Emin Usmon. Mahmud Qoshg’ariyning onasi Robia begoyim nolasi & Emin Usmon.Tomir & Emin Usmon. Buvi. Radiospektakl

011    Қорахонийлар салтанатининг ҳукмдори Муҳаммад Буғрохон тож-тахтни ўғли Ҳусайинга топширмоқчилигидан хабар топган кичик хотини хоннинг ўзини ҳам, Ҳусайинни ҳам заҳарлаб ўлдиради. Тахтга унинг ўғли чиқади. Мамлакатда қирғин-барот бошланади. Маҳмуд Қошғарий жонини сақлаб қолиш учун юртдан бош олиб кетади.

ЭМИН УСМОН
МАҲМУД ҚОШҒАРИЙНИНГ ОНАСИ
РОБИА БЕГОЙИМ НОЛАСИ
“Қашқар хотиралари” туркумидан
09

Қорахонийлар салтанатининг ҳукмдори Муҳаммад Буғрохон тож-тахтни ўғли Ҳусайинга топширмоқчилигидан хабар топган кичик хотини хоннинг ўзини ҳам, Ҳусайинни ҳам заҳарлаб ўлдиради. Тахтга унинг ўғли чиқади. Мамлакатда қирғин-барот бошланади. Маҳмуд Қошғарий жонини сақлаб қолиш учун юртдан бош олиб кетади.

Қора қисмат бахтимни, во дариғ, қаро қилди,033
Фироқ ханжари тиғлаб, бағримни яро қилди,
Ғирчиллаган эски чарх минг кўйга солар экан,
Иккимиз икки томон айириб, айро қилди.

Йўлчивиндек сарғайдим, кўзлар нигорон бўлди,
Ҳижрон ўтида куйиб, юрак-бағрим қон бўлди,
Вақт ҳисоби тўхтаган, дардим бўйнига каманд,
Чорасизлик чархдан зўр, рўзғорим вайрон бўлди.

Сен сув ичган булоқлар бугун тўлиб оқар-о,
Майсалар гилам бўлиб, йўлларингда ётар-о,
Ҳаққул яқиндегайман, Ўздан ўзга нажот йўқ,
Бардошимни кож тақдир мисқол-мисқол сотар-о.

Эрий-эрий томчи сувга айланган,
Дард кемирган юрагим бўмбўш кувга айланган,
Қароқларим ситилган ёки олам сим-сиёҳ,
Изларинга садқа бош, воҳ, оққугу айланган.

Ўпол* кентнинг тоғлари Аллоҳга зикр этар,
Менинг аҳволим кўриб, ўз ҳолига шукр этар,
Ҳатто кўкда қуёш ҳам менга боқиб ҳайрон, лол,
Ким қисматдан норизо, биллоҳ-биллоҳ куфр этар.

Қашқарнинг йўли олис, ҳориб келар карвонлар,
Туяларга ортилган ушалмаган армонлар,
Сен кимларга оғир юк, кимлар учун хама-ҳатар,
Қўшилсанг рўзғорини қилурмисан вайронлар.

Ажаб, ойни кўк узра ёлғиз, ҳайрон яратди,
Шамси анварни мендек дили вайрон яратди,
Менинг бағрим ўтхона, қуёш мисоли бир шам,
Ернинг васлини истар, ойни гирён яратди.

Кунлар ўтар, ой ўтар, йилнинг умри тугайди,
Гиёҳ унар, бўй чўзар, хазон бўлиб тугайди,
Бизни айирган айирган қисмат билмам қачон тугайди,
Сен келгунча оқибат, балки умрим тугайди.

Бу оламда сену биз энди фақир инсонмиз,
Бақоси йўқ оламда фано ютган инсонмиз,
Тупроқ биздан азизроқ, хазон кўзга тўтиё,
Елдек келиб кетгувчи, ночор, ҳақир инсонмиз.

Оламда тахту макон, эл талашган жуда кўп,
Қон тўкиш-чун ҳаммаслак, дил талашган жуда кўп,
Инсоннинг оч кўзини тўйдирар совуқ тупроқ,
То унгача қирпичоқ, пул талашган жуда кўп.

Менга дунё чикора, бойлик мисли хору хас,
Ҳақнинг ризолиги-ю, сенинг васлинг бўлса бас,
Кеча эдим бегойим, сен-чи улуғ шаҳзода,
Шаънимиз буғлар бу кун бекор қолган хар нокас.

Қора тоғнинг тошидек йўл бўйида тош қотдим,
Кеча ўзим ош берган, нон ўрнига тош отди,
Бу дунёда шунчалар қуриб битган оқибат,
Одамларнинг дийдаси наҳот шунча тош қотди.

Учмоқни* нишон қилди менинг тўзғин хаёлим,
Учмоқни* ният қилди менинг тўзғин ҳаётим,
Қисматимда нима бор , билмам ҳукми илоҳий,
Кўрмоқни орзу қилдим, болам, тўзмай ҳаётим.

Бугун менинг қисматим шум баттолга айланди,
Толим-толим сочларим баланд дорга бойланди,
Рўзғорим тийра бўлди, олам менга тангру тор,
Яшамоқлик мен учун номус-орга айланди.

