Biant. Hikmatlar.

555
Биантнинг она шаҳри Капкарда Кир лашкарлари томонидан забт этилади. Шаҳар аҳолиси энг қимматбаҳо буюмларини олиб қоча бошлайди. Фақат Биантгина ҳеч нарса олмай, бўш қўл билан шаҳардан чиқиб кетади. Буни кўрган ҳамшаҳарлари ундан: «Сен нега ҳеч нарса олмадинг?» — деб сўрашади. Шунда Биант: «Ҳамма нарсамни ўзим билан олиб юраман», — деб жавоб беради.

 

07
ПРИЕНАЛИК БИАНТ

ҲИКМАТЛАР
09

  Қадимги юнон файласуфи Биант  (Милоддан аввалги VI аср) Юнонистондаги етти етакчи файласуфнинг бири эди. Биантнинг она шаҳри Капкарда Кир лашкарлари томонидан забт этилади. Шаҳар аҳолиси энг қимматбаҳо буюмларини олиб қоча бошлайди. Фақат Биантгина ҳеч нарса олмай, бўш қўл билан шаҳардан чиқиб кетади. Буни кўрган ҳамшаҳарлари ундан: «Сен нега ҳеч нарса олмадинг?» — деб сўрашади. Шунда Биант: «Ҳамма нарсамни ўзим билан олиб юраман», — деб жавоб беради.

877

Дўстларинг орасидаги баҳсга ечим топишдан кўра, душманларинг ўртасидаги низони ҳал қилиш афзалдир. Чунки дўстларинг ўртасига тушсанг, бири сенинг душманингга айланади, душманларинг баҳсини ҳал қилсанг, улардан бири сенга дўст бўлиб қолади.

877

Умринг мезонини шундай олки, гўёки яшашингга ҳам оз, ҳам кўп фурсат қолган бўлсин.

877

Бирор ишга қўл уришга ошиқма. Қўл урдингми, қатъий бўл.

877

Ҳовлиқмасдан сўзла: шошилиш ақлсизлик белгиси-дир.

877

Ёмонлар ҳамма ерда кўпчиликни ташкил қилади.

877

— Нима мушкул?
— Ишнинг чаппа кетишини хотиржам кузатиш.
— Инсон учун тотли нарса нима?
— Умид.
—Инсон қайси ишдан завқ олади?
— Фойда олишдан.
—Энг яхши маслаҳатчи ким?
— Вақт.

877

Бахтсизликка дош беролмайдиган одам бахтсиздир.

877

Кемада сузиб бораётганлар на тириклар ва на ўликлар қаторига кирадилар.

877

Куч билан эмас, ишонч билан забт эт.

877

Ёшлигингда кексалик учун доноликни тўпла. Чунки ундан ишончлироқ бисот йўқ.

090

07
PRIENALIK BIANT

HIKMATLAR
09

 Qadimgi yunon faylasufi Biant  (Miloddan avvalgi VI asr) Yunonistondagi yetti yetakchi faylasufning biri edi. Biantning ona shahri Kapkarda Kir lashkarlari tomonidan zabt etiladi. Shahar aholisi eng qimmatbaho buyumlarini olib qocha boshlaydi. Faqat Biantgina hech narsa olmay, bo’sh qo’l bilan shahardan chiqib ketadi. Buni ko’rgan hamshaharlari undan: «Sen nega hech narsa olmading?» — deb so’rashadi. Shunda Biant: «Hamma narsamni o’zim bilan olib yuraman», — deb javob beradi.

877

Do‘stlaring orasidagi bahsga yechim topishdan ko‘ra, dushmanlaring o‘rtasidagi nizoni hal qilish afzaldir. Chunki do‘stlaring o‘rtasiga tushsang, biri sening dushmaningga aylanadi, dushmanlaring bahsini hal qilsang, ulardan biri senga do‘st bo‘lib qoladi.

877

Umring mezonini shunday olki, go‘yoki yashashingga ham oz, ham ko‘p fursat qolgan bo‘lsin.

877

Biror ishga qo‘l urishga oshiqma. Qo‘l urdingmi, qat’iy bo‘l.

877

Hovliqmasdan so‘zla: shoshilish aqlsizlik belgisi-dir.

877

Yomonlar hamma yerda ko‘pchilikni tashkil qiladi.

877

—Nima mushkul?
— Ishning chappa ketishini xotirjam kuzatish.
—Inson uchun totli narsa nima?
— Umid.
—Inson qaysi ishdan zavq oladi?
— Foyda olishdan.
Eng yaxshi maslahatchi kim?
— Vaqt.

877

Baxtsizlikka dosh berolmaydigan odam baxtsizdir.

877

Kemada suzib borayotganlar na tiriklar va na o‘liklar qatoriga kiradilar.

877

Kuch bilan emas, ishonch bilan zabt et.

877

Yoshligingda keksalik uchun donolikni to‘pla. Chunki undan ishonchliroq bisot yo‘q.

04

(Tashriflar: umumiy 411, bugungi 1)

Izoh qoldiring