Gabriyel Garsia Markes. Moviyrang itning ko’zlari.

   Ташқарида беаёв увиллаётган шамол бироз ўтиб, секинлаша бошлади. Ётоқ жойида ухлаб ётган кимсанинг нафас олиши-да қулоққа чалинмайди. Дала-даштдан эсаётган шамол тинчиб қолди. Хонадаги турфа ифорлар ҳам тарқаб бўлганди.

Габриэль Гарсиа Маркес
МОВИЙРАНГ ИТНИНГ КЎЗЛАРИ
003

serio.jpgГабриель Гарсиа Маркес (1928, Аракатака — 2014, Мехико) — колумбиялик ёзувчи. «Эль Эспектадор» газетасининг Богота ва Европадаги репортёри. 1959—60 йилларда Куба «Пренса Латина» агентлигининг мухбири. Дастлаб сценарийлар ёзган. «Тўкилган япроқлар» (1955), «Полковникка ҳеч ким ёзмайди» (1958), «Ғаразли соат» (1962) повестлари реалистик руҳда ёзилган, «Гранде-Она дафн маросими» (1962) тўпламига кирган ҳикоялари фантастикага бой. «Юз йил танҳоликда» (1967—70) роман эпопеяси Колумбия тарихига бағишланган. «Вабо ва муҳаббат» (1985) романида фольклор ва мифологиядан фойдаланиб, ўзига хос миллий онгни тиклашга ҳаракат қилган. Габриэль Маркеснинг «Юз йил танҳоликда» (1986) романи ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель мукофоти лауреати (1982)

011

112183108_3Lyosha_Kurbatov.jpgУ менга тикилди… ҳудди биринчи марта кўраётгандек. Аммо бироз ўтиб, қиз чироқ томонга ўгирилганида, ортимдаги қизнинг накадар умидсиз ва ғамгин қиёфада эканлигини сезар эдим. Ва англадимки, аслида унга илк бора кўраётгандек тикилган — бу ўзим. Сигаретни тутатдим. Кресломни буришдан олдин тиззам устида чалишиб турган бир оёғимни тўғирлар эканман, буруқсиган тутунни ичимга симирдим. Қиз эса ҳар кеча менга тикилиб ўтирадиган жойи – чироқнинг олдида турганини кўрдим. Сониялар ичида бир-биримизга унсиз тикилдик. Бир оёғимни тағин тиззамдан пастга олиб, стул оша назар ташладим. У менга тикилганича чироқ яқинида узоқ вақт сассиз турди. Ҳар тунгидек унинг қовоқлари қорамтир эди.

Ҳаммаси унга айтилган бор-йўғи биргина гапдан бошланди: ”Мовий ранг итнинг кўзлари”.

У чироқни ўчирмасдан сўз қотди :
– Буни умрбод унутмайман, — дея жойидан силжий туриб хўрсинди. – Мовий ранг итнинг кўзлари… бу сўзларни ҳамиша учраган йўлимга ёзиб келдим.

Унинг ҳаракатларини кузатардим. Рўпарамдаги ойнага тушган акси орқали, қиз менга тикилиб ўтирганини кўрдим. Қаршимдаги катта-катта оташин кўзлардан, токи у пуштиранг марваридлар билан қопланган митти қутини очмагунча кўзимни узолмадим. Унинг бурнида упа юқи қолиб кетганди. Пардозни тугатгач, қутини ёпиб, ўрнидан турди. Чироқ томонга қайтиб, гап бошлади.

– Бошқа биров бу хонага эга чиқиб, барча сирларим фош бўлиб қолишидан қўрқаман.

У тошойна олдига ўтиришдан олдин, совуқдан титраётган вужудини иситиб, давом этди.

– Сен совуқ нелигини билмайсан.
– Ҳар доим ҳам эмас, — жавоб бердим.
– Буни ҳозироқ ҳис қилмоғинг лозим!

Мана нега умуман ёлғиз қололмаслигимни тушуниб етдим. Бу совуққонлик менга танҳолик ҳисларининг ноафзалликларини бахш этарди.

– Энди буни сезгандекман, — дедим мен. – Қизиғи, тун ғоятда сокин. Эҳтимол япроқлар тўкилаётгандир.

У индамади, шунчаки ойнага қараб юрди. Мен ҳам стулда унга орқа ўгириб ўтирдим. Уни кўрмаётган бўлсамда ҳаммасини сезиб турибман. У ойнак олдида ўтирганча кўзгу кенгликларида акс этаётган вақт чизгилари ила менинг елкаларимга тикилар, ҳамда нигоҳларида шу кенгликлардаги вақт чизгиларини ушлаб қолишга интиларди. Тошойна қаршисида унинг лаблари қирмизи рангга бўялгунга қадар навбатдаги жараёнларни бошлаш зарур эди. Мен орқамда ўтирган малакни кўзларимдан яшириб қўяётган рўпарамдаги силлиқ девордаги бошқа бир сўқир кўзгуни кўрардим. Аммо ойна қаерда жойлашганини билганим сабаб, қизнинг турган жойини ҳам тахминан тасаввур қила олардим.

– Сени кўриб турибман, — гапирдим мен.

