан бахт-саодат тииадим. Дониёрнинг куйлари мени яна ҳаяжонга солди-да, бирдан, кутилмаганда миямга ғалати бир фикр келди: «Мен уларнинг суратини чизаман!» — дедим ўзимча ва гўё нодир бир нарса топиб олгандай ўзимда йўқ суюниб кетдим. Лекин шу заҳоти ўз фикримдан ўзим чўчиб кетдим: «Бу иш менинг қўлимдан келармикин, эплай олармикинман?» Лекин орзу-истак қўрқувдан кучли келди. «Ҳа, мен уларнинг суратини албатта чизаман, мен уларни худди ҳозиргидек бахтиёр қилиб тасвирлайман!» дердим.

Мен шундай ширин орзу-хаёллар оғушида маст бўлиб, атрофга назар ташлар эканман, август туни кўзимга яна ҳам гўзал кўриниб, дала гуллаб-яшнаётгандек бўлиб туюларди. Орзу-ниятимга худди ҳозир етадигандек бўлардим. Лекин энди билсам, ўшанда жуда ғўр, ёш бола эканман, келажакда қанчадан-қанча қийинчиликларга дуч келишимни билмаган эканман. Мен ўзимга, она Ерни Дониёр кўзи билан кўра билиш, Дониёр қалби билан сева билиш керак, дердим. Мен унинг ажойиб ашулаларини бўёқлар ёрдамида ҳикоя қилиб бераман. Менда ҳам ўша тоғлар , далалар , майсазорлар , булутлар, дараларнинг жонли тасвири берилади. Бунинг учун жуда катта маҳорат кераклигини ўйламай, «бўёқларни қаердан олсам экан, мактабдан сўрасам беришмас, ахир ўзларига керак-ку !» — деб ташвишланиб юрардим. Энди билсам, ўшанда чучварани хом санаб,болалик қилиб юрган эканман.

Дониёрнинг ашуласи нима учундир бирдан узилиб қолди. Бундай қарасам, Жамила Дониёрни маҳ-кам қучоқлаб, уни бағрига босиб олган экан. Бироқ, шу заҳотиёқ нимадандир чўчигандек тисарилиб, аравадан сакраб тушди . Дониёр шошиб қолганидан тизгинни тортиб аравани тўхтатди. Жамила тескари қараганича йўлнинг қоқ ўртасида серрайиб туриб қолди, сўнг бошини шартта бурди-да, йиғи аралаш:

— Нега қарайсан? Менда ниманг бор? Қарама менга, аравангни ҳайда, жўна! — деди-да, орқада қолган араваси томон кетди. Мен лол бўлиб, оғзимни очиб қолган эканман, янгам мени ҳам койиб берди:
— Хўш, сен-чи, сен нега анграйиб турибсан, аравангга мин! Бошимга битган бало бўлдиларинг-да!

«Қизиқ, унга нима бўлди, чап ёнидан турганми», деб ўйлардим ён-ёнакай. Албатта чуқурроқ ўйлаган одам Жамиланинг ростдан ҳам изтироб чекаётганини изоҳсиз ҳам тушунар эди: кўз очиб кўрган эри Саратов госпиталларидан бирида ётса, яқинда қайтиб бораман, деса, ахир бу осон гапми? Мен ҳеч нарса тўғрисида ўйлагим келмасди. Мен ўзимдан ҳам, Жамиладан ҳам хафа бўлдим, агар Дониёрнинг бундан кейин ашула айтмаслигини, унинг овозини бошқа эшитмаслигимни аниқ билсам, Жамиладан бутун вужудим билан нафратланган бўлардим.

Ҳозир ўлгудек чарчаб, кўнглим негадир ғаш бўлиб, тезроқ хирмонга етиб, сомонга чўзилсам дердим. Арава тинмай силкиниб, тинкани қуритар, тизгин қўлимдан чиқиб-чиқиб кетарди. Хирмонга етиб келганимизда бир амаллаб отларнинг хомутларини ечдимда, уларни араванинг тагига ташлаб, кейин сомон ғарами устига бориб чўзилдим. Қъша кеча отларни Дониёр тушовлабди.

Лекин эрталаб жуда хурсанд бўлиб турдим, кўнглим мусаффо тонг сингари равшан, қувончга тўла эди. Ҳа, мен Жамила биЖан Дониёрнинг суратини чизаман. Лекин «ўхшата олармикинман?» деган гумон бутун миямни чулғаб олган эди. Кўзимни юмиб, уларни қандай тасвир қилмоқчи бўлсам, ана ўшандай тасаwур этдим. ўрнимдан ирғиб турдим-да, каттакон сой бўйига тушиб, қўл-бетимни ювдим. Кейин ўтлоққа тушовланган отларни кўздан кечирдим. Эрталаб шудринг тушган муздек беда оёқларимни савалаб, тиззамгача шилта ҳўл қилганди. Лекин мен буни писанд қилмай, олдинга чопиб борар, теварак-атрофдаги ҳар бир нарсани синчиклаб кўздан кечирар, ёдимда сақлаб қолишга уринар эдим. Мана, қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб келар, ариқ бўйидаги ёлғиз кунгабоқар эса унга томон бўй чўзарди. Уни какралар ўраб олган, бироқ кунгабоқар бўш келмай кўкка интилар, сариқ гулли бошларини мағрур кўтариб, қуёш нурини шимирарди. Мана, ариқнинг арава ўтган жойидан — ғилдираклар изидан сув жимирлаб оқмоқда. Сув ўртасида кўкариб турган бинафшаранг ялпиздан атрофга муаттар ҳид тараларди.

«Қани энди рассом бўИсаму мусаффо гўзал тонгни, кўк бииан ўпишган азамат тоғларни, шудринг қўнган кўм-кўк бедазорни, ариқ бўйидаги бир туп кунгабо-қарни суратга солсам!»

Бироқ хирмонга келишим билан бу ширин хаёлларимдан асар ҳам қолмай, кўнглим ғаш бўлди. Афтидан, Жамила ўтган кечаси ухламай чиққан боиса керак, кўзлари киртайиб, қовоғидан қор ёғиб турар-ди. Менга у ҳеч нарса демади, қайрилиб қарамади ҳам. Хирмонга бригадир Ўрозмат келиб, энди отидан тушаётганида, Жамила унинг ёнига борди-да, салом-алик ҳам қилмай, томдан тараша тушгандек гапириб қолди!
— Аравангизни олинг! Қаёққа юборсаларинг ҳам майли, лекин стансияга ғалла ташимайман!

— Ие, сенга нима бўлди, Жамилахон, жин тегдими? — деди Ўрозмат ҳазиллашиб.

— Жин теккани йўғ-у, лекин бормайман дедим-ми, бормайман.

