Bobooxun Salimov. Kundaliklar yoxud Kremldagi muzokaralar

02   Aгар бу сўзлар шартномага киритилса, Хоразм ҳақинда генерал Кауфман ва Галкинлар ясаган шартномалардин минг мартаба ёмонроқ бўлгудек турур.Буларни товариш Искандар (Самойлович) ўқиб эшитмакка бошлаганимиздин манга ул қадар бехарлик ва кам хусалалик ариз бўлдиким, иловаларнинг охирроқларини қулоқ эшитса ҳам, кўнгил фаҳм эта билмай курсига суяниб, лолу-ҳайрон бўлибманким, иловалар ўқилуб тамом бўлгандин сўнг, ҳаммалари мани ёнимдан чиқиб кетганларини ҳам онгламай қолубман.
Ман дедим: -Ондоқ бўлса билингким, ман бу иловаларга қўшилган шартномага ҳаргиз қўл қўймасман.Чунки ман Хоразмнинг ер-сувлари ихтиёрини қўлларидин кетуб, қайтадин уларни асир ва мазлум қилмоққа асло рози бўлмасман,-деб иловаларни анга очиқ тушунтириб, дедимким:-ман Караханнинг ёнида мажлис очилган вақтда ҳамма кучимни сарф этиб, иловаларнинг бутунлай бекор бўлмоғи учун ғайрат қилурман.

БОБООХУН САЛИМОВ
КУНДАЛИКЛАР   ЁХУД
КРЕМЛДАГИ МУЗОКАРАЛАР*

022

023  1338 тарих ҳижрийда Хоразм халқ қурултойи иттифоқлари бирлан Русия шўролар ҳукуматининг маркази Масков шаҳрига қурултой тарафидин вакил бўлиб, шўролар ҳукуматини табрик қилиб, баъзи илтимослар қилмоқ учун биз фақирвакил Бобоохун ҳайъат раиси, Жуманиёз Оллоқулиев, Мулла Нурмуҳаммад, Мулла Ўрозлар ҳайъат аъзолдикка сайланиб, Муҳаммад Ёқуб охун, Мулла Иброҳим ва Мадрибойлар раис хизматчиси, Ших Муҳаммад ва Мулла Ўрознинг одами Абдулла, Жуманиёзнинег одами ва товариш Луткевич, товариш Измайлов тарафидин йўлбошчи қилиб мазкур тарихда моҳи шариф рамазоннинг 17-сида пайшанба куни йўлга чиқиб,Хонқага келиб, Оллаберганбой Гавдон ва хонқа шўроси раиси матёқуб хўжа истиқбол қилиб дарё лабига келтириб, ҳаммаларимизни қайиққа миндируб узотиб қолдилар.

Қайиқларимиз Шоҳобод ёпи ичидан дарёга чиққан вақтда кеч бўлиб, қоронғи тушган сабабли кемачиларимиз юра билмай ноилож бир қайирда ётиб жума куни эрта бирлан дарёдин ўтиб Беклибой Боякнинг жойига бориб роҳатланиб таом еб, пешин вақтдин сўнг чиқиб шаҳарда Жуманиёз Оллоқулиев уйига бориб асойиш қилиб таомдин сўнг дарё бўйига бориб пароходда первий клласда жойлашдук.Пароход шанба куни йўлга равона бўлди.

Ўн киши ҳам багажларимиз учун 12,5 минг манотга билет олдик.Баъзи нимарсалар учун бўлса керак пароход намозшомдан сўнг юриб Туямўйинга қўниб, якшанба куни эрта билан юриб кетди.Кумуш тепада Оннахон дарё лабинда кўриниб, Мулла Нурмуҳаммад бизларнинг йўлдошимиз деган важидин қайиқ юбортириб пароходга олдурдик.Келиб қўлингдаги шаҳодатнома хатни кўрсатди.Мазмуни Хоразм халқ шўролар ҳукумати Оннахонни Ғуломали тарафидин Масквага ҳайъат бирла ҳамроҳ бўлиб бормоққа Бобо Охуннинг ихтиёрига топширдук, дебтур.Биз ҳам қабул қилиб яхши келибсиз дедук.

Кечқурун пароходда соз чалиниб бир неча рус йигит-қизлари ўйнамоққа машғул бўлди.Бизлар ҳам томошада ўлтуриб икки кунги сайёҳатларимиз хушлик билан ўтди.Аммо Хивадин Тошкантга ўқимоққа чиққан талабалардин Муҳаммад Назар деган бириси келиб ўзларини ноиб раислари Худойберганбойдин шикоят қилди.Бизлар ҳаммаларни чақириб койиш ва насиҳат қилиб юбордук.

Душанба куни пароход Даррон тўқойига бориб етиб, сешанба куни Даррон ёпи соқасида қўниб, чоршанба куни Даёхотундин ўтиб, Хива бирлан Бухоро ҳудудидаги Эшакробот деган ерга қўнди.Шул куни юқоридин баржа келиб пароходга нефт ёғи бериб, тўрткўл тарафга ўтуб кетди.пайшанба куни юриб Тошохирдин ўтуб, жума куни Илжиққа келиб ётди.

Махфий қолмасинким, Тўрткўл бирлан Чоржов (Чоржўй-У.Б.)нинг ўртаси 420 чақирим , яъни 527 парсаҳ дейдилар.Сешанба куни юриб кўприк кўрингандин сўнг қўндик.Якшанба куни чош вақтина келиб етишдук.Шўролар ҳукумати аскарларидин бир бўлак аскар бир пиқа мутасаддиси бизларни истиқбол қилмоққа маъмур бўлиб, дарё лабига келиб мазкур аскарлар командири пароходдаги ҳужрамизга кириб кўрушуб, расмий истиқболни бажо қилишгандин сўнг созандалар ташқарида ҳуррият маршларини чалиб аскарлар ҳам низом бирлан расми салом бирлан сафда туруб бизлар мунтазир эрканни хабар бергандин сўнг бизлар ҳам пароходдан тушуб аскарлар ва сайили истиқболга чиққан халқлар бирлан саломлашиб, кўрушуб турдук.Сўнгра товариш командир сўз бошлаб, дедиким:
—”Биз аскарлар Хоразм жумҳуриятининг халқ қурултойи тарафдин биринчи келган Сиз вакилларни саломат келганингизни кўриб ниҳоят хурсанд ва шодмон бўлдук.Яшасин Русия шўролари бирлан Хоразм жумҳуриятининг дўстлиги! Ура,.ура,ура!

Фақир анинг жавобини баланд овоз билан:
-Эҳ ҳурматли Қизил қаҳрамон биродарлар! Ман аввал Сизларга Хоразмнинг ҳам, камбағал фуқароларининг ҳам саломларини етказурман.Ассалому-алайкум,-дедим.
Мусулмонлар ва аскарлар баланд овоз бирлан “валаейкум ассалом” деб саломимизни олдилар ва яна дедиким:
-Эй биродарлар!Бизлар бечора Хива халқлари бир неча йиллардин бери зулмнинг остинда поймол ва тарожу талон бўлиб золимларнинг, хусусан Жунаидхон деган муфсиднинг шумлигидан меҳнат кўрмаган зулм ва ситамларимиз қолмади.Алҳамдуллилоҳ ўтган қиш декабр ойинда “Ёш хиваликлар” қаҳрамон қизил аскарларнинг ёрдамлари билан муқаддас ватанимизни ул золимларнинг қўлларидин қутқариб, вилоятимизда жумҳурият эълон қилдук.Шул сабабдин Хоразм халқи йиғилган биринчи қурултойда шўролар ҳукуматига миннатдорлик изҳор этиб, ушбу бошлаган адолатни ва тўғри маслакни табрик этмоқ ва олардин ҳар бир ишларимиз учун ёрдам сўрамоқ тўғрисида биз фақирларни вакил қилиб юбордилар.Бинобарин биз ҳам қаҳрамон аскарларни ушбу адолатли маслакларингизни ижроси учун кеча кундуз тинмай сизларнинг қилган саъйи ғайратларингиз бирлан табрик қилурмиз.Ва мундин сўнгра Руссия шўролар ҳукумати бирлан Хоразм жумҳурияти қўлни-қўлга бериб дўстона ишлаб мақсудларига етишмакни Оллоҳ Таолодин режа қилурмиз.Яшасин бутун дунё камбағалларининг иттифоқи! Яшасин қаҳрамон қизил аскарлар! Битсин ва йўқ бўлсин золимлар! Ура,Ура,Ура!

Ушбу сўйланган нутқларни биродар Жуманиёз Оллақулов вақти бирлан таржимонлик қилиб турди.Ниҳоят яхши таассурот қолдиргандин сўнг биродар Жуманиёз Оллақулов бирлан товариш летчикни мазкур аскарлар бирлан ҳамроҳ қилиб Девонабор шаҳрига жой тайёр қилиб файтун арава келтирмоқ учун юбориб ўзларимиз пароходда қолдук.Ва бошқа йўловчилар ҳаммаси пароходдан тушиб ҳар тарафга тарқалиб кетгандин сўнг пароход ҳам тур ва мўриларни йиғиб, кўприкдин юқорига ўтиб турмоқчи бўлгани жиҳатдин бизларни ҳам пароходдан тушмагимиз мувофиқ кўрилиб, асбобларимизни пароходдан чиқариб пароход командири бирлан хўшлашиб турган вақтимизда Хива оқсоқоли Мадрим оқсоқол, Аваз Муҳаммад Божимон,Бухороли Аҳмаджон Йўлдошевлар келдилар.Бизларни файтун арава бирлан саройга олиб кетдилар.Саройда асбобларимизни бир ҳужрада жойлаштириб, ўзларимиз ҳам Хивали биродарларимиз бирлан саройда бўлмоқни мувофиқ кўриб , руслар тайин қилган жойга бормай узримизни айтуб юбордук.ҳамма фуқаролари келиб бизлар бирлан кўрушуб турди.Сапарбой Қутлимурод ўғли ўз саройида қўй сўйиб олий зиёфат қилди.Мазкур кунда ҳамма Чоржов аскарларининг улуғи Немедров бизларни кўрмоқ учун ўз ноиби бирлан келиб кўришди.Бир ярим соат мажлис қилиб суҳбат қилишдук.Товариш Немедров дедиким:
-Ман бу ердаги аскарларнинг улуғи ва Хива аҳволидин хабардор бўлиб турмоққа маъмур турурман.Бир неча кундин бери касал бўлиб, докторхонадин шул кун чиққаним учун Сизларнинг зиёфатингизга келмоққа кеч қолдим, албатта афу этурсизлар.Хоразм жумҳуриятининг биринчи келган вакилларини саломатлик бирлан кўрганимга кўп шод турурман-деди.

Ман жавоб айтдум:-Шул касал ҳолингизга тасде чекиб ёдоварлик қилиб келганингизга самимий қалбдин ташаккур изҳор ва миннатдорлик қилурмиз,-дедум.Шул вақт Жуманиёз (Оллақулиев-У.Б.) бизларни баён қилиб тақдим этди(яъни таништирди-У.Б.).Андин сўнг товариш Немедров манга мутаважи бўлиб бир дона папирос бериб дедиким:
-Ман Сизларнинг Хивани аввалги мартаба ҳурриятида қилган саъйи-ғайратларингизни ва камбағал мазлум фуқароларни асониш ва фароғати учун этган кўшишларингизни ва оқибат ёлғизлигингиз важидин бошқаролмай кўп ранжу машаққатларга қолганларингизни эшитиб эрдим.Балки Русия мамлакатида аскари улуғлар сизларни билурлар.Ватанингиз учун қилган ул хизматларингизни ҳар вақт тақдир қилурлар ва сизларни ҳар шаҳарга борганларингизда аскарлар истиқбол қилиб таъзим ва такрим қилурлар.Руссия шўролари бирлан Хоразм жумҳурияти ҳозирда иқтисодий жиҳатдин ҳар нечук машаққатларда қолган бўлса ҳам иншоллоҳ бу машаққатлар тезлик бирлан тамом бўлиб, яқин вақтларда саодат ва фароғатликка мойил бўлиб моқсудларига етишурлар, —деди.

Яна ман айтдум:
-Пароходда келуримизда бир жамоа Хазораспли кемачи, Хива фуқаролари арз қилдиким,Бухоро тобейидин ғалла олиб келур эдук, йўлда Бухоро маъмурлари бир мартаба закот олгандин сўнг Илжиқ деган мавзеда турган бир маъмур 8 халта( қоп) буғдойимизни ва 10 минг манотимизни олиб бизларга кўп хақорат берди ва яна Пиану деган мавзеда ўз кўзларимиз бирлан кўрдикким, бир неча тожиклар хивалиларнинг ғаллаларини ва бошқа ашёларини кемалардин чиқариб, ҳар тарафга паришон етиб ташлаб, савдогарларга сўкиб хақоратлар қилиб, савдогарлар ул золимлар қўлидин ожиз бўлиб ерлашиб ўлтурганларини, устига бизлар келиб етишдук.Олар бизларни пароходда кўриб йиғлашиб, бизларни қутқаринг деб қўл булғаб истимдод қилдилар.Энди Сиздин илтимос қилурмиз, бизнинг Хива вилоятимиз ниҳоятда қимматчилик ва халқимиз талон-тарож бўлганини назарда тутиб, шунга ўхшаш ишларни бизнинг халқимизга мавонат қилсангиз эркан,-дедук.

Товариш Немедров айтди:
-Чоржов оқсоқолига буйиринг, бундан сўнг агар Сизнинг халқингизга шунингдек бир зулм бўлса дарҳол манга келиб билдирсин.Ман Чоржовдаги Бухоро маъмури бирлан сўйлашиб онингдек зулмларни тўхтовсиз даф қилурман.ва бундин сўнг юртингизга ҳар нави ашёлар юбормоққа сайъи ва ғайрат қилурман-деди.

Сўнгра мажлис тамом бўлди.Ул кишини узатгандин сўнг Девонабор шаҳрини сайл қилмоққа чиқдук.Кўрсак шаҳарнинг аксари иморати кирпичдан, кўчалари кенг, сўнг чиққан расмга мувофиқ бўлуб, Руссиянинг Тошкант темир йўлини биринчи станцияларидан эркан.Шул кунларда Эрон тарафига уч мартаба от аравага тўлиб аскар кетиб турган эркан.Сешанба куни тонг отгандин сўнг ўт арава бирлан Бухорога қараб чиқиб, аввал Фороб станциясига, ондин Якка тут, ондин Мурғоб, ондин Қиём, вақтидин аввалроқ Когон станциясига бордук.Ушбу станциялар ораси 25 чақиримдин ҳам зиёдроқ эркан.Когонга боргандин сўнг Руссия шўролар вакилининг аскарлари бошлиғи Якубов келиб бизлар бирлан кўришиб, хурсандлик изҳор қилиб, ул вакил турган сафархонани даъват қилиб бизларни автомобилга мундириб олиб кетдилар.Сафаратхонага яқинлашганимизда ғоятда мамнун ҳаммалари Қизил мовут кийган бир пирқа аскарлар соз бирлан чиқиб, истиқбол қилиб сафаратхона қописига борган вақтимизда сапёрларнинг раиси истиболимизга келди.Ҳалимлик, хушгўйлик бирлан бизларни келганимизга ўзининг хурсандлигини изҳор этиб, вилоятимизда инқилоб ясаб, халқ ҳокимиятимизни ташкил этганимизни табрик этди.

Ман дағи жавобимда мазкур ҳуррият ва инқилоб уч-тўрт адад “ёш хиваликлар” қўлиндан келмас эрди, балки буни бизлар шўролар ҳукуматининг қаҳрамон қизил аскарларининг мавонати( ёрдами-У.Б.) бирлан қилдук.Бинобарин бизнинг мазлум ва меҳнаткаш халқимиз биринчи қурултойларида биз фақир бирлан Жуманиёз Оллақуловни ўзбеклар тарафидин сайлаб,Мулла Ўроз,Мулла Нурмуҳаммадларни ёвмутлар тарафидин сайлаб юбордилар.Руссия шўролар ҳукуматига ва қаҳрамон қизил аскарларига мазкур ёрдамлари учун изҳору ташаккур, миннатдорлик билдириб, илтимос қилмоқ учун юбордилар.Биз фақир ҳам кичик Хива ҳукуматини вакилларини Руссия шўролар ҳукуматига кўнглимиздаги муҳаббатимиздин бошқа қўлимизда ҳеч ҳадямиз бўлмади.Албатта афу қилурсиз, деб умид этамиз.Жавобинда дедиким:

-Ҳозирги вақтларда ҳадя, бойликнинг ҳеч эътибори йўқ турур.Балким они ҳеч ким хўшламай айб ва қабоҳат санайтурлар.Бул вақтда мўътабар Хоразм халқининг ўз манфаатларини ўзлари англаб бошқа ислом мамлакатларидин аввалроқ Хоразмда инқилоб ясаб, халқ ҳокимиятини ташкил қилурлар.Бошида Хоразм мамлакатида Сизнингдек очиқ фикрли, ҳурриятпарвар зотлар топилур, деб ўйламаган эрдук.Алҳамдуллилоҳ Сизни кўриб Хоразм ҳурриятининг девори маҳкам ва инқилобининг девори мустаҳкам эканлигига ишончимиз комил бўлиб, чин кўнгилдан ишондук.Москвага борганигизда Сизнинг бу тариқа сўзларингизни эшитуб,хоразм юртига ҳар турлик мавонат ёрдам кўрсатсалар керак.

Сўнгра икки соат таом еб кетмагимизни таклиф қилиб, бир неча мартаба узр айтуб, кетмакчи бўлсак ҳам жавоб бермадилар.ноилож ўлтурдик.Шул вақтда Когондаги “ёш бухороликлар” жамиятининг раиси бир неча аъзолари бирлан келиб кўрушуб ва танишиб бизларни муборакбод қилиб кўп дўстона маслаҳатлар ва кенгашлар баён қилдилар.Сўнгра Бухоро инқилоби тўғрисида бизлардин ёрдам сўради.Биз жавоб бериб дедикким:
-Биз ғоятда эзилган халқмиз.Иншоллоҳ ишларимиз комил бўлуб, аскаримизни қувватли қилсак мазлум халқларнинг тараққий саодатига ёрдам қулурмиз.,-деб баъзи Хоразм савдогарларига Бухоро маъмурлари тарафидин ҳамиша нолойиқ ҳаракатлар воқъе бўлуб ҳаттоки, Хоразм тебъеинда Чандирқиёт деган мавзеидин Арслонбой деган бир йигит Хоразм шўролар жумҳуриятидин Масковга маъмурият ишлари тўғрисида Хоразмнинг Чоржовдаги маъмурларига хат олиб йўлда келурида Чоржов тобъеидин Хўжақаъла деган ерда они ўлдуриб, отнинг оёғига боғлаб ташлабдурлар.

Мазкур Арслонбой “Ёш хиваликлар” қўмиталарида аъзо бўлгани важидин унинг жасадини Чоржовга келтириб моҳи рамазонда жаноза ўқиб дафн қилдилар.Бизнингча уни молини олмоқ учун ўлдирган эрмас, чунки ондақ бўлса отини ҳам олмоқ керак эрди.Балким Бухоро истибодолари ҳурриятпарвар инқилобчи деб баъзи сиёсий фикрларга биноан ўлдурган бўлса керак,- дедук.
Шўролар ҳукуматининг сиёсий вакили дедиким:
-Биз онинг ўлиб кетаверганига албатта рози эрамсмиз.Хотиржам бўлинг.онинг қотилини излаб топиб тегишли жазосини берурмиз.

Таомдин сўнг яна улар залга чиқиб мажлис жойи тузилиб ғоятда карами суҳбат ва дўстона улфат ва муҳаббатдин қўл сиқишиб хайрибод қилдук.Маскавдин қайтишда яна кўришммоқ ваъдаси бирлан жавоб бериб ҳаммалари бизларни автомобилга миндуриб бир неча аскар бирлан то ватанларимиз турган жойга қадар узотиб келдилар.Андин сўнг биз фақир аскарларга мутаважжи бўлиб мухтасар бир нутқ қилдук.Олар “урра” деб қичқирдилар.Бод бу ерга келган улуғлар учун алоҳида видолашиб қайтардук.Шул вақтдин сўнг аробамиз юрмакка бошлаб Куйик мозор деган станцияга келиб, ондин ўтуб Қизилтепа, Малик, Кармана,,Зиёаддин, Зирабулоқ, Горний, Каттақўрғон, Жумабозор станцияларидин ўтуб,Самарқандга шул ойнинг аввалинда ойди рамзаон куни қиём вақтида келдук.