Унинг кўзлари осмонга йўналганини сезганимдек, у ҳам ойна орқали креслода чапга ўгирилган елкаларим оша мени кузатиб турар эди. Нигоҳим деворга қадалди. Унинг кўзлари эса пастда, кўкракбандида эди.
– Сени кўриб турибман, — тағин такрорладим.

У кўзини кўкракбандидан узди.

– Бўлиши мумкин эмас!

Сабабини сўрадим. У яна кўкракбандига жимгина тикилганча, изоҳ берди.
– Чунки юзинг девор тарафга йўналган.

Кресломни бир қур айлантирдим. Оғзимга сигаретни қистирдим. Кўзгу ёнига яқинлашганимда у чироқ олдига қайтди. Кейин у кўлларини ҳудди қушнинг икки қанотидек оловга очиб, қиздирди ва кафтлари билан юзини тўсди.
– Менимча, шамоллаб қолдим, -деди қиз. – Гўё музлар шаҳрида бўлгандек.

У юзини ёнмачасига ўгирди. Тўсатдан унинг мис юзи ғамгин тус олди.

– Нимадир қилмоғинг зарур, — деди-ю кўкракбандидан бошлаб бирма – бир ечина бошлади.

– Мен тўсиққа қайтишим керак, -дедим унга.
– Йўқ! Барибир орқа ўгириб ўтирганча мени кўра олардинг-ку…

Бу гапларни айтиб тугатмасданоқ, олов ялаган унинг мис териси бутунлай яланғоч ҳолга келди.
– Сени ҳудди савалангандек ғадир-будир теринг билан кўришни доимо ҳохлаганман.

Гапларим унинг бу аҳволида нақадар қўпол эшитилишини тушуниб етмасимдан, у жимиб қолганча чироқнинг юмалоқ шарида исинарди.
– Баъзан кандайдир матоҳдан яралганлигим ҳусусида ўйга толиб қоламан.

У бир зум сукут ичида қолди. Олов устида унинг қўллари билинар-билинмас ўзгарарди.

– Биласанми, айрим тушларимда сен қандайдир музейлар бурчагида турадиган оддий ҳайкалча бўлиб ифодаланасан. Эҳтимол шунинг учун совуққондирсан, — дедим .

– Баъзан юракдан ухлаган пайтларим, баданим пўкакка, терим ликопчага айланиб қолгандек бўлади… Танимга жон битганида эса, кимдир қорнимга чертаётгандек бўлади. Эҳтимол… ётоғимда мис баданимни чиндан ҳис этарман. Бу… буни қандай номлардинг… бўлди – қоплама матоҳ.

Қиз чироққа яқинлашди.

– Мен сени қандай бўлсанг шундайлигингча тинглашни ёқтираман, — гапирдим унга қараб.

– Агар биз қачондир бир-биримизга етишганимизда ва мен чап томонингда уйқуга кетганимда, қовурғаларимга қулоғингни қўй. Бунда менинг акс-садомни эшитасан. Қачондир шундай қилишингни орзу қилиб келаман.

Қиз гапираётганида оғир нафас чиқарарди. Унинг сўзларига қараганда, яқин йиллар ичида айтарли ҳеч бир иш билан машғул бўлмаган. Унинг умри ҳақиқий ҳаётда “Мовий ранг итнинг кўзлари”иборасини жамлаган ҳолда мени излаб топишга бахш этилганди. Қиз баланд овозда кўча бўйлаб, уни тушунадиган ягона инсон тўғрисида сўзлаб юрарди.

– Мен ўшаман… Ҳар кеча тушларингга кириб, “Мовий ранг итнинг кўзлари” дея шивирлайдиган.

* * *

Қиз ресторанга бориб, офитсантга буюртма беришдан беришдан олдин ҳам “Мовий ранг итнинг кўзлари” деганлиги ҳақида сўзлади. Аммо офитсант орзусидаги иборани эсга олгани учун қиздан миннатдор бўлиш ўрнига, шунчаки ҳурмат билан тавозе қилди. Сўнгра қиз салфеткага ёзди, пичоқ билан стол безакларини тимдалади: “Мовий ранг итнинг кўзлари”.

Қиз меҳмонхона, вокзал, барча оммавий жойларнинг парланган деразаларида кўрсаткич бармоғи билан бир хил ёзув қолдирарди : “Мовий ранг итнинг кўзлари”.

Бир куни қиз дорихонада бўлган шундай воқеалардан бирини сўзлаб берди. Мени тушларида кўриб, уйғонганидаги каби таниш ифорлар ўша ерда унинг димоғига урилади. “ У шу атрофда бўлиши керак” , ўйлади қиз дорихонанинг тоза ва янги кошинларига тикилиб.

– Доимо “Мовий ранг итнинг кўзлари” дея менга сўз қотадиган инсон ҳақида орзу қиламан, -деди у сотувчига яқинлашиб.

“Биласизми, хоним сизнинг кўзларингиз ҳам худди шунақа!” деган жавобни кутган эди қиз.

– Мен ҳаёлимдаги ана шу инсонни албатта топишим зарур, — деди у сотувчига яна.

