Chingiz Aytmatov. Bo’tako’z. Audioqissa & Manqurt. Chingiz Aytmatov asari asosida havaskorlik spektakli

045Ушбу саҳифада Чингиз Айтматовнинг муҳаббатга бағишланган энг гўзал асарларидан бири «Бўтакўз» қиссаси билан танишасиз.  Шунингдек,  Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган найман она ривоят-қиссаси асосида саҳналаштирилган «Манқурт» ҳаваскорлик спектаклини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Найман она ривоят-қиссасини эса мана шу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин.

Davomini o'qish

Sherali Karvon. Sharafli umr bekatlari

Ashampoo_Snap_2017.08.19_22h51m16s_002_.png    Бу инсон билан қилган суҳбатимиз турли муҳитдаги учта жойда кечди. Дастлаб тамаддихонага кирдик. Бозор биқинида жойлашган бу қаҳвахонага яқинлашар эканмиз, Асил аканинг зийрак нигоҳларидаги ўктамлик тилига кўчди. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim. Qissaning 3-qismi

09  Чингиз Айтматов таваллуд топган кун олдидан

Уни танидим. Бу йўл тузатувчи уста, довонда машинани шатакка олганимда учрашган ўша Бойтемир эди. Мен жуда уялиб кетдим, лекин шунга қарамай, севиндим ҳам, энди узр сўраб, ташаккур изҳор этмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган ҳам эдимки, шу пайт полга бир нима тарақлаб тушди. Мен қайрилиб қарадим ва елкаларимдан улкан тош босиб тургандек ўрнимдан хиёл кўтарилдим. Остонада, сочилиб ётган ўтинлар олдида тошдек серрайиб қотиб қолган Асал турарди. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim. Qissaning 2-qismi

045 Чингиз Айтматов таваллуд топган кун олдидан

      Бу бахтсизликка қандай йўлиқиб қолганимни ҳозир қайтадан баён этиш анча мушкул. Ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб, чигаллашиб кетди… Ўзим-ку, биламан-а, аммо бундан нима фойда… Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Oq yomg’ir

27
Онанинг кўнгли тинчиди. Ётиш вақти ҳам бўлди. Кўзи энди уйқуга кетган эди, қандайдир шитирлаган овоз эшитилди. Зайнаб опа кўзини очди ва Саодатнинг туриб сокин дераза томон бораётганини кўрди. Ойнинг кўкимтир нури қизнинг боши ва елкаларигача ёритиб турарди. Саодат безовталаниб онасига қаради, сўнгра секингина дераза олдига борди-да, тиззасини қўллари орасига олиб сукут сақлаб ўтираверди. Афтидан, у нималарнидир ўйлаётгандай асабийлашиб, кўксига тушиб турган сочларини юлқиб тортарди. Davomini o'qish