Қиссадаги инсон тақдирлари, кўплаб образлар талқинида тафтиш вилиш орқали инсоннинг мураккаб қиёфасини кўрсатишга уринилади. Бу қиссадаги ҳар бир образ бутун бошли бир қўриқдай очиб берилади. Қисса қаҳрамони Маҳди Ашрапов бошқа персонажлар ҳаётига нигоҳ ташлаб инсон руҳиятининг нозик қирраларини очиб беришга уринади. Асардаги воқеа-ҳодисалар ва ривоятлар орқали инсоннинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлари бойитиб борилади. Қиссадаги ҳар бир образ ўз ҳолича бутун бир олам.
АСҚАРТОҒ ЧЎҚҚИСИГА ЙЎЛ
Рустам Маннопов
Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ўқувчиларга тақдим этган “Асқартоғ томонларда” қиссаси ўзининг ички кечинмалари, кўнгил изтироблари, инсон руҳияти тадқиқи билан ажралиб туради. Шундай асарлар бўладики, йиллар ўтган сайин қадри ошиб бораверади. Йиллар ўтган сайин ўзинг учун улардан куч-қувват, завқ-шавқ олаверасан. Асар қаҳрамонлари билан узоқ йиллар ҳамдард бўлиб яшайсан.
Аҳмад Аъзамнинг “Асқартоғ томонларда” қиссасини ҳар гал қўлимга олиб, қайта ўқиш жараёнида асарнинг янги-янги қирраларини, фикрлар силсиласини мушоҳада қиламан. Қиссада инсоннинг кўнгил кечимнмалари ёрқин бўёқларда акс эттирилади.
Асар бош қаҳрамони Маҳди Ашрапов Баҳри Муҳитга кетишга интилади.Унинг кўнгли ниманидир истайди. Унинг кўнглидаги фикрлар зиддияти шиддатли кечади. Қиссадаги рассом Исрофил образи, Шоди ака одразлари асар сюжетини бойитишда катта вазифани бажаради. Маҳди Ашраповнинг курсдош дўстлари Тангир, Ҳасанбой, Суюн, Ҳақберди образлари асар композицияси тузилишида муҳим ўрин эгаллайди. Қисса бош қаҳрамони Мади Ашрапов бу образларни мушоҳада қилиб боради. Қиссадаги ҳар бир персонаж маълум бир юкни кўтариб юради. Асар бош қаҳрамони Маҳди Ашрапов тилидан ҳикоя қилинган воқеа-ҳодисалар инсоннинг мураккаб ички дунёсини очиб беради. Қиссадаги Шоди ака ҳикоя қилган ривоят асар руҳиятини очиб беришда етакчи рол ўйнайди.
Қиссадаги Ҳақбердининг анкета сўрови ўтказиш машмашаси ва унинг негизидаги муаммолар гирдоби китобхонни жиддий мулоҳазага, фикрлашга ундайди. Қиссани ўқиган китобхон бу асарнинг ўқ-томирида инсон руҳиятининг нозик кечинмалари, унинг эврилишларини кўради. Қисса композицияси ва сюжети ўша турғунлик даврида яратилган асарлардан кескин ажралиб туради.Асар кўпроқ инсон ички туйғуларини ифодалашга қаратилган.Асар бош қаҳрамони Маҳди Ашрапов ўз ҳаётини таҳлил қилиш жараёнида ўзи ҳам шу воқеа-ҳодисалар борасида фалсафий мушоҳадалар юритади. Ўз ҳаётининг қандайдир сирли, жумбоқли воқеа-ҳодисаларига нигоҳ ташлайди. Шу воқеа-ҳодисаларни мушоҳада қилиш жараёнида қисса қаҳрамони Маҳди Ашрапов улғая боради.
Қиссадаги ҳар бир персонаж ҳақида Маҳдининг ўй-мулоҳазалари асар ғояини очишда катта вазифани бажаради. Қисса қаҳрамони Маҳди Ашраповнинг асардаги бошқа образлар билан суҳбатлари, тортишувларида инсоннинг ҳаётдаги ўрни, яшашдан мақсади ҳақида турли фикр-мулоҳазалар билдирилади. У ўзи ҳикоя қилаётган инсоннинг ютуқ ва камчиликларини мушоҳада қилади. Кўнгил деган нозик ҳилқатнинг ҳаёт гирдобидаги кечинмаларини ҳис қила бошлайди. Қиссадаги инсон тақдирлари, кўплаб образлар талқинида тафтиш вилиш орқали инсоннинг мураккаб қиёфасини кўрсатишга уринилади. Бу қиссадаги ҳар бир образ бутун бошли бир қўриқдай очиб берилади. Қисса қаҳрамони Маҳди Ашрапов бошқа персонажлар ҳаётига нигоҳ ташлаб инсон руҳиятининг нозик қирраларини очиб беришга уринади. Асардаги воқеа-ҳодисалар ва ривоятлар орқали инсоннинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлари бойитиб борилади. Қиссадаги ҳар бир образ ўз ҳолича бутун бир олам. Ёзувчи Аҳмад Аъзам бу қиссасида инсоннинг кўнгил кечинмаларига интилишини кенг мушоҳада қилади.
Хулоса қилиб айтганда, бу қисса инсон эврилишларинини, унинг кўнгил тубидаги нозик кечинмаларини тасвирлаб бериши билан қимматлидир. Қиссани ўқиган нозик дидли китобхон бу асардан ўзи учун катта маънавий руҳ топади. Асардаги кўплаб воқеа-ҳодисалар сизни ҳаётга жиддий қарашга ундайди.