Сотувчи кулди ва бошқа бир пештахтанинг охирига томон юрди. Қизнинг бутун ҳаёли ярқираган кошинлар ва таниш ифор билан банд эди. У ҳамёнини очиб, ичидан қирмизи ранг лаб бўёғини олди ва қизил ёзувларда чиза бошлади: “Мовий ранг итнинг кўзлари”.

Жойига қайтиб келган сотувчи ҳайрон қолди.

– Хоним, кошинларни ифлос қилдингиз, — деди-ю унга нам латта ушлатиб, буюрди. – Буни тозаланг!

Кейин эса қиз бутун кунни кошинларни артишга сарфлаб, токи одамлар тўпланиб, уни ақлдан озганга чиқармагунларича бир гапни такрорлаб ўтираверди: “Мовий ранг итнинг кўзлари”.

У ҳикоясини тугатганида, мен бурчакдаги кресломда тебраниб ўтирар эдим.

– Ҳар куни сени топишимга сабабчи бўлган иборани эслашга уринаман, — гапирдим мен. – Бу сўзларни бутунлай унутиб юбормаслигимга кўзим етади. Бир хил гапни такрорлайман-у аммо тонгда уйғонсам бу сўзлар хотиримдан кўтарилган бўлади.

– Биринчи учрашувимизда бу сўзларни ўзинг кашф қилган эдинг, -деди қиз.

– Ҳа, шундай бўлган. Чунки кўзларинг жуда ҳам маъюс эди. Бироқ кейинги тонгни эслолмайман.

Қиз муштини сиққанча чироқ яқинида чуқур нафас олди:
– Буни озгина бўлса-да эслай олганингда эди…

Қизнинг силлиқ тишлари олов нурида ялтиради.
– Сени ушлаб кўрсам майлими? – сўрадим.

Унинг чироққа тикилган юзи кўтарилди. У ҳудди қўллари каби куйдирилган, қиздирилган қиёфада турарди. Бурчакдаги креслода тебранганча ўтиришимни у кузатиб турарди.

– Ҳеч қачон бу ҳақида оғиз очмас эдинг.
– Ҳозир айтганларим эса ҳақиқат, — жавоб қайтардим.

Қиз чироқ ёнидан жилмай сигарета сўради. Тамаки қолдиғи бармоқларим орасида кичрайиб борарди. Чекаётганимни унутаёзибман.

– Уни қаерга ёзиб қолдирганимни аниқ эслолмаябман, — деди қиз.
– Менда ҳам ўхшаш ҳолат. Эртага сўзларимни эслай олишим даргумон.

У хомуш сўзлади:
– Йўқ! Негадир буни тушларимда ҳам кўргандек бўламан.

Ўрнимдан туриб, лампага қараб юрдим. У чироқ ичида тургандек кичик кўринарди. Қўлимда сигарета ва гугурт билан юришда давом этдим. Тамакини унга узатдим. Гугурт чақиб улгурмасимдан, қиз оловдан тутантириқ олиб, лабларига қистирди.

-Жаҳоннинг баъзи шаҳарларидаги деворларда ушбу сўзларнинг қораламаси кўзга ташланиб туриши зарур: “Мовий ранг итнинг кўзлари”, — дедим. – Агар шуларни эртага ҳам эсласам, сени қайта топа оламан.

У яна бошини кўтарди. Эндиликда унинг лаблари орасидаги тамаки чўғли кўмирга айланиб бўлганди.

– Мовий ранг итнинг кўзлари… – хўрсинди у яна. Қиз сигарани ияги остида ушлаб, ярим юмуқ кўз билан неларнидир ёдга олди. Сўнг бармоқлари орасидаги тамаки тутунини сўриб, хитоб қилди:
– Нимадир бўлаяпти менга, қизиб кетаяпман.

У гўё гапирмагандек овози жуда синиқ ва суст эшитилди. Қиз қоғозга ҳозирги гапларини қоралай бошлади. “Қизиб….” , битикни ўқидим. У эса қоғозни ушлаб, оловга яқин борди. Унинг атрофида айланиб, бош ва кўрсаткич бармоғи ёрдамида ёзишда давом этди “…. кетаяпман”. Вароқ бутунлай тўлишидан аввал, полдаги ғижимланганларини ҳам олиб, оловга ташлади.

– Шуниси маъқулроқ, — дедим мен. – Баъзан сени шу ҳолингда – лампа олдида титраб турганингни кўрсам, кўрқиб кетаман.

Биз бир-биримизни анча йиллардан бери биламиз. Гоҳида бирга вақтларимиз, ташқарида кимдир қошиқни тушириб юборади ва биз уйғониб кетамиз. Бора-бора бизнинг муносабатларимиз айрим нарсаларга, оддий ҳодисаларга боғлиқ эканлигини тушуна бошладик. Бизнинг учрашувларимиз доимио бир хилда, яъни тонг сахарлаб кимдир қошиғини тушириб юбориши билан якун топади.

Ҳозир эса у чироқ ёнида менга қараб турибди. Унинг бу тарзда тикилиб туришини эски хотираларимдан, кулранг кўзли ғалати аёл билан боғлиқ тушларимдан ёдга олдим. Ўша тушимда илк бора аёлдан сўраганим:
– Кимсиз?

– Эслолмайман, — жавоб берди у.
– Бироқ ўйлашимча, биз аввал ҳам учрашганмиз.