Ҳақ Эгам бу ҳолимга лутф ила карам қилгил,
Бу ҳижрон ситамларин мен учун ҳаром қилгил,
Эл-юрт топсин осойиш , ўғлим топсин кушойиш,
Сўнг майли менга абад тугамас алам қилгил.

Жудолик ҳам тақдирдан, синовинга минг шукр,
Банда бўлмасак агар қилмасэдик ҳеч куфр,
Ҳар бир синов инсоннинг гуноҳига каффорат,
Каффорат имконини берганинга минг шукр.

——————
*Ўпол – Қашқар яқинидаги Маҳмуд Қошғарий туғилган кент
*Учмоқ – жаннат
*Учмоқ – ўлмоқ, қазо қилмоқ

МАҲМУД ҚОШҒАРИЙНИНГ ОНАСИ РОБИЯ
БЕГОЙИМГА ЙЎЛЛАМАГАН МАКТУБЛАРИ
09

045Отаси, тахт ворийси султон Ҳусайин заҳарлаб ўлдирилгач, Маҳмуд Қошғарий яширинча юртдан чиқиб кетади, дастлаб Самарқанддаги тоғасининг ҳузурида, сўнг Боғдодда яшайди. Туғилиб ўсган юртидан олисларда кечган бу ҳижрат салкам олтимш йил давом этади. Оламга машҳур олим ва шаҳзода бўла туриб ўз юртига қайтиши ясоқ этилади.

Қаро тунда шум тақдир юртдан жудо айламиш,
Элимдан пусиб қочмоқ, мени адо айламиш,
Шум ғанимнинг ҳийласи бизларга дастур эрур,
Ёв учун нега бу эл ўзин фидо айламиш.

Туяларнинг карвони чўллардан ўтиб борар,
Толеъ излаб инсонлар жисм-жондан кечиб борар,
Ҳар не бўлса қисматдан эканлиган унитиб,
Дунёнинг адо бўлмас ғам майин ичиб борар.

Тақдир мени элтади қай элларга билмасман,
Омон бўлса эр бошин асло ҳорлик кўрмасман,
Лек ватан асли битта, киндик қон томган замин,
Қисматда она юртга қайтмоқ борми, билмасман.

Нечук, она, уйғурлар умунча нодон эл эрур,
Бир-бирини маҳв этар, мисли тўфон, сел эрур,
Тавғочларга топинган тотлар каби ёту ёв,
Ўзлигини унутган, қалбни сўқир, гўл эрур.

Маккор тавғоч элчиси хон эмасу хон бўлди,
Унинг тутқуси билан оғиз тўла қон бўлди,
Ака ғаним укага, бола чопар отани,
Бир элим бугун икки – Ғарбий, Шарқий хон бўлди.

Заҳар-заққум қўшилди, эвоҳ, еган ошларга,
Қашқарнинг кўчалари тўлиб кетди лошларга,
Шундайин оғир қисмат бор эдими бошларда,
Торим дарё толди-ку бугун қонли ёшларга.

Онажон, жоним асраб, қўрқоқ бўлиб қочдим-ку,
Сени ёвларга ташлаб, олчоқ бўлиб қочдим-ку,
Ёв деганим ёт эмас, асли туққан жигарим,
Эл-юртим бўла туриб, ёт элларга қочдим-ку.

Эй инсон, гардун аро мен сени гумроҳ кўрдим,
Қон тўкишга сабаб кўп, дор ила ҳамроҳ кўрдим,
Бировга дин баҳона, биров истар тожу тахт,
Бир-бирин қирар инсон, аждарҳо, тимсоҳ кўрдим.

Мажнунтол новдасидек йўллар толим-толимдир,
Бошга тушган савдодан диллар тилим-тилимдир,
Дўст, ғанимни фарқ этмай ғафлатда кечмиш умр,
Ҳасрат ила андуҳга кўнгиллар лиммо-лимдир.

Дутор торидек ҳаёт ришталари омонат,
Бу дунёнинг шодлигу шиквалари омонат,
Дийдор васли насиб этмаса дунёда,
Рози бўлгин, кўришмоқ қиёматга омонат.

ИККИНЧИ МАКТУБ

Бу олам кўп ҳийлакор, минг турли жилва қилур,
Дунёнинг талотуми мени кўп телба қилур,
Инсон умри лаҳзалик, ўтга урар ўзини,
Молу дунё талашиб, тинмайин ғалва қилур.

Бу дунё азал охир торга тору кенга кенг,
Ҳақ яратмиш инсонни барин бирдек таппа-тенг,
Биров насаб талашар, биров тўплар зеру зар,
Ҳақ ким бўлмоқ истайди бу оламни теппа-тенг.

Турфа-турфа бу олам, турфа эрур инсонлар,
Минг йил ёғса юволмас кўнгил ғашин найсонлар,
Мулласи жоҳил, гумроҳ, олими кибр-ҳаволи,
Шоири виждонфуруж, йиғлаб тилар унвонлар.