Махфий қолмасинким,Бухоро ҳудудида буғдойлар пишиб ўриб юрган эканлар.аммо бағоят камоб эркан ва станциялари ҳам ўтган йилдаги фасодда тожиклар тарафдин ўтланиб хароб этилгани жиҳатидин аксари дарҳол нимарсалар топилмайди.Аммо Руссия ҳудудининг ибтидоси Каттақўрғондин бошлаб сувлар фаравон ва ободонлик бўлиб , бизлар ўтган қишлоқларда буғдойлари комилан пишган эрмас ва лекин буғдой деҳқончиликлари ниҳоятсиз кўп бўлиб, ҳатто ерларнинг каноридаги дашт ва майдонларга ёмғир суви бирлан шул қадар ёзлиқ ва арпани тоғларнинг бошига ва пастларига кўп экибдурларким, ҳадди паёни йўқтурур.Даштларида лола ва бахмал гуллар худрўй ҳолда кўкариб очилиб ётибтурур.

032 Самарқанд шаҳари ниҳоятда обод ва улуғ бўлуб, кенг ва тўғри кўчаларнинг ҳар икки тарафиндаги солмалардин фарвон сувлар оқиб, бўйидаги баланд қомат дарахтлари кўчаларни ҳамиша қуёш ҳароратидин эмин сақлар эркан.Ул тарафларда мева ва ғалла кўп арзон эркан.Гурунч, кишмишга ўхшаш харажатларни Самарқанддин олиб, Хўжа Аҳрор розияллоҳу анҳуни зиёрат қилиб, шул кеча Тошкандин бизлар махсус келган биринчи класс вагонга кўчиб, онда истиқомат қилиб жума куни тонг отган вақтларинда аравамиз юриб кетди.

Самарқанддин чиқиб Ростоа станциясига келиб, ондин Куропаткин,ондин Мелбутники, ондин Жиззах, ондин Ломакина, Черняев станциясига аср вақтиндан аввалроқ келиб, Тошкантга шанба кундуз боргани мувофиқ кўрилгани сабабдин, ушбу оқшом аравамиз станцияда тўхтади.Маълум бўлсинким, Қўқон, Андижон, Марғилон тарафларга кетатурғон йўллар ҳам мазкур Черняев станциясидин айрилур.Моҳи шаввоннинг учланчи куни тошкантга келиб тўхтаган ҳамон аскар бошлиқлари ҳар турлик қўмиталарнинг раислари,Қашғар вакили, Афғон вакилининг ноиби биродар Юсуп Иброҳимовлар келиб вагонимизга кириб истиқбол қилиб кўришуб танишгандин сўнг бирга вагондин тушуб шул жойда бир пирқа аскарлар музикачилар бирлан соз чалиб, низом этиб истиқбол қилдилар.Вақтни мубарадасига мувофиқ мухтасар нутқ қилиб мустақилларга ташаккурлар изҳор қилгандин сўнгра ушбу улуғлар бирлан бизлар учун Туркистон жумҳурияти тарафдин омода этилган жойга келиб икки соатлар ўлтургандин сўнг Хоразм вакиллари учун ясалғон олий мажлисга даъват қилиб, автомобилга миндуриб олиб бордилар.

Мажлисга киргандин сўнг Тошкантнинг ҳамма рус, мусулмон улуғлари,Тошкандаги ҳар бир қўмита ва жамиятларнинг раислари, Афғонистондин келган генерал ва уламолар ва Ҳиндистонли Мавлавий Баракатилло ва Истамбулли Козимбек,Қашқарнинг Тошкантдаги оқсоқоли Иброҳим афанди,Бухоро охуни Мирбобо ва бошқа ҳамма аҳли мажлис бирла кўришуб тонишгандин сўнг фақирни мажлиснинг биринчи даража ўринларидин Тошкантнинг мусулмон жамиятининг раиси ва амири лашкар Фрунзеларнинг ўртоларидин жой кўргазиб ўлтурғиздилар. Бошқа аъзоларимиз Бухоро консули қаторида ўлтурди.Ибтидо мажлис раиси ўрнидан туруб дедиким:
—Биродарлар! Ушбу мажлис бизларнинг биринчи даражада шодиёна мажлисимиз турур.Чунким, бизлар Хоразм халқ шўролар жумҳурияти вакилларини биринчи маротаба бул мажлисда ўз қаторимизда кўрадурмиз.Яшасин Туркистон жумҳурияти! Яшасин бизларнинг биродаримиз бўлган Хоразм халқ жумҳурияти!

Андин сўнг мусулмон улуғларидин бир нечалари самимий,дўстона нутқлар сўзладилар.Сўнгра фақир ўрнимдан туруб, дедимким:
-Эй ҳурматли биродарлар! Ман Сизларга Хоразмнинг камбағал ва меҳнаткаш халқларининг чин кўнгилдин саломларин тақдим этаман.Ва доғи Хоразмда инқилоб бўлиб мазлум халқнинг ҳур ва озод яшамоқларига биринчи сабаб бўлган Руссия Қизил аскарининг ёрдами ва мавонати бўлган жиҳатидин, қаҳрамон қизил аскарлар бирлан Сиз биродарларимизга изҳору ташаккур ва миннатдорлик қилурман.Бизларни то шу кунгача бир-биримизни жуда қилиб қўлидин келгунча саъйи этиб бизларни бир-биримизни танимаслик ҳолига туширган жаҳонгирларнинг мусулмонлар ҳақинда тутгон золмона сиёсатудур.Масалан, инглизлар Афғонларни бизнинг бирлан муносабат қилдирмас эрдилар.Шунингдек, Руссия императори Николай бизларни Афғонистон ва бошқа бир мамлакат бирлан муносиб муштракларимизни музокара қилишни қаътиян ман қилғон эрди.Алҳамдуллилоҳ ул золимларнинг чангалидин қутилиб, бу мажлиси Олийда неча юз йиллардин бери жудо тушган биродаримиз бирлан мулоқат муяссар бўлганига самимий қалбдин хурсанд бўлиб, биз мазлумларни ўзларига камина биродари эътибор этиб, очиқ юз билан қабул қилғонлари учун ташаккурлар қилурмиз.

Сўнгра Руссия улуғларидин бир нечалари дўстона ва мушфиқона нутқлар сўзлаб, таомдин сўнг, аҳли мажлиснинг икки мартаба суратини олгандин сўнг, мажлис тамом бўлиб, ҳар ким ўз жойига тарқалиб, бизлар ҳам ўз ўринларимизга келиб, якшанба куни ўлка қўмитаси маҳкамасига даъват қилиб, ҳайъат аъзоси Матёқуб Охунлар бирлан бордук.Ушбу мажлисда Тошкант улуғларидин бошқа киши йўқ эркан.Ушбу хос мажлисда Хоразмнинг ҳар турли аҳволияти ва инқилобнинг нетариқа бўлгани ва Хоразм халқини инқилобга нечук назария билан қарагани,Бухоро ва Афғонистон бирлан муносабатимизни ва мунга ўхшаш ҳар турли саволлар сўраб, таъқиқ ва тафтишлар қилиб, кўп радди бадаллар бўлиб, бизлардин қофъий ва вофъий жавоблар эшитгандин сўнг охир оқибати ўзларининг Хоразм жумҳурияти бирлан самимий биродар ва қўлларидин келган ва мувозанатларини бермакларига қарор бериб, бир неча жамиятларнинг раислари бизларни ўз маҳакамаларига даъват қилиб, бизлар ҳам қабул қилгандин сўнг аҳли мажлис хайрибод қилишиб, ҳар ким ўз жойларига қайтуб келдук.

Душанба куни сайлга чиқиб, Тошкант мусулмон жамияти аъзоларидин бизларни меҳмондорлигимиз учун тайин қилиб қўйган хорижия ҳайъати аъзоси товариш Крижановцкий раҳбарлик қилиб, аввал Симбир телеграф станциясига олиб бориб эрди.Телеграф мудири келиб кўришуб сайил қилдириб, тўрт темир минорасидин 145 арчин баландлик бир минорасига чиқмоқчи бўлиб бир неча юз қадам юқори чиқсак ҳам интиҳосига етолмай қайтиб тушиб, машина хоналарини сайил этиб юрганда кўп эҳтиёт қилиб бормак керак.Нима учунким, агар бир нимарсаларга кишининг бир узвий тегиб қолса дарҳол кишини ҳалок қилур.Бу тариқадаким электр тўқининг қуввати бирлан билатўқни ёқиб кўмир қилур, булутдаги йилдирим ургандек, дедиВа яна айтдиким, Сизнинг Хоразмга ҳам бир дона симсиз телеграф бериб юбордук.Мундин сўнг Сизлар ҳам симли телграф харажатидин қутилурсизлар, деди.Бизлар ташаккур эълон қилдук.Андин сўнг ул ердан автомобилга миниб оташ арава машиналарини ва вагонларини ясайтургон темир дўконига бориб тамоша қилдикким, ул дўконда у минг амло хизмат қилур эркан. Онинг ажойиботларидин томоша қилгандин сўнг қайтиб нўмеримизда ондак истироҳат қилиб шаҳар кўчаларини автомобил бирлан то хуфтонгача сайл қилдирдилар.Сешанба куни Қошғар консули ва оқсоқоли келиб суҳбат қилиб кетдилар.Ушбу вақт хорижия комиссаридин даъват хати келиб, бориб бир неча соат сўзлашиб, хусусия мажлис қилиб яқиндан танишмоқ учун чақирганини,Руссиянинг ҳар вақт Хоразм жумҳуриятига ёрдам бермакка ҳозир эрканини баён этиб, яна бир неча муҳим маслаҳат ва кенгашлар берди.

Сўнгра қайтиб келиб кечда от ўйинига олиб бориб томоша қилдирдилар.Чоршанба куни қози Абдулвоҳид Махсум уйларига чақириб, зиёфат қилдилар.Шул куни хорижия комиссаридин киши келиб,Чоржав тобеидин Хўжақаъла деган мавзеда ўлдурулган Хоразмли Арслонбойни Бухоро амиридин сўрашмоқ учун онинг аҳволитин ёзиб олиб кетдилар.москавдаги Руссия хорижия комиссари Хоразм вакилларига салом айтиб юборганини ва оларнинг тезлик бирлан Маскавга келмакларига орзуманд эрканини хабар бердилар.Пайшанба куни Тошкант Ижроия қўмитасига даъват қилиниб, бир оз суҳбат қилишгандин сўнг баъзи музокаралар учун яна бир кун келмак ваъдаси бирлан қайтиб нўмиримизга келгандин сўнг маскавдин келган Турккомиссиясига даъват қилиниб, намози шомдин сўнг у ерга бордук.Ҳайъат раиси Хоразм вакиллари учун муфассал бир табрик нутқи сўйлаб, сўнгра фақирга тутаважи бўлиб дедиким:
—Бизлар Сиз биродарларимизни таслия бериб бул ерга чақирганимиздин мақсадимиз Сизлар бирлан хусусий сўзлашиб, тонишмоқ ва доғи ўзларимизнинг маҳкамамизда халқ учун нима ишлар ишлаб ўлтурганимизни Сизларга ҳам кўргузмакдур.

Фақир дедиким:-дунёда ҳамма халқдин кўпроқ эзилган ва зулм кўрган Шарқ мусулмонларидир. Ушбу Шарқда ҳуррият ва инқилобни мустаҳкам қилмоқ мақсади бирлан Тошкантга келган бу ҳайъатнинг мажлислари муборак мажлис бўлгани жиҳатидин ихлос бирлан табрик қилиб, биз Хоразм вакилларига бу муборак мажлисга келмак муяссар бўлгани сабабдин ўзларимизни бахтиёр санармиз.Ва доғи бу улуғ мажлисни тартибли ва адолатли ишларини кўриб, фойдалансинлар, деб бизларни чақирганларингиз учун ташаккур,— деб сўзимни тамом қилдим.

Сўнгра ишларни қарамоққа бошладилар.Биринчи ҳукуматга хизмат қилиб юрганларга қарзихасанага пул бериб, ёрдам қилмоқ, иккиланчи, Еттисув вилоятида экилган кўкнорни ҳукумат ўз қўлига олиб қўймоқ, учинчи, беузр вазифасини тарк этган маъмурларга жазо бермак.Ушбу ишларни кўп мунозаралар билан ҳал қилганларини таржимон калима-калима билдиргандин сўнг мажлис тамом бўлди.Таом уйига бориб зиёфат қилдилар.Раиси мажлис дўстона бир нутқ сўзлаб, фақир ҳам бир жавоб нутқи сўзлаб, оларни ғоятда мамнун қолдириб тарқашдик.

Шанба куни мазкур комиссияга яна чақирилиб, Хоразм ишлари тўғрисида музокара бўлиб, бизлар Туркистон жумҳуриятидин даркор нарсаларимизни сўраган докладларимизни бердук.Ушбу докладда сўралган нарсалар: икки полк пиёда аскар, бир суворий отли аскар, жами тахминан 10 минг пиёда аскар, бир суворий отли аскар, жами тахминан 10 минг аскар бўлур.Шунга кифоя қилгидек милтиқ ва пулемётлар , тўплар, бомбалар, ўқлар ва 20 қизил офицерлар деб сўраган нимарсаларимизни бизлар Маскавдин қайтмасдин бурун бир қисмини Хоразмга юбормоқ керак, дедук.Ва дори, бир миллион арчин чит, 50 минг пуд лампа ёғи, 50 минг пуд қора ёғ, 2 дона аэроплан, бир дона матбуа, 14 муаллим эрди.

Ушбу докладимизни жавобида айтдиларким,” мазкур талабларингизни қабул қилдук, сизлар Маскавдин қайтмасдин аввал 1000 ( минг) милтиқ, 4 тўп, 10 пулемётни Хоразмга юборурмиз.Ва лекин ҳозир бизда матбуа йўқ турур.Бинобарин ул тўғрида мазур тутарсиз.Аммо аэроплан ўзимизга зиёда зарур турур.Они музокара қилурмиз.Сизларга бергудек имкони бўлса берурмиз.400 минг арчин читни Хоразмга пахта бирлан мувазза қилмоқ учун юбордик.Ўзимизда ҳам чит оз турур.Бинобарин, қолган чит, чайник, коса, елим кавушларни Маскавдин сўрарсиз.Бошқаларни битказурмиз,хотиржам бўлинг, дедилар.Кўп ташаккур қилдук.

Махфий қолмасинким, Тошкандек жаннат атоси шаҳри турган муддатимизда ҳар кеча бир ўйин ва ҳар кунда бир ажойиб хонанинг меҳмондоримиз.Товариш крижановцкий ҳукумат номидан томоша қилдирур эрдиким, ўйнаган ҳунармандларнинг ҳунарларини, кўрилган махлуқларнинг ажойиботларини бирин-кетин баён қилмоқ бу кичик рисолага сиғмайтур.

028   Тошкант шаҳри янги шаҳар ва эски шаҳар номлари билан икки бўлак бўлиб, эски шаҳарда мусулмонлар туриб, 400 масчити бор эркан.Янги шаҳарда руслар бўлиб, бир дона нўғай масчити бор эркан.Сўйчин тоғларидин оқиб келган Чирчиқ номли бир дарё Тошкандин юқори йироқда 3-4 адад шохоларга (ирмоқларга) айрилиб Солор ва Анҳор деган ариқлари ва яна бир неча кичик шохолари Тошкантнинг ичидин ўтар эркан.Сувлари ғоятда фаравон,ширин бўлур эркан.Якшанба куни мулла Жуманиёз Оллоқуловнинг Хоразм вакиллигидан озод қилинганига Хивадин Полвонниёз Ҳожи (Хоразм Халқ Республикаси ҳукумати раиси-У.Б) ва Шокировдин (РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили-У.Б.) телеграмм келган важидин, онинг қўлиндаги мандатларини талаб қилиб олиб, душанба куни хорижия комиссари ўрнида турган товариш Ғойибовга бул сўзни билдирганимизда, ул айтдиким:
-Ҳамроҳларингиздин Лутчевик ҳам бу ерда қолиб, онинг ўрнига товариш Володя, иккинчи Крашев, учинчи Бауманларни Сизга йўлдош қилдилар.Бауман афғон вакилларининг ҳам Маскавга борганида йўлбошчиси эрди.Булар Сизга яхши хизмат қилиб хушвақт қилсалар керак.Ва доғи Сизнинг Маскавга боргунча харжингиз ҳам бул ердан берилур.Ва яна мандатлар берилур.Бул хизматларнинг ҳаммасини Бауман битказур.Сиз хотиржам бўлинг,-деди.

4-02   Сешанба куни Турккомиссияга бориб Туркистон банкасидин ҳайъатнинг харажати учун Хоразм жумҳуриятидин берилган хатга мувофиқ 2 миллион сўм ақча қарзга олдик.Бу маблағларнинг ярим миллионини нақд бериб, қолган бир ярим миллионини Маскавдин олмоқимизга хат бердилар.Мазкур кунда аэроплан станциясига бориб аэропланларни учириб томоша қилдирдилар.Ва яна ўзларининг бизларга берган яроғлари учун хат бердилар.Йўлларда улуғлар бизларга ҳар бир ишларимиз тўғрисида ёрдам қилиб, амин ва фароғат юрмакимиз учун бир мандат бердилар.Буларни олгандин сўнг Крайком маҳкамасига бориб, маҳкама раиси биродар Турсун Хўжаевдин Хоразм жумҳуриятидаги назоратлари, ҳар бир ишларни тўғрилик ва адолат бирлан юритмакка ёрдам ва мавованат қилгудек тўрт мусулмон инспектори, яъни раҳбарларни товариш Измайловга ёрдамчи сўродик. Қабул қилиб юбормоқчи бўлдилар.Ҳар бир маҳкамага борганимизда товариш Измайлов Хоразмдаги Нозирлар аҳволини вақти бирлан кўп сўрадилар.”Кўп яхшилар” деб жавоб бердук. “Ва лекин иш билгудек кишиларимиз оз турур.Албатта бул ердин адолатли мусулмон ёрдамчилари борсалар яхши бўлур эрди”, дедук.”Иншоллоҳ Хоразм учун ҳар нима даркор бўлса берурмиз”, дедилар.

Яна маориф комиссарига бориб Хоразм учун 10-ибтидоий мактаб муаллими ва икки гимнастика ва бир санъат ва бир шеър ўқимоқ муаллимлари сўрадик.Қабул қилиб, шул жумладин Шорасул Зуннун,иккинчиси Абдулвоис, учинчи Арслон,тўртинчи Ҳусин қори, бешинчи Шокировларни маъмуриятдин вакил қилиб юбормак учун хат ёздилар.Ва яна хорижия комиссари чоршанба куни бизларни Маскавга узотмоқчи бўлиб бизлар учун муяайн бўлиб турган икки вагонимиз ёнига яна бир ошхона вагонни банд қилиб, тўрт қоровул аскар бирлан икки вагон хизматкори тайин қилдилар.Ва яна биродар Жуманиёз Оллоқуловни баъзи важлардин мандат бермай бизларга йўлдош қилмоқдин олиб қолдилар.Товариш Бауман, товариш Володя,товариш крашиловни ёнимизга қўшиб, Тошкант ижроия қўмитаси раиси биродар Басиров таржимонлик қилмоқ учун Иброҳим Бурнашевни ҳамроҳ қилди.Шунинг бирлан чоршанба куни Тошкантдин чиқиб, маскавга равона бўлдук.

(Шу ўринда Бобоохун Салимовнинг кундаликларига илова сифатида, ХХР ҳукумати раиси Полёзҳожи Юсуповнинг ҳам кундаликларида келтирилган,нима сабабдан рус тилини биладиган дипломат Жуманиёз Оллоқулиевнинг Кремлдаги музокараларга юборилмай,Тошкентга боргач ваколатлари бекор қилингани тўғрисидаги фикрларини келтириб ўтсак. Полёзҳожи Юсуповнинг фикрича, “бир куни Хивага хорижий комиссариятидин Хива сафаротхонасига телеграм келиб қолган.Мазмуни шул тариқадаким, Хоразм нозирлар шўросидин сўраб, Жуманиёз Оллақуловни Маскавга юбормай Тошкантда қолдирмоқ ҳақида. Биродар Жуманиёз Оллақулов спекулция қилиб, мол олиб бормоқчи , деб айбланган.Биродар Шокиров (РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили-У.Б.)ушбу телеграммани эълон қилди.Нозирлар шўросида мажлис бўлиб, қарор қилдилар.Биродар жуманиёз Оллақулиевни қўлидин шаҳодатномани олиб,тошкантда қолдирилсин, деб.Бобоохунга ҳам, хорижия комиссарига ҳам телеграмма юборилди.телеграмм боргандин сўнг Бобоохун буюрилган хизматни биткариб, Маскавга кетган.Биродар Оллақуловни хорижия комиссариятининг особий отдели (Туркистон республикасининг ташқи ишлар комиссарлигининг махсус бўлими-У.Б) га буйуриб, орестоват қилдирган.Шунинг бирлан биродар Оллақулов бесўроқ ҳибсда ётди.