– Мен эса бир марта сиз ва бу хона ҳақида ҳаёл сурганман, — деди аёл бепарво.
– Яна эслай бошлаяпман, — хитоб қилдим.
– Биз тушларимизда учрашганимиз жуда ғайритабиий.

Қиз сигарани икки қайта тортди. Унинг нигоҳларига тўсатдан дуч келганимда ҳануз чироқ қаршисида турар эдим. Унга бошдан оёқ назар солдим. Қиз ҳали ҳам мис эди – у қадар қаттиқ ва совуқ бўлмаса-да лекин сарғиш, мулойим ва кўнгилчан матоҳ.

-Сени ушлаб кўрсам майлими? – сўрадим яна.
-Ахир ҳаммасини барбод қиласан.
-Энди бу аҳамиятсиз… Биз қайта учрашмоғимиз учун муносабатимизни ўзгартиришимиз шарт.

Қўлларимни чироқ оша унга узатдим. У эса жойидан қимир этмади.

– Ҳаммасини барбод қиласан, — деди қиз яна унга тегиб улгурмасимдан.

– Эҳтимол чироқ атрофида абад туриб, борлиқнинг бир мўжизасидан ҳайратланганча чўчиб, уйғонармиз.

– Бу муҳим эмас, — аввалги гапимни такрорлаб, қатъий туриб олдим.

– Қайта учрашишимиз учун алоқаларни ўзгартириш лозим. Аммо ваҳолангки, уйғонишинг билан сен тағин барини унутиб юборган бўласан, — хитоб қилди қиз.

Бурчакка қараб юрдим. У ортимда қолиб, қўлини оловда тобларди. Қизнинг овози орқамда жаранглаганда мен кресло ёнида эмас эдим.
– Агар ярим тунда уйғониб кетсам, жойимдан жилмай тонг отгунча “Мовий ранг итнинг кўзлари” дея, шивирлаб чиқаман.

Қўзларим бир нуқтага тикилиб қолди:
– Аллақачон шафақ қизара бошлади.
– Бонг миллари соат иккига урганида уйғониб кетдим ва ҳали ортга қайтишга вақт борлигини билдим.

Эшикка йўналдим.

– Бу эшикни оча кўрма! – деди у. – Каридор йўлагида тушлар гирдобида адашиб қоласан.

– Буни қаердан биласан?

– Чунки бир дақиқа олдин ўша жойда бўлдим. Юракдан ухлаётганим маълум бўлди-ю дарров ортимга қайтдим.

Барибир эшикни ярим чала очдим. Уни озгина итарган эдим ҳамки, совуқ ва сернам шабада мени жаннатсимон ўлкаларга, кенг яйловларга элитди. Қиз тағин сўз қотди. Унга навбатни бердим. Қия очиқ эшикда сукунат ҳалқалари осиғлиқ турарди.

– Бу ерда қандайдир коридор борлигига ишонмайман. Димоғимга қишлоқ ҳиди урилаяпти.

– Қишлоқ орзусини сураётган ташқаридаги аёл сендан кўра ўша жойларни афзал кўради, — деди у қиз узоқроқ масофада турганча, қўлларини олов устида туташтириб.

– Иложсизлигидан шаҳарни ташлаб кетолмаётган бу аёл ҳамиша қишлоқда уйи бўлишини ҳохлар эди, — давом этди у.

Мен ўша аёлни тушларимда учратганимни эсладим. Аммо ҳозир қия очиқ эшик олдида, ярим соат ичида нонушта қилишга тушишим зарурлиги ёдимга тушди.
– Нима бўлганда ҳам уйқудан уйғонишим учун бу ерни шундайлигича қолдираман….

Ташқарида беаёв увиллаётган шамол бироз ўтиб, секинлаша бошлади. Ётоқ жойида ухлаб ётган кимсанинг нафас олиши-да қулоққа чалинмайди. Дала-даштдан эсаётган шамол тинчиб қолди. Хонадаги турфа ифорлар ҳам тарқаб бўлганди.

– Эртага мен сени…. – шивирладим. – Сени кўча деворларига “Мовий ранг итнинг кўзлари” дея ёзаётган аёл тимсоли орқали таниб оламан.

– Бир неча дақиқа олдинги ҳодисаларни эслолмайдиган одам-а ?! – хитоб қилди қиз синиқ табассум билан…

Бу гапларнинг ҳаммаси ўткинчи, эҳтимолдан узоқ эканлигига кўзи етиб турган қизнинг таслимона табассуми эди бу.

– Тушидаги ҳолатларни уйғонгач, заррача ҳам эслолмайдиган дунёдаги ягона одамсан… — дея у қўлини чироққа теқизди-ю қуюқ булутлар орасида ғойиб бўла бошлади.