Ўрозматнинг жаҳли чиқди:

— Бу гапингни қўй, ғалла ташийсан, вассалом! — деди у қўлтиқтаёғини ерга дўқ эткизиб уриб. — Агар биров хафа қилган бўлса, айт, мана шу таёғим билан гарданига бир туширай. Бўлмаса, ишинггажўна. Ғалла менга эмас, фронтга керак, эринг ҳам фронтда-ку. — Бригадир жаҳл билан шартта бурилди-да, тез-тез одимлаб кетди.

Жамила ғинг деёлмай, қўлидаги қамчини ўйнатиб, айбдор одамдек, қизарганича туриб қолди. Бериги ёқда турган Дониёрни кўрди-ю, сир бой бермай, огир хўрсиниб қўйди. Дониёр ҳамма гапни эшитди-ю, лекин сездирмади. У тескари қараганча хомут ипларини қаттиқ тортиб боғлай бошлади. Жамила ҳам хирмон ўртасида бирпас турди-да, сўнг: «E, нима бўлса бўлар» дегандек қўл силтаб араваси томон кетди.

081Ўша куни биз овулга ҳар кунгидан барвақт қайтдик. Чунки бораётганда ҳам, келаётганда ҳам До -ниёр отларини зовталаб ҳайдаб борди. Жамила ғамгин, гапирмас эди. Мен қақраган бийдай далани кўриб кўзларимга ишонмасдим: ахир куни кеча у худди афсоналарда тасвирлангандек гуллаб-яшнаб турганди-ку… Кечаги ажойиб манзара, Дониёр билан Жамиланинг аравада ёнма-ён ўтирганлари сира кўз ўнгимдан кетмас эди. Гўё ҳаётнинг энг гўзал бир лавҳасини қўлимда ушлаб тургандек бўлардим. Ўша ажиб бир лавҳа бутун фикру ёдимни банд қилган эди. ўйлаган мақсадимга етмагунимча жоним хотиржамлик топмайдигандек эди. Хирмондаги ҳисобчининг бир варақ қалин қоғозини ўғирлаб олиб, ғарам орқасига яшириниб, ғалла совурадиган курак устига қўйганимда юрагим чиқиб кетаётгандек дукуллаб бўғзимга тиқилди. Отам мени биринчи марта от устига мингизгандаги каби «бисмилло!» дедим-да, қаламни қоғозга теккиздим. Ана-мана дегунча Дониёрнинг қиёфасини қоғозга чиза бошладим. Лекин бу ҳали мукаммал бўлмаган, шунчаки ўргамчикка чизилган сурат эди. Лекин, Дониёрнинг қомати ўзига анча ўхшай бошлаганида бошим кўкларга етиб, қаердалигимни, нима иш қилаётганимни ҳам унутиб қўйдим. ўша август туни, ястаниб ётган бепоён дала қоғоз бетида жилолангандек, Дониёрнинг дилрабо куйи ҳозир ҳам қулоғим остида жаранглаб тургандек боиди. Кўз ўнгимда аскарча кўйлагининг ёқаси очиқ Дониёр билан унинг елкасига бош қўйган Жамила гавдаланди. Бу менинг умримда биринчи марта чизган мустақил суратим эди! Мана арава, мана ёнма-ён ўтиришган Дониёр билан Жамила, мана бўш ташлаб қўйилган тизгинлар, мана қоронғида сағриси зўрға кўриниб йўртиб бора-ётган отлар, ундан нарида бийдай дала, узоқ-узоқларда юлдузлар милтиллайди… Ишга шунчалик берилиб кетибманки, кимнингдир тепамга келиб жаҳл билан қичқирганидан ҳушимга келдим. Қарасам, Жамила экан:

— Нима бало, кар бўлиб қолдингми?
У мени излаб юрган экан, шошганимдан суратимни беркитишга ҳам улгуролмай қолдим.

— Буғдойни аллақачон юклаб бўлдик, бир соатдан бери қичқирамиз-а, овозинг чиқса-чи!.. Қўлингдаги нима? — деб Жамила суратни мендан тортиб олди ва: «Бу нима қилиқ!» — деб авзойи бузилиб, қоғозга термилганича қолди.

Ўшанда хижолатдан жуда мулзам бўлдим. Жамила суратга узоқ тикилиб турди-да, кейин ёшланган кўзлари билан менга маъюс боқиб:
— Шуни менга бергин-а, кичкина бола! — деди у секингина. — Сендан менга ёдгор…

Жамила сурат солинган қоғозни икки буклаб қўйнига солиб қўйди.

Биз йўлга чиқиб, овулдан анча узоқлашиб кетгунча ўзимга кела олмадим. Қалбимни шу қадар тўлқинлантирган ўша лавҳани чиндан ҳам қоғозда акс эттира олдимми ёки бу бир туш — хаёлми деб гумонсирадим. Лекин шундай бўлса ҳам қалбимнинг чуқур бир жойида чизган суратимдан фахрланиш ҳисси уйғониб, юрагим севинчдан тўлиб-тошар, яқинда бўёқ топсам, жуда кўп суратлар чизиб, мактабга илиб қўярдим. деган ширин хаёллар мени маст қиларди. Энди билсам, бу болаликка хос бир фазилат экан. Мен ўз хаёлларим билан банд бўлиб, жуда тез кетаётганимизни ҳам пайқамабман. Чунки олдинда бораётган Дониёрдан орқада қолмайлик деб Жамила отларга устма-уст қамчи урарди. Кейинги пайтларда Дониёр аравасини ҳар қачонгидан ҳам тез ҳайдайдиган бўлиб қолганди.

Жамила Дониёр билан ёнма-ён борарди. У гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга қарар, баъзан эса бирон айб иш қилиб қўйгандек аянчли жилмайиб турарди. Буни кўриб мен ҳам жилмаярдим ва: «Чизган суратим янгамга ёқди шекилли, хафалиги тарқаб, кўнгли ёзилди. Жамила Дониёрга ашула айт деса, у албатта айтиб беради… Демак, бугун Дониёрнинг ашуласини маза қилиб тинглар эканман-да… Эҳ, тезроқ айта қолса экан», деган ўй кўнглимдан кечарди!

Бу сафар биз стансияга анча барвақт етиб келдик, лекин отларимиз қора терга тушиб кетган эди. Тарози ҳам бўш экан, Дониёр аравадан туша солиб, қопларни таший бошлади. Унинг бунча шошиб-пишиб ишлашига, индамай тумшайиб юрганига ҳайрон эдик. Поездлар ўтганда, Дониёр тўхтаб қолиб, уларнинг орқасидан узоқ вақт қараб турар, негадир чуқур ўйланиб қоларди.
Жамила ҳам гўё унинг кўнглидагини билмоқчи бўлгандек, Дониёр боққан томонга қаради. Жамила аравасининг ёнига бориб Дониёрни чақирди:

— Бери кел-чи Дониёр, қашқа отнинг тақаси тушай деб турибди, шуни юлиб ташлагин. Дониёр отнинг туёғини тиззалари орасига қисиб, тақани юлиб олиб, қаддини ростлаётганида

Жамила секин шивирлади:
— Нима, ҳеч нарсани тушунмайсанми дейман? Ё мендан бошқа қиз-жувон қуриб қолганми. Дониёр қиё боқди-ю, лекин ҳеч нарса демади.
— Нима, менга осон деб ўйлайсанми? — деди Жамила хўрсиниб.