Махфий қолмасинким, савдо вакили Шоликоров (ХХРнинг вакили назир Шоликоров-У.Б.) Тошкантда эрди.Хивадин телеграм юбордук.Жуманиёз Оллақуловни ишлари бирлан бунда юборинг, бунда суд бўлур, деб.Шоликоров тегишли ерлардин сўрашиб Оллақуловни ҳибсдан чиқариб олган.Хивага телеграмм юборди: биродар Жуманиёзни ўзим бирлан олиб борурман, деб”.Яъни ўткир дипломат Жуманиёз Оллоқулиевни РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили Шокиров атайин Москвага юбормай, уюштирилган чақув туфайли Тошкентда тўхтатиб , ХХР қурултойи берган мандатини олдиртиради. Кейинчалик “оллоқулиев спекуляция учун Москвага бораяпти” деган чақув ёлғон экани исботланади-У.Б.).Энди яна Бобоохуннинг кундаликларига назар ташласак.

“….Москавга равона бўлдик.Йўлда юриб, Чилга деган станцияга келган вақтда тақдири илаҳи поездлар бир-бирига тўқнашиб, бизларни поездимиз яна бир қатордаги уч вагонни уриб йўлдан чиқариб, пара-пара қилиб турур.Оллоҳ таолонинг карами бирлан минган отарга ҳеч офат етишмай, ҳатто бизлар уйқудан уйғонамиз.Ушбу ҳодисани уйқудан тургандин сўнг эшитдук.чилгадин чиқиб Сариоғоч станциясига бориб, онда икки соат тўхтадик.

Мазкур Орис (шаҳри) станциясидан бир шохо йўл Авлиёотага кетган важидин, ушбу ерда баъзи вагонларни алмаширар эрканлар.Ҳазрати Хўжа Аҳмад яссавийнинг қабри муборакларини узоқдан кўриб, дуои-фотиҳа қилдук.бориб зиёрат қилмоққа фурсат бўлмаганлиги важидин станцияда бировларни топиб, минг манат садақа бериб, фотиҳа олдук.Шул вақтда товариш Ленин томонидан Туркистон ишларини таҳқиқ ва тафтиш қилмоқ учун юборилган “қизил Шарқ” поезди, номи ғоятда маъзин ва маъсун ҳайъатнинг бир аъзоси Султонбек деган бизнинг вагонимизга келиб, бизларнинг раисимиз товариш Сафаров жаноблари сизларни кўрмак учун чақирур, деди.

Бинобарин биз фақир ва Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад ҳамда Оннахонлар бирлан бориб кўришуб, ҳар тарафдин сўзлашиб ўлтурганда раис афанди дедиким, “бизлар бу ишга кўп таассуб қилурмизким, Шарқ халқи бурунги николай замонларинда Руссиядан кўп зулм кўрганлари важидин ҳанузгача бизларга ишонч ва эътимад қутқармоқ ва ҳукуматларини яхши йўлга қўймоқ учун Маскавдин келиб эрдук.Туркистон ҳукуматинда “большевик” номи остинда зулм қилиб юрган бир неча кишининг жазосини бердук.Ва лекин баъзи сабаблардин Хоразмга бора билмай Чоржавдин қайтдук”, деди. Биз жавобинда дедук :
-Албатта шул борган мамлакатларингиз қаторида Хоразмга ҳам бормоқ зарур эрди.Аднойи мартаба у тўрт одам ўзларингиздин юборсангиз бизларни инқилобимизни маҳкамлашмоғи учун кўп ёрдам бўлур эрди.Хоразмда тоза инқилоб қилиб, маҳкамлашмай турган бир вақтда товариш Бройдо бориб, кўп ёрдам қилиб кетди.Энди ничик иш бўлса ҳам ўтган иш ўтубдур.Бизлар Хоразм халқининг юборган вакиллари турурмиз.Бизларни ишларимизга Маскавда ёрдам қилсангиз ҳам Хоразмга борганингизни ўрнини тутғусидир,-дедук.

Айтди: “Сизни кўриб кўп хурсанд бўлдим.Сизга ҳар қандай ёрдам қилмоққа омада турурман.Ва бошқаларни ҳам ёрдамга далолат қилгумдир.Ҳозирда йўлдаги ҳолингиз яхшими, манга айтинг?1 Албатта нуқсони бўлса дарҳол акмал (яхшиламоқ-У.Б.) қилурман,-деб бизларга ўз вагонига зиёфат қилмоқчи бўлди.Бизлар узр айтиб, жавоб олиб вагонимизга қайтиб келган вақтимизда Сафаров жаноблари ҳам орозаи-зиёрат учун бизнинг вагонимизга келиб, ғоятда қизғин суҳбат бошланиб, Хоразм аҳволларини яхши тақрир( мақсадини оғзаки англатиб-У.Б) қилиб, раис афандининг муҳаббат ва илтифотини Хоразмга жалб қилган вақтда, афсуским, поездимиз звонок чалиб, юрмакка бошлагани жиҳатидин ноилож ўрнидан туриб, ҳарна зарур ишларингиз бўлса манга телеграм билан билдиринг”, деб таржимонимиз Бурнашевга Маскавдаги баъзи улуғларга бизга ёрдам беришлари учун хат ҳам ёзиб берди.Хайриобод (хайрлашдик)қилишдук.

Сўнгра вагонимиз кечаси бирлан бориб,Туркистон станциясидан Совудон, ондин Бешариқ, ондин Оққум, ондин Янгиқўрғон, ондин Қуёнариқ, ондин жума куни эрта бирлан Чили деган станцияга етишдук.Масофаси Тошкантдин 394 чақирим эркан.Чилидан чиқиб Боқча Қум, андин Тўғай, андин Сувли тепа, андин Бирғози, андин Оқмачит, андин Қораўзак, андин Терангузик, андин Яланғоч, андин Қора кетган, андин Қизилтом, андин Жусали, андин Бойхўжа, андин Мойлибош, андин Қубик, андин шанба куни азон бирлан Қозоли станциясига келдук.(афсуски, Бобоохун юқоридаги жой номлари ўз шевасидан ёзганлигидан уларнинг бугунги аниқ номини аниқлаш имкони бўлмади.

Бизнинг шу ва кейинги келтирилган топонимик масканлар ҳозирги Қозоғистон ҳудудида жойлашган-У.Б.)Тошкантдин 814 чақирим эркан.Андин ўтуб Бекбавли, андин қамишли бош, андин Саёқ, андин Оролск море лабинда Олтиқудуққа келдук, масофаси тошкантдин 914 чақирим эркан.Андин ўтуб Бекбавли, андин Саксавул, андин Чўқ сув, андин Қорачиқот,андин тўқиз, андин Жайлан, андин Кўкмўлла, якшанба куни пешинда чолқорга келдук.масофаси 1137 чақиримдур.Мазкур якшанба куни оташ аробамиз тоғу-баланд қирлардан ошиб ўтмоқда кўп машаққат чекиб тўхталгани жиҳатидан кўп йўл юрабилмади.

Махфий қолмасинким, ушбу шанба ва якшанба кунларида саратон мавсуминда ҳамиша ҳаво булут бўлиб икки-уч дафа ёмғир кўп ёғди ва Орол денгизидан ўтгандин сўнг ҳар ерда ўтга ёнғон жойлар, вагонлар кўриниб, сўрашганимизда рус ҳамроҳларимиз “ ўтган йил большевиклар билан отлиқ казаклар маҳорабасида отлиқ казаклар ўт берганлар”, деб жавоб бердилар.

Чалқор станциясидан чиқиб Авлиян , андин Салоний, андин Қовулжаҳар, андин Қораёғинди, андин Заризу, андин Моровадир, андин Қирғиз, андин Шаволнинг 19ланчисида душанба куни чош вақтинда Рейимбойга келдук.Кеча совуқдин тўнгиб, уйғониб қиш либосларимизни топиб кийдук.Масофаси 1302 чақирим эркан.Андин ўтиб Қўрдуқ, андин ўтиб Изимат, андин Чулўн Қорақамиш, андин Бештомоқ, андин Оқтепага етишдук.1482 чақирим эркан.

Махфий қолмасинким, мазкур куни булут йўқ эрди, қуёш чиқиб, ҳаво ёзга ўхшаб ҳар тарафда деҳқончиликлар кўринмоққа бошлади.тўпозонкадин Оқтепага келгунча станциялардаги руслар кўкартирган 3-4 дона жигилдак ва тўронғудан ўзга асло деҳқончилик асари кўринмаган эрди.Оқтепадан чиқиб, Крайли, андин Қоратўрғай, андин Мартур, андин Пойсинк, андин Сорочин, андин Оқбулоқ, андин Чочран, андин Элтиск, андин Маҳобати, андин Тўпризли, андин Манбовий,андин чоршанба куни намози асир вақтида Оренбург шаҳрига келдук.

Масофати Тошкандин 1734 чақиримдур.Тахминан 220 фарсах бўлгусидир.Борган оқшом вагонларимиз оренбургда тўхтаб, 22-синда пайшанба куни юриб кетди.Соқмор деган дарёдин ўтиб, Персунский, андин Қороғоли,андин Сирт, андин Перевольский, андин Ново-Церковский, андин Камелбовка,андин Сарачинский, андин Николаевский, андин Увал, андин Трубетский, андин Покромний,андин Умакрепский, андин Бузолок, андин Елжанка, андин Култепа, андин Лессес, андин Некрек, андин Немченко, андин Меролхўпка, андин Бегатав, андин Қўйлиқ, андин Крачовка, андин Тарастенко, андин Спиридоновка,андин Кинель станцияларидир.Тошкантдин 2090 чақирим эркан.

Машҳур Самара шаҳрига келдук.Бир улуғ шаҳар эркан.Милтиқ, тўп ўқи чиқарадиган заводлари бор эрканким, қутиларга солинган ҳар турли ўқлари ҳар ерларда уйиб қўйибдилар.Ушбу ердин биз товариш Бройдога телеграм бердук.Йўлбошчиларимиз ҳам бошқа лозим ерларга телеграм бердилар.Ҳанузгача эриб тамом бўлмаган қорлар кўринди.Ушбу Самара губернасида буғдой ва картошка зирори ниҳоятда кўп экилиб, бу йил буғдойлари яхши бўлган эркан.Аммо Оренбург атрофлари буғдойига ушбу йил чигиртка ва бошқа офатлар етишиб яхши бўлмаган эркан.Аммо Самарадин Масковгача 948 чақирим,Клиндин 1000чақирим бўлиб, жума куни Самарадин бир неча станция ўткандин сўнг Итил дарёсининг 14 равоқли темир кўпригидан ўтуб уч-тўрт станция юргандин сўнг губерния маркази бўлган Сизрань шаҳрига шанба куни келдук.

Махфий қолмасинким, Тошкантдин ўтгандин сўнг то Оренбурггача аксари дашти-биёбон бўлиб, дарахтзорлик оз эрди.Оренбургдин ўтгандин сўнг кам-кам дарахт ва тўғойлар ва ободончилик кўпайиб, Самара атрофлари кўп тўғай ва деҳқончилик бўлур эркан.Ҳар ерда экилган оқ буғдой ва сули буғдойлар бирлан ҳосили бир неча чақиримларга боради.Хусусан тоғларнинг бошига кўп экибтурларким, зироат ва дарахт экилмаган тоғ йўқ турур.Аммо ҳавоси ҳамиша салқин ва майин бўлиб аксари кунлар булут бўлур эркан.Тарвуз, бодринг, кади(қовоқ)ни кўп экар эканлар.Ва қизил тут ва олма, қоралган деган мевали дарахтлари бордур.Тутларидин едик, ул қадар лаззати йўқдур.Аммо Сизрань деган шаҳарда 225 манатга бир қадоқ чиқ олиб едук, кўп ширин ва лаззатли эркан.Сизрандин Пенза губернаси ҳудудида Суда отли бир дарёдин ўтдук.

043  Ушбу губернада мусулмонлардин Мишар деган жамоа кўп бўлуб, ниҳоят қашшоқ бўлур эрканлар.Ҳаммаларининг оёқларида якандин тўқилган кавушлар бўлуб, кўрган одамлардин нон сўраб безор қилурлар.Андин сўнг Ўрзиев деган катта станцияга келдук.Бунда ҳам бир неча мусулмон уйлари бор эркан.Халқи мишар эркан.Олти адад мачитлари бор эркан.Бир қадоқ тузга бир қадоқ ёғни кўп ялвариб рағбат бирлан маоваза қилурлар.Аммо қазоқ оқчадин 50 сўмга бир юмуртқа( тухум)ни истирна бирлан берурлар.Ал ҳосил шанба ва якшанба кунлари кеча-кундуз юриб, кўп станциялардин ўтуб, шавволнинг 26-да душанба эрта бирлан Сания отли дарёдин ўтиб, Сувсабу деган станцияга етишдук.Бу уездда 6 овул татар мусулмонлари бор эрканлар.Мундин бир неча станция ўткандин сўнг мазкур кунда Брония отли дарёнинг кўпригидин ўтдук.

Сўнгра Ока деган дарёнинг канаридан( қирғоғидан) бир соат миқдори дарёни яқалаб юрдик.Ичинда бир неча пароходлар юрар эркан.Ва яна ушбу дарёни машин бирлан қозиб юрган эрканлар.Оташ арава юрган йўлнинг бир тарафи мазкур дарё бўлиб, яна бир тарафи тоғ эрканким, ул тоғнинг бошлари ва канаралари (қирғоқлари) олма бор тўқайлари бўлиб, ҳадди поёни йўқ турур.Сешанба куни тонг отгандин сўнг йўлнинг икки тарафида сарви дарахтнинг тўғайларидин то маскавга боргунча юрдук.Бул тўғойларнинг ичинда ғоятда мазийн (бекор ётган, кимсасиз-У.Б.) олий иморатлар кўп кўринди.Сўраганимизда айтдиларким, “бул жойлар Маскав халқларининг ёзда бўлатурган жойлари турур.Бул жойларни халқ кирайга (ижарага-У.Б.) тутиб ёз вақтларида 2-3 ой бўлурлар”.

Мазкур кунда қиём вақтида маскавга доҳил бўлдук.икки-уч соат миқдори вагонимизда тавақуб қилганимиздин сўнг хорижия комиссари тарафидин товариш Каратаев бирлан Конев вагонга келиб истиқбол қилиб, ҳамма асбобларимиз Валхонка деган кўчада Киназавер отли бизлар учун тайин қилинган жойга олдириб, ўзларимизни ҳам автомобиль бирлан Шашина (олти қаватли) жойнинг иккиланчи қотинда(қаватида) ҳар икки кишига бир уй (хона) бериб, ҳамма даркорли асбоблар ва ходимларни тайин қилиб бизларни жойлаштирдилар.

044 Сўнгра товариш Бройдонинг Масковда бор эрканини эшитиб телефон орқали сўйлашганимизда ,“ дарҳол бунда келсинлар”, деган важидин Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад, таржимон Иброҳим афандиларни бирга олиб товариш Бройдонинг жойига бориб, анинг бирлан кўрушуб бироз суҳбатдин сўнгра бизлар бирлан ҳамроҳ бўлиб, бизларни жойимизга келди.Лекин йўлдин юборган телеграммамиз келмаган эркан.Таом еб лозим бўлган ишларимиз тўғрисида маслаҳат қилишуб, бир неча соатлардан сўнг ўз жойига қайтди.

067 Шавволнинг 28-чиси чоршанба куни хорижия комиссариятидан мўътабар кишилардин шарқ ишларининг мутахассиси, файласуф товариш Искандар(Александр ) Самойлович ( шарқшунос А.Самойлович 1905-08 йиллари Хива хонлигида бўлган олим бўлиб, ўзбек тилини яхши биларди-У.Б.) бизлардин йўл ташвишларин ва ўзга ахборотларини сўрашиб, баъзин қусурлар учун узур айтиб, хорижия комиссари товариш Чичериннинг ул кишини Хоразм вакиллари хизматига тайин қилиб, қўлига берган мандатини кўрсатди.Ва бир неча соатлар Хоразм аҳволларини, онинг ҳозирги вақтдаги ҳукуматини ва тозо бўлган инқилобий Бухоро бирлан муносаби ҳақинда сўзлашиб, эшитган ҳар бир сўзини дафтарга ёзиб, дедиким, “Эртанг соат учда хорижия комиссари ноиби товариш Караханнинг (Бобоохун уни шевада Қарахон дея ёзган-У.Б.) олдига борурсиз.

Бирганда суҳбат ушбу ишлар ҳақинда бўлса керак.Биринчи — Руссия шўролар ҳукуматининг ташаккури ва табриги, иккинчи-Хоразм шўролар ҳукуматининг Руссия шўролари бирлан сиёсий иттифоқ ва мундин сўнг Руссия шўролар ҳукуматининг Хоразм жумҳуриятига назар қилишини ва онинг ҳақинда тутажак йўлини тайин қилиб, Хоразм учун бир хат олмоқ.Учинчи-икки ҳукумат ўртасинда тижорат иттифоқи ясамоқ, тўртинчи-Руссия шўролар ҳукуматидин ёрдам сўрамоқ, бешинчи -Бухоро бирлан муносабат ҳақинда фикрлашмоқ”. Мазкур мажлисда ушбу беш иш ҳақинда сўз олиб, шуни тайёрлашни қарор қилғонимиздан сўнг у жавоб олиб қайтди.

Ул кетгандин сўнг товариш Бройдо келиб кўп вақтлар онинг бирлан сўйлашиб, они яна Хивага олиб кетмоқни хорижия комиссаридин илтимос қилмоқни тайинлашиб тарқашдук.Пайшанба куни соат учда хорижия коммисариятига бориб ўлтуриб, ондоқ муддат ўтгандин сўнг, хорижия комиссарининг шарқ маориф шўъбаси мудири товариш Вознесенский бир неча Руссия улуғлари бирлан келиб, кўришуб ўлтургандин сўнг дедиким:” биз муҳтарам Хоразм вакилларини кўргандин кўп хурсанд бўлдук.Хоразм мамлакати ҳамма Шарқ халқидин илгари Инқилоб ясаб, золим хонларнинг зулмидан қутулганини табрик қилурмиз”, деди.

Фақир ўз жавобида дедимким: “ биз Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг комил ҳуқуқли вакиллари бирланчи Хоразмнинг камбағал ва меҳнаткаш халқларини чин кўнгилдан Руссия шўролар ҳукуматига айтиб, юборган саломини етказурмиз.Иккиланчи, бизнинг Осиё иқлимидаги баъзий хонларнинг халққа зулм-ситамлари Оврўпа императорларининг зулм-ситамларидин бир неча мартаба ортиқ эрди.Бинобарин Осиё жумласидин бўлган бизларнинг Хоразм халқи хонлар зулмидан қутулмоқни кўп истаб, уларнинг табиатлари инқилобга ҳамиша мойил бўлгани жиҳатидан 1335-ҳижрий йили (1917 йил) бизлар Исфандиёр хондин ҳуррият олиб мажлисий олий-“Идораи Маршрутия” ташкил қилган эрдик.Ва лекин ул вақтда бизларга ёрдамчи оз бўлиб, золим Николай тарафдин борган генераллар Исфандиёрхонга ёрдамчи бўлиб, бизларни олган ҳурриятимизни хароб этиб, кўпчилик ҳурриятпарварларимизни ўлтурдилар.Аммо бу мартабадаги инқилобимизни қизил аскарлар бизларга ёрдамчи бўлиб, хон Жунаид ва Исфандиёрхонларнинг зулмидан бутунлай қутқариб Хоразмда шўролар ҳукуматини ташкил қилиб, халқимиз биринчи қурултойда Руссия қизил аскарларига ташаккур баён қилмоқ, онинг бирлан дўстлигимизни баён этурмиз”, дедук.

Товариш Возненсенский дедиким:” Руссия ҳукумати бирлан дўстлигингиз тарихий бўлажак”. Ман дедимким: “бурунги золим Николай ҳукумати бизларни гоҳо қўрқитиб, гоҳо алдаб фириб бериб, ўз айтганини бизларга қилдирур эрди.Ҳозирги шўролар ҳукумати албатта онингдек бўлмаса керак.Бизнинг манфаатимизни доимо назарда тутажагига ишонурмиз.Бинобарин бизлар мамлакатимиз истиқлолини муҳофаза қилмоқ бирлан ўзларимизни зарур етишмасдек ҳар бир ишларда Руссия шўролар ҳукумати бирлан сиёсий иттифоқда яшамоқни истармиз”.