Гулноз Мамарасулова таржимаси

U menga tikildi… huddi birinchi marta ko‘rayotgandek. Ammo biroz o‘tib, qiz chiroq tomonga o‘girilganida, ortimdagi qizning nakadar umidsiz va g‘amgin qiyofada ekanligini sezar edim. Va angladimki, aslida unga ilk bora ko‘rayotgandek tikilgan — bu o‘zim. Sigaretni tutatdim. Kreslomni burishdan oldin tizzam ustida chalishib turgan bir oyog‘imni to‘g‘irlar ekanman, buruqsigan tutunni ichimga

Gabriel Garsia Markes
MOVIYRANG ITNING KO’ZLARI
09

fb72b0d8e30582e6092ca4559e84fc05.jpgGabriel Garsia Markes (1928, Arakataka — 2014, Mexiko) — kolumbiyalik yozuvchi. «El` Espektador» gazetasining Bogota va Yevropadagi reportyori. 1959—60 yillarda Kuba «Prensa Latina» agentligining muxbiri. Dastlab stsenariylar yozgan. «To’kilgan yaproqlar» (1955), «Polkovnikka hech kim yozmaydi» (1958), «G’arazli soat» (1962) povestlari realistik ruhda yozilgan, «Grande-Ona dafn marosimi» (1962) to’plamiga kirgan hikoyalari fantastikaga boy. «Yuz yil tanholikda» (1967—70) roman epopeyasi Kolumbiya tarixiga bag’ishlangan. «Vabo va muhabbat» (1985) romanida fol`klor va mifologiyadan foydalanib, o’ziga xos milliy ongni tiklashga harakat qilgan. Gabriel Markesning «Yuz yil tanholikda» (1986) romani o’zbek tiliga tarjima qilingan. Nobel` mukofoti laureati (1982)

099

U menga tikildi… huddi birinchi marta ko‘rayotgandek. Ammo biroz o‘tib, qiz chiroq tomonga o‘girilganida, ortimdagi qizning nakadar umidsiz va g‘amgin qiyofada ekanligini sezar edim. Va angladimki, aslida unga ilk bora ko‘rayotgandek tikilgan — bu o‘zim. Sigaretni tutatdim. Kreslomni burishdan oldin tizzam ustida chalishib turgan bir oyog‘imni to‘g‘irlar ekanman, buruqsigan tutunni ichimga simirdim. Qiz esa har kecha menga tikilib o‘tiradigan joyi – chiroqning oldida turganini ko‘rdim. Soniyalar ichida bir-birimizga unsiz tikildik. Bir oyog‘imni tag‘in tizzamdan pastga olib, stul osha nazar tashladim. U menga tikilganicha chiroq yaqinida uzoq vaqt sassiz turdi. Har tungidek uning qovoqlari qoramtir edi.

Hammasi unga aytilgan bor-yo‘g‘i birgina gapdan boshlandi: ”Moviy rang itning ko‘zlari”.

U chiroqni o‘chirmasdan so‘z qotdi :
-Buni umrbod unutmayman, — deya joyidan siljiy turib xo‘rsindi. – Moviy rang itning ko‘zlari… bu so‘zlarni hamisha uchragan yo‘limga yozib keldim.

Uning harakatlarini kuzatardim. Ro‘paramdagi oynaga tushgan aksi orqali, qiz menga tikilib o‘tirganini ko‘rdim. Qarshimdagi katta-katta otashin ko‘zlardan, toki u pushtirang marvaridlar bilan qoplangan mitti qutini ochmaguncha ko‘zimni uzolmadim. Uning burnida upa yuqi qolib ketgandi. Pardozni tugatgach, qutini yopib, o‘rnidan turdi. Chiroq tomonga qaytib, gap boshladi.

-Boshqa birov bu xonaga ega chiqib, barcha sirlarim fosh bo‘lib qolishidan qo‘rqaman.

U toshoyna oldiga o‘tirishdan oldin, sovuqdan titrayotgan vujudini isitib, davom etdi.

-Sen sovuq neligini bilmaysan.
-Har doim ham emas, — javob berdim.
-Buni hoziroq his qilmog‘ing lozim!

Mana nega umuman yolg‘iz qololmasligimni tushunib yetdim. Bu sovuqqonlik menga tanholik hislarining noafzalliklarini baxsh etardi.

-Endi buni sezgandekman, — dedim men. – Qizig‘i, tun g‘oyatda sokin. Ehtimol yaproqlar to‘kilayotgandir.

U indamadi, shunchaki oynaga qarab yurdi. Men ham stulda unga orqa o‘girib o‘tirdim. Uni ko‘rmayotgan bo‘lsamda hammasini sezib turibman. U oynak oldida o‘tirgancha ko‘zgu kengliklarida aks etayotgan vaqt chizgilari ila mening yelkalarimga tikilar, hamda nigohlarida shu kengliklardagi vaqt chizgilarini ushlab qolishga intilardi. Toshoyna qarshisida uning lablari qirmizi rangga bo‘yalgunga qadar navbatdagi jarayonlarni boshlash zarur edi. Men orqamda o‘tirgan malakni ko‘zlarimdan yashirib qo‘yayotgan ro‘paramdagi silliq devordagi boshqa bir so‘qir ko‘zguni ko‘rardim. Ammo oyna qaerda joylashganini bilganim sabab, qizning turgan joyini ham taxminan tasavvur qila olardim.

-Seni ko‘rib turibman, — gapirdim men.

Uning ko‘zlari osmonga yo‘nalganini sezganimdek, u ham oyna orqali kresloda chapga o‘girilgan yelkalarim osha meni kuzatib turar edi. Nigohim devorga qadaldi. Uning ko‘zlari esa pastda, ko‘krakbandida edi.