Дониёр Жамилага меҳр билан боқиб, алланима деди-ю, лекин мен эшитмай қолдим, чунки юганидан ушлаб турган отим бошини силтаб пишқириб юборди. Дониёр нимадандир мамнун бўлгандек қўИидаги тақани силаб, ўз араваси томон кетди. Мен унга қараб, наҳотки унинг юраги Жамиланинг ҳалиги сўзларидан таскин топди экан, деб ҳайрон бўлардим. Ахир «менга осон деб ўйлайсан-ми?» деган сўзининг нимасига хурсанд бўлади?

Биз қопларни ташиб бўлиб, энди овулга қайтмоқ-чи бўлиб турганимизда, ҳовлига эгнига ғижимианган эски шинел кийган, елкасига халта илиб олган бир ориқ ярадор аскар кириб келди. Ундан сал олдин стансияга бир эшелон келиб тўхтаган эди. Ҳалиги аскар чор-атрофга аланг-жаианг қаради-да:

— Гуркуров овулидан ким бор?! — деб қичқир-ди. Бу ким бўлдийкин, деб ўйладим-да:
— Мен Гуркуровдан бўламан, — дедим. Аскар қувониб кетди-да:

— Кимнинг. боласисан, укажон? — деб сўраб олдимга келмоқчи бўИган эди, бирдан Жамилага кўзи тушиб, турган жойида донг қотиб қолди.
— Кариммисан? — деди Жамила шодланиб.

— Вой, Жамила, сингилжоним! — деб аскар Жамиланинг ёнига югуриб бориб, у билан қўшқўллаб кўриша кетди.

Бу келган йигит Жамиланинг узоқ қариндоши, ҳамқишлоғи экан.

— Буни қара, худди билгандек шу ёққа қайрилибман-а! — деди у ҳаяжон билан. — Содиқнинг ёнидан чиққанимга атиги беш кун бўлди, госпиталда у билан бирга ётдик, худо хоҳласа, у ҳам бир-икки ойда келиб қолади. Мен кеиаётганимда хотинингга хат ёзиб бер, ўз қўлим билан топширай деб хат ёздириб олгандим… Жуда яхши қилган эканман-да, мана, омонатингни ол! — деб хурсанд бўлиб, аскар шинелининг ичидан учбурчак хатни олиб, Жамилага узатди. Жамила хатни шоша-пиша олди-да, қувонганидаҳми, ё уялганиданми аwалига қизариб, ъсўнгра ранги қув дъчиб, индамай Дониёрга кўз қирини ташлади. У бояги хирмондагидек оёқларини кериб, аравасиниҳг ёнида ёлғиз тураркаҳ, Жамилага маъюс боқарди. Бу орада ҳар томондан югуриб келишган кишилар аскарни ўраб оииб, баъзиси қариндош, баъзиси ҳамқишлоқ чиқиб, ҳол-аҳвол сўрашиб қолишди. Жамила ўз ҳамқишлоғига миннатдорчитик билдиришга улгурмаган ҳам эдики, Дониёр унинг ёнидан аравасини тақир-туқур қилиб ўтди-да, чанг-тўзон кўтариб йўлга тушди. Кишилар унинг эрқасидан:
— Нима бало, уни жин урдими? Эси жойидами ўзи? — деб қичқириб қолишди.

Аскарни ҳам таниш-билишлари олиб кетишди шекилли, ҳовлида янгам иккаламиздан бошқа ҳеч ким қолмабди. Биз Дониёрнинг араваси кўздан ғойиб бўлгунча, олисда кўтарилаётган чангга қараб турдик.

— Юр, янга, уйга кетайлик, — дедим мен.

— Ўзинг кетавер! — деди Жамила.

Ана шундай қилиб, биз биринчи марта алоҳида-алоҳида кетдик.

Ҳавонинг димлигидан нафас олиш қийин эди. Ердан кўтарилган ҳарорат лабларимни қабарситиб, томоғимни қуритиб юборди. Жазирама қуёш нури эрталабдан куйдириб, қовжиратиб ётган ер бети энди шўрхок туз билан қопланиб, аста-секин совиётгандек бўларди. Қуёш шўрхок ердан кўтарилаётган сароб сингари парда ичида уфқ сари чўкиб борарди.

Узоқда, уфқ тепасида қизил-сур булутлар йиғила бошлади. Баъзан кучли гармсел эсиб, отларнинг тумшуқларига чанг аралаш оқиш шўрхокларни келтириб урар ҳамда уларнинг чанг босган ёл ва думларини юлқиб, йўл бўйидаги эрманларни учириб кетарди.

«Ёмғир ёғади шекилли» деб ўйладим. Шунда ёлғизлик дарди ичимни ўртаб, алланимадан қўрққандек отларни жадал ҳайдаб кетдим. Менгина эмас, ҳатто узун оёқли тувалоқ қушиар ҳам бир нарсадан чўчигандек қамишзорлар орасига кириб яширинишди. Шамол жазирама иссиқдан қовжираган қариқиз япроқларини аллақаерлардандир йўл устига учириб келарди. Биз томонларда бундай ўсимликлар ўсмайди. Чамамда, бу япроқлар қозоқ чўлларидан учиб келган бўлса керак. Теварак-атрофда қимирлаган жон йўқ. Дониёр ҳам кўринмайди, орқада қолган Жамиладан ҳам дарак йўқ. Қуёшнинг охирги нури ҳам сўнди. Толиққан дала ҳам мудраб уйқуга кетди.

Мен хирмонга қош қорайганда етиб келдим. У ер тинч, ғир этган шабада йўқ. Дониёрни чақирган эдим, қоровул жавоб берди:

— У сойга кетди, нима ишинг бор эди? — деди-да, сўнгра бир ютиниб олиб, ўзича минғирлади. — Ҳавонинг димлигини-чи, ҳамма уй-уйига кетишди. Шамол бўлмаса, хирмонда иш бўлармиди…

Отларни бедазорга тушовлаб, сойга бурилдим. Дониёр одатдагидек тик тушган жар тепасида тиззасини қучоқлаб, бошини қуйи солганча жар остида сувнинг шовиллаб оқишига қулоқ солиб ўтирарди. Унинг мустар бўлиб ўтириши юрагимни эзиб юборди. Дониёрнинг ёнига бориб, уни маҳкам қучоқлаб, тасалли бермоқчи, илиқ сўзлар билан кўнглини кўтармоқчи бўлдим. Лекин нима ҳам дея олардим, уни қандай юпатаман ахир. Анчагача иккиланиб турдим-да, сўнгра хирмонга қайтиб кетдим.