У ўз жавобинда дедиким:” Хоразмнинг айрим жумҳурият, мустақил алоҳида бир мамлакат эрканини бизлар Оврўпа давлатларига ҳам эълон қилдук.Сиз ондин хотиржам бўлингким, Хоразм алоҳида мустақил мамлакатдир”, деди.
Фақир 48 йилдин бери қўлимиздан кетган истиқлолимиз ҳозир қайтадан бери қўлимизга кириб Маскавдаги марказ улуғлари они тасдиқ қилганига ва тасдиққа фақирнинг сабаб бўлганига ниҳоят хурсанд бўлиб, оллоҳтаолонинг даргоҳига кўп шукурлар қилдим.Сўнгра товариш Возенесенский дедиким: “бизларнинг бу мажлисимиз ғайри расмий суратда бир маслаҳат ва танишув мажлиси турур.Иншоллоҳ улуғ мажлислар бундин сўнг бўлур.Бизлар Сизлар бирлан Николай замонларидагидек тантана ва дабдаба бирлан йўлиқишиб, сўйлашмоқчи эрмасмиз.Балки биродардек муомила қилишмоқчимиз.Бизлар Хоразм инқилобига ғоятда зўр даража аҳамият бериб, онга эътибор қилурмиз.Чунки Хоразм халқи Шарқда қилмоқимиз бўлган матлуб инқилобни Шарқ халқидин илгари бошлади”, деди.Ман жавобида аввал ташаккур қилиб сўнгра дедим: “Хоразм Шарқ вилоятларининг кичкина бир мамлакати бўлса ҳам инқилоб ҳақинда ҳаммадин илгари ҳаракат қилиб биринчи сафга ўтди.Ва ҳаммадин бурун Руссия шўролар ҳукуматининг кейнгига эргашиб, Руссия шўролар ҳукуматини ўзининг улуғ биродари деб таниди.Бинобарин умид қиламизким, албатта Руссия шўролар ҳукумати ҳам Хоразмни ўзининг кичик биродари билиб, ҳар ишларида ёрдам қилиб, тезликда они маданий мамлакатлар қаторида қилса эркан”, дедук.

Сўнгра яна, “ Хоразм мамлакатига шўролар Руссияси ёрдам бериб турса Хоразм мамлакати ҳам маданий миллатлар қаторига кирса Шарқ инқилоби учун албатта зарурдир.Хоразмда инқилобий аскар қувватли бўлса Бухоро, Эрон ва Афғонистон Ҳиндистон инқилобларига ҳам кўп фойда келтирса керак.Ва доғи иқтисодий жиҳатдин ҳам Хоразмда пахта , қоракўл ва бошқа ҳар турлик матолар кўп бўлиб Руссияга ҳам фойдаси етишажак”, дедук.

Жавобида товариш Возненсенский дедиким: “ Сизларга ёрдам бермакнинг тариқа ва чораларини бу кунларда бизлар музокара қилишиб юрибмиз.Бизлар Хоразмнинг ҳамма тарафдин тижорат муносабатини кесишиб қолганини эътиборга олиб ва ҳам ҳозирги вақтда ҳеч бир тарафдин мол ва бошқа нимарса олабилмаганини билиб ёрдам этмоқ нияти бирлан Хоразмга бир ҳайъат юбормоқчи турурмиз.Шул ҳайъат даркор нимарсаларини олиб Сизлар бирлан биргалашиб борса албатта халқингиз кўп хурсанд бўлажакдур.Бу юборажак нимарсалар Сизлар бирлан борганда халққа намуна, ҳадия бўлиб кўринажак”, деди.

Биз дедикким: “албатта Руссия шўролар ҳукуматининг бизлар бирлан Хивага тижорат ҳайъатини юборганини бизнинг халқимизга ничук назар билан қараганини билдирур.Ва Хоразм халқи Руссиянинг рост муҳаббатли назари борлигини билиб кўп хурсанд бўлажаклар.Чуни халқимиз мол, тижорат ва иқтисод жиҳатдин кўп қисилмоқдадир.Аввалларда бизлар Руссиядин ҳам Бухородин мол олиб турмоқда эрдик.Муҳораба сабабдин Руссия мамлакати оғир ҳолга қолиб, ондин Хоразмга мол келмади.Бухоро ҳам Хоразмда инқилоб бўлгандин сўнг бизларга кор этиб, ҳеч мол бермай, муносабатни бутунлай кесди.Бул воқеадин сўнг бизлар мол олишимизни билмай ҳайрон бўлиб Бухорога тижорат тўғрисида элчи юбормакни бир мартаба маслаҳат ҳам қилишдук.Ва лекин оқибат қарор қилдикки бу ишни шўролар ҳукумати бирлан маслаҳатлашиб қилойлук.Бухоро ҳукумати бирлан муносабатимизни Русия ҳукумати тузиб берса ҳам эҳтимоли бор турур”, деб элчи юбормоқни тарк қилдук.Шул вақтларда бизнинг қаттиқ эҳтиёжда турган вақтимизни ғанимат билиб инглиз жосуслари ҳаракат қилиб, бизларга эшитдирдиларким, “Хоразм халқи бизнинг тарафдоримиз бўлсалар вилоятларини дарҳол олтин ва тижорат моли бирлан тўлдирурмиз”, деб.Молларни кўрсатиб бизнинг кўзимизни қиздирмоқ учун Хивага инглиз молининг намуналари ҳам келди.Ва лекин бизлар буларга ҳеч илтифот қилмадик.Балки Русия шўролар ҳукуматининг бизлар бу бобларда тўғри йўл кўрсатмоғига ишонган важидин бу иш ҳақинда ҳам онинг бирлан маслаҳат қилмоққа қарор бердук.Чунки инглизлар беражак бўлган олтин, молларининг баробаринда қайтадин устимизга Исфандиёрхон ва хон Жунайидларни ўлтурғизиб, бизларни яна золимларга қул қилажаки маълум турур”, дедум.

Жавобида товариш Вознесенский дедиким: “ҳозир Маскавда бир Япониядин бошқа ҳамма мамлакатлар вакиллари йиғилгандур. Буларнинг ичинда инглиз вакилларини борлигини Сизлар билурсизлар.Бизнинг Николайнинг инглизлардин бир миқдор қарзи бор эди.Инглиз вакиллари бурунларда шул қарзни бизлардин олмоқни талаб қилиб юрур эрдилар.Ҳозир биз олардин бошқа турлук сўз эшитаяпмизким, айтадурлар: “Сиз агар Шарқдаги сиёсатингизни бериб Шарққа инқилоб киритишмакдин воз кечсангизлар мазкур қарзни Сиздан талаб қилмаймиз”, дерлар.Буларнинг бундоқ деганининг сабаби шулдирким, то шул кунгача инглизлар фриб била ҳамма Осиё иқлимини ўз қўллари остида тутиб, оларни ўзларига қул қилиб, ул мазлумларни қонларини ичмакда эрдилар.Ҳозир Шарқда инқилоб бошланмоғи бирлан оларнинг бул манфаатлари зарарига қаради.

Мундин бир йил муқаддам инглизлар Эронга ҳам олтин тўлдирмоқ бирлан ваъда қилган эрдилар.Оқибат маълум бўлдиким, инглизлар ул олтинларни беваж бермас эрканлар.Балким онинг остинда кўп офат бор эркан.Шунга далил: ҳозир кунда эронликлар инглизларнинг зулмига чидай билмай инқилоб қилмоққа бошладилар.Туркия ва шимолий Ҳиндистонда ҳам ҳозир инқилоб бошланди.Бугун-эртанг Ҳиндистоннинг жами ерларида ҳам инқилоб чироғи ёнажак.Ал ҳосил инглизларнинг Шарқ ҳақидаги саволларига бул тариқа жавоб айтамизким: бизнинг шўролар ҳукуматининг онаси-инқилоб бўлиб, бу ҳукумат инқилобдин туғилди.Бинобарин қайси бир ерда инқилоб бўлса, биз онга ёрдам қилмоқни зарур ва лозим деб билурмиз.Чунки ҳеч бир мамлакатда инқилоб бўлмаган суратда бизнинг дунёда яшажагимиз мушкул бўлажак дермиз”, деди.

Биз жавоб бердик: “бизларнинг эътиқодимизга кўра ҳамма Шарқда тез вақтда инқилоб бўлажак.чунки бизлар Осиё иқлимида турган Шарқий халқ бўлганимиз жиҳатидин халқниг табиатини яхши билурмизким, алар дунёда ҳаммадин кўпроқ зулм кўрган халқдир.Бинобарин алар Руссия шўролар ҳукуматининг мазлумларга чин ёрдамчи ва золимлардин қутқарувчи эканини била олсалар, дарҳол анга эргашиб, инқилоб ясаб, зулмдин қутулмоқ истажакларига ҳеч шак-шубҳа йўқ турур.Ҳозирда шўролар ҳукуматининг ушбу ҳурриятпарварлик маслаки, зулм қоронғусида қолган Шарқ дунёсида улуғ лампадек равшанлик еткурмакка бошлади.Шул ёқтини кўрган Шарқ халқи албатта қоронғуликдин қутулиб, ул лампанинг атрофига жамлашаяжак”, дедук.

Бунга жавобан товариш Вознесенский дедиким: “ албатта шундоқ бўлса керак.Айни сизлар ҳозирги кунда иқболингизни ёрлиги бирлан учланчи байналминалнинг иккиланчи мажлисига тўғри келдингиз, бу албатта бир зўр ғанимат турур.Чунки мунда дунёдаги ҳамма мамлакатлардин вакиллар бўлажак.Ҳозир Япониядин ўзга ҳамма юртлардин вакиллар келдилар.Энди Сизлар ушбу Шарқ вакиллари бирлан сўзлашиб, бир-бирларингизни фикрларингизни билажаксизлар.Эндики вақтда вакилларнинг маслак фикрлари шулки, ҳозирги кунда кўҳна тартибда зинодоканчилик (яшамоқлик-У.Б.) қилмоқ ярамайдур, деб ҳаммалари бу кўҳна тартибларга тагийир (барҳам-У.Б.) бериб,тоза тартиблар ясамоқ ниятида турадурлар.Ва доғи ушбу зиноканчиликни ижтимоий шўролар асосида кўрмоқ тарафдоридурлар.Бул тартиб бойларга оғир кўринур.Чунки ул вақтда мулк ва бойлик танҳо уларни қўлида турмас, балки меҳнаткашлар қўлига ўтажак.Шунга кўра ижтимоий инқилобнинг душманлари кўп бўлажак”, деди.

Жавобида биз айтдикким: “Шарқ халқи оғир зулмдан озод бўлиши лозим турур.Чунки оларнинг золимлардин кўрган зулм ва қаттиқ ҳақоратларини Оврўпада ҳеч халқ кўрган эмас”, дедук.
Товариш Вознесенский дедиким: “биз ҳам Шарқ халқини шул тариқа мазлумларини билганимиз жиҳатидан оларга ёрдамчи бўлажакмиз.Хусусан инқилоб ясаб, хонлар зулмидин озод бўлган Хоразм жумҳуриятига ёрдам қилмоқни ўзига фарз деб билурмиз”.

Жавобида биз дедук:”Сиз бизнинг улуғ биродаримиз манзаласида( даражасида-У.Б.) бўлганингиз сўнг, албатта кичик биродарингизга ёрдам беришингиз лозим бўлса керак”.
Ул айтди: “ балки бизлар Хоразмга она ўз боласига қарагандай муҳаббат бирлан қараймиз”.
Ман айтдим: “бизларга биринчи даражали муҳим ёрдам аскарларимизни тезлик бирлан ташкил қилмоқким, мунинг инқилоб учун ҳам фойдаси кўп бўлур.чунки Хоразм Шарқнинг ўрта ерида бўлганлигидин Бухоро, Афғонистон ҳатто Ҳиндистон инқилобларига таъсири бўлажак.Иккиланчи, маориф ишларимиз учун ҳам ёрдам керакким, бурунги хонларимиз илм ва ҳунарни мамлакатимизда шойиъ қилмоққа сайъи этмаганлар.Аксарлари ўз нафсини ва рохатини излаганлар.Бинобарин биз халқдин дин илмидин ўзга илм-ҳунар йўқ каби, оздур”.

Товариш Вознесенский дедиким: “Бизлар бу хусусда ҳам ёрдам етказурмиз.Хоразмга юборажак ҳайъатларимиз матбаа ва ҳунар китоблари олиб борурлар.Шунинг бирлан халқ тезликда ҳар ишнинг ҳақиқатини билажак”, деди.
Ва яна бир тариқа муҳим, даркор сўзларни сўйлашгандин сўнг жавоб олиб ўз жойларимизга қайтуб кетдук.Моҳи зулқаъданинг биринчи жума куни хабар келдиким, “эртанг соат уч яримда хорижия комиссари товариш Чичерин бирлан мулоқат қилишурсизлар”, деб.Сўнгра товариш куни Бройдо келиб зомон онинг бирлан суҳбат қилишгандин сўнгра ул дедиким: “ ман ҳозир хорижия комиссарига бориб эртанг бўлажак мажлис ҳақинда музокара қилиб қўярман”, деб кетди.

Сўнгра шанба куни хорижия маҳкамасидин маъмурлар келиб бизнинг домла Ўроз, мулла Нурмуҳаммад,ва Оннахон, Муҳаммад Ёқуб охун, Муҳаммад Раҳимбой, Иброҳим Бурнашевларни автомобилга миндириб Чичериннинг жойига олиб бордиларким, ғоятда улуғ ва ҳар тарафида анвойи суратлар ва ҳар турлук нақшлар бирлан зийнатланиб, оқ мармардин бино этилган иморат эркан.Дарвозасидин кириб биринчи зинага қадам қўйган вақтимизда хорижия комиссариятидаги шарқ шўъба мудири товариш Вознесенский табассум бирлан истиқбол қилиб, кўрушуб, йўл бошлаб, бир неча жойлардин ўтуб ғоятда улуғ ва ҳайбатли бир саройга кирдук.Товариш Чичериннинг ноиби товариш Карахан ва товариш Бройдо ва яна улуғлардин товариш Илья ҳаммалари бирлан кўришуб, таржимонимиз биродар Бурнашев оларни бизларга, бизларни оларга таъриф қилиб тоништирди.Ва таъриф қилди.

Сўнгра товариш Чичерин шул оёқ устинда турган ҳолда сўзга бошлаб дедиким:”биринчи даражадаги дўстимиз Хоразм мамлакатининг биринчи вакилларини саломатлик бирлан кўрганимга ниҳоят даражада хурсанд бўлуб, сиз ҳурматли биродарларни кўрмак давлатига муяссар бўлганим жиҳатидан ўзимни бағоят бахтиёр санайтурманХоразмнинг ушбу инқилоби бизлар учун ғоятда қадрли ва муҳимдир.Чунки ул Шарқда бошланган биринчи инқилобдир.Ул инқилобдин Хоразмнинг тараққий ва саодати учун кўп фойдалар тегса керак.Шул жиҳатдин ман Хоразмни ва унинг халқини табрик қилурман”, деди.

Фақир жавобида дедиким: “ сиз ҳурматлининг биз каминаларга бул тариқа илтифотларингиз учун кўп ташаккур қилурмиз ва доғи Хоразм камбағал халқларининг чин кўнгилдин айтиб юборган саломларини сизга етурурмиз.ва яна бизларнинг бурунги инқилобимизда Николайнинг Хивага юборган генераллари Исфандиёрхонга тарафдорлик қилиб, бизларни ясаган инқилобимизни бузган эрдилар.Аммо бу мартабадаги важидин золимларни бутун томиридин қўпориб вилоятимизда жумҳурият эълон қилиб, ҳуррият давлатига етишдук.Бинобарин, халқимиз биринчи қурултойида бизларни қизил аскарга ташаккур қилмоқ учун вакил қилиб юбордилар.Шул сабабдин бизлар қилган ёрдамлари жиҳатдин Руссия қизил аскарларга миннатдорлигимизни изҳор қилиб, Руссия шўролар жумҳуриятини ушбу тутган маслаки бирла табрик қилурмиз”, дедук.

Сўнгра товариш Чичерин кўп вақт оёқ устинда туриб чарчагансиз, ўлтуринг деб таклиф қилгани жиҳатидин ҳаммаларимиз кириб курсида ўлтурдик.Сўнгра товариш Чичерин йўлнинг ҳорғинчилиги ва ташвишларидин сўради.
Дедикким: “алҳамдуллилооҳ Руссия шўролар ҳукуматининг ёрдами бирлан то Маскавга келгунча ҳеч бир важдин ташвиш етишмади.Кўп фориғбонлик (хотиржамлик-У.Б.) бирлан келдук.Андоқ йўлнинг ҳорғинчилиги бўлса ҳам дўстларни саломат кўргандин сўнг хушвақтлиги бирлан хотирадин чиқиб кетди”.

Сўнгра дедиким: “Маскавнинг ажойиботи кўп турур.Албатта, уларни кўрмак орзуйинг бор”, деди.Ман дедимким: “рост фаҳм қилурсиз, орзуйимиз кўпдир ва лекин танҳо томошо учун ҳам эрмас, балки кўрган нарсаларимиздин ибрат олиб, даркор ва лозимлари бўлса вилоятимизда ижод этмоқ учун кўрмакни истармиз”, дедук.

Сўнгра мушфиқона( меҳрибонлик, марҳамат билан-У.Б.) дедиким:”Сизни бу мартабайи тассали бериб чақирганимиз зарурий ишлар музокараси учун эрмас, балки ҳарчанд фурсатимиз бўлмаса ҳам Сизнинг бирлан кўришуб ва тонишиб, дўстлик муҳаббати ила бироз сўйлашмоқ учун чақирган эрдук.Бинобарин, яна бир саройда омода қилинган жой зиёфатга бориб чой ичайлик”, деб товариш Чичерин ўрнидан туриб бошлаб ҳаммаларимизни жой тайёр қилинган саройга бориб зиёфатда ўлтурдук.Сўнгра товариш Чичерин яна сўз бошлаб Маскавдаги истиқоматларимизни тариқаларини ва ҳеч бир нимарсага эҳтиёжимиз бори-йўқини, кўнгилларимизни қисилган ёки хушми эрканини сўраб қофи ва шофи жавоблар эшитгандин сўнг товариш Карахан “ Хоразмдаги инқилоб душманлари бутунлай йўқ бўлдими ёки ҳануз ҳам бор турурми”, деб сўради.

Биз жавобда хон Жунайиднинг аҳволатини баён қилиб,” бизлар кетганда Хиванинг жанубидаги қумда қочиб юрган эрди.Бизлар кетгандин сўнг келиб,Хива аскари бирлан урушиб, ўғли ва ўзи жароҳатли бўлиб қочибди, деб эшитдук.Ҳақиқат ҳолини билаолмадук”,деб жавоб бердим.
Сўнгра Бухоро бирлан инқилобдан бурунги ва ҳозирдаги муносабатларимизни сўради.Жавобида:” инқилобдан аввал муносабатимиз кўп дўстона эрди.Инқилобдин сўнг ҳеч муносабат қолмади.Ҳозир бир-биримизга душман назари бирлан қарашиб ўлтурмиз”, дедим.Яна сўрадиларким,”Хивадаги бўлган аскарлар халққа динлари важидин ва ё бошқа важдин ташвиш ва озор еткурурларми?”.

Жавобида дедим: “Руссия аскарлари Скалов ва Шайдаковлар бирлан тозо ўтган вақтларида халққа ташвиш ва озор бердилар.Аммо товариш Бройдо бориб кетгандин сўнг ул ташвишлар йўқ бўлиб, ҳозирда кўп фароғатлик турур”, дедим.
Сўнгра мулла Ўроз бирлан мулла Нурмуҳаммаддин сўрадиким, “ўзбеклар бирлан туркманлар орасинда адолат ва ихтилоф борми?”.
Олар жавоб бердилар”, ҳозир ҳеч ихтилоф йўқ турур.Ҳамма Амударёдин сув ичган халқ бир отанинг боласидек бўлиб ўлтурубмиз”, дедилар.

Андин сўнгра сўрадиким:”инқилобдин олдин ихтилоф борми эрдимиу?” ,жавобида “бор эрди”, дедилар.”Қондорлик, бир-бирларини ўлдурмоқ ва молини ўғирламоқ кўп бўлур эрди” дедилар.Шул вақтда ул мажлисдин бир-икки кун бурун товариш Искандар (Александр) Самойлович мусташҳад ( илтимос қилиб сўраган-У.Б.) бўлгани важидин фақирни пароходда, оташ аравада машқ қилган бир ғазалини ёздириб олиб кетган эрди.Шеър бул турур:

Рўзи шаб андар пароход сайри дарё мекунам,
Қудрати бори тоолоро томоша мекунам.

Мавотан гаштам ва сод ҳасрат ро орушти жудо,
Ва намедонам бидомон чикас мекунам.

То ба музлумон хоразми  шавам роҳатрасон,
Чун алиф қомат дариж афкори дута мекунам.

Халқи оламро мусовот аз зобони соз одил,
Гоҳ дар Тошканд ва гоҳ Маскав иншо мекунам.

Ушбу шеърни товариш Искандар (Александр Самойлович) жиздани( чўнтаги-У.Б.)дин чиқариб, товариш Элиавага оҳисталик бирлан: билмадим қайси тариқада баён қилиб ўлтирганига товариш Чичеринни назари тушиб, сўрашиб, бизнинг шеъримиз эрканини билгандин сўнг ўқиб беришимизни ва товариш Искандарнинг таржима қилғонини илтифот қилди.Товариш Чичерин ниҳоят хурсандлик изҳор этиб, дедиким: “ушбу шеърда ҳам Шарқнинг руҳи ҳам ҳозирги мувофиқ маънолари бор эркан.Бизлар Хоразмда сизлардек яхши кишилар борлигидан бехабар эрдик.Алҳамдуллилоҳ, сизнинг шарофатингиз ва ғайратингиз орқали Хоразм халқи тез мақсудларига етса керак”, деди.