Ёв мудом таҳдид солар, саддичин сарҳад эрур,
У аламнок, ҳийлакор, панжали калҳат эрур,
Ёв қолиб ёвлашамиз ўзў элимиз-ла мудом,
Ажаб тилсим инсон, англаб бўлмас ҳилқат эрур.

Ўғузи қилич сермар, зўр келиб қорлуқ уза,
Қирғизи бош кўтарар, ўзича ёрлиқ туза,
Яғмоси нағма қилар, улуғлик даъвосида,
Шум ғаним раҳна солиб, сафимиз бир-бир бузар.

Турклар асли йигирма қабила-ю, эл эрур,
Ғаним учун хавф-хатар, мисли тўфон, сел эрур,
Билсанг бари Нуҳ ўғли Ёфас авлоди эрур,
Бирликни ёдига ҳам келтирмас бир гўл эрур.

Бўлинганни бўри ейди, бўлинмагин жон элим,
Дарахт бўштин қурт ейди, мўрт бўлмагин жон элим,
Дунёга ҳоқон бўлиб даврон сурсанг ярашур,
Бирлашган эл ошин ейди, чарс бўлмагин жон элим.

Эртаю-кеч Ҳақдан сенинг инсофингни тилайман,
Олам билсин шону шавкат, насабингни тилайман,
Бу дунёга устун эмас, меҳмон бўлиб келганмиз,
Маҳшар куни юзинг ёруғ – ҳисобингни тилайман.

УЧИНЧИ МАКТУБ

Бугун ботир Элихон банди бўлди чинларга,
Адоқсиз дардларини айта олур кимларга,
Ким бориб етказади унинг ҳолин хунларга,
Оғир-оғир инграйди, узун-узун тунларда,

Энди унинг ғамини Эгам ўзинг егайсан.
Ғаними кўп шафақтсиз, элига раҳим этмас,
Уни айлар назарбанд, ҳач қачон қатл этмас,
Қул қилиб сотмас уни ва лекин асил этмас,

Беному нишон бўлгай, зотини насил этмас,
Энди унинг ғамини Эгам ўзинг егайсан.
Ой тангрида қут бўлмиш жон эди, ёйи синди,
Юксакка кўтарилган бахтнинг ойи синди,

Кўкнинг пардаларига оҳ ила войи сингди,
Во дариғ, манглайига қулликнинг ойи сингди,
Энди унинг ғамини Эгам ўзинг егайсан.
Боши борни ўзига бош эгдирган Элихон,

Тизи борни ҳарб ила тиз чўктирган Элихон,
Элини сув-ўт эмас, бир қилдирган Элихон,
Лек бугун толеъ ундан юз ўгирган Элихон,
Энди унинг ғамини Эгам ўзинг егайсан.

Ўлмаса ғаним учун кўп элларни олар у,
Бегуноҳ инсонларни қулликларга солар у,
Ғаним хонидан унвон, эҳсонларни олар,
Ўз юртига етолмай мангу бунда қолар у,

Энди унинг ғамини Эгам ўзинг егайсан.
Юришларда саркарда бўлиб қилич ўйнатар,
Ғанимга биров юртин олмоқликни ўргатар,
Катта-кичик элларда Чин ъукмини ўрнатар,

Қул бўлгач, ъоқон уни минг кўйларда ўйнатар,
Энди унинг ғамини Эгам ўзинг егайсан.
Бу ишдан бош тортмоққа ўзда иҳтиёри йўқ,
Ё тиғини синдириб отмоққа қарори йўқ,

Ўз элига қочмоққа жаҳд ила қарори йўқ,
Наҳотки, Элиҳоннинг номус ила ори йўқ,
Энди унинг ғамини Эгам ўзинг егайсан.
Қулликдан қўрқиб бошни сиртмоққа тутган элмиз,

Оғиздаги ошимиз ётларга тутган элмиз,
Жаҳолат ботғоғида ўзин унутган элмиз,
Бахтни Аллоҳдан эмас, инсондан кутган элмиз,
Энди бизнинг ғамимиз Эгам ўзинг егайсан.

Ҳисоб куни бизларни ўзинг бандам дегайсан.
Ўзинг бандам дегайсан.

ТЎРТИНЧИ МАКТУБ

Қароғимнинг қаросига мунглар тўлди,
Юрагимнинг шарориданкунлар куйди,
Оҳларимнинг селобидан гуллар сўлди,
Чаппа кетган чархга ахир нима бўлди,

Айирганим чинга ўхшар сендан элим.
Оқ теракми, кўк терак – болалигим,
Қайда қолди бугун гулгун лолалигим,
Кўк саройда кечган умр – саралигим,

Наҳот битди энди кўзи қоралигим,
Айрилганим чинга ўхшар сендан элим.
Қораҳоний элларида ғам йўқ эди,
Элу юртнинг кўзларида нам йўқ эди,

Юрт осойиш, рўзғорларга кам йўқ эди,
Фақат беглар, киборларда фаҳм йўқ,
Айрилганим чинга ўхшар сендан элим.
Турк эллари бўлак-бўлак хонлик бўлди,

Ўзига ёв, қўли доим қонли бўлди,
Шу боисдан ғанимлари шонли бўлди,
Ўз пайимиз қирқдик, ёвлар жонли бўлди,
Айрилганим чинга ўхшар сендан элим.