Ўшандан кейин ғарам устида ётиб анча вақтгача ухЛай олмай, осмонни қоплаб келаётган булутларга қараб хаёл суриб кетдим. «Инсон ҳаёти нега бунчалик мураккаб, сира тушуниб бўлмайди-я». Жа-миланинг бўлса ҳамон дараги йўқ. Нега бунча ҳаяллади экан, қаерларда юрганикин, деб араванинг ғилдирак товушларини эшитишга зор бўлиб қулоқ солиб ётдим. Қаттиқ чарчагаҳ бўлсам ҳам, сира уйқум келмади.Тоғлар тепасидаги булутлар орасидан яшин ялт-юлт этиб чақнарди.

Дониёр келганда ҳали уйғоқ эдим. У нима қиларини билмай, қайта-қайта йўлга қараб, хирмонда бироз айланиб юрди-да, сўнгра ёнимга келиб, ўзини юзтубан отди.

«Eнди у овулда қолмайди, бошини олиб кетса керак», деб ўйлардим. Лекин бечора қаерга ҳам борарди? Бошпанасиз бир мусофир кимга ҳам керак? Бечорага қийин бўлди-да, энди нима қилар экан?

Eнди кўзим илинган экан, хирмон томондан арава товуши эшитилди. «Жамила бўлса керак», деб ўйладим уйқу аралаш.

Қанча ухлаганимни билмайман, бир вақт нақ қулоғим тагида шитирлаган товуш эшитилиб, биров келаётгандек бўлди. Қанот серпигандек қандайдир бир совуқ нарса бетимни силаб ўтди. Кўзимни очсам Жамила экан. Чўмилиб келган бўлса керак, кўйлагини ҳам ҳўллаб олибди, шунинг учун ҳам ёнимдан ўтаётганида салқин шабада эсгандек бўлди. Жамила тўхтаб қолди-да,

у ёқ-бу ёққа аланглаб, Дониёрнинг бош томонига ўтирди.

— Дониёр, мана мен ўзим келдим! — деди у секин шивирлаб.

Атроф жимжит, осмонни гумбурлатиб яшин чақнади.

— Хафа бўлдингми? Қаттиқ хафа бўлдингми? Яна жимиик чўкди, қирғоқдан тупроқнинг сувга «шўлп» этиб тушгани эшитилди.

— Лекин менинг айбим нима? Сенда ҳам гуноҳ йўқ.

Тоғлар устида яшин гумбурлади. Жамила чўчиб ялт этиб қараганида, яшин унинг юзини ёритиб юборди. Жамила атрофга бир қаради-да, ўзини Дониёр кўксига ташлади, унинг елкаси Дониёрнинг бақуwат қўллари остида дир-дир учарди. Жамила ҳам ғарамга чўзилиб, Дониёр билан ёнма-ён ётди.

Кучли шамол сомонни кўкка совуриб, хирмон четида қийшайиб турган ўтовни ялаб ўтди-да, қуюн бўлиб осмонга кўтарилди. Чақмоқ булутлар орасида кўкимтир из қолдириб, қарағай сингандек қасира-қусур қилиб ҳамма ёқни ларзага солди. Аъзойи баданим титраб, ҳам қўрқиб, ҳам қувониб кетдим. Момақалдироқ, ёзнинг охирги момақалдироғи ёпирилиб келар, илк куз нафаси димоққа уриларди. Энди Жамилани ҳеч қандай куч тўсолмасди. У Дониёрга секин шивирлади:

— Чиндан ҳам гумонсирадингми, наҳотки мен сени унга алмаштирсам! У мени ҳеч қачон севган эмас, севмайди ҳам! Майли, ким нима деса деявер-син, лекин мен сеникиман! Ёлғизим, азизим, мен сени ҳеч кимга бермайман. Мен сени кўпдан бери севаман. Ғойибона ошиқ бўлиб келишингни интизорлик билан кўзим тўрт бўлиб кутгандим. Кутганлигимни билгандек, мана, сен ҳам мени излаб келдинг…

Жарлик орқасидаги сой қирғоқларидан ивиб сувга қулаб тушаётган тупроқ чақмоқ ёруғида кўриниб турарди. Дастлабки йирик ёмғир томчилари сомон устига шитирлаб ёға бошлади.
— Жамилам, жонгинам, севгилим, Жамилахон! — деб Дониёр қирғизча ва қозоқча энг нафис сўзлар билан ўз маъшуқасини эркалатарди. — Мен ҳам сени кўпдан бери севиб юрардим. Умримда кўрмаган бўлсам ҳам, окопларда ётиб сени ўйлардим. Севган ёрим Ватанимда эканлигини билардим. Бу сен экансан, Жамилам!

— Шунқорим, мард лочиним! Бу ёққа қарачи, кўзларингга тўйиб боқай!

Ёмғир шаррос қуйиб берди. Қора уй тепасига ёпилган наматлар худди қанот қоққан қушдек шамолда учиб кетди. Гоҳ қиялаб, гоҳ тик қуйган жала ерни орзиқиб кутгандек устма-уст ўпарди. Кетма-кет момақалдироқ гумбурлаб, бутун осмон қаърини тилиб ўтгандек бўларди. Узоқ-узоқлардаги тоғлар баҳор лолаларидек қизариб кўринарди.

Ёмғир кучая борди. Мен бўлсам, сомонга кўмилиб олиб, юрагимнинг дук-дук уришини сезиб ётардим. Мен ниҳоятда бахтиёр эдим! ўзимни узоқ касалликдан кейин биринчи марта кўчага чиққан одамдек ҳис этиб, ҳар бир нарсага суқланиб қарар, гўё ҳаёт лаззатини энди билаётгандек эдим.

Ёғин ҳам, чақмоқларнинг ёруғи ҳам сомон остида ётган жойимга етиб борарди, лекин мен ўзим-ни жуда яхши ҳис этардим, уйқуга кетар эканман, ўзимча кулимсираб қўярдим. Қулоғимга чалинган шарпанинг нималигини билмасдим. Бу Жамила билан Дониёрнинг шивирлашими ё бўимаса, тинаётган ёмғирнинг сомонга шитирлаб тушишими?

«Мана энди ёмғир тинмайди, ҳадемай куз ҳам киради!» дердим ўзимга-ўзим. Нам сомон билан эрман ҳиди димоққа уриб, куздан дарак берарди.

Лекин бу кузда бизни нималар кутаётгани ҳақида ўйламабман.