Жавобида ман: “илтифотингизга кўп ташаккурлар қилурман.Албатта сиз ҳам бизларни ишларимизни мумкин қадар тез биткариб, бизларни тез юртимизга қайтарсангиз иншоллоҳ тез мақсудига етарлар”, дедук.Жавобида кулиб, “ албатта шундоқ бўлур, иншоллоҳ яна тезлик бирлан йўлиқишурмиз”, деганларидин сўнг қайтмоққа рухсат сўрадик.Ҳаммалари бизни узатиб, то дарвозагача чиқиб, автомобилга миндириб қолдилар.Якшанба куни товариш Искандар Самойлович бирлан хотини мадам Раиса ва ўғли, ва Туркия тарафларидин Измирли Назми Содиқбек ва отаули, доктор Фуводбек ва яна бир турк аскари келиб, то кечгача олар бирлан суҳбат қилишуб узотдиққким, ғоятда фозил ва ҳузурдоқлик йигитлар эрканлар.Ҳаммалари ҳар турлук фаранг ва лисонларга ошно ва доно бўлиб, оламнинг ҳозирдаги анвойи сиёсатидин хабардор эрканлар.Назми Содиқбек ўтган муҳорабада Николай аскарларига асир бўлиб, Сибирия тарафларига юборилган эркан.Ҳозир юртларига қайтмоқ мақсади бирлан у тарафдаги асир биродари бул кишини вакил қилиб Москвага юборган эрканлар.Аммо доктор Фуводбек Бокудин турк вакили бўлиб келган эркан.Суҳбат сартопо, самиймона муҳаббатлар била итмомиға етиб, аскар таълими учун Хоразмга бир неча яхши забут юбормақчи бўлганларидин сўнг видошлашиб торқошдук.

Душанба куни товариш Искандар (Самойлович) келиб дедиким: “товариш Бройдодин эшитдим, айтган сўзларингиз ҳоҳлагандек бўлиб битар эрмиш.Съезд ўтмоққа мавқуб бўлиб тургандир”, деб башорат бериб кетди.

Мазкур куни товариш Кельбер раҳбар бўлиб музейхона саройига олиб бориб, ул куни бир қисмини сайр сўнгги куни тақвирот(мақсадни оғзаки англатмоқ-У.Б.) қисмини қилиб, кечда чоршанба оқшоми театр томошасига бориб қайтдук. Чоршанба куни улуғ музейхонага товариш Искандар (Самойлович) йўлдош бориб, улар суратларини томоша қилиб, итмомига етказаолмай қайтдук.Мазкур кунда Бухоро амири вакилларининг келганларини эшитдиким, исмлари бу турур: Биринчи-Мирзо Маъди Хўжа додҳоҳботи;иккинчи-Наврўзбий-саркарда; учунчи-Хўжа Мирзо тўқсабо; бешинчи Жўрабек Хўжа тўқсабо; олтинчи-Ҳабиббуло Хўжа мирохўр.Пайшанба куни товариш Кельбер келиб автомобил бирлан театр томошасига олиб борди.Театрда товариш Бройдо бирлан йўлиқиб, ул дедиким: байналминал съездда Сизларнинг ўрнингизни Бухоро амирининг вакиллари бирлан бир ерда қилмоқчи эрдилар.Маслаҳат била Хоразм шўролар ҳукумати жумҳурият бўлиб бизга дўст ва давлатҳо бўлгани важидин онинг вакилларини ажнабийлар қаторида авло турур, деб қарор қилдилар”, деди.Ман ташаккур қилдим.

Сўнгра товариш Кельбер дедиким:”товариш Вознесенский петроградга борганда ондаги ишчилар вакиллари кўрмакни орзу қилиб Вознесенскийдин илтимос қилибдурлар.Ул киши ҳам Сизларни тарғиб қилиб петроградга юбормоқни ваъда қилибдур.Аммо ихтиёр сизларнинг ўзларингизда турур.Аммо борганингиз яхши бўлур”, деди. Жавобида айтдим: “бизларнинг кўз тикканимиз ишларимизни битмаки турур.Ҳозир битган ишимиз бўлмагани жиҳатидин кўнглимиз кўп хижолатда турур.Агар ишларимиз битса ё битмаги тайинлса, ондин сўнг сайил қилсак лойиқ бўлур”, дедук.

Ва дағи Татаристон жумҳурияти раиси биродар Саидалиев яна бир маъмури бирлан келиб кўп вақт ўлтуриб таом еб, Хоразмга мактаб китоблари ва муаллим ва офицерлар юбориб ёрдам қилмоқни ваъда қилиб кетди. Мазкур кунда газета мухбири келиб Хоразм ахборотларини сўраб ёзиб кетди.Ва яна турк зобити Назми Содиқбек ва турк вакили аъзоларидан Иброҳим афандилар келиб турк ҳайъати раиси ва тозо туркҳукуматининг хорижия нозири Жамол пошшонинг Хоразм вакилларини кўрмак орзуси борлигини айтиб, бизлар ҳам келсалар кўп яхши мамнун бўлур эрдук,деб жавоб айтганимиздан сўнг қайтиб кетдилар.

Моҳи зулқаъданинг саккизида жума куни бизларни сайил учун Петроградга бормоқимиз хорижия комиссари ёнида тайинланган хабарни эшитдук.Мазкур кунда Хоразм учун ёрдам сўраган докладларимизни товариш Искандар (Самойлович) бирлан хорижия комиссарига топширдик.Ва доғи алҳамдуллоҳ Руссия шўролар ҳукуматининг ҳар куни бир даража зиёда бўлиб ўтган сешанба куни хабар келдимким,” шул кундин эътиборан Хоразм ҳайъатининг ҳар нима харжи бўлса Руссия шўролар ҳукумати ҳисобига берилур”, дедилар. Ва доғи дедиларким, “44 йил умрингиз Хоразмда ўтган эркан, бир йил умрингизни Маскавда дўстлар бирлан ўтказмайсизми? Шунинг учун ул қадар қистонманг.Иншоллоҳ ҳамма ишларингиз тезлик била кўнглингиздагидек битиб юртингизга соғ-саломат борурсиз” деб дилдорлик қилдилар.

Сешанба куни пешиндин бурунроқ биз ва мулла Муҳаммад Ёқуб , Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад,Оннахон ва Бурнашев, товариш Кельбер, товариш Крашиловга автомобил келиб, петроградга сайил этмоқ учун вокзалга бориб, соат 9 да Тошкантдин миниб келган ўз вагонимизда йўлга равона бўлдук.Маскавдин Петроградгача 611 чақирим эркан.Петроградга телеграмм юбордук.Маскавдин чиқиб Кериков, андин Келин деган станцига бориб, андин аксар станцияларда ҳеч тўхтамай, баъзиларида 2-3 минут тўхтаб, кечаси бирлан юриб, якшанба куни петроградга доҳил бўлдук.Вокзалда тўхтаган вақтимизда Руссия хорижия комиссарининг Петрограддаги вакили келиб кўрушуб, биз ва Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад, Оннахон ва Бурнашевларни автомобилга миндириб ажнабий мамлакат ҳукуматларидан келган меҳмонлар турмоқ учун омода қилинган “Байналминал” (Интернационал) отли бир олий иморатга тушируб аввал тамохонага бориб таом еб, чой ичкандин сўнг бизлар учун тайин этилган жойга олиб бориб, ҳар кишига ҳамма асбоблар омода бир уй бердилар.

Ушбу Петроград шаҳри тозо иморатли бўлиб, кўчалари Маскав кўчаларидек эгри бўлмай ниҳоят сузу-сойи тўғри эркан.Бизлар тушган кўчани олтин ва брилииантлар бирлан назим бўлган рус ибодатхонасига нисбат бериб Искаовский плошад деб атар эрканлар.Андоқ истироҳат қилгандин сўнг Нева дарёсидин ўтиб мусулмонларнинг масчитига бордук.Самирулла Ахтанов шул масчитга муаззин эркан.Машҳур Мусабеков имом бўлиб, ул ҳозир Петроградда йўқ эркан.Муаззин афанди бирлан масчитнинг ҳамма ерларини томошо қилдикким, биноси мармар тошдин бўлиб дарвозаси олдидаги ровоқ ва пештоқи ва икки минорасининг муазанасидин-юқориси ва улуғ гумбази қадимий ислом иморатлари тарзида кўк ранг бирлан нақш этилиб, пиширилган ғиштдин ясалгандир.

Масчитнинг иморати икки қабаот бўлуб, юқори қаботида хотинлар намоз ўимоғи учун алоҳида жой тайин қилинган эркан.Муаззинга жомъе шарифнинг ичинда бир аёти калима ўқитиб дуо қилгандин сўнг чиқиб, автомобилга миниб императорлар замонидаги генераллардин бирисининг жойига бордикким,Петрограднинг биринчи покиза жойларидин бўлуб, ҳозирда халқнинг ожиз ва бечораларини истиқомат қилмоқлари учун тайин этилган эркан.Бизлар борганимизда ҳуррият шеърлари ўқиб бизларни истиқбол этиб, борганимизга ташаккур қилдилар.Ҳамма жойларни сайл этиб, қилган зиёфатлари изҳори қилиб, видолашиб, бўлгандин сўнг қайтганимизда яна ҳаммалари узотиб жойларнинг олдига чиқиб ҳуррият шеърларини ўқиб турдилар.Бизлар ҳам хурсандлик изҳори қилиб, видолашиб,Нева дарёси ёқасидин юриб императорлар ва улуғ бойларнинг махсус сайргоҳ тўқойлари ичиндан ўтиб,Болтиқ денгизи канорига чиқиб, пароходларни тамошо қилиб, бир замон истироҳатдин сўнг қайтиб жойларимизга келиб, таом еб, қайтадин театрга кетдук.Йўлда ниҳоятсиз ёмғир ёғди.Ва лекин бурундин сув йўллари омода ҳам кўчалари тош ва тахта бирлан париш этилгани жиҳатидан ҳеч ерда бир қатра сув қолмай, бемалол театрга бориб, томошо тамом бўлгандин сўнг кун ботган вақтда жойимизга қайтиб келдук.

Душанба куни Петроград хорижия вакили товариш Ерошин ва Михайловлар бирлан музейхоналарни сайр қилмоқчи бўлуб, автомобил бирлан бориб бир улуғ музейхонага бориб томошо қилдук.Қумирсқадин бошлаб, то фил ва карк деган махлуқларгача, дунёда нима махлуқ бўлса мажмуи анда турур.Ҳатто Нуҳ алайҳиссалом тўфонидан сўнг насли минқарз (инқироз) бўлиб, ҳеч бир китобларда номи эшитилмаган баъзи улуғ махлуқларнинг жасадлари ер остидан топилиб, мазкур музейхонада қўйилган эрканким, қозоқ жамоасининг қора уйидан ҳам улуғроқ турур.Ва доғи ҳозирги замондаги ўтпараст халқларнинг кўп турли бутлари бордирким, анвойи суратда турурлар.Андин чиқиб, бир темир заводига бордикким, Николай замонида онда 14 минг киши ишлар эркан.

Ҳозир 4 минг киши хизмат қилур эрмиш.Бу заводнинг шўъбалари кўп бўлганлиги важидин ҳаммасини сайр қилмоққа вақтимиз мусаида қилмай, маҳариба асбоби ясайдиган жойларни сайр қилиб, баъзилари ҳар дақиқада 40 маротаба отилур.Бир улуғ тўплар кўрдук.Узуни 28 арчин келиб, ўқининг оғирлиги 32 пуд келур.Отганда 25 чақирим ерга борур эркан.Тўпнинг ўзининг оғирлиги беш пуд келур эркан.

Сўнгра кўп хориган жиҳатдин жойимизга қайтиб келиб, таом еб сешанба кунида бўлажак улуғ съездга етишмак учун тўхтовсиз қайтсинлар деб бизларга Маскавдаги хорижия комиссаридан телеграмм келгани сабабдин дарҳол мазкур кунда вокзалга келиб, тайёр турган вагонларимизга миниб Маскавга равона бўлдук.Маскавга келиб тўғри бурунги подшоларнинг Кремль отлиқ аркларининг олдида барпо қилинган улуғ мажлисига келиб бизлар учун тайинланган ўринда ўлтурдик.

Расмий кеча ижро қилиниб беш ярим соатгача олдимиздан аскарлар ва ҳар турли маҳораба асбоблари ва сайр халқлар алам ва турлари бирла ўтиб улуғларга таъзим қилув эрдилар.Мажлис тамом бўлгандин сўнг товариш Бройдо бирлан жойларимизга бориб, таом еб, истироҳат қилиб тарқашдик.Зулқаъданинг ўнланчисида чоршанба куни автомобил билан ҳукумат жойидин бизлар учун тайинланган товариш Кельберни йўлбошчи қилиб томошага кетдик.

Бир олий жойга бориб,Германия вакиллари ёнидаги бир хонага ўлтириб томошага машғул бўлдикким, тозодин аксариси икки ойликда олинган эркак ва қиз аскарлар мунтазам тартиб била кўп турлик ҳунарлар кўрсатдиларки, оларни бир-бир таҳрир қилмоққа рисола қанчайиш бермайди.Мазкур томоша тамом бўлгандан сўнг қайтиб келиб, кун ботган вақтларида съезднинг умумий зиёфатига бордикким, бир улуғ жойнинг ичинда тахминан икки мингга қадар эркак ва хотинлар жам бўлиб, кўп мамлакатнинг вакиллари бор эркан.Ҳатто муҳит денгизи ичидаги Жову деган мусулмон мамлакати элчилари ҳам бор экан.Бу мажлисда турк вакили Фуводбек ва америка сайёҳи ва товариш Искандар (Самойлович) ва товариш Бройдо ва яна икки озод турк вакиллари бирлан ҳамсуҳбат бўлдук.

Кўп турлук таомлар чекилиб, эркак ва қизлар рақс қилиб, ўйнаб ва соз чалиниб, тонг отмоққа яқин вақтларда мажлис тамом бўлгандин сўнг ҳаммамиз қайтиб жойларимизга келдук.Ушбу мажлисда товариш Бройдо дедиким:”эртанг сиз хорижия комиссарининг ноиби товариш Қараханга борурсиз.Онда сизларнинг ишларингиз учун маслаҳат мажлиси ясаб, мажлиснинг раёсатини ўзим қилурман”, деди.Пайшанба куни товариш Қарахоннинг зарурий ишлари бўлиб, бул мажлис бўлмай қолди.

Ва доғи чоршанба куни Искандар турк ҳайъатлари бирлан қўшулуб Туркияга кетурман, деб бизлардин рухсат олди.Ва яна пайшанба куни товариш Крашилов “овулимга бориб ота-онамни кўриб тез келурман” дея кетди.Жума куни хорижия комиссариятидан файтун келиб биз, Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад, Бурнашевлар бирлан Шарқ шўъба мудири товариш Вознесенскийнинг ўрнига тозо тайинланган товариш Янсиннинг маҳкамасига бориб кўрушуб тозо мансабни муборакбод қилгандин сўнг, ул бориб товариш Қарахан бирлан йўлиқиб жавоб олиб келгандин сўнг, бирга Қараханнинг маҳкамасига бориб кўрушуб ўлтурдик.

-Бизлар Сизларни юртларингизга тез қайтмоқни орзу қилганингизни билиб, Сизларни берган илтимосларингизни қараб, бул тўғрида бир комиссия ясамоққа қарор қилдук.онинг аъзолари Сизлар ва товариш Бройдо ва товариш Янсин ва ҳарбий комиссариятдин бир киши ҳамда Сизларни ишларингизга таауллуқли комиссариятдин ҳам аъзолар бўлурлар.Лозим бўлса бизлар ҳам борурмиз, шул комиссияда.Ҳамма ишларингиз қаралиб, битиб тез қайтарсизлар,-деди.
Жавобида дедук: -Бизлар юртимиздан бул тарафга кетган вақтда хон Жунайиднинг писқи-пасоди бир тараф бўлгани йўқ эрди.Юртимиздин то шу кунгача ҳеч хабар ва телеграмм олабилмадик.Шул жиҳатдин қистанганимиз рост турур,-дедук.

Сўнгра хорижия комиссариятига уч-тўрт кун бурун Хоразм учун ҳар турли нимарсалар сўраб берган илтимосномамизни қўлига олиб, дедиким:
-Бул хатда сўралган нимарсаларингиз албатта берилур, деб умид қилурман.Ва сўралган ҳарбий мутахассислар ва табиблар ўзларингиз бирлан кетса ҳам мумкиндир.Ва лекин товариш Бройдонинг кетмагини билолмадим.Анинг ихтиёри манда эрмас.Ҳукуматга айтурман, агар юборса кўп яхши бўлур,-деди.

Шу вақтда мажлисга товариш Бройдо ҳам келиб ўлтурди.Жавобида дедикким:-товариш Бройдонинг Хоразмга бормоғи танҳо Хоразм халқининг манфаати учун ҳам эрмасдур.Балки Руссия шўролар ҳукуматига ҳам манфаати бор турур.Чунки бурунги мартабада товариш Бройдо Хивага боргандин аввали бизнинг халқимиз шўролар ҳукуматининг қайси маслакда эрканидин огоҳ эрмас эрдилар.Балки Қизил аскарларнинг Хивага кирганини бир зўрлик деб фаҳм қилур эрдилар.Бройдо боргандин сўнг шўролар ҳукумати ишчилар ва фуқаролар тарафдори эрканини ва ҳеч халқнинг мамлакати ва динига тажовуз қилмаяжагини билиб, халқимиз Руссия шўролар ҳукуматига меҳр ва муҳаббат қила бошладилар.Ва лекин товариш Бройдо Хивада оз вақт тўхтаб бошлаган ишларини ҳаммасини нотамом ҳолда қолдирди.Яна бир оз вақт суҳбат қилиб зарурий сўзларимизни айтгандин сўнг комиссия қилмоққа қарор беришиб, жавоб олиб жойларимизга қайтдук.

Шанба куни уйқудин турсак бизларни сайр қилдирмоқ учун Николайдин қолган икки файтун келган эркан.Дарҳол оларни миниб, тирик ҳайвонот боғига бориб, пашшадин то филгача, жаҳонда неча минг турлик ҳайвонот бўлса, ҳаммасини кўриб бўлгандин сўнг, ажойиботхона мудири ўлик ҳайвонот жасадларини ҳам кўрмакимизни илтимос қилиб, файтун бирлан онга бориб, сайри-томоша қилганимиздан сўнг, қайтиб жойларимизга келдук.Ушбу ҳайвонот боғларидаги кўрган кўп ажойиботларимиз озгинаси шулдирким, бир кичик оқ ранг товус кўрдук.Қуйруғининг узунлиги беш аршин келади.Яна кичикроқ итдек махлуқ кўрдикким, киндикининг тўшигини мушт сиғгудек миқдор улуғ бўлиб, қорни ичида бир халтадек холи жой бор турур.Музейхона мудири дедиким, “бу махлуқнинг баччаси таваллуд қилгандин сўнг қирқ ҳафта ўтгунча ҳоҳлаган вақтда онасининг киндикин тўшигидан мазкур жойга кириб, яна ҳоҳлаган вақтда чиқар”, деди.

Мазкур махлуқнинг баъзиларининг боши онасининг киндикини тўшигидан чиқиб турганларини кўрдук.Яна баъзи қушларни кўрдукким, ҳар бири бир қарич келгудек икки жундики бордир.Ва баъзи илонлар кўрдук, тўрт оёғи бордур.Баъзи илонлар кўрдук болардин ҳам йўғонроқ бўлиб, 8-9 аршин қадар узундир.Яна мудир бир кичик махлуқни кўрсатиб айтди: бул махлуқ инсонни кўрса, ғоятда сассиқ сийдигини сочиб юборадур, агар либосга тегса, бир йилгача бадбўйлиги кетмайдур.Агар баданга тегса, дарҳол ул кишини ақлидин бегона этиб, мажнун қиладур.Ва доғи штраус деган қушни кўрдук.Маймунларнинг анвойи 100турлукдин ҳам зиёд экан.Шернинг 10 навидин зиёдроғини кўрдук.

Сўнгра қиём вақтидин сўнг, маъсул комиссияни барпо қилмоқ учун хабар келиб, бизлар ҳам товариш Кельбер бирлан хорижий комиссариятнинг хусусий меҳмонхона жойига бордук.Янсинлар бизларга мунтазир бўлиб ўлтургон эрканлар.Бориб ўлтиргандин сўнг товариш Бройдо сўз бошлаб дедиким:
—Ушбу мажлиснинг аъзолари Сиз уч вакил ва бизлардин манинг бирлан товариш Янсин дахил бўлиб мажмуа аъзолар беш киши бўлурмиз.Товариш Искандар (Самойлович) саркотиб, ва Кельбер унга муовин ва Бурнашев мутаржим бўлур.Энди маслаҳат бирла орамиздан биримизни раис қилмоқ керак.Аммо манинг фикримча бу мажлис дўстона бир мажлис бўлгандин сўнг раиснинг қайсиларимиздин бўлганини эътибори йўқ турур,-деди.