-Seni ko‘rib turibman, — tag‘in takrorladim.

U ko‘zini ko‘krakbandidan uzdi.
-Bo‘lishi mumkin emas!

Sababini so‘radim. U yana ko‘krakbandiga jimgina tikilgancha, izoh berdi.
-Chunki yuzing devor tarafga yo‘nalgan.

Kreslomni bir qur aylantirdim. Og‘zimga sigaretni qistirdim. Ko‘zgu yoniga yaqinlashganimda u chiroq oldiga qaytdi. Keyin u ko‘llarini huddi qushning ikki qanotidek olovga ochib, qizdirdi va kaftlari bilan yuzini to‘sdi.

-Menimcha, shamollab qoldim, -dedi qiz. – Go‘yo muzlar shahrida bo‘lgandek.

U yuzini yonmachasiga o‘girdi. To‘satdan uning mis yuzi g‘amgin tus oldi.

-Nimadir qilmog‘ing zarur, — dedi-yu ko‘krakbandidan boshlab birma – bir yechina boshladi.

-Men to‘siqqa qaytishim kerak, -dedim unga.
-Yo‘q! Baribir orqa o‘girib o‘tirgancha meni ko‘ra olarding-ku…

Bu gaplarni aytib tugatmasdanoq, olov yalagan uning mis terisi butunlay yalang‘och holga keldi.

-Seni huddi savalangandek g‘adir-budir tering bilan ko‘rishni doimo hoxlaganman.

Gaplarim uning bu ahvolida naqadar qo‘pol eshitilishini tushunib yetmasimdan, u jimib qolgancha chiroqning yumaloq sharida isinardi.

-Ba’zan kandaydir matohdan yaralganligim hususida o‘yga tolib qolaman.

U bir zum sukut ichida qoldi. Olov ustida uning qo‘llari bilinar-bilinmas o‘zgarardi.

-Bilasanmi, ayrim tushlarimda sen qandaydir muzeylar burchagida turadigan oddiy haykalcha bo‘lib ifodalanasan. Ehtimol shuning uchun sovuqqondirsan, — dedim .

-Ba’zan yurakdan uxlagan paytlarim, badanim po‘kakka, terim likopchaga aylanib qolgandek bo‘ladi… Tanimga jon bitganida esa, kimdir qornimga chertayotgandek bo‘ladi. Ehtimol… yotog‘imda mis badanimni chindan his etarman. Bu… buni qanday nomlarding… bo‘ldi – qoplama matoh.

Qiz chiroqqa yaqinlashdi.
-Men seni qanday bo‘lsang shundayligingcha tinglashni yoqtiraman, — gapirdim unga qarab.

-Agar biz qachondir bir-birimizga yetishganimizda va men chap tomoningda uyquga ketganimda, qovurg‘alarimga qulog‘ingni qo‘y. Bunda mening aks-sadomni eshitasan. Qachondir shunday qilishingni orzu qilib kelaman.

Qiz gapirayotganida og‘ir nafas chiqarardi. Uning so‘zlariga qaraganda, yaqin yillar ichida aytarli hech bir ish bilan mashg‘ul bo‘lmagan. Uning umri haqiqiy hayotda “Moviy rang itning ko‘zlari”iborasini jamlagan holda meni izlab topishga baxsh etilgandi. Qiz baland ovozda ko‘cha bo‘ylab, uni tushunadigan yagona inson to‘g‘risida so‘zlab yurardi.

-Men o‘shaman… Har kecha tushlaringga kirib, “Moviy rang itning ko‘zlari” deya shivirlaydigan.

* * *

Qiz restoranga borib, ofitsantga buyurtma berishdan berishdan oldin ham “Moviy rang itning ko‘zlari” deganligi haqida so‘zladi. Ammo ofitsant orzusidagi iborani esga olgani uchun qizdan minnatdor bo‘lish o‘rniga, shunchaki hurmat bilan tavoze qildi. So‘ngra qiz salfetkaga yozdi, pichoq bilan stol bezaklarini timdaladi: “Moviy rang itning ko‘zlari”.

Qiz mehmonxona, vokzal, barcha ommaviy joylarning parlangan derazalarida ko‘rsatkich barmog‘i bilan bir xil yozuv qoldirardi : “Moviy rang itning ko‘zlari”.

Bir kuni qiz dorixonada bo‘lgan shunday voqealardan birini so‘zlab berdi. Meni tushlarida ko‘rib, uyg‘onganidagi kabi tanish iforlar o‘sha yerda uning dimog‘iga uriladi. “ U shu atrofda bo‘lishi kerak” , o‘yladi qiz dorixonaning toza va yangi koshinlariga tikilib.

-Doimo “Moviy rang itning ko‘zlari” deya menga so‘z qotadigan inson haqida orzu qilaman, -dedi u sotuvchiga yaqinlashib.

“Bilasizmi, xonim sizning ko‘zlaringiz ham xuddi shunaqa!” degan javobni kutgan edi qiz.

-Men hayolimdagi ana shu insonni albatta topishim zarur, — dedi u sotuvchiga yana.

Sotuvchi kuldi va boshqa bir peshtaxtaning oxiriga tomon yurdi. Qizning butun hayoli yarqiragan koshinlar va tanish ifor bilan band edi. U hamyonini ochib, ichidan qirmizi rang lab bo‘yog‘ini oldi va qizil yozuvlarda chiza boshladi: “Moviy rang itning ko‘zlari”.

Joyiga qaytib kelgan sotuvchi hayron qoldi.

-Xonim, koshinlarni iflos qildingiz, — dedi-yu unga nam latta ushlatib, buyurdi. – Buni tozalang!

Keyin esa qiz butun kunni koshinlarni artishga sarflab, toki odamlar to‘planib, uni aqldan ozganga chiqarmagunlaricha bir gapni takrorlab o‘tiraverdi: “Moviy rang itning ko‘zlari”.

U hikoyasini tugatganida, men burchakdagi kreslomda tebranib o‘tirar edim.

-Har kuni seni topishimga sababchi bo‘lgan iborani eslashga urinaman, — gapirdim men. – Bu so‘zlarni butunlay unutib yubormasligimga ko‘zim yetadi. Bir xil gapni takrorlayman-u ammo tongda uyg‘onsam bu so‘zlar xotirimdan ko‘tarilgan bo‘ladi.

-Birinchi uchrashuvimizda bu so‘zlarni o‘zing kashf qilgan eding, -dedi qiz.

-Ha, shunday bo‘lgan. Chunki ko‘zlaring juda ham ma’yus edi. Biroq keyingi tongni eslolmayman.

Qiz mushtini siqqancha chiroq yaqinida chuqur nafas oldi:

-Buni ozgina bo‘lsa-da eslay olganingda edi…

Qizning silliq tishlari olov nurida yaltiradi.
-Seni ushlab ko‘rsam maylimi? – so‘radim.

Uning chiroqqa tikilgan yuzi ko‘tarildi. U huddi qo‘llari kabi kuydirilgan, qizdirilgan qiyofada turardi. Burchakdagi kresloda tebrangancha o‘tirishimni u kuzatib turardi.

-Hech qachon bu haqida og‘iz ochmas eding.
-Hozir aytganlarim esa haqiqat, — javob qaytardim.

Qiz chiroq yonidan jilmay sigareta so‘radi. Tamaki qoldig‘i barmoqlarim orasida kichrayib borardi. Chekayotganimni unutayozibman.

-Uni qaerga yozib qoldirganimni aniq eslolmayabman, — dedi qiz.
-Menda ham o‘xshash holat. Ertaga so‘zlarimni eslay olishim dargumon.

U xomush so‘zladi:
-Yo‘q! Negadir buni tushlarimda ham ko‘rgandek bo‘laman.

O‘rnimdan turib, lampaga qarab yurdim. U chiroq ichida turgandek kichik ko‘rinardi. Qo‘limda sigareta va gugurt bilan yurishda davom etdim. Tamakini unga uzatdim. Gugurt chaqib ulgurmasimdan, qiz olovdan tutantiriq olib, lablariga qistirdi.

-Jahonning ba’zi shaharlaridagi devorlarda ushbu so‘zlarning qoralamasi ko‘zga tashlanib turishi zarur: “Moviy rang itning ko‘zlari”, — dedim. – Agar shularni ertaga ham eslasam, seni qayta topa olaman.

U yana boshini ko‘tardi. Endilikda uning lablari orasidagi tamaki cho‘g‘li ko‘mirga aylanib bo‘lgandi.

-Moviy rang itning ko‘zlari… – xo‘rsindi u yana. Qiz sigarani iyagi ostida ushlab, yarim yumuq ko‘z bilan nelarnidir yodga oldi. So‘ng barmoqlari orasidagi tamaki tutunini so‘rib, xitob qildi:
-Nimadir bo‘layapti menga, qizib ketayapman.

U go‘yo gapirmagandek ovozi juda siniq va sust eshitildi. Qiz qog‘ozga hozirgi gaplarini qoralay boshladi. “Qizib….” , bitikni o‘qidim. U esa qog‘ozni ushlab, olovga yaqin bordi. Uning atrofida aylanib, bosh va ko‘rsatkich barmog‘i yordamida yozishda davom etdi “…. ketayapman”. Varoq butunlay to‘lishidan avval, poldagi g‘ijimlanganlarini ham olib, olovga tashladi.

-Shunisi ma’qulroq, — dedim men. – Ba’zan seni shu holingda – lampa oldida titrab turganingni ko‘rsam, ko‘rqib ketaman.

Biz bir-birimizni ancha yillardan beri bilamiz. Gohida birga vaqtlarimiz, tashqarida kimdir qoshiqni tushirib yuboradi va biz uyg‘onib ketamiz. Bora-bora bizning munosabatlarimiz ayrim narsalarga, oddiy hodisalarga bog‘liq ekanligini tushuna boshladik. Bizning uchrashuvlarimiz doimio bir xilda, ya’ni tong saxarlab kimdir qoshig‘ini tushirib yuborishi bilan yakun topadi.

Hozir esa u chiroq yonida menga qarab turibdi. Uning bu tarzda tikilib turishini eski xotiralarimdan, kulrang ko‘zli g‘alati ayol bilan bog‘liq tushlarimdan yodga oldim. O‘sha tushimda ilk bora ayoldan so‘raganim:

-Kimsiz?
-Eslolmayman, — javob berdi u.

-Biroq o‘ylashimcha, biz avval ham uchrashganmiz.
-Men esa bir marta siz va bu xona haqida hayol surganman, — dedi ayol beparvo.

-Yana eslay boshlayapman, — xitob qildim.
-Biz tushlarimizda uchrashganimiz juda g‘ayritabiiy.

Qiz sigarani ikki qayta tortdi. Uning nigohlariga to‘satdan duch kelganimda hanuz chiroq qarshisida turar edim. Unga boshdan oyoq nazar soldim. Qiz hali ham mis edi – u qadar qattiq va sovuq bo‘lmasa-da lekin sarg‘ish, muloyim va ko‘ngilchan matoh.

-Seni ushlab ko‘rsam maylimi? – so‘radim yana.
-Axir hammasini barbod qilasan.

-Endi bu ahamiyatsiz… Biz qayta uchrashmog‘imiz uchun munosabatimizni o‘zgartirishimiz shart.

Qo‘llarimni chiroq osha unga uzatdim. U esa joyidan qimir etmadi.

-Hammasini barbod qilasan, — dedi qiz yana unga tegib ulgurmasimdan.

-Ehtimol chiroq atrofida abad turib, borliqning bir mo‘jizasidan hayratlangancha cho‘chib, uyg‘onarmiz.

-Bu muhim emas, — avvalgi gapimni takrorlab, qat’iy turib oldim.

-Qayta uchrashishimiz uchun aloqalarni o‘zgartirish lozim. Ammo vaholangki, uyg‘onishing bilan sen tag‘in barini unutib yuborgan bo‘lasan, — xitob qildi qiz.

Burchakka qarab yurdim. U ortimda qolib, qo‘lini olovda toblardi. Qizning ovozi orqamda jaranglaganda men kreslo yonida emas edim.

-Agar yarim tunda uyg‘onib ketsam, joyimdan jilmay tong otguncha “Moviy rang itning ko‘zlari” deya, shivirlab chiqaman.

Qo‘zlarim bir nuqtaga tikilib qoldi:

-Allaqachon shafaq qizara boshladi.
-Bong millari soat ikkiga urganida uyg‘onib ketdim va hali ortga qaytishga vaqt borligini bildim.

Eshikka yo‘naldim.

-Bu eshikni ocha ko‘rma! – dedi u. – Karidor yo‘lagida tushlar girdobida adashib qolasan. Uning doimgidek turg‘un ovozini eshitganimda boshimda shish bordek edi.

-Buni qaerdan bilasan?
-Chunki bir daqiqa oldin o‘sha joyda bo‘ldim. Yurakdan uxlayotganim ma’lum bo‘ldi-yu darrov ortimga qaytdim.

Baribir eshikni yarim chala ochdim. Uni ozgina itargan edim hamki, sovuq va sernam shabada meni jannatsimon o‘lkalarga, keng yaylovlarga elitdi. Qiz tag‘in so‘z qotdi. Unga navbatni berdim. Qiya ochiq eshikda sukunat halqalari osig‘liq turardi.

-Bu yerda qandaydir koridor borligiga ishonmayman. Dimog‘imga qishloq hidi urilayapti.
-Qishloq orzusini surayotgan tashqaridagi ayol sendan ko‘ra o‘sha joylarni afzal ko‘radi, — dedi u qiz uzoqroq masofada turgancha, qo‘llarini olov ustida tutashtirib.

-Ilojsizligidan shaharni tashlab ketolmayotgan bu ayol hamisha qishloqda uyi bo‘lishini hoxlar edi, — davom etdi u.

Men o‘sha ayolni tushlarimda uchratganimni esladim. Ammo hozir qiya ochiq eshik oldida, yarim soat ichida nonushta qilishga tushishim zarurligi yodimga tushdi.

-Nima bo‘lganda ham uyqudan uyg‘onishim uchun bu yerni shundayligicha qoldiraman….

Tashqarida beayov uvillayotgan shamol biroz o‘tib, sekinlasha boshladi. Yotoq joyida uxlab yotgan kimsaning nafas olishi-da quloqqa chalinmaydi. Dala-dashtdan esayotgan shamol tinchib qoldi. Xonadagi turfa iforlar ham tarqab bo‘lgandi.

-Ertaga men seni…. – shivirladim. – Seni ko‘cha devorlariga “Moviy rang itning ko‘zlari” deya yozayotgan ayol timsoli orqali tanib olaman.

-Bir necha daqiqa oldingi hodisalarni eslolmaydigan odam-a ?! – xitob qildi qiz siniq tabassum bilan…

Bu gaplarning hammasi o‘tkinchi, ehtimoldan uzoq ekanligiga ko‘zi yetib turgan qizning taslimona tabassumi edi bu.

-Tushidagi holatlarni uyg‘ongach, zarracha ham eslolmaydigan dunyodagi yagona odamsan… — deya u qo‘lini chiroqqa teqizdi-yu quyuq bulutlar orasida g‘oyib bo‘la boshladi.

Gulnoz Mamarasulova tarjimasi

003

(Tashriflar: umumiy 157, bugungi 1)

Izoh qoldiring