Уйғур ўзин азал-азал осмон билар,
Қорлуқ эса қобиллигин достон билар,
Чигиллар ўзин Қашқарга посбон билар,
Писмиқ ўғиз ҳамма гапни обдон билар,

Айрилганим чинга ўхшар сендан элим.
Ёмғирлардек яйловларда кезган элим,
Босмиллардек босқинлардан безган элим,
Қирғизлардек дарёларда сузган элим,

Айрилганим чинга ўхшар сендан элим.
Қув чин элчи бизда доим туғён қилур,
Сарқит маликаси пешкаш – ҳайрон қилур,
Нифоқ солиб улар элни вайрон қилур,

Нодонлигинг бағрим эзиб, гирён қилур,
Айрилганим чинга ўхшар сендан элим.
Ҳақдан сўраб, меҳрибўним бўлгин дейман,
Инсоф бериб, тўғри йўлга бургин дейман,

Низони қўй, бир аҳил халқ бўлгин дейман,
Халқ бўлмасанг тўзиб, адо бўлгин дейман,
Айрилганим чинга ўхшар сендан элим.
Турк элининг қаторларда нори бордир,

Ёвга таҳдид солган шунқор, сори бордир,
Ҳиммат қилиб, бирлашмоқ қарори бордир,
Кўкраги тоғ, тоғдек номус ори бордир,
Айрилганим чин бўлмасин сендан элим.

БЕШИНЧИ МАКТУБ

Бошда кулоҳ, белда кашкул, қўлда асо,
Ҳақ дўст,
Кўнгил гумроҳ, кўзда ашким, қаддим дуто,
Ҳақ дўст,
Менга ҳамроҳ дарду ғашим – айлар адо,
Ҳақ дўст,
Вайрон амлок, ҳолим мушкул қилгай расо,
Ҳақ дўст.
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !

Ортиш*дан айрилдим мен, барги қиёқ хазондир,
Ўрхун*да соврулдим мен, тош битиклар нолондир,
Эдил* деб қоврулдим мен, у ризққа кон аҳзандир,
Энасой*да юз эврилдим, ҳаёт нега хазондир.
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !

Гўзал Кангсу* ота макон, бугун қолди кимларга,
Таклимакон* инжуга кон, ем бўлмиш ғанимларга,
Олтою тангритоғ* қолқон, шум ажал насимларга,
Бу не ҳолдир, ақл ҳайрон, шум тақдир тилсимларга.
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !

Бошбалиққа бош эгиб, фидо бўлмаган халқмиз,
Жонбалиққа жон бериб, адо бўлмаган халқмиз,
Ёвларга юртни бериб, адно бўлмаган халқмиз,
Юрармиз кўкрак кериб, бадном бўлмаган халқмиз.
Ҳақ дўст, ё Аллон !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !

Қадамимдан ўт чақнаб, самолардан ўтарман,
Нигоҳлардан ўт сачраб, саболардан кетарман,
Ҳуружунга юртни жойлаб, фазоларда кезарман,
Она юртни ортмоқлаб, қазоларга етарман,
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !

Бугун мен гадодирман, қўлимни қуруқ қўйманг,
Дунёдан фанодирман, юртимни қайта сўйманг,
Тул қолган онадирман, бағримни тиғлаб ўйманг,
Юртимдан жудодирман, ҳолимни кўриб кулманг,
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !

Бўлакланган юртни беринг, бошим олиб кетайин,
Йўргакланган дардни беринг, Аршга олиб етайин,
Бурдаланган халқни беринг, арзим Ҳаққа айтайин,
Бўлак-бўлак дилни беринг, кўўка қараб кетайин.
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !

Бошда кулоҳ, белда кашкул, қўлда асо,
Ҳақ дўст,
Кўнгил гумроҳ, кўзда ашким, қаддим дуто,
Ҳақ дўст,
Менга ҳамроҳ дарду ғашим – айлар адо,
Ғақ дўст,
Вайрон амлок, ҳолим мушкул қилгай расо,
Ҳақ дўст.
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ йўқ, ё Аллоҳ !
Ким дўст, ё Аллоҳ !
Ҳақ дўст, ё Аллоҳ !