Шул вақтда бизларга қараб дедиким:-Балким раис ўзларингиз бўлмоқни истарсиз.Агар ондоқ бўлса раис сизлардин бўлсин.
Жавобида дедикким: -Товариш Бройдо то шу кунгача Хоразмнинг ҳар бир ишларида бизларга яхши йўлбошчилик қилиб келди.Мажлисда ҳам яна ўзи йўлбошчи ва раис бўлса албатта Хоразмнинг хайрият ва манфаатига иш қилурмиз ,-дедук.

Шунинг бирлан товариш Бройдонинг раислиги муқаррар бўлиб, онинг Хоразм ишлари ҳақимнда ясаган тартибномалари ўқилиб ишга бошланди.Бул тариқадаким мукаддаий дунёда кичик ва ожиз халқларнинг ҳаммасини ўзларининг манфаати учун зулм остида эзиб келган жаҳонгирлар маслаки бирлан муқобила ва кураш қилмоқ мақсудларини ўзларига раҳбар тутиб, ижтимоий шўролар жумҳурияти бирлан Хоразм халқ шўролар жумҳуриятини ўз ихтиёри бирлан иттифоқнинг таъсиси учун акт иттифоқ қилмоқ ва онинг учун музокара айламакка қарор бериб, ушбу ишга ўз вакилларини тайин қилдилар.

Руссия шўролар жумҳурияти тарафидин Григорий Исакович Бройдо ва Янсин Якоб, Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти тарафидин Бобоохун Муҳаммад Салимўғли, Мулла Ўроз хўжа Муҳаммадўғли, Мулла Нурмуҳаммад Бобо ўғли-булар ўзларининг ваколатномаларини бир-бирларига кўрсатиб, мувофиқ топган ҳолларда тубанда ёзилган моддаларни муқаррар қилиб онга рози бўлдилар:

Бирланчи модда: Собиқ Хива хонлиги ва онинг ишчи халқларидин ҳамиша зулм била истифода этиб ўтган Руссия чор ҳукуматининг мустамлака сиёсатидин ҳозирги Руссия шўролар ҳукумати бутунлай кечганлигига биноан, Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг бундан сўнг даҳилан ва хорижан мустақил ва айрим мамлакат эрканини қаътиян тасдиқ этиб, онинг истиқлолини қабул қилиб,Руссия ишчиларининг бу мужавалаларидин мақсадлари бўлган шиорларини вужудга келтирмоқ учун Руссия ҳукумати тарафидин Хива хонлигида муқаррар қилинган жами ҳуқуқларидан бутунлай кечадур.Хива хонлигидаги меҳнаткаш халқлар ва ослан айрилмоқ тилаганларини эътиборга олиб, Хоразм қурултойи иттифоқ бирлан Хива хонлиги деган исмни ташлаб,мамлакатларга Хоразм халқ шўролар жумҳурияти деб ном қўйганларини Руссия шўролар жумҳурияти ҳам назар эътиборига олиб,мундин сўнг Хива хонлигига Хоразм халқ шўролар жумҳурияти деб ном қўймоқни ўзига лозим кўрадур.

Иккиланчи модданинг мазмунига мувофиқ Руссия шўролар жумҳурияти бурунги Руссия ҳукумати, оларнинг ташкилотлари бирлан Хива хонлиги ҳукумати орасида акт қилинган ҳар турлук махаиданома ва иттифоқномаларни бутунлай маҳв, беэътибор бўлди, деб санайдур.
Учланчи модда.Ҳар турлик ерлар, сувлар ва шаҳар ерлари, бинолар, заводлар, фабрикалар ва ҳам Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг ичинда бўлган телеграф муассаларидек ҳа мулк ҳуқуқи, ҳа истифода ва ижара ҳақи била Руссия ҳукумати ва онинг ташкилотларининг тасарруфида бўладиган жами амвал ғайри мулкларини Руссия шўролар жумҳурияти Хоразм халқ шўролар жумҳуриятига топширади.

Тўртланчи модда.Хива хонлиги ва унинг халқи тарафидин хусусий Руссия тобеларига ва ширкат муассасаларига бериладиган ер ва сув халқлари тўғрисида қилинган ҳар турлук ер хатлари ва маохида ва шартномаларини Руссия шўролари жумҳурияти маҳв бўлди, деб санайди.
Бешланчи модда.Руссиянинг ҳар бир тобелари ва ёки ширкатларининг тасарруфида бўлатурган банка, фабрика ва тижоратхоналаридек дасмояли муассасалар ва бу муассасаларнинг тасарруфида бўладиган хоналар, ерлар ва асбоблардек амволларни Руссия шўролар жумҳурияти Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг мулки деб санайди.

Олтиланчи модда.Ариқлар ва пасту-баландлар каби сув йўли муассасаларини тозодин ясамоқ ёки бошқа бир ўриндин қилмоқ, агар ҳукуматнинг бириси тарафиндаги сув йўлларининг бичими ва ё сув йўли лойиҳаларининг тадбирига боғли бўлса икки тарафдин баробар ташкил этилган мухталиф мироб ҳайъати восита бирлан ижро қилинадур.Башартики икки тарафнинг фойдаси тенг бўлиб, санойи мақсадларига мувофиқ бўлса.

Еттиланчи модда.Йўллар, телеграфлар ва бошқа собит ноклиялардин истифода шартлари махсус маохида (шартнома) бирлан муқаррар қилинади.
Ушбу маохидалар икки тарафга ҳам фойдали ва зойи мақсадларга мувофиқ асосда бино қилинур.
Саккизиланчи модда.Руссия ва Хоразм жумҳуриятлари орасинда давлат ҳудудларини бу кундаги суратда қабул қилинур.

Тўққизиланчи модда.1872 милодий тарихиндин то шу кунгача Хоразмнинг мулки ижзоларидин Руссия мамлакатига қўшилган ерларнинг меҳнаткаш халқларидин ғайри мажбурий суратда сўралмоқ шарти бирлан,агар оларнинг аскарлари қабул қилсалар, ул ерлар ва халқлари Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг ичига кириб бурунгидек Хоразмнинг жузви ( маълум бир қисми) бўладурлар.
Ўнланчи модда.Тўққизинчи модда суратга чиққан суратда ушбу маохиза қилгучи икки тараф орасинда давлат ҳудудларини билфеъл чизмоқ ва сарҳад нишонларини бирча қўймоқликни икки тарафдин баробар ташкил этилган муъталиф ижро қилса керак.Ва ушбу ҳайъат бул ҳудудларни жузвият сарҳад нишонларини қўйган вақтда миллий ва иқтисодий аломатларини эътибор қилатурлар. Ҳам бақадр имкон ва табиий ҳудудларни риоя қилурлар.Агар ҳудуд чизиғи ободон эл ва қаъла қишлоқ устидан келса, оларни бўлакламай бутун ҳолда бир давлатни ичига киргизилса керак.Агар ҳудуд кўл ва дарёликдан ўтар бўлса шунинг ўртасидин ўтадур.

Ўн бирланчи модда.Ҳудудда бўлган дарё, ариқ ва кўлларда кемачилик, балиқчилик ва гузармонлик тўғрисинда икки тарафнинг ҳуқуқлари тенг ва баробар бўлиб, мазкур ҳуқуқларини икки тарафдин олаий савия ташкил этилган ҳайъат тайин қилади.Ушбу ҳайъат чақириладур икки тарафнинг қайси бириси талаб қилса ҳам.

Ўн иккиланчи модда.Ҳозирги вақтда Руссия шўролар жумҳурияти ичиндаги ерлар Хоразм шўролар жумҳурияти ичига киргандин сўнг аввалда ҳудудда бўлган сув йўллари фақат 9-моддага биноан бир давлат ичинда бўлсалар ҳам ўн биринчи моддага биноан мухталиф ҳайъат тарафидин тузилган асосларга қараб умумий кемачилик ҳуқуқлари икки тараф учун сақланади.

Ўн учланчи модда.Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг қонун асосларига биноан Хоразм ва ё Руссия ва жаҳон инқилобига вафодорлик изҳор этган кишилар чет мамлакатларга тобе бўлса ҳам оларга сиёсий ҳуқуқ бериладур.Ушбу моддани эътиборга олиб Руссия шўролар жумҳурияти ҳам Руссия мамлакати ичида иш қилиб юрувчи Хоразм тобеларига ҳам сиёсий ҳуқуқ беради.Агар ул кишилар ишчи тоифасининг бир бўлагидин бўлса ёки ўзга кишининг кучи бирлан фойдаланмай турган деҳқон бўлса ва доғи Хоразм халқ шўролар жумҳурияти ҳам ўз тарафидин Руссия тобеларига сиёсий ҳуқуқ бермоқни Руссия жумҳурияти тарафидин Хоразм тобелари хусусида бергандек ўзига лозим кўрадур.

Ўн тўртланчи модда.9-моддага биноан Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг ичига ҳозирги вақтда Хива фуқароси орасида бўлмаган халқлар туратурган ерлар кирган тақдирда шул халқларга Руссия шўролар жумҳуриятининг ушоқ ва кичик миллатлар ҳақиндаги қонунини Хоразм халқ шўролар жумҳурияти тарафидин нашр этилур.

Ўн бешланчи модда.Хоразм тобелари Руссияда ва Руссия тобелари Хоразмда асли мутавафин фуқароли ҳуқуқлари ва маданият ва ҳуррият ҳуқуқлари била баробар фойдаланурлар.Ҳам мазкур икки мамлакатнинг қайси бирини тупроғида истиқомат қилсалар, шул мамлакатнинг буйруқ ва қонунларига итоат қилурлар.

Агар Хоразм фуқароси Руссияда ва ё Руссия фуқароси Хоразмда вафот қилса онинг қолган моли-мулки маъмурлар тарафидин ул мутавафининг асли мамлакат жойидин ўлтурган вакилига топширилур.Чунким ул моли-мулкнинг иши мазкур мутавафининг жумҳуриятидаги қонунларига мувофиқ ҳал қилинса керак.

Ўн олтиланчи модда.Саеойи ва зиройи ва маданий ва ўзга ҳар турлик ташкилотлар тўғрисинда ҳақлари Хоразм халқ шўролар жумҳурияти шўро жумҳурияти бўлмаган ҳеч бир ҳукуматга бермас ва бермасликка ваъда қиладур.

Ўн еттиланчи модда.Жаҳон меҳнаткашларининг ғолиб бўлмоқларини назарда тутиб ҳамма шўролар жумҳуриятларининг ўз ароларида ҳамиша маҳкам биродарлик иттифоқи лозим эрканлигини билиб, бу икки муохид давлат ҳам тубанда айтилажак ваъда ва қарорларни қилмоқни лозим топадир.
Бирланчи.Ваъда қилгувчи икки тарафнинг бир-бирига ёки бошқа бир шўролар жумҳуриятига муқобила қилмоқ ва кураш очмоқ мақсадини кўз олдида тутган ҳар бир ҳукумат ва ташкилот ва жамиятларга, ҳам хусусий одамларнинг жамлашиб иттифоқлашмоқ ва турмоқларига рухсат бермаслар.Ва шунинг учун ўзларининг тупроқларида шундоғ ҳукуматлар ва ташкилотлар ёки жамиятлар тарафидин аскар йиғнамоқ ҳам оларнинг вакиллари ҳам маъмурлари турмоқни ман этадурлар.

Иккиланчи қарор.Шул маохид давлатларга зоҳиран ва ботинан кураш очув фикрида бўлгучиларни оларга қарши истимол қилатурғон ҳар бир нимарсаларни ўз тупроқларининг баъзий ерларида сақламоқ ё мамлакатлар устиндин ўтказмоқларини ман қилурлар.
Учланчи қарор.Бир-бирисига қўлидан келган қадар ёрдам бериб турмоқ ва шунинг баробарида ҳар бир тарафдин истиқлол ва ҳурриятларни сақламоқ учун бир-бирларига аскар ва бошқа қўлидан келган ҳар бир нимарсалар бирлан ёрдам қилурлар.

Ўн саккизланчи модда.17-чи моддада кўрсатилган вазифага мувофиқ икки жумҳуриятнинг истиқлол ва ҳурриятини муҳофаза қилмоқ мақсадини биткарини ҳосил этгувчи қувватларни ҳозирламоқ учун ва ҳам умумий раҳбарлик ясамоқ учун икки тараф биргалашиб ҳарбий ва сиёсий аҳднома боғлайди.

Ўн тўўқизланчи модда.Бугунги Руссия ҳукуматлари ва ҳам оларнинг ходимлари бўлган Хива хонлари ҳамиша халқни ўқимоқ ва ёзмоқни ўргатмай ҳам оларнинг жаҳолати бирлан курашиб жоҳил ҳолда қолган халқни маданиятга еткармоқ қўлидан келган меҳнаткашларнинг вазифаси эрканлигини эътироф этиб Руссия шўролар ҳукумати Хоразмга муаллимлар ва мутахассислар ва мактаб китоблари ва адабиёт китоблари, матбуа ишлари ташкил қилув бирлан ёрдам этмоқни ўз устига вазифа қилиб оладур.

Йигирманчи модда.Иттифоқ ва биродарлик нияти бирлан Руссия шўролар ҳукумати жумҳурияти Хоразм Халқ Шўролар Жумҳуриятига ёрдам ва маовуният тариқасида 500 миллион цент қоғоз оқча берадур.
Йигирма биринчи модда.Ҳар икки тарафнинг тараққий ва мамуриятини лозим кўрганлик жиҳатидин икки жумҳуриятнинг эмди қилатурган иқтисодий аҳдномалардаги асосларга мувофиқ Руссия шўролар жумҳурияти Хоразм Халқ шўролар жумҳуриятига бирланчи усточилик асбоблари ва ҳар турлук ўзга нарсалар ва фабрикалар бермоқ бирлан ёрдам қилади.

Йигирма иккиланчи модда.Хоразмдан чиққан хом моллар бирлан Руссиянинг фабрика моларини мобавула қилинур.Ва бу ҳисоб бирлан икки тарафнинг моллари учун ҳам асли тадорлик қилганда сарф этилган қиммати ва баҳосини олиб, зиёда пайдо олмас.Ушбу мобавула икки жумҳуриятнинг ҳукуматлари орасида ҳар бирлари ўз тарафларидин тайин қилинган ташкилотлар восттаси бирлан ижро қилинур.Хусусий касблар ва сатин бирлан бўлмас.Руссия ҳукумати Хоразм меҳнаткаш халқларига саноий мактаблар ва раҳбарлар ва кооператив курслар очмоқ бирлан ёрдам қиладур.Руссия шўролар жумҳурияти бирлан Хоразм Халқ Шўролар жумҳурияти бир-бирларига ўз вкилларини юборадурлар.

Йигирма учланчи модда.Ушбу маохиданомани (шартномани) расмий суратда икки жумҳуриятнинг тасдиқ қилмоқлари керак бўлур.
Йигирма тўртланчи модда.Ушбу моахиданома рус ва ўзбек тилларида ёзилган бўлиб, иккиласининг ҳам эътибори тенг бўлур.Ушбу шартноманинг баъзи моддалари ҳақида кўп музокаралар бўлиб, оқибат икки тарафнинг манфаатига мувофиқ , баъзи ислоҳ ва тағйирлар бермак бирлан қабул этилди.Шунинг бирлан шанба куни мажлис тамом бўлди.

Иккиланчи мажлис бўлмоқ кунини муқаррар қилиб тарқашдук.Якшанба куни ҳукуматдин файтун келиб, тасвиротхонага олиб кетди.Бориб дунёдаги ҳар бир мамлакатларга тауллуқли анвойи суратларни тамоша қилиб, қайтиб келгандин сўнг товариш Бройдонинг ҳам таклиф қилиндик. Ул келиб ўлтурган вақтда Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадлар бирлан орамизда яхши ихтилоф бўлиб, оқибат товариш Бройдо катхудолик қилиб низони мунтақид қилгандин сўнг қайтадан тўпбозлик ўйинини томошасига товариш Бройдо бирлан ҳаммамиз бориб намози аср вақтларида қайтиб келдук.Сўнг Искандар (Самойлович) келиб Туркия ҳайъатининг раиси Анатолийнинг хорижия нозири Бекир Самибекнинг бизларни кўрмакликни орзу қилганини айтиб, душанба куни эрта бирлан онга бориб, турк вакилларини зиёрат қилиб, кўп замон суҳбат қилгандин сўнг кетмакка рухсат талаб қилдик.

Жавобида дедиларким,”бизлар бу тарафгача кетган вақтда вилоятимизнинг тўрт тарафидин душман ҳужум қилиб, халқимиз кўп оғир аҳволда қолганлиги жиҳатидин, гарчи ноумидлик мартабасида бўлмасак ҳам кўп ғамгинлик ғалаба қилур эрди.Алҳамдуллилоҳ сиздек қон-қариндошларимизни кўриб ва сизларни мамлакатларингизни мустақил ва имтиёзад отиқаларни ёрду қилганларингизни эшитиб ва Руссия ҳукуматининг муҳаббатини кўриб, ул ғамларимиз йўқ бўлди.Агар вақтларингиз мусаида қилса яна бир оз вақт ўлтурсангиз сўйласак деб орзу қиламиз.ва лекин сизлар учун таомларимиз бўлмагани учун кўп шикаста хатир турурмиз.Агар ўз юртимиз бўлса эрди, албатта зиёфатлар қилур эрдик”, деб изҳор тассуф қилдилар.

Жавобида фақир дедиким: “ агар лутфу карам юзасидан биз фақирларнинг кулбасига ташрифи қадам қилсангиз,боки мусахабатни ул ерда қилсак, кўп хурсанд бўлур эрдик”, дедук.
Ҳаммалари хушвақтлик бирлан қабул қилдилар.Бизлар жавоб олиб, аввалроқ келиб оларга файтун юбориб, мунтазир бўлиб турдик.Меҳмонлар келдилар.Турк хорижия нозири Бакир Самибек афанди мўйсафид киши ёнида беш нафар аъзоларига олий зиёфат қилиб, бир неча тур таомлар чекиб, 3-4 соатлик мусахибадин сўнг, яна тез йўлиқишмоқ учун ваъдаси бирлан видолашиб қайтдилар.Бизлар ҳам меҳмонларни узотгандин сўнг учланчи байналминалнинг иккиланчи улуғ мажлисидин бизларни таклиф этилиб, онга кетдук.Ва лекин мажлисга кирмакимиз сешанба куни файтун келиб, жами дунё вакиллари бўлган мазкур улуғ мажлисга бориб, Маскав йирик қаъласининг олий саройлари жумласидин саҳна тахминан ярим таноп чиққидек тиллакор бир саройдаким, зийнати кўзни хира қилур.

Аҳли мажлис орасида биз6 Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад, Бурнашев ва Кельбер ўлтурдик.кўрдикким, бир вакил минбарда сўзлаб турган эркан.Ондоқ фурсатдин сўнг йўлда келуримизда йўлиқишуб тонишган Шарқ ҳайъатининг раиси товариш Сафаров келиб, кўришуб ҳол сўрашгандин сўнг дедиким: “ ман ҳам Сизнинг бирлан ҳамсоя бўлдим.Тошкентда Турккомиссияда Куйбишев ўрнига мансуб бўлиб ман агар рухсат берсангиз, дарҳол бориб минбарда сўзламакингизга рухсат олурман”, деди.

Жавобида хўп ташаккур қилдук.Ул кетиб мажлис раисига айтиб бизларга дарҳол минбарга келсун деб хабар келди.Таржимонимиз Бурнашев бирлан иккимиз бориб тургандин сўнг Руссия улуғлари минбарга чиқиб сўзламакни бизга таклиф қилдилар.Дарҳол минбарга чиқиб вакиллар тарафига мутаважжи бўлиб сўз бошламоқчи бўлган вақтимизда жами дунё вакиллари ушбу улуғ мажлисда бирламчи мартаба мусулмон вакилини сўзламоқчи бўлганини тадбиқ қилиб дўстона олқишлаб чапакларини қоқмоққа бошладилар.Садоларидин улуғ гумбаз ларзага келди.Ман фақир баланд овоз бирлан дедим:

-Эй ҳурматли азиз биродарлар! Биз Хоразмдаги меҳнаткаш деҳқонлар ва ишчиларнинг чин кўнглидан айтган саломларини Сизларга етказурмиз.Ва доғи ушбу учланчи байналминалнинг иккиланчи мажлиси ҳамма дунё меҳнаткашлари иттифоқининг бир намуна ва нишонасидур.Бинобарин Сиз азиз биродарларни бу олий мажлисларингиз бирлан табрик этиб, яхши кунда бул ерда ҳозир бўлмоқ муяссар бўлгани важидин ўзларимизни ҳам масъуд ва бахтиёр санаймиз.