Манбаъ:“Ёшлик” журнали, 2010 й. 9 сон
«Asqartog’ tomonlarda» asarini yuklab oling
Asar bosh qahramoni Mahdi Ashrapov Bahri Muhitga ketishga intiladi.Uning ko’ngli nimanidir istaydi. Uning ko’nglidagi fikrlar ziddiyati shiddatli kechadi.
ASQARTOG’ CHO’QQISIGA YO’L
Rustam Mannopov
Taniqli yozuvchi Ahmad A’zamning o’tgan asrning saksoninchi yillarida o’quvchilarga taqdim etgan “Asqartog’ tomonlarda” qissasi o’zining ichki kechinmalari, ko’ngil iztiroblari, inson ruhiyati tadqiqi bilan ajralib turadi. Shunday asarlar bo’ladiki, yillar o’tgan sayin qadri oshib boraveradi. Yillar o’tgan sayin o’zing uchun ulardan kuch-quvvat, zavq-shavq olaverasan. Asar qahramonlari bilan uzoq yillar hamdard bo’lib yashaysan.
Ahmad A’zamning “Asqartog’ tomonlarda” qissasini har gal qo’limga olib, qayta o’qish jarayonida asarning yangi-yangi qirralarini, fikrlar silsilasini mushohada qilaman. Qissada insonning ko’ngil kechimnmalari yorqin bo’yoqlarda aks ettiriladi.
Asar bosh qahramoni Mahdi Ashrapov Bahri Muhitga ketishga intiladi.Uning ko’ngli nimanidir istaydi. Uning ko’nglidagi fikrlar ziddiyati shiddatli kechadi.
Qissadagi rassom Isrofil obrazi, Shodi aka odrazlari asar syujetini boyitishda katta vazifani bajaradi. Mahdi Ashrapovning kursdosh do’stlari Tangir, Hasanboy, Suyun, Haqberdi obrazlari asar kompozitsiyasi tuzilishida muhim o’rin egallaydi. Qissa bosh qahramoni Madi Ashrapov bu obrazlarni mushohada qilib boradi. Qissadagi har bir personaj ma’lum bir yukni ko’tarib yuradi. Asar bosh qahramoni Mahdi Ashrapov tilidan hikoya qilingan voqea-hodisalar insonning murakkab ichki dunyosini ochib beradi. Qissadagi Shodi aka hikoya qilgan rivoyat asar ruhiyatini ochib berishda yetakchi rol o’ynaydi.
Qissadagi Haqberdining anketa so’rovi o’tkazish mashmashasi va uning negizidagi muammolar girdobi kitobxonni jiddiy mulohazaga, fikrlashga undaydi. Qissani o’qigan kitobxon bu asarning o’q-tomirida inson ruhiyatining nozik kechinmalari, uning evrilishlarini ko’radi. Qissa kompozitsiyasi va syujeti o’sha turg’unlik davrida yaratilgan asarlardan keskin ajralib turadi.Asar ko’proq inson ichki tuyg’ularini ifodalashga qaratilgan.Asar bosh qahramoni Mahdi Ashrapov o’z hayotini tahlil qilish jarayonida o’zi ham shu voqea-hodisalar borasida falsafiy mushohadalar yuritadi. O’z hayotining qandaydir sirli, jumboqli voqea-hodisalariga nigoh tashlaydi. Shu voqea-hodisalarni mushohada qilish jarayonida qissa qahramoni Mahdi Ashrapov ulg’aya boradi.
Qissadagi har bir personaj haqida Mahdining o’y-mulohazalari asar g’oyaini ochishda katta vazifani bajaradi. Qissa qahramoni Mahdi Ashrapovning asardagi boshqa obrazlar bilan suhbatlari, tortishuvlarida insonning hayotdagi o’rni, yashashdan maqsadi haqida turli fikr-mulohazalar bildiriladi. U o’zi hikoya qilayotgan insonning yutuq va kamchiliklarini mushohada qiladi. Ko’ngil degan nozik hilqatning hayot girdobidagi kechinmalarini his qila boshlaydi. Qissadagi inson taqdirlari, ko’plab obrazlar talqinida taftish vilish orqali insonning murakkab qiyofasini ko’rsatishga uriniladi. Bu qissadagi har bir obraz butun boshli bir qo’riqday ochib beriladi. Qissa qahramoni Mahdi Ashrapov boshqa personajlar hayotiga nigoh tashlab inson ruhiyatining nozik qirralarini ochib berishga urinadi. Asardagi voqea-hodisalar va rivoyatlar orqali insonning yaxshilik va yomonlik haqidagi tasavvurlari boyitib boriladi. Qissadagi har bir obraz o’z holicha butun bir olam. Yozuvchi Ahmad A’zam bu qissasida insonning ko’ngil kechinmalariga intilishini keng mushohada qiladi.
Xulosa qilib aytganda, bu qissa inson evrilishlarinini, uning ko’ngil tubidagi nozik kechinmalarini tasvirlab berishi bilan qimmatlidir. Qissani o’qigan nozik didli kitobxon bu asardan o’zi uchun katta ma’naviy ruh topadi. Asardagi ko’plab voqea-hodisalar sizni hayotga jiddiy qarashga undaydi.
Manba’:“Yoshlik” jurnali, 2010 y. 9 son