————
*Ортиш – Иртиш дарёси
*Эдил – Волга дарёси
*Ўрхун – Ҳозирги Мўғулистондаги дарё
*Энасой – Енисей дарёси
*Кангу – ҳозирги Гангсу ўлкаси
*Таклимакон – Қашқар яқинидаги ер ости турли хазиналарга бой ҳудудсиз саҳро.
*Тангри тоғ – ҳозир Тянъ-шанъ деб аталадиган тоғнинг асл туркий номи.
Тянъ – тангри, шанъ – тоғ.
090

EMIN USMON
MAHMUD QOSHG’ARIYNING ONASI
ROBIA BEGOYIM NOLASI
“Qashqar xotiralari” turkumidan
09

045  Emin Usmon Sharqiy Turkistonning G’ulja shahrida (1945 yilda) tug’ilgan. Bo’lg’usi adibning oilasi 50 yillarda, zamona zayli bilan Toshkentga ko’chib kelgan. O’rta maktabni va Oliy o’quv yurtini bitirgan Emin Usmon dastlab jurnalist sifatida ijod qila boshlagan. Bo’lg’usi adib «Guliston», jurnalida, so’ngroq «Yosh gvardiya» va Adabiyot va san’at nashriyotlarida ishlagan.
Emin Usmon 70-80 yillar orasida xalq hayotida muhim o’rin tutguvchi mavzularda «Tilla chanoq», «Yolqin», «Ko’ngil ko’zi», «Tomir» nomli qissalar va «Mehrigiyo» romanining muallifidir.

09

Qoraxoniylar saltanatining hukmdori Muhammad Bug’roxon toj-taxtni o’g’li Husayinga topshirmoqchiligidan xabar topgan kichik xotini xonning o’zini ham, Husayinni ham zaharlab o’ldiradi. Taxtga uning o’g’li chiqadi. Mamlakatda qirg’in-barot boshlanadi. Mahmud Qoshg’ariy jonini saqlab qolish uchun yurtdan bosh olib ketadi.

Qora qismat baxtimni, vo darig’, qaro qildi,021
Firoq xanjari tig’lab, bag’rimni yaro qildi,
G’irchillagan eski charx ming ko’yga solar ekan,
Ikkimiz ikki tomon o’tdi-yu, ayro qildi.

Yo’lchivindek sarg’aydim, ko’zlar nigoron bo’ldi,
Hijron o’tida kuyib, yurak-bag’rim qon bo’ldi,
Vaqt hisobi to’xtagan, dardim bo’yniga kamand,
Chorasizlik charxdan zo’r, ro’zg’orim vayron bo’ldi.

Sen suv ichgan buloqlar bugun to’lib oqar-o,
Maysalar gilam bo’lib, yo’llaringda yotar-o,
Haqqul yaqindegayman, O’zdan o’zga najot yo’q,
Bardoshimni koj taqdir misqol-misqol sotar-o.

Eriy-eriy tomchi suvga aylangan,
Dard kemirgan yuragim bo’mbo’sh kuvga aylangan,
Qaroqlarim sitilgan yoki olam sim-siyoh,
Izlaringa sadqa bosh, voh, oqqugu aylangan.

O’pol* kentning tog’lari Allohga zikr etar,
Mening ahvolim ko’rib, o’z holiga shukr etar,
Hatto ko’kda quyosh ham menga boqib hayron, lol,
Kim qismatdan norizo, billoh-billoh kufr etar.

Qashqarning yo’li olis, horib kelar karvonlar,
Tuyalarga ortilgan ushalmagan armonlar,
Sen kimlarga og’ir yuk, kimlar uchun xama-hatar,
Qo’shilsang ro’zg’orini qilurmisan vayronlar.

Ajab, oyni ko’k uzra yolg’iz, hayron yaratdi,
Shamsi anvarni mendek dili vayron yaratdi,
Mening bag’rim o’txona, quyosh misoli bir sham,
Yerning vaslini istar, oyni giryon yaratdi.

Kunlar o’tar, oy o’tar, yilning umri tugaydi,
Giyoh unar, bo’y cho’zar, xazon bo’lib tugaydi,
Bizni ayirgan ayirgan qismat bilmam qachon tugaydi,
Sen kelguncha oqibat, balki umrim tugaydi.

Bu olamda senu biz endi faqir insonmiz,
Baqosi yo’q olamda fano yutgan insonmiz,
Tuproq bizdan azizroq, xazon ko’zga to’tiyo,
Yeldek kelib ketguvchi, nochor, haqir insonmiz.

Olamda taxtu makon, el talashgan juda ko’p,
Qon to’kish-chun hammaslak, dil talashgan juda ko’p,
Insonning och ko’zini to’ydirar sovuq tuproq,
To ungacha qirpichoq, pul talashgan juda ko’p.

Menga dunyo chikora, boylik misli xoru xas,
Haqning rizoligi-yu, sening vasling bo’lsa bas,
Kecha edim begoyim, sen-chi ulug’ shahzoda,
Sha’nimiz bug’lar bu kun bekor qolgan xar nokas.

Qora tog’ning toshidek yo’l bo’yida tosh qotdim,
Kecha o’zim osh bergan, non o’rniga tosh otdi,
Bu dunyoda shunchalar qurib bitgan oqibat,
Odamlarning diydasi nahot shuncha tosh qotdi.

Uchmoqni* nishon qildi mening to’zg’in xayolim,
Uchmoqni* niyat qildi mening to’zg’in hayotim,
Qismatimda nima bor , bilmam hukmi ilohiy,
Ko’rmoqni orzu qildim, bolam, to’zmay hayotim.

Bugun mening qismatim shum battolga aylandi,
Tolim-tolim sochlarim baland dorga boylandi,
Ro’zg’orim tiyra bo’ldi, olam menga tangru tor,
Yashamoqlik men uchun nomus-orga aylandi.