Эй биродарлар!Биз Хоразмнинг мазлум меҳнаткашлари Оврўпа капиталистлари замонида оларнинг императорлар мажлисларининг сиёсий ва иқтисодий зулмларининг остида эзилиб поймол бўлган эрдук.Чунким олар бизнингдек кичик миллатларни зиндонларда сақлаб ҳурриятни фақат бойларгагина берур эрдилар.Ҳозир шўролар ҳукуматининг оёққа босиб устимиздаги хон Жунайид каби золимларнинг қўлидин қутилиб вилоятимизда мустақил шўролар жумҳуриятини эълон қилдук.Биз чин кўнгилдин ишонурмизким ,Руссия шўролар ҳукумати тозо уйғонмакка бошлаган шарқнинг ёрдами бирлан бутун дунё мазлумларини ва капиталистлар қўлидин тез вақтда қутқазажак.Яшасин бутун дунё меҳнаткашларининг иттифоқи! Яшасин Хоразм халқ шўролар ҳукумати!

Мажлис тамом бўлгандин сўнг Коммунист фирқасининг марказий қўмитасига бориб саркотиб товариш Красницкий бирлан йўлиқиб дедиким: “товариш Бройдонинг бу ердаги иши ва хизмати кўп бўлгани жиҳатидин Сизлар бирлан Хивага кетабилмас.Жума куни ё шанба куни Сизлар бирлан товариш Ленин ва товариш Троцкий бирлан йўлиқсангиз керак.Товариш Бройдони олардин ҳам сўраб кўрсангиз бўлур”, дегандин сўнг қайтиб жойларимизга келиб чоршанба куни хабар келиб иқтисодий комисариятнинг бошлиғи товариш Риковнинг маҳкамасига бориб, онинг бирлан кўришуб Хоразм жумҳурияти меҳнаткашларининг салом ва табрикларини айтдук.Ул хушнудлик изҳор этиб, дедиким:
-Бизларда ҳозир бир тозо фикр пайдо бўлгандурким,Туркистон ва Хоразмнинг сувсиз ерларини суғориб обод қилмоқ.Албатта Хоразм жумҳуриятидин умид қилурмизким, бу ишларда ёрдам қилсин ва Оврўпалиларнинг Шарқ халқи ҳақиндаги маслаки то ҳозиргача шулдирким, оларни ҳамол қилиб ишлатиб, роҳатини ўзлари кўрмак. Масалан,Сиз Хоразм халқи пахта экиб, ул пахтанинг роҳатини ўзгалар кўрадур.Бизнинг мақсадимиз бул ториқа зулумларни йўқ қилиб, ҳар халқ ўз меҳнатларининг роҳатини ҳам ўзи кўрсин дермуз.Шунинг учун Сизларга ҳар турлук завод-фабрикалар бериб, ўз мамлакатларимизни ҳар бир эҳтиёжи ўзидин биткудек қилмоқчимиз,-деди.

Биз ташаккур қилиб дедикким:” аввалги вақтлардагидек жабру зулм бўлмаса албатта ёрдам қилмоққа тайёр турурмиз.Аммо биз халқ тижорат амвалини Руссия бирлан Бухородин олур эрдук.Жаҳон маҳорабаси бошлангандин сўнг Руссиядан бизга мол бормади.ва доғи вилоятимизда инқилоб бўлгандин сўнг Бухоролилар ҳам мол бермай халқимиз кўп оғир аҳволда қолди.Шул жиҳатдин Сиздин илтимосимиз бизларга шул тўғрида ёрдам қилиб сўраган тижорат молларимизни бизга берсангиз эркан,-дедук.

Ул айтдиким, “бул иш ҳақинда Сизларнинг комиссиянгизга биз ҳам бир одам вакил юбориб онинг маслаҳати бирлан тижорат керак нарсаларингизни биткарурмиз.Ман сиз ҳурматли меҳмонларни чин кўнгилдан дўст тутиб раҳмат айтурман” дегандин сўнг жавоб олиб қайтдук.

Пайшанба куни файтун келиб электрический станцияси ва телефон машиналарини сайил қилдук.
Жума куни товариш Лениннинг бизлар бирлан кўришмоқчи бўлганини хабари келиб, биз ва Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад,Бурнашевлар ва кельбер файтун бирлан кремль дворесега бориб машинойи зинада ўлтуриб учланчи қабатда товариш Ленин турган жойга чиқиб девонхонасида ўлтурдикким, бир неча адад қиз хадималар бор эркан.

Ва жойларнинг ҳаммаси фақирона тартибда, ҳеч зиёдати зинат ва такаллиф қилинмаган турур.Чорак соат ўлтургандин сўнг бир ходима келиб товариш Лениннинг ёнига таклиф қилди.бориб кирсак танҳо ўзи ўлтурган эркан.Бизларга назари тушган ҳамон қопининг ёнига келиб бизлар бирлан ғоятда меҳрибон лутф ва табассум бирлан кўрушуб, ўлтурмоғимизга курсилар кўрсатиб, бизларни ўлтурғизиб, сўнгра ўзи ўлтурди.Ва доғи сўзга бошлаб дедиким:
-Ман Сизларни саломатлик била кўрганимга кўп хушвақт ва хурсанд турурман.Хусусан Хоразм Шарқда ҳаммадин бурун ўз мамлакатида инқилоб ясаб золимлар қўлидин қутилиб, ўз кунларини кўрмакчи бўлғонларига ул биродарларимиздин кўп мамнун ва миннатдор турурман,-деди.

Шул вақтда олиб борган бир дона сарпой чопонимиз бор эрди.Дарҳол они фақир ўз қўлим бирлан устига кийдирдим.Дедиким:
-Бул Хоразмда тикилган турурми?,-деб.
Ман дедимким: -“Бул сарпой фақир меҳнаткашларнинг ўз қўллари бирлан ишлаб Қурултойда ёдгорлик учун Сизга тайин қилган эрдилар.
Ниҳоят хурсандлик изҳор этиб бир оз вақт кийиб ўлтурди.Сўнгра чиқариб қўймоқ учун рухсат сўраганида ман айтдимким: “нақадар кўп вақт бизларнинг сарпойимизни кийиб ўлтурсангиз ул қадар хушвақт бўлурмиз”, дедим.

Бинобарин то мажлис тарқалгунча кийиб ўлтурди.Бизлар кетганимизда ҳам устида кийиб қолди.Сўнгра фақир Хоразмнинг ҳамма меҳнаткаш халқлари ва нозирлари саломларини айтиб олар тарафидин табрик қилдим.Жавобида миннатдорлик била дедиким:
-Вилоятингизда инқилоб бўлган вақтда ё ондин бурун ё сўнг руслар тарафидин ҳеч қандай жабр-зулум кўрдингизларми?

Жавобида дедикким: -Ҳеч бир жабр кўрмадик,хон Жунайид каби золимлардин қутулмоғимиз ҳақинда кўп ёрдам қилдилар.Лекин баъзи аскарлар баъзи халқларни талаб зулм этиб юрган эди.Товариш Бройдо бориб оларнинг танбе ва жазоларини бергандин сўнг ҳаммаси йўқ бўлиб, ниҳоятсиз фароғатлик бўлди.ва доғи коммунистик фирқасининг мусулмонларга дин жиҳатидин яқинлашганларига ишорат қилиб дедикким, бизларнинг пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз асрларида фақирларнинг тарафдори ва оларни дўст тутгувчи эрканлар.Ҳозирда Сизнинг ишчи ва пролетариат яъни фақирлар ҳукуматини ташкил этиб оларнинг тарафдори бўлганимизни бизнинг фақир халқларимиз эшитиб Сизни кўп дўст тутодурлар.

Жавобида товариш Ленин изҳор хурсандлик қилиб дедиким: -Ман хоразм халқларини кўп дўст тутганим жиҳатидин оларга ҳар тарафлама ёрдам қилмоқчи турурман.Ҳозирда Туркистонга муаллим ва мутахассислар кетарлар.Олар Хоразмга бориб тез вақтда ишларингизни йўлга солсалар керак.Сизлар Комиссарларга хат ёзиб ҳар тўғрида даркор нимасаларингизни сўранглар.Ман оларга айтурман. Тезлик бирлан Сизларни ишларингизни битказиб қайтарсинлар.

Жавобида бизлар ташаккур қилиб, бизнинг халқимиз қурултойларда бизларга деган эрдилар: “Сизлар Маскавга бориб бизларни мамлакатимизни холи бул тариқа ожиз ва ёрдамга муҳтож эрканимизни товариш Ленинга айтинг, албатта ул биз ожизу мазлум меҳнаткашларни бул тариқа паришон ҳолда қолганимизни билсалар тезлик бирлан бизларга ёрдам етказсалар керак”, деб эрдилар.Ва лекин бизларни Маскавга келганимизга 25 кун бўлди, то шу вақтгача бизлар Сизга йўлиқа билмадук.

Жавобида дедиким: -Ҳозир бизда бир неча ерларда маҳораба бўлиб, андин сўнг Хоразмга ҳар жиҳатдин кўп ёрдам бериб тез вақтда ғоятда мукаммал қилсак керак.Ва доғи мундин сўнгра ҳар вақт Сизларга бировдин зулм-ситам етишса дарҳол манинг хусусий ўзимга ўзингиз бир хат ёзиб билдиргайсизки, они дарҳол даф қилурман,-деди.

Шул вақтда телефоннинг жанги қоқилди.Қулоқини телефонга тутиб сўзлашгандин сўнг дедиким:
-Мани бир ишга чақирадурлар, афу қилингларким, яна ҳар вақт сўзлашмак кўнгилларингизга тушса, албатта яна йўлуқурмиз,-деди.

Жавобида айтдиким: -Бизларнинг сўзлашмак ҳамиша кўнглимизга тушадур ва лекин бизларнинг вилоятимизда пасод ҳанузгача бутунлай тамом бўлмагани важидин ёдимизга тушса кўп қистанурмиз.Шул сабабдин ишларимиз битса тезроқ юртимизга қайтиб меҳнаткаш ва фақир халқларимизга Сизнинг ушбу этган лутфу-карам ва айтган яхши сўзларингизни еткурсак оларнинг кўнгиллари хушнуд бўлиб, вилоятимизнинг тинч-фароғат яшамоғига боис бўлур эрди,деб ўйлаймиз.
Жавобида дедиким: -Ман ушбу кун Сизларнинг ишларингизни комиссияга айтурман, албатта тез биткарурлар.бройдонинг бул ерда ҳам иши кўпдур.Агар мумкин бўлса они ҳам қўшиб юборурман,-деди.

Шул вақт бизлар ўрнимиздан туриб видолашиб кетмакчи бўлдук.Ленин фақирга дедиким:
-Хоразмдаги меҳнаткаш фақир биродарларимга саломимни айтгайсиз.
Сўнгра хўшлашиб чиқдук.Шанба куни жами дунё вакиллари конференциянинг охирги мажлисига бизларни таклиф қилиб хабар келди.Биз ва Мулла Ўроз ва мулла Нурмуҳаммад, таржимон Бурнашев ва Кельбер Маскавнинг улуғ театрхонасида ясалган мажлисга бордук.

Ярим танобдан ҳам улуғроқ бир гумбазда эрканким, ҳамма деворлар тилла билан нақш этилиб, гумбазнинг чор атрофи ҳам гумбазнинг ичига мутаважа бўлган олти қават равоқли ҳужралар турур.Ҳамма деворларга ипак бахмал тутилиб, ичида бахмал курсилар қўйилган турур.Мазкур гумбазнинг ичида, равоқларида ҳужайраларида халқлар тўлгандин сўнг инглиз ишчи халқи тарафидин келган вакил сўзламоққа рухсат олиб, ўртага чиққан вақтда улуғлиги бўйрадек тўққиз адад ойнани онга мутаважжи қилдиларким, мазкур ойналардин офтоб нуридек оқ нур пайдо бўлиб, гумбазнинг ичини ул миқдор мунаввар қилдиким аввалдин ёниб турган икки минг ададга қараб электрик лампалар офтобга муқобил қилинган чарағдек нурсиз бўлиб қолдилар.Таажжуби тафовут қилиб бўлмас эрди.

Мазкур вакил ҳозирдаги инглиз ҳукумати золимлигини ва ўзларининг Руссия шўролар ҳукуматига тарафдорликлари ҳақинда ярим соатга қадар сўзлаб, они бир таржимон рус тилида таржима қилгандин сўнг, немис ишчиларининг вакили сўйлаб, андин сўнг товариш Троцкий бир ярим соатга қадар сўйлаб, андин сўнг яна бир рус улуғи сўйлади.

Шундан кейин нутқлар тамом бўлди.Ҳар бир вакил сўйламакка чиққан вақтда мазкур офтобларни тозодин тўлдириб, онга мутаважжи қилиб, фотографчилар ул вакилнинг суратини олар эрдилар.Бир вақт бизларнинг ҳам суратларимизни олмоқчи бўлиб, бизларни ўлтурган жойимиз иккиланчи қаботга мазкур 9 адад офтобни мутаважжи қилдиларким, оқ рангли нурнинг ғалабасидин кўзларингиз ҳеч нимани кўра , ҳеч нимани билмас эрди.

Мажлис тамом бўлгандин сўнг қайтиб жойларимизга келиб, якшанба куни театр ва сурат томошасига бориб, душанба куни аэроплан қуратурган заводларни, самбо отлиқ бир япон бизларни ўзи бирлан олиб кетиб, сайил-томоша қилдирди.Мазкур куни бориб то намозшомгача аэропланларни учириб томоша кўрсатдилар.Аэропланларнинг мудири дедиким: “Агар Хоразм учун аэроплан олур бўлсангиз ўзим Хоразмга олиб бориб берар эрдим.Ва яна аэроплан таҳлили учун бола берсангиз бу ерда ўзим ўргатур эрдим”, деди.

Сешанба куни зулқаъданинг 29-сида товариш Бройдонинг ёнига бориб ўз ишларимиз тўғрисида маслаҳатлашиб кечда Маскавнинг Булвар отлиқ сайиргоҳига бориб томоша қилдук.Аксар ерларда Маскав халқи, хусусан хотин-қизлар бизларнинг бошларимизга кийган телпакларимизни кўруб таажжуб қолур эрдилар.Ва лекин бизларни кўнгилларидин дўст тутиб, сўйлашмакни кўп истаб тил билмаган жиҳатдин мутахайил бўлиб турганларини уларнинг аъзоларидин билиниб турур эрди.

Чоршанба куни хорижия комиссариятига бориб товариш Бройдо ва товариш Янсин бир еча тижорат мутахассислари жамлашиб Руссия мамлакати бирла Хоразмнинг тижорат қилмоқи ҳақинда музокара бўлиб, мазкур икки давлат ўртасинда тижорат иттифоқномаси тузмакка қарор қилиб, 14 моддадин муташаккил тижорат аҳдномаси маъсуд қилинди.Пайшанба куни маориф комиссариятидин икки маъмур келуб, Хоразм маорифи ҳақинда сўйлашиб бизларга муаллим ва китоб, матбуа асбоблар ёрдам қилмоқчи бўлиб кетдилар.

Мазкур кунда кечда театрга бориб, кеча пиёда қайтганимизда кўп ёмғир ёғиб машаққатлар бирлан жойимизга келдук.
Жума куни Эрондаги Мирза Кучакхоннинг Руссияга юборган вакиллари бизларни Руссия комиссарларига восита қилмоқчи бўлиб ўз ишларини тадрижи учун ёрдам сўраб келдилар.Бирининг оди Хушанг, яна бирининг оди Мирсолих Музаффарзода.Эрон шоҳи Аҳмадшоҳнинг Русияда тургувчи консули бирлан келиб, 2-3 соат мусафаба қилишуб, оларга дилдорлик қилиб, ёрдам ваъда этиб, таом еганларидин сўнг хўшлашиб кетдилар.Сўнгра хорижия комиссарига бориб ҳарбий ишларимиз ҳақинда музокара қилиб, бир ҳарбий иттифоқнома 5 моддадин муташаккил масуда қилиб қайтдук. Мундин сўнг то бир ҳафтагача ҳар кун комиссариятга бориб мазкур умумий иттифоқнома тижорат шартномаси ва ҳарбий шартномаларни моддама-модда музокара қилиб, кўп мукаллама ва тортишмалар била зулҳидда ойининг бешинчи пайшанба куни тамом қилдук.

Тижорат аҳдномаси ушбу 15 моддадин муташаккил турур:Муқаддима Русия қадриятини социалистик шўролар жумҳурияти бирлан Хоразм халқ шўролар жумҳурияти орасинда тижорат ва мубодалави амвол таъсиси учун ушбу шартлар аҳд этиладур:

Биринчи шарт.Икки жумҳурият орасинда мубодавлаи (айрибошлаш-У.Б.) амвол (мол,ашё –У.Б.) оларнинг хорижий мамлакатлар бирлан тижоратларни бошқаргувчи ташкилотларнинг воситаси бирлан ижро қилинур.

Иккинчи шарт.Руссия шўролар ҳукумати мавжуд амволга муҳтожлиги Хоразм халқ шўролар жумҳурияти ўз ҳукуматидаги тижорат шўъбасининг воситаси бирлан Руссия хорижий тижорат комиссарлигига маълум қилиб, ҳар йилда мазкур икки ҳукумат орасинда этилажак тижорат мубодавлавий амвол учун махсус бир тартибнома ёзилур.Руссия шўролар жумҳурияти ҳам ўз мамлакатидаги халқларга мавжуд амволни тақсим қилгандаги вилоятда кўп ва озлигини ва ўзининг онга на қадар муҳтожлигини назар эътиборга олгандин сўнг Хоразм халқ шўролар жумҳуриятига берадур.

Учланчи шарт.Икки моаха бир-бирларига билфеъл бир-бирларига ёрдам қилмоқ асосини эътибор этиб, Хоразм шўролар жумҳурияти ўз вилоятига лозим бўлган миқдордин зиёда ҳамма хом тижорат аволини ўзи ихтиёр қилган суратда Руссия шўролар жумҳурияти бирлан мабовала қиладур.Ва доғи Руссия жумҳуриятига лозим бўлган хом амволни йиғнаб ҳозирлайдурғон бир тижорат ташкилоти таъсис қиладур.Ва ҳам икки жумҳурият орасинда ясалган аҳдномада ҳозирланмоғи лозим.Тайин этилган ҳам амволни чет мамлакатларга мабовала қилмоқни фақат ҳукуматнинг мазкур ташкилоти воситаси бирлан ижро қилинур.Ихтор: ушбу аҳднома пахта ва пахтадин ишланган нимарсалар, тери, юнг ва йўрунжа (беда-У.Б.) тухумини ҳам амвол санайдур.

Тўртинчи шарт.Тижорат амволини ҳозирлайдиган ташкилот таъсиси учун ва амволни ҳозирламоқ ишини бажо келтирмоқ учун лозим бўлган тижорат мутахасссислари ва йўл бошчиларни Хоразм ҳукумати талаб қилган суратда Руссия жумҳурияти бермоқни ваъда қиладур.

Бешланчи шарт.Руссия жумҳуриятининг хорижий тижорат комиссарияти бирлан Хоразм халқ шўролар жумҳуриятининг хорижий тижорат ташкилотчиси орасинда иттифоқ бирлан тайин этилган қоғоз оқча ва амволни Хоразм жумҳуриятига ҳам амвол йиғиштирмоқ иши учун лозим бўлган аввалроқ берадур.

Олтинчи шарт.Хоразмда Руссия шўролар жумҳуриятининг қоғоз оқчаларни Хоразм оқчаси бирлан юрмаги муқаррар қилинур.Руссия шўролар оқчасининг қийматини муқтазойи вақтига мувофиқлиги бир муддат учун мухталиф ҳайъат тайин қилур.

Еттиланчи шарт.Руссия хорижий тижорат комммисарияти бирла Хоразм жумҳуриятининг тижорат ташкилотлари иттифоқлашиб икки жумҳурияти ўртасинда бўлган ҳар бир йилдаги мубовала амволнинг ҳисобларини биткариб тамом қилмоқ учун амвол баҳолари тайин қилинур.Бу тариқа ким учун деҳқонларнинг меҳнат ҳақлари ва харажатлари ҳисобга мувофиқ бир баҳо ва қиймат этилур.Зиёдат фойда тажриж этмас.

Саккизланчи шарт.Мубовала учун Хоразмга келтирилган Руссия амволини Хоразмда ҳозирланган хом-амволга олиштурганда Руссиянинг меҳнат ҳақисига назаран қўйилган баҳо эътибор этилур.Ва доғи Хоразм жумҳуриятининг тижорат ташкилотлари Руссия амволини меҳнат ҳақисига назарида қўйилган баҳога мувофиқ қўлларига олгандин сўнг халқлар бирлан ҳам амволга алмаштирмоқчи бўлганида юзда ўн беш даража ортиқ баҳо олсалар бўлур.Ўзларининг ҳар турли харажатлари учун ва лекин ондин зиёда баҳо бирлан сотмоқлари мутлақо жойиз эрмас турур.