Ўша кузда мен икки йиллик танаффусдан кейин яна мактабга қатнай бошладим. Дарсдан бўш вақтларим-да кўпинча ҳалиги сой бўйидаги жар тепасига бориб ўтирардим. Хирмон ҳувиллаб бўшаб қолган эди. Бу ерда мен мактабдан олган бўёқлар билан ўзимнинг дастлабки этюдларимни чиздим. Чизган суратчаларимдан ўзимнинг ҳам кўнглим тоимас эди.

«Бўёқларимнинг мазаси йўқ. Қани энди чинакам, асл бўёқлар бўлса!» — деб ўйлардим ичимда. Яхши бўёқларнинг қандай бўлишини билмасдим ҳам. Рассомлар ишлатадиган мойбўёқларни фақат кейинги вақтлардагина кўришга муяссар бўлдим.

Бўёқ ўз йўли билан-у, лекин муаллимларнинг гапида ҳам жон борга ўхшарди: рассом бўлиш учун ўқиш керак. Бу гап тўғрилигини билиб турсам ҳам, ўқишимга сира кўзим етмасди.

Ўқиш қаёқда дейсиз : акаларим дом-дараксиз кетган бўлса, мен икки уйнинг ёлғизгина дастёри бўлсам, ўқишга юборишармиди. Шунинг учун ўқиш тўғрисида оғиз ҳам очмасдим. Лекин ўқишни қўмсаб, боролмаслиғмга ич-ичимдан ачинардим, бунинг устига, бу йил кузнинг бу қадар кўркам келишини айтмайсизми!

Қўлингдан келса, ўтирсанг-у, чизсанг, ажойиб сурат чиқарди-да.

Гуркуровнинг суви камайиб, қозондек-қозондек тошлар туртиб чиқиб , уларнинг усти ям-яшил, сап-сариқ йўсин билан қопланганди. Эрталабки изғириндан яланғоч толчаларнинг нозик таналари қизариб кетганди, бироқ теракларнинг сап-сариқ япроқлари ҳали тўкилмаган эди.

Йилқичиларнинг ёзи билан ўт ёқилавериб тутундан қорайиб кетган ўтовлари катта сойнинг у ер-бу ерида кўзга ташланарди. ўтовдан буралиб-буралиб чиқаётган кўк тутун худди тўй-тўйлаган хотинлардек овулма-овул сузиб юришарди. Тойчалар атрофга ёйилиб кетган оналарини қидиришиб, зўр бериб кишнашарди. Энди тойчалар кишнагани-кишнаган. Чунки бияларни то баҳоргача уюрда сақлаш қийин . Тоғлардан қайтган моллар ҳосили йиғиб олинган далаларда пода-пода бўлиб юришарди. Дашт саҳни туёқ изидан илма-тешик бўлиб кетган эди.

Бу йил ҳам куз кузлигини қилди: ҳаммаёқни тўзитиб изғирин шамол қўзғалди ва осмоннинг авзойи бузилиб, қор аралаш ёмғир ёг»а бошлади. Бир ҳафта сурункасига ёққан ёмғир бир кун сал тиниши билан, мен Гуркуров томонга қараб жўнадим. Тошлоқдаги бир туп тоғ четани қип-қизил чўғдек ёниб, «мени суратга ол» дегандек бўй чўзиб турарди.

Мен сой бўйидаги буталар орасида сурат чизиб ўтирганимда, қош қорайиб қолган эди. Бир вақт бошимни кўтариб қарасам, нариги соҳилда икки киши турибди, дарёнинг саёзжойидан ўтишган бўлса керак. Уларнинг Дониёр билан Жамила эканини дарров танидим. Мен уларнинг жиддий ва ташвишли юзидан кўзимни уза олмай тикилиб турдим. Дониёр ҳар гаигидек дадил қадам ташлар, юрган сайин шинелининг бари оҳори тўкилган аскарча этигининг қўнжларига шартиллаб тегарди. Жамила бўлса эгнига бозорга борганда киядиган парча-парча қизил гуллик кўйилагини, чийбахмал чопонини кийиб, бошига оқ жун рўмолини ўраб олганди. Бир қўлига тугунчак кўтариб, иккинчи қўли бииан Дониёрнинг халтасидан ушлаб бормоқда. Улар йўл-йўлакай нималар тўғрисидадир ўзаро гапиришиб боришарди.

Уларнинг овулимизни ташлаб, қаёққадир кетишаётганини сезиб, юрагим «жиз» этиб кетди. Мана, улар жарликдан ўтиб, қамишзор оралаб кетиб борарди. Мен бўлсам, худди бир  нарсани йўқотган кишидек уларнинг орқасидан қараб, нима қиларимни билмай қолдим. Қичқирайин десам, нафасим сиқилиб, овозим чиқмасди.

Қуёш тоғлар ёқалаб сузиб бораётган булутларга қизғиш нурларини сўнгги бор сочди, атрофни қоронғилик қоплай бошлади.

Дониёр билан Жамила орқа-олдиларига қарамай, темир йўл разездини кўзлаб тез-тез одимлаб боришмоқда. Бора-бора уларнинг қоралари узоқлашиб, бироздан кейин қамишзор орасига кириб, бутунлай ғойиб бўлди.

Ана ўшандагина мен ўзимга келиб, орқаларидан овозимнинг борича:
— Жамила-а-а-а! — деб қичқирдим.

Дала устида анча вақтгача: «а-а-а» деган акс садо эшитилиб, бироздан сўнг тинар эди. Яна бир марта жаҳл билан:

— Жамила-а-а-а! — деб қичқирдим-да, сўнг уларнинг орқасидан югуриб қолдим. Сувни сув демай, оёқяланг, бошяланг, уларнинг орқасидан қувиб борардим, уст-бошим жиққа ҳўл бўлганди. Шунга қарамай, яна тезроқ чопа бошладим. Бирдан оёғим нимагадир чалиниб кетди-да, юзтубан йиқилдим. Бошимни кўтармай, икки қўлим орасига олиб, ўксиб-ўксиб йиғлаб юбордим. Кўз ёшларимдан намланган майин тупроқ қўл-бетимни музлатиб ғира-шира қоронғилик кўнглимга ғулғула солгандек, ўпкам қисилиб, аччиқ-аччиқ йиғадим, қамишлар гўё менинг қайғу-ҳасратимга ҳамдард бўлгандек тинмай шитирлашар эди.

— Жамила! Жамила! — дердим мен ўпкамни босолмай пиқ-пиқ йиғлаб. Мен энг яқин, энг азиз одамларим билан хайрлашар эдим. Мана ҳозиргина, ерда ётиб, ўзим ҳам Жамилани севиб қолганлигимни тушундим. Бу менинг илк, боиаликдаги севгим эди.

Юзимни кўз ёшидан ҳўл бўлиб кетган енгимга артиб, яна анчагача йиғлаб ўтирдим. Мен фақат Жамилалар билангина эмас, балки ўзимнинг болалик даврим билан ҳам хайрлашар эдим.

Қоронғида тимирскиланиб уйга келганимда ҳовлимизда шовқин-сурон авжида эди: ит эгасини танимасди. Кимдир отга эгар урарди. Безори Усмон бўлса, ҳар кунгидек маст, отини гижинглатиб, овозининг борича бақирарди:

— Айтмаганмидим, мана оқибати нима бўлди. Йўлчибой ота шармандайи шармисор бўиди.Қани кетдик, бу саёқ ит, чала қозоқни ушлаб бўйнини узмасам, отимни бошқа қўяман. Ўн йилга кесилсам, кесиламану, лекин ҳар қандай ялангоёқнинг хотиниаримизни олиб кетишига йўл қўймайман. Қани кетдик, йигитлар! Қаерга ҳам борарди дейсан? Улар қайси томонга кетишаркин деган фикр хаёлимдан ўтди-ю, юрагим шув этиб, аъзойи баданим музлаб кетди. Нима қиларимни билмай, отлиқларнинг орқасидан мен ҳам овул чеккасига югуриб бордим-да, уларнинг разезд томонга эмас, стансияга олиб борадиган катта йўИ томонга қараб бурилиб кетганларини кўриб, жоним ўрнига тушди. Сўнгра уйга қайтиб келдим-да, йиғлаганимни ҳеч ким билмасин, деб, отамнинг тўнига ўралиб ётдим.

Овулда ҳар хил мишмиш гаплар тарқалди. Ҳамма хотинлар Жамилани қоралашарди:

— Аҳмоқ-да! Ақли бўлса туз ичган жойига туфлаб, санқиб юрган бир мусофирга эргашиб кетармиди.
— Шунисига куяман-да! Унинг нимасига қизиқ-ди экан дейман-да! Эски шинели билан, тешик этигидан бўИак ҳеч балоси йўқ эди-ку!

— Қўтан-қўтан қўйи бормиди! Уйи йўқ, жойи йўқ, насл-насаби бетайин бир дайди-да! Майли, уволи ўзига, ҳали аттанг дейди… Бу танноз хотиннинг ҳолини ўшанда кўрармиз.

— Тавба, Содиқдан ортиқ эрни топиб бўпти.

— Қайнонасини айтмайсанми, қайнонаси-чи? Бундай ювош қайнонани қаердан топади! ўзига-ўзи қилди, жувонмарг, майли!

Бурунги янгамни, Жамилани қораламай, унинг қилмишини тўғри деб топган ёлғиз мен бўИсам керак. Дониёрнинг эски шинели билан тешик этигидан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, лекин унинг маънавий бой, қалби юксак одамлигини мен билмаганда ким билади. Жамила Дониёрнинг этагини ушлаб кетиб, ўз бахтини топтади, деган гапларга ишониш у ёқда турсин, аксинча, мен у ўз бахтини энди топди, деб ишонардим. Фақат ойимга ачинардим, холос. Жамила билан бирга унинг бутун куч-қуwати кетгандек. Ойим ғамгин бўлиб, ўзини анча олдириб, қадди букилиб қолди. Оҳ, бечора ойим. Ҳаёт оқими баъзида эскилик илдизига шафқатсиз болта уриб, янги бахт сари интилишини ойим тушунмаса керак-да. Агар бўрон азим чинорни таг-томири билан қўпориб ташласа, у қайтиб қаддини ростлаёлмайди…Ойимнинг ҳар бир хатти-ҳаракатидан унинг олдинги куч-қуввати қолмаганлиги сезилиб турарди. Илгарилари  у ҳеч кимдан игнага ип ўтказиб беришни илтимос қилмас, қарилик ғурури бунга йўл қўймас эди. Бир куни уйга кириб келсам, ойим игнанинг кўзини тополмай, қийналиб йиғлаб ўтирибди.

— Ма, ипни ўтказиб бер-чи! — деди у қалтираган қўллари билан игна ва ипни менга узатиб. Сўнгра оғир хўрсинди-да, кўз ёшларини артиб, ўзича минғирлади: — Э-е, шўрлик келиним, кўра-била туриб ўзингни ўтга ташладинг-а. Уйимизнинг тўри сеники, еганинг олдингда, емаганинг кетингда эди… Ўзингни ўзинг жувонмарг қилдинг… Бизни доғда қолдириб кетдинг…

Нега кетдинг… Уйимизда нима камчилик кўрдинг… Шўрлик Жамила…

Ойимнинг шундай мунғайиб ўтирганини кўриб, ўзимни тутолмай, беихтиёр: «Йўқ, ойи, у шўрлик эмас!» — деб қичқириб юборгим келди-ю, лекин ўзимни босдим. Ойимни маҳкам қучоқлаб, Дониёрнинг кимлигини, уни жонимдан азиз кўришимни айтиб, йиғлаб юборишимга оз қолди. Лекин бу сўзларни айтишга тилим борармиди. Бу гапим билан ойимни бир умрга хафа қилган бўлардим.
Лекин бари бир бу бегуноҳ «қилмишларим» сир бўлиб қолмади.

Орадан кўп ўтмай Содиқ акам ҳарбийдан қайтиб келди. Ростини айтганда, у кўринишда унчалик сир бой бермаса ҳам, лекин номусдан қаттиқ куйиниб, жиғибийрон бўлиб юрди, Усмонлар билан ичишиб қолгудек бўлса:

— Кетган бўлса садқайи сар! Сарсон-саргардон бўлиб юриб, охири бир кун очидан ўлади-кетади. Хотинман деганинг тўлиб ётибди, чертиб-чертиб олиш мумкин. Олтин бошли хотиндан, бақа бошли эр яхши! — дерди жаҳл билан.

— Гапинг-ку тўғри-я, — деб жавоб қайтарарди Усмон. — Афсуски, ўшанда қўлимга тушмади-да: унисининг ичак-чавоғини ағдариб, бунисининг сочларидан отга богиаб судратардим! Эҳтимол, улар жанубда, пахта далаларида, ё бўлмаса қозоқ ерларида тентиб юришгандир. Саёқлик Дониёрга касб бўлиб қолган. Шунисига доғманки, буни ҳеч ким билмай, ҳеч ким сезмай қолган-а, қандай бўлганига кишининг сира ақли етмайди-я… Бу ишнинг ҳаммасини ўша қанжиқнинг ўзи қилган, исини ҳам чиқармади-я, лаънати, бўлмаса мен уни нақ!..

Бундай гапларни эшитганимда қоним қайнаб, муштларимни қисардим. Кучим етса, ўша Усмоннинг башарасига туфлаб: «Пичан ўроғида адабингни бергани эсингдан чиқибди-да… Энг ярамас, энг разил одам сенсан-ку!» деган бўлардим.

Бир куни уйда мактаб деворий газетасига сурат чизиб ўтирган эдим, ойим ҳам печка олдида чўққайиб ўт ёқиб ўтирарди, бехосдан эшик очилиб, уйга ранги кўкариб, ғазабидан кўзларига қон тўлган Содиқ акам кириб келди. У мени устимга ёпирилиб келаётганда, елкасига ташлаб олган шинели ерга тушиб кетди.

— Буни сен чиздингми? — деб сўради у бир варақ қоғозни тумшуғимга тиқиб. Қоғоздаги суратни кўриб юрагим орқамга тортиб кетди: бу ўша хирмонда ўтириб қаламда чизган Дониёр билан Жамиланинг сурати эди. Суратга кўзим тушиши билан гўё улар менга қараб туришгандек бўлди. «Қизиқ, Жамила буни нега ташлаб кетдийкин? Уни бир ерга яшириб қўйган-у, кейин эсидан чиқариб кетган бўлса керак!» — деб ўйладим ичимда.

— Ҳа, мен чизган эдим! — дедим.

— Бу-чи, бу ким ўзи?

— Дониёр.

— Э, аблаҳ, сотқин! — деб ўшқирди Содиқ акам менга ва суратни майдамайда қилиб йиртди-да, оёғи остига олиб топтаб, кейин эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди.

Уй ичига оғир жимлик чўкди.

— Сен буни билармидинг? — деб сўради ойим бир маҳал.

— Ҳа, билардим.

Ойим печкага ўт ёқиб ўтириб, менга шундай таъна ва ҳайрат назари билан қарадики, мен нима қилишимни билмай, бош бармоғимни узиб олгудек бўлиб:

— Мен уларнинг суратини яна чизаман! — дедим. Ойим ғинг демай бошини маъюсгина чайқаб, ерга боқди.

Ерда сочилиб ётган суратга қараб, ичимни ўтдек ўртаётган хўрликка ҳеч чидай олмадим. Майли, мен оиламиз, уруғимиз учун «сотқин» бўлайин, бироқ, мен одамгарчиликка, ҳақиқатга, ҳаёт ҳақиқатига хиёнат қилганим йўқ. Аксинча, адолат тарафдори бўлдим. Менинг кўнглим соф, ниятим холис эканлигини ҳеч ким билган эмас, буни одамларга ҳам айтиб бўлмайди, бошқалар тугул, ҳатто ойим ҳам буни тушунмас эди, албатта.

Ойим индамай ўтираверди. лзза бўИганимдан кўзларимга ёш келди, йиртиб ташланган сурат парчалари гўё жонлидай ерда айланиб юрарди. Дониёр билан Жамиланинг ёрқин қиёфаси сира кўз ўнгимдан кетмас, Дониёрнинг ўша август кечаси айтган оромбахш қўшиқларини яна эшитаётгандек бўИардим. Уларнинг овулдан кетганиарини эсладим-да, мен ҳам ғайратга тўлиб улар каби ўз истиқболим йўлида қийин сафарга отланишга қатъий бел боғладим.

— Мен ўқишга кетаман! — дедим ойимга. — Рассом бўлгим келади, рассомлик ўқишига бораман, отамга ҳам айтиб қўйинг…

Мен, ҳозир ойим урушда ҳалок бўлган акаларимни эслаб, фарёд кўтариб йиғласа керак, деб ўйлаган эдим. Лекин, бахтимга ойим йиғлагани йўғу, фақат ғамгин, эшитилар-ешитилмас қилиб гапирди.
— Майли, ўзинг биласан, борсанг бора қол… Учирма қанот бўИганларингдан кейин гапимизга кирармидиларинг, ҳар қайсинг ўз билганларингни қиласизлар. Биз нимани биламиз, балки сизиарнинг билганларинг тўғридир, балки жуда катта одам бўлиб кетарсанлар… Ҳозир замон ўзи шунақа-ку. Майли, боравер… Эҳтимол, ўша ёқларга борганингдан кейин сураткашлик яхши касб эмаслиги-ни ўзинг тушуниб оларсан… Уйингни, ота-онангни унутма, насиҳатим шу…

Шу кундан бошлаб кичик уй ўз-ўзидан бўлиниб кетди. Ҳадемай мен ҳам ўқишга жўнадим. Рассомлик мактабини битириб, ўз маҳоратимни ошириш учун яна Санкт-Петербург академиясига ўқишгаъ борганимда, ўз диплом ишимни топширдим. Бу дипиом иши — кўпдан бери орзу қилиб, юрагимда сақиаб юрган суратим эди.

Албатта, сизлар бу суратда Дониёр билан Жамила тасвирианганини дарров фаҳмлагандирсизлар. Улар даладаги ёлғизоёқ йўИдан ёнма-ён кетишар эди. Дониёрнинг шинели шамолда елпиниб, юзидан севинч балқиган Жамила унинг халтасидан ушлаб олганди.

Уларнинг олдида Дониёр куйлаган поёнсиз , ёруғ, кенг дала ястаниб ётарди. Ҳозир оламда Жамила билан Дониёрдан бахтли одам бўлмаса керак!

Тўғри, суратимни ҳар томонлама мукаммал, бекаму-кўст ишланган деб айтолмайман, ахир, маҳорат деган ўз-ўзидан дарров келмайди-ку.

Бу—оғир, машаққатли меҳнат меваси… Лекин бари бир бу сурат мен учун дунёда энг азиз, энг қимматли нарса эди. Чунки ўзимдаги санъатга бўлган барча меҳр-муҳаббатим, ихлосим, завқимни мен биринчи марта ана шу суратга бергандим.

Мана энди анча тажрибали бўлиб қолган бўлсам ҳам, баъзан чизган суратларим кўнглимдагидек бўлиб чиқмайди, ўзимга ёқмайди, ўшанда ўз кучимга ўзим ишонмай, гумонсираб қоламан. Шундай оғир дамларда ъ ўша сурат — Дониёр билан Жамила мени ўзига чорлайди. Уларга узоқ тикилиб, ҳар гал улар билан маслаҳатлашгандек бўламан.

«Ҳозир қаердасиз, қайси йўлдан кетяпсиз? Ҳозир даламизда янги йўилар кўп. Қозогистондан тортиб Олтой ва Сибирга қадар чўзилиб кетган! Ҳозир у ерларда чўлни бўстонга айлантириш, янги ерда янги турмуш қуриш учун кўплаб азаматлар мардона меҳнат қилмоқдалар! Балки сизлар ҳам ўша ёққа кетгандирсизлар! Ундай бўлса, оқ йўл! Сафарларинг бехатар бўлсин! Жамила, менинг Жамилам, сен бошингни баланд кўтариб, кенг даладан мағрур қадам ташлаб кетдинг… Ҳозир ҳам ўшандаймисан, ҳозир ҳам йўл юришдан толиқмайсанми? Ё ўз кучингга ишонмай, чарчаган, иккиланиб қолган кунларинг ҳам бўладими? Бўш келма, бардам бўл, Дониёрдан мадад ол! Дониёр сенга севги, вафо, она Ер , ҳаёт тўғрисидаги жўшқин куйларини куйлаб берсин! Ўшанда кўз ўнгингда кенг дала гуллаб, август тунидаги кучли бўрон гувилласин! Олис йўлдан қўрқма, Жамила, сенинг йўлинг бахт йўлидир, сен ўз бахтингни топдинг!»

Мен уларга қараб, Дониёрнинг овозини эшитаман, демак, Жамила иккиси мени сафарга чорлайди. Ҳа, мен йўлга чиқишим керак! Ҳа, кенг дала бағридан ўтиб, овулимга бораман! Туғилиб ўсган ерим — куч-қувватим! Мен ундан янги-янги бўёқлар топаман. Чизган суратимнинг ҳар бир бўёғидан, ҳар бир лавҳасидан Дониёрнинг куйи эшитилиб турсин! Чизган суратимнинг ҳар бир бўёғида, ҳар бир чизиғида Жамиланинг қалби уриб турсин.

1958 йил

Lotin alifbosidagi qissa  matnini yuklab oling

034

(Tashriflar: umumiy 34 703, bugungi 11)

38 izoh

  1. Ассалому алайкум, устоз. «Жамила» қиссасини «Сарвиқомат дилбарим» деб эълон қилибсиз (кириш сўзда). Шуни тўғрилаш керак экан.

  2. Меn bu аsаrgа qoyil qoldim. Chingiz Аytmаtovning hаr bir аsаri odаmni lol qoldirаdi.

  3. «Jamila» muxabbat haqida yozilgan eng yaxshi asar. Chinakam sevgi hammaga ham nasib etavermaydi. Bir inson uchun hammasidan vos kechishga o’zingda kuch topa olsang, demak sen judayam baxtlisan!

  4. Zor muhabbat qissasi. Men buni spektaklini korish uchun borganman lekin to’liq bilish uchun o’qib chiqtim.

  5. Judaa gozal qissaa . Odamni usha paytlarga eltadigon his qila oldiradgon qissa

  6. Jamila haqiqatan ham eng chiroyli asar.Chingiz Aytmatov,menimcha,insonning ruhiyatini,yuragidagi ichki ,ya’ni tushuntirib berolmidigan hislarni o’z asarida aks ettirib beroladigan yozuvchi.

  7. ха койил жуда зур. бу асарни анчадан бери кидирип тополмасди мана укиб чикдим ажойиб асар

  8. Judaham tasirli yozilgan shunday yozuvchi bilan vatandosh ekanligimdan fahirlanaman .

  9. Укимагандим бу асарни . Кидириб юрардим. Ч.Айтматовни барча асарини укиб койил колганман. Лекин Жамила асари сал табиатимизга зид вокеалари булган учун ажабландим. Балки менга шундай туюлгандир….

  10. Eng pok tuyg’ular jo bo’lgandek bu asarga ,o’ylab ko’rsak ,hayotda hamma narsa bo’lishi mumkin eng sof tuyg’ularni ,baxt-u saodatni hammaga tilab qolaman,Olloh suygan bandalarigagina chin muhabbatni taqdim etadi sizga ham shu baxt hamroh bo’lsin,hammaga tashakkur

  11. Menga bu asar avvaldan juda ham yoqardi ,ammo,shu kungacha bu asarni to’liq o’qib chiqmagandim ,endi bu asarni to’liq o’qib chiqqanimdan so’ng ,Arangonning so’zlariga qo’shilaman Jamila oddiygina bir qishloq qizi,ammo,uning bolalarcha samimiyligi insonni unga bog’laydi,chin muhabbat sohibi bo’lish uchun go’zallikkina emas ,qalb go’zalligi ham kerak Jamila bu jihatlarni Doniyordan topa oldi.

  12. Assaolom alaykim
    Bu asarni men oldin nega o’qimaganimga hayronman
    Bu asarda faqatgina chin sevgimas urush yillaridagi biz bilmagan kechinmalar odamlardagi samimiylik odamiyliklar aks ettirilgan asar ekan
    Bundagi jihatlarni ko’p tariflash mumkin

  13. Shunchaki qissa emas,balki eng pok tuyg`u bo`lgan muhabbatni ulug`lovchi ajoyib asar

  14. Bu oddiy qissa emas u shunchaki muhabbatdan taralgan kuy.Shu kitobni har óqiganimda undan ajoyib kuy yangrab turadi!

  15. Rostan ham Chingiz Aytmatovga qoyil qolish kerak u JAMILA asarini juda zor qilib yozgan. Rostan ham haqiqiy sevgi aks etgan asar

  16. Jamila qissasi juda qiziq ekan. Bu asarni o’qigan har bir kitobxon undan o’zgacha zavq oladi deb o’ylayman. Asarga gap bo’lishi mumkin emas.

  17. Jamila asari dunyodagi eng chiroyli sevgi qissasi albatta. Men uni ikki marotaba o’qib chiqqanman.Bu kitobni o’qib inson zerikmaydi.

  18. Bu asar chindan ham muhabbat haqida yozilgan eng zo’r asar.Bu asarda chin sevgi tarannum etilgan va bu asarni o’qigan odam ana shu kitobdagi barcha qahramonlar hayoti bilan yashaydi, xayolan o’zini qahramonlardan biri deb o’ylaydi desam mubolag’a bo’lmaydi.
    Menga bu qissa juda ham yoqdi.Bu asarni yozganlari uchun yozuvchiga ming rahmat!

  19. Ha menimcha ham bu juda zoʻr qissa.Ayniqsa Jamila va Doniyorning sof tuygʻulari oʻqigan kitobxon qalbini larzaga keltiradi desam mubolagʻa boʻlmaydi.BU qissani oʻqib tugayarkanman qayta-qayta yana oʻqigim kelaveradi.Haqiqiy sof muhabbat qissasi!

  20. Men bu asarni òqib boshlaganimda bunchalar ajoyibligini his qilmagan edim umuman bu asar shunchalar yurakdan yozilganki yuraklarga tegib ketadi .Tasanno bu asar Chingiz Aytmatov nomini abadiy qilishiga ishonaman

  21. Тенгсиз ижодкордан тенгсиз асар !
    Шундай ук’ишга кулай килиб чикарганлардан Аллох рози булсин
    Адибнинг рухларига чексиз рахматлар ёгилсин

  22. juda zur asar ekan hammaga tavsiya etsa bularkan.BU kitobni uqish jarayonida etim jimirlab umuman boshqa olamga tushub qolganday buldim.

  23. Bu asarni men harbiy xizmatda o’qigan edim lekin oxiriga yetmay qolgandim. Muallifning har bir asari ko’hna tarixga sarguzasht qildiradi.

  24. Men ham kopdan beri niyat qilgan eng zor sevgi qissasini óqib chiqdim.Bu uchun asar muallifiga minnatdorchik bildiraman

Izoh qoldiring