Haq Egam bu holimga lutf ila karam qilgil,
Bu hijron sitamlarin men uchun harom qilgil,
El-yurt topsin osoyish , o’g’lim topsin kushoyish,
So’ng mayli menga abad tugamas alam qilgil.

Judolik ham taqdirdan, sinovinga ming shukr,
Banda bo’lmasak agar qilmasedik hech kufr,
Har bir sinov insonning gunohiga kafforat,
Kafforat imkonini berganinga ming shukr.

——————
*O’pol – Qashqar yaqinidagi Mahmud Qoshg’ariy tug’ilgan kent
*Uchmoq – jannat
*Uchmoq – o’lmoq, qazo qilmoq

MAHMUD QOSHG’ARIYNING ONASI ROBIYA
BEGOYIMGA YO’LLAMAGAN MAKTUBLARI
09

Otasi, taxt voriysi sulton Husayin zaharlab o’ldirilgach, Mahmud Qoshg’ariy yashirincha yurtdan chiqib ketadi, dastlab Samarqanddagi tog’asining huzurida, so’ng Bog’dodda yashaydi. Tug’ilib o’sgan yurtidan olislarda kechgan bu hijrat salkam oltimsh yil davom etadi. Olamga mashhur olim va shahzoda bo’la turib o’z yurtiga qaytishi yasoq etiladi.

Qaro tunda shum taqdir yurtdan judo aylamish,
Elimdan pusib qochmoq, meni ado aylamish,
Shum g’animning hiylasi bizlarga dastur erur,
Yov uchun nega bu el o’zin fido aylamish.

Tuyalarning karvoni cho’llardan o’tib borar,
Tole’ izlab insonlar jism-jondan kechib borar,
Har ne bo’lsa qismatdan ekanligan unitib,
Dunyoning ado bo’lmas g’am mayin ichib borar.

Taqdir meni eltadi qay ellarga bilmasman,
Omon bo’lsa er boshin aslo horlik ko’rmasman,
Lek vatan asli bitta, kindik qon tomgan zamin,
Qismatda ona yurtga qaytmoq bormi, bilmasman.

Nechuk, ona, uyg’urlar umuncha nodon el erur,
Bir-birini mahv etar, misli to’fon, sel erur,
Tavg’ochlarga topingan totlar kabi yotu yov,
O’zligini unutgan, qalbni so’qir, go’l erur.

Makkor tavg’och elchisi xon emasu xon bo’ldi,
Uning tutqusi bilan og’iz to’la qon bo’ldi,
Aka g’anim ukaga, bola chopar otani,
Bir elim bugun ikki – G’arbiy, Sharqiy xon bo’ldi.

Zahar-zaqqum qo’shildi, evoh, yegan oshlarga,
Qashqarning ko’chalari to’lib ketdi loshlarga,
Shundayin og’ir qismat bor edimi boshlarda,
Torim daryo toldi-ku bugun qonli yoshlarga.

Onajon, jonim asrab, qo’rqoq bo’lib qochdim-ku,
Seni yovlarga tashlab, olchoq bo’lib qochdim-ku,
Yov deganim yot emas, asli tuqqan jigarim,
El-yurtim bo’la turib, yot ellarga qochdim-ku.

Ey inson, gardun aro men seni gumroh ko’rdim,
Qon to’kishga sabab ko’p, dor ila hamroh ko’rdim,
Birovga din bahona, birov istar toju taxt,
Bir-birin qirar inson, ajdarho, timsoh ko’rdim.

Majnuntol novdasidek yo’llar tolim-tolimdir,
Boshga tushgan savdodan dillar tilim-tilimdir,
Do’st, g’animni farq etmay g’aflatda kechmish umr,
Hasrat ila anduhga ko’ngillar limmo-limdir.

Dutor toridek hayot rishtalari omonat,
Bu dunyoning shodligu shikvalari omonat,
Diydor vasli nasib etmasa dunyoda,
Rozi bo’lgin, ko’rishmoq qiyomatga omonat.

IKKINCHI MAKTUB

Bu olam ko’p hiylakor, ming turli jilva qilur,
Dunyoning talotumi meni ko’p telba qilur,
Inson umri lahzalik, o’tga urar o’zini,
Molu dunyo talashib, tinmayin g’alva qilur.

Bu dunyo azal oxir torga toru kenga keng,
Haq yaratmish insonni barin birdek tappa-teng,
Birov nasab talashar, birov to’plar zeru zar,
Haq kim bo’lmoq istaydi bu olamni teppa-teng.

Turfa-turfa bu olam, turfa erur insonlar,
Ming yil yog’sa yuvolmas ko’ngil g’ashin naysonlar,
Mullasi johil, gumroh, olimi kibr-havoli,
Shoiri vijdonfuruj, yig’lab tilar unvonlar.

Yov mudom tahdid solar, saddichin sarhad erur,
U alamnok, hiylakor, panjali kalhat erur,
Yov qolib yovlashamiz o’zo’ elimiz-la mudom,
Ajab tilsim inson, anglab bo’lmas hilqat erur.

O’g’uzi qilich sermar, zo’r kelib qorluq uza,
Qirg’izi bosh ko’tarar, o’zicha yorliq tuza,
Yag’mosi nag’ma qilar, ulug’lik da’vosida,
Shum g’anim rahna solib, safimiz bir-bir buzar.

Turklar asli yigirma qabila-yu, el erur,
G’anim uchun xavf-xatar, misli to’fon, sel erur,
Bilsang bari Nuh o’g’li Yofas avlodi erur,
Birlikni yodiga ham keltirmas bir go’l erur.

Bo’linganni bo’ri yeydi, bo’linmagin jon elim,
Daraxt bo’shtin qurt yeydi, mo’rt bo’lmagin jon elim,
Dunyoga hoqon bo’lib davron sursang yarashur,
Birlashgan el oshin yeydi, chars bo’lmagin jon elim.

Ertayu-kech Haqdan sening insofingni tilayman,
Olam bilsin shonu shavkat, nasabingni tilayman,
Bu dunyoga ustun emas, mehmon bo’lib kelganmiz,
Mahshar kuni yuzing yorug’ – hisobingni tilayman.

UCHINCHI MAKTUB

Bugun botir Elixon bandi bo’ldi chinlarga,
Adoqsiz dardlarini ayta olur kimlarga,
Kim borib yetkazadi uning holin xunlarga,
Og’ir-og’ir ingraydi, uzun-uzun tunlarda,

Endi uning g’amini Egam o’zing yegaysan.
G’animi ko’p shafaqtsiz, eliga rahim etmas,
Uni aylar nazarband, hach qachon qatl etmas,
Qul qilib sotmas uni va lekin asil etmas,

Benomu nishon bo’lgay, zotini nasil etmas,
Endi uning g’amini Egam o’zing yegaysan.
Oy tangrida qut bo’lmish jon edi, yoyi sindi,
Yuksakka ko’tarilgan baxtning oyi sindi,

Ko’kning pardalariga oh ila voyi singdi,
Vo darig’, manglayiga qullikning oyi singdi,
Endi uning g’amini Egam o’zing yegaysan.
Boshi borni o’ziga bosh egdirgan Elixon,

Tizi borni harb ila tiz cho’ktirgan Elixon,
Elini suv-o’t emas, bir qildirgan Elixon,
Lek bugun tole’ undan yuz o’girgan Elixon,
Endi uning g’amini Egam o’zing yegaysan.

O’lmasa g’anim uchun ko’p ellarni olar u,
Begunoh insonlarni qulliklarga solar u,
G’anim xonidan unvon, ehsonlarni olar,
O’z yurtiga yetolmay mangu bunda qolar u,

Endi uning g’amini Egam o’zing yegaysan.
Yurishlarda sarkarda bo’lib qilich o’ynatar,
G’animga birov yurtin olmoqlikni o’rgatar,
Katta-kichik ellarda Chin ‘ukmini o’rnatar,

Qul bo’lgach, ‘oqon uni ming ko’ylarda o’ynatar,
Endi uning g’amini Egam o’zing yegaysan.
Bu ishdan bosh tortmoqqa o’zda ihtiyori yo’q,
YO tig’ini sindirib otmoqqa qarori yo’q,

O’z eliga qochmoqqa jahd ila qarori yo’q,
Nahotki, Elihonning nomus ila ori yo’q,
Endi uning g’amini Egam o’zing yegaysan.
Qullikdan qo’rqib boshni sirtmoqqa tutgan elmiz,

Og’izdagi oshimiz yotlarga tutgan elmiz,
Jaholat botg’og’ida o’zin unutgan elmiz,
Baxtni Allohdan emas, insondan kutgan elmiz,
Endi bizning g’amimiz Egam o’zing yegaysan.

Hisob kuni bizlarni o’zing bandam degaysan.
O’zing bandam degaysan.

TO’RTINCHI MAKTUB

Qarog’imning qarosiga munglar to’ldi,
Yuragimning sharoridankunlar kuydi,
Ohlarimning selobidan gullar so’ldi,
Chappa ketgan charxga axir nima bo’ldi,

Ayirganim chinga o’xshar sendan elim.
Oq terakmi, ko’k terak – bolaligim,
Qayda qoldi bugun gulgun lolaligim,
Ko’k saroyda kechgan umr – saraligim,

Nahot bitdi endi ko’zi qoraligim,
Ayrilganim chinga o’xshar sendan elim.
Qorahoniy ellarida g’am yo’q edi,
Elu yurtning ko’zlarida nam yo’q edi,

Yurt osoyish, ro’zg’orlarga kam yo’q edi,
Faqat beglar, kiborlarda fahm yo’q,
Ayrilganim chinga o’xshar sendan elim.
Turk ellari bo’lak-bo’lak xonlik bo’ldi,

O’ziga yov, qo’li doim qonli bo’ldi,
Shu boisdan g’animlari shonli bo’ldi,
O’z payimiz qirqdik, yovlar jonli bo’ldi,
Ayrilganim chinga o’xshar sendan elim.

Uyg’ur o’zin azal-azal osmon bilar,
Qorluq esa qobilligin doston bilar,
Chigillar o’zin Qashqarga posbon bilar,
Pismiq o’g’iz hamma gapni obdon bilar,

Ayrilganim chinga o’xshar sendan elim.
Yomg’irlardek yaylovlarda kezgan elim,
Bosmillardek bosqinlardan bezgan elim,
Qirg’izlardek daryolarda suzgan elim,

Ayrilganim chinga o’xshar sendan elim.
Quv chin elchi bizda doim tug’yon qilur,
Sarqit malikasi peshkash – hayron qilur,
Nifoq solib ular elni vayron qilur,

Nodonliging bag’rim ezib, giryon qilur,
Ayrilganim chinga o’xshar sendan elim.
Haqdan so’rab, mehribo’nim bo’lgin deyman,
Insof berib, to’g’ri yo’lga burgin deyman,

Nizoni qo’y, bir ahil xalq bo’lgin deyman,
Xalq bo’lmasang to’zib, ado bo’lgin deyman,
Ayrilganim chinga o’xshar sendan elim.
Turk elining qatorlarda nori bordir,

Yovga tahdid solgan shunqor, sori bordir,
Himmat qilib, birlashmoq qarori bordir,
Ko’kragi tog’, tog’dek nomus ori bordir,
Ayrilganim chin bo’lmasin sendan elim.

BESHINCHI MAKTUB

Boshda kuloh, belda kashkul, qo’lda aso,
Haq do’st,
Ko’ngil gumroh, ko’zda ashkim, qaddim duto,
Haq do’st,
Menga hamroh dardu g’ashim – aylar ado,
Haq do’st,
Vayron amlok, holim mushkul qilgay raso,
Haq do’st.
Haq do’st, yo Alloh !
Haq yo’q, yo Alloh !

Ortish*dan ayrildim men, bargi qiyoq xazondir,
O’rxun*da sovruldim men, tosh bitiklar nolondir,
Edil* deb qovruldim men, u rizqqa kon ahzandir,
Enasoy*da yuz evrildim, hayot nega xazondir.
Haq do’st, yo Alloh !
Haq yo’q, yo Alloh !

Go’zal Kangsu* ota makon, bugun qoldi kimlarga,
Taklimakon* injuga kon, yem bo’lmish g’animlarga,
Oltoyu tangritog’* qolqon, shum ajal nasimlarga,
Bu ne holdir, aql hayron, shum taqdir tilsimlarga.
Haq do’st, yo Alloh !
Haq yo’q, yo Alloh !

Boshbaliqqa bosh egib, fido bo’lmagan xalqmiz,
Jonbaliqqa jon berib, ado bo’lmagan xalqmiz,
Yovlarga yurtni berib, adno bo’lmagan xalqmiz,
Yurarmiz ko’krak kerib, badnom bo’lmagan xalqmiz.
Haq do’st, yo Allon !
Haq yo’q, yo Alloh !

Qadamimdan o’t chaqnab, samolardan o’tarman,
Nigohlardan o’t sachrab, sabolardan ketarman,
Hurujunga yurtni joylab, fazolarda kezarman,
Ona yurtni ortmoqlab, qazolarga yetarman,
Haq do’st, yo Alloh !
Haq yo’q, yo Alloh !

Bugun men gadodirman, qo’limni quruq qo’ymang,
Dunyodan fanodirman, yurtimni qayta so’ymang,
Tul qolgan onadirman, bag’rimni tig’lab o’ymang,
Yurtimdan judodirman, holimni ko’rib kulmang,
Haq do’st, yo Alloh !
Haq yo’q, yo Alloh !

Bo’laklangan yurtni bering, boshim olib ketayin,
Yo’rgaklangan dardni bering, Arshga olib yetayin,
Burdalangan xalqni bering, arzim Haqqa aytayin,
Bo’lak-bo’lak dilni bering, ko’o’ka qarab ketayin.
Haq do’st, yo Alloh !
Haq yo’q, yo Alloh !

Boshda kuloh, belda kashkul, qo’lda aso,
Haq do’st,
Ko’ngil gumroh, ko’zda ashkim, qaddim duto,
Haq do’st,
Menga hamroh dardu g’ashim – aylar ado,
G’aq do’st,
Vayron amlok, holim mushkul qilgay raso,
Haq do’st.
Haq do’st, yo Alloh !
Haq yo’q, yo Alloh !
Kim do’st, yo Alloh !
Haq do’st, yo Alloh !

————
*Ortish – Irtish daryosi
*Edil – Volga daryosi
*O’rxun – Hozirgi Mo’g’ulistondagi daryo
*Enasoy – Yenisey daryosi
*Kangu – hozirgi Gangsu o’lkasi
*Taklimakon – Qashqar yaqinidagi yer osti turli xazinalarga boy hududsiz sahro.
*Tangri tog’ – hozir Tyan’-shan’ deb ataladigan tog’ning asl turkiy nomi.
Tyan’ – tangri, shan’ – tog’.

090

(Tashriflar: umumiy 703, bugungi 1)

Izoh qoldiring