Тўққизланчи шарт.Хом амволни истеъмол ва тадорик қиладурган халқлар бирлан Хоразм тижорат ташкилотининг мубодалави амвол қилмоғи ва деҳқонлар жамияти ва ҳунармандлар жамияти ва кооператив ва қишлоқ жамиятлари воситаси бирлан ижро қилинур.Ва лекин савдогарлар ва меҳнаткашлар ва олиб сотарлар ва даллолар мазкур ишларга қатнаша билмайдилар.

Ўнланчи шарт.Руссиядин Хоразмга ва Хоразмдин Руссияга келадургон амволдин икки ҳукумат ҳам ҳеч бож ва закот олмайдурлар.

Ўн бирланчи шарт.амволнинг бузулмоғи ёки йўқ бўлмоғидек ҳар турлук офат ва зиёнлар Руссия хорижий тижорат комиссариятининг вакиллари ва Хоразм тижорат ташкилотининг қайси бирлари қўлига мазкур амволни олган вақтда воқе бўлса, шул вақтдин бошлаб мазкур қўлида тутган кишилар тўлайдурлар.иқдор: Хоразмдин олатургон хом ва ўзга амволни Руссия тижорат хорижия комиссарининг вакиллари олатурлар.Ҳар йил учун ёзхилган иқтисодий тартибномада тайин этилган Хоразм мамлакати ҳудудининг ичкарисидаги вакиллар оладурлар.Ўзларининг истиқоматгоҳида ёки мамлакатлари ҳудудига энг яқин бир ерда.

Ўн иккиланчи шарт.Мазкур икки маохид давлат бир-бирларига бермакка ҳозирлайтургон ҳар турлик амволни сақламоқ учун ўз мамлакатларида бир-бирисига омборхоналар ва карвон саройлар берадурлар.

Ўн учланчи шарт.Руссия хорижий тижорат комиссарияти ва Хоразм хорижий тижорат ташкилоти орасинда иттифоқ бирлан бир икки тарафга бирдек бўладургон тартибда ҳар йилги кирадургон ва чиқарадурган ҳамма хом ва ўзга амволни икки адад дафтарга ёзилиб сақланур.

Ўн тўртланчи шарт.Ҳар йилнинг охирида икки маохид тарафининг орасинда бўлган мубодалави амволнинг ҳисобини биткарилиб тамом этиладур.Агар ҳисобнинг натижасида бир тараф яна бир тарафдин қарздор бўлса, ул қарзни оқча бирлан адо этилур.Ихтор: агар икки тараф ҳам рози бўлган тақдирда ўтган йилнинг қарзини энди келтурган йилнинг ҳисобини ичига киргизмак ҳам жойиздур.

Ўн бешланчи шарт.Ушбу аҳднома рус ва ўзбек тилларида ёзилуб икки тилдаги бу аҳдноманинг эътибори баробардур.

Ҳарбий аҳдноманинг сурати ибораси ушбу турур: Муқаддима.Руссия Федератив социалистик шўролар жумҳурияти билан Хоразм халқ шўролар жумҳурияти орасинда ёзилган умумий аҳдноманинг 18-ланчи моддасининг табини ва тафсили ҳақинда ушбу ҳарбий ва сиёсий шартнома ёзилур:

Биринчи шарт.Руссия шўролар жумҳурияти ва Хоразм халқ жумҳурияти бир-бирларига ваъда қиладурлар бул тариқаким.Жаҳонгир душман кучлари бирлан ва ҳам маҳаллий аксил инқилобий жамиятлар ва қўшинлари бирлан умумий кураш вақтида бир-бирларимизга ёрдам этармиз.

Иккиланчи шарт.Руссия шўролар жумҳурияти бирлан ёки Хоразм халқ шўролар жумҳурияти бирлан Хоразмга ҳудуддош ва ҳамсоя бўлган бир чет мамлакат орасинда бир-бирига хо аскар бирлан ва хо ҳарбий асбоблар ва ўзга нимарсалар бирлан ёрдам қилмоқни ваъда қиладурлар.

Учланчи шарт.Хоразм халқ шўролар жумҳуриятида Хоразм бирлан Қизил урдуси ташкил этилади.Ва Руссия шўролар жумҳурияти ушбу урдунинг ташкили ҳақинда бу урду учун лозим бўлган ҳар турлук қурол ва яроғ ва ўзга нимарсаларнинг тадорики тўғрисинда кенг ёрдам берадур.

Тўртланчи шарт.Хоразм қизил урдусини ташкил қилиш учун Руссия шўролар жумҳурияти аввал бошлаб лозим бўлган миқдорда ўзининг ҳарбий муаллимларини юборади.Мунинг бирлан баравар Хоразм қизил урдуси учун Хоразмнинг ўз халқи кишиларидин ҳарбий муаллимларнинг таълим ва тадрисини ва бу урду учун лозим бўлган аскар ва қурол ва ўзига нимарсаларнинг тадорикига махсус бир ташкилот таъсисини Руссия шўролар жумҳурияти ўз аҳдисига оладур.Ва Хоразм Қизил урдусининг муҳтожлигига қараб ҳарбий асбоблар бирлан ёрдам қиладур.

Бешланчи шарт.Икки жумҳурият вакилларидан Хоразмда мухталиф бир ҳарбий ҳайъат ташкил этилуб ушбу ҳайъат Хоразм қизил урдуси учун ҳар турлук нимарсалар тадорикининг тартиби ҳақинда лозим суратда саъйи ва эҳтимом қилиб ҳарбий асбобларнинг лозим бўлган миқдорини ва онинг тадорикининг тартибини таҳқиқ ва тафтиш этадур.

Олтиланчи шарт.Мазкур икки ҳукумат биргалашиб яна бир душман бирлан урушган тақдирда Хоразм ҳукумати бирлан Руссия инқилоб шўроси орасинда иттифоқ бирлан икки аскар учун умум бир қўмондонлик тайин қилинур.

Еттиланчи шарт.Ушбу шартнома икки маохид жумҳуриятнинг ҳукуматлари тарафидин тасдиқ этиладур.

Саккизланчи шарт.Ушбу шартнома рус ва ўзбек тилларида ёзилиб, икки тилда ёзилган икки шартноманинг эътибори тенг ва баробар бўлур.

Мазкур уч аҳдноманинг муколамасига бир ҳафта қадар машғул бўлиб юрганимизда бўлган ҳадисларнинг муҳимроғи шултурирким, бир куни телеграмхонадин телефон бирлан чақирлган хабар келиб, телеграмхонага таржимон Бурнашев бирлан бордукким, Довудов отли бир киши Самара шаҳридин телеграм бирлан айтадурким, Сизлар Руссияга кетганингиздан сўнг Хоразмда бир аксил инқилобий фасад қўзғолиб, бир неча аксил ҳаракатчилар бурунги Саид Абдуллахонни қайтадин Хоразм хони қилмоқчи бўлганларидин Хоразм ҳукумати дарҳол хабар топиб бир неча кишиларни бизларнинг ёрдамимиз бирлан тутуб, Хива аскарларидин ўн бир адад қоровул бирлан манга қўшуб Руссияга юборган эрдилар.Ман оларни Тошкантга келтуриб, ондин Самарага юбордилар.

Ҳозир биз Самарада ул маҳбусларни Самара ҳукуматига топшира билмадик.Эмди Сиздин сўрармизким, оларни Маскавга олиб бормоқ лозим турур ё Самарада қолурларми? Мазкур маҳбусларнинг исмлари шулдурур: Саид Абдуллахон, Саид Абдулла тўра, Раҳматулла тўра, Саидтўра-Саид Абдуллахоннинг ўғиллари ва иноқ Муҳаммадёр тўра Мадраҳим хон (Муҳаммад Раҳимхон соний-Ферузхоннинг ўғли-У.Б.) ўғли ва Носир тўра, Абдурасул тўра, Мадиёр тўра ўғиллари, Ибодулла тўра Мадраҳимхон (Ферузхоннинг ўғли) ўғли,Матёқуб тўра Матюсуф тўра ўғли, Матриза тўра, Абдрим Боққолов.

Буларнинг бир неча ададлари уламолардин қози калон Ҳикматулло охун, Одамохун Ортиқохун ўғли ва Обуд аълам Эшонлар турур.Ва баъзиларининг исми телеграммга яхши тўғри тушмагани сабабдин у қадар очиқ билинмай турур.Бул тўғрида биз ҳукумат бирлан сўзлашиб Давудга жавоб бердикким, Маскавдаги марказ ҳукуматидин олар ҳақинда тез вақтда буйруқ борса керак.Сиз ҳам шул буйруққа мунтазир бўлиб турурсиз.буйруқ боргандин сўнг онга мувофиқ иш қилурсизлар, дедук.

Мазкур пайшанба куни Истанбулдаги машҳур Анвар пошшо Маскавга келди, деб турк зобити Назми Содиқбек хабар берди.Ва доғи дедиким, агар ул кишига мулоқот қилмоқ истасангиз ўзим тайин вақтини Сизга билдирурман, деб кетиб бизларга хабар юбордиким, дарҳол келсинлар, деб.Бизлар ҳам айтган вақтда бориб Анвар пошшони зиёрат қилдук.Тахминан бир ярим соат мусоҳаба қилиб , жавоб олиб жойларимизга келдук

.Жума куни кечда товариш Карахандин хусусий суратда танҳо ўзимиз бирлан мулоқот қилишмоқ учун хабар келди.Биз доғи Хивада тикилган бир сарпой олиб бориб, ишларимиз ҳақинда бир оз вақт мусоҳаба қилишдук.Сўнгра кетар вақтимизда бизларни ишларимизни биткариб юртимизга тезроқ қайтармоқларини илтимос қилганимизда, дедиким:
-Душанба ё сешанба кунларида аҳдномаларга қўл қўйиб муҳр босилур.Сўнгра ишларингизни битканидур.Бир ҳафта ичинда қайтарсиз.Аҳдномаларингизни русча нусхаларини ўқиб кўрдим.Кўп мувофиқ бўлибдур.Агар баъзи даркор сўзлар яна қолган бўлса, билдирсангиз аҳднома ёзармиз,-деди.

Биз дедикким:
-Товариш Бройдо албатта т эҳтиётламат қилгандур.Агар яна лозим зарур сўз бўлиб ёдимизга тушса Сизга билдирурмиз,-деб жавоб олиб қайтдук.

Шанба куни бир турк келиб Анвар пошшонинг бизларни кўрмакка келмоқчи бўлган хабарни айтуб кетгандин бир оз вақт ўтгач ,Анвар пошшо ёнида бир адад турк зобутлари бирлан келиб, тахминан уч соат миқдорда суҳбат қилишгандин сўнг жавоб олиб қайтди.Бизлар ҳам Маскавдаги неча-неча улуғ мамлакатларни ичидин биз фақирларни ёдоворлик қилиб келгани учун миннатдорчилик ва хурсандлик кўргузуб олий зиёфат қилиб кетар вақтида Хоразмдин ёдгор учун икки дона қоакўл тери бериб узотдук.Ниҳоятсиз мамнун бўлиб кетди.Ва доғи тижорат комиссариятидин хабар келди.Биз Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад ва Бурнашевлар бирлан бирга бордук.Тижорат комиссарининг муовини бирлан бир неча тижорат мутахассислари бор эркан.Мажлис очилиб муовини сўзга бошлаб дедиким:
-Хоразмга мубодала учун мол юборганимизда Сизнинг мубодала қилгудек не миқдор хом моларингиз бор турур.Ва доғи молни Хоразмда кимга топширирурмиз ва ким бирлан мубодала қилурмиз.Ва доғи икки тарафнинг молларига қайси нарх бирлан баҳо қўйурмиз.

Маҳорабадин бурунги нархдин баҳо қўйилурми?Шуларнинг тайин жавобини эшитмоқчимиз,-деди.
Жавобида айтдукким:-Хоразмда бурундин ётган пахтамиз бор турур.Аммо не миқдор эрканини билмасмиз.Чунким бизлар тижорат мутахассиси эрмасмиз.Ва доғи бу йилги йўрунжа тухуми ҳам ҳозир тайёр бўлган бўлса керак.Сизлар олиб борган молларингизни Хоразм халқ шўролар ҳукуматига топшириб, онинг бирлан муобдала қилурсиз ва молларнинг нархини ҳам мундин мол олиб борган тижорат ҳайъати ҳукуматимиз бирлан тайин қилганларига мувофиқ кўрилур.Чунким бизлар онинг аҳли бўлмаганимиз важидин нархини ҳам билмасмиз. Шул қадар маълумот бера билурмизким, Хоразм мамлакати Руссия шўролар ҳукуматига инонганидан бошқа ҳеч мамлакатдин мол талаб қилмади. Ва Бухоро ҳукумати ҳам инқилобдин сўнг бизларга мол бермади. Шул сабабдин Хоразм халқи жуда оғир аҳволда қолди. Бинобарин мумкин қадар тезлик бирлан тижорат амволини кўпроқ олиб бормоқларингизни тавоки қилурмиз.Хом мол ҳам бақодирҳол топилур.етишмагани бўлса тижорат аҳдномасига мувофиқ ё оқча берармиз ё бошқа чорасини маслаҳат бирлан қилурмиз,-дедук.

Ўзлари бироз музокара қилишгандин сўнг жавоб қилдиларким:
— Бизлар ҳозирда зарар кўрсак ҳам Хоразмга бақодиримкон етишгудек мол юборурмиз.Чунким онин оғир ҳолга қолгани бизларга ҳам зарардир.Бинобарин, оларни бул оғир ҳолдин қутқармоққа ғайрат қилиб тезлик бирлан мол юборомуз.Лекин Амударёнинг музлари тугамасдин бурун олар ҳам ғайрат қилиб бор пахталарни Чоржавга чиқариб тайёрламоқлари даркор.Молни шу Чоржавга олишурмиз.Сиз ҳам шуни телеграм бирлан билдуринг,- дедилар.

Биз дедикким:-Яхши, бизларнинг фикримизга кўра Хоразмга мол олиб кетажак ҳайъат мол дафтарларини ўзлари бирлан олиб тезроқ кетсунлар.Хоразмга олар тезроқ борсалар хом молнинг тезроқ чоржавга чиқмоғига бойис бўлур, деб ўйлайман.Чунки бу кунларда телеграммларга ҳам ул қадар эътимол этиб бўлмайдур.Бизлар ишларимиз ҳақинда уч мартаба телеграм юбордук, ҳанузгача бир жавоб келмади,-дедук.

Оларга ҳам сўзимиз маъқул бўлиб :
— Не тариқа моллар Хоразмга керак?,-дея сўрадилар.
Бизлар айтдук, улар ёздилар.
-Беш миллион арчин ҳар турлик товар, беш вагон қанд, 10 вагон шакар, бир вагон қоғоз, уч вагон қора-қизил нах (ип), тикиш машини учун игна ва нох, беш вагон чойник коса, товоқ ва лампа шиша асбоблари, ўн вагон темир-пўлат, беш вагон усталик темир-пўлатдин ясалган ҳар турлик асбоблар, 50 минг пуд лампа ёғи, 50 минг пуд қора ёғ ва доғи пахта учун канап ва сим ўрайдиган ушоқ асбоблар.Агар Руссияда кўпроқ мол топилса мазкурларни кўпроқ юборилса яхши бўлур,-дедук.

Яна ёдга тушса айтуб юбормакчи бўлиб тарқашдк.Ва доғи маориф комиссариятга бориб, Хоразм маорифи ҳақинда музакара қилишуб, ул дедиким:
-Хоразм маорифи учун албатта бир турлук ёрдам юборурмиз.Хоразм учун даркор нарсаларни эртанг ёнингизга икки мутахассис юборурмиз, шуларнинг қўлига ёзиб берурсиз.Албатта мумкин қадар бор нарсаларни Хоразмга юборурмиз,-дегандин сўнг жавоб олиб қайтдук.

Сўнгги куни шул айтган кишилари келиб, оларга шул нарсаларни ёзиб бердук, ибтидоий мактаб учун мусулмон муаллимлари ва дарул муаллима учун муаллимлар,, ҳунар ва санъат муаллимлари, болалар учун мактаб китоблари ва ҳикоятлар, бир матбуага кифоя қилгудек ҳарфлари бирлан қоғоз, қаламдек ёзув асбоблари ва театр асбоблари, кино тўгараги қаторлари, фан суратлари, хариталари ,буларнинг баъзиларини товариш Бройдо ёздуруб юборди.

Ҳарбий комиссарият муовинига ушбуларни ёзиб талаб қилдук6 20 минг дона милтиқ, уч миллион патрон, 10 дона тезотар тўп, 3 минг бомба,3 минг зобитлар қиличи, 20 пулемёт, 50 адад мусулмон офицер ва тўпчилар.Ҳарбий муовини дедиким:
-Бизлар сизнинг ташкил этилажак аскарларингизга ҳар турлук ёрдам бериб ҳамма лозимларни битказмакка мутасадди бўлдук.Сизларга керак нарсалар бу ёзилгандин кўп бўлса, эҳтимол ҳаммасини берармиз.Тез вақтда юборилса манфаатлироқ бўлур,деб фикр қилурмиз,-дедук.

Жавобида дедиким:
-Албатта Хоразмга тез вақтда ҳарбий ҳайъатлар, арбоблар ва мутахассислар юборилур,-деди.
Моҳи зулҳижжанинг ўн саккизинда душанба куни хабзи сахат комиссарига бориб, онинг бирлан йўлуқуб ушбуларни юбормакка илтимос қилдук:
-2 доктор, 2 хотунлар доктури, 4 фельдшер, бир кўз доктори, бир тиш доктори, касалхона учун кифоя қилгудек дори ва кароват ва либосдек асбоблар.
Комиссар жавобида дедиким:
-Ҳозирда мазкур нимарсалар озлик қилиб ўзимизга ҳам етишмайди.

Биз дедикким:
-Бизлар бу ерда ҳам доктор асбоблари озлигини билуб фақат Хиванинг ўзи учун сўраб турибмиз.Агар кифоя қилгудек миқдорни сўраганимизда Хоразмнинг 23 қаъласида 23 шўроси бор турур.Оларнинг ҳар бирига бир докторхона, унинг жами асбоблари зарур ва лозим турур.Хоразм ҳам шўролар жумҳурияти бўлгани жиҳатидан Сизларга баравар мартабасида турур.Оларнинг касалларини докторсиз турганини нечук кўрасиз?,-деганимиздин кейин:
-Бул доктор асбобларини ўзингиз бирлан олиб кетмакликни лозим кўрасиз? -деди.
Жавобида дедикким:
-Агар биз бирлан борса яхши бўлур.Чунким касаллар учун бир соат аввал боргани манфаатли турур.

Жавобида дедиким:
-Андоқ бўлса сиз ўз тарафингиздин бир одам тайин қилинг.Биз онга доктор ва асбобларини тайёр қилиб топширурмиз.Сиз бирлан бирга Хоразмга кетсунлар,-деди.
Биз ҳам шул хизмат учун товариш Крашиловни тайин қилиб жойимизга қайтдук. Сешанба куни хорижия комиссари тарафидин тайин қилинган ходимимиз Кельбер бирлан таржимонимиз Иброҳим Бурнашевларнинг кам-кам бизларни содда ва бечора кўруб беадабона сўзлари ва хойинона аҳволитидин товариш Бройдо бирлан товариш янсинни огоҳ қилиб хизматларидин бекор этиб, Кельбернинг ўрнига Крашилов, Бурнашев ўрнига Бакиевни тайин қилдук.

Маскавда 1920 йил 25 август милоди турур Қуръон байрами бўлиб, биродар Анвар пошшони ва Эрон Кучукхон вакили Мирзо Гушангларни жойларига боруб айидларни муборакбодлик қилдук.ва доғи Афғонистон вакили Муҳаммад Валихон бизларнинг жойларимизга келуб айиди муборакбодлик қилуб кетдилар.Мазкур куни Маскавдаги жами мусулмонлар жамлашиб байрам мажлиси қилмоқлари учун шўролар ҳукуматидин изн бўлуб мазкур мажлисга бизлар ҳам таклиф этилуб бордикким, Маскав шаҳрининг татарларга махсус кўчасида бир олий иморат мажлиси ясалган эркан.Кавказиядаги машҳур шайх Шомилнинг ахтиқи Шомил афанди мажлиснинг мартиби бўлуб, жами мусулмонлари ва мусулмон мамлакатидин келган ҳамма вакиллари ва сайил улуғлари бор эрканлар.Бизлар бориб, созандалар бир оз соз чалғандин сўнг ҳаммаларимизни бир майдонга чиқаруб суратларимизни олдилар.Бухоро вакилларига кўп интизорлик чекиб, кечроқ келдилар.Сўнгра сойиби зиёфатлар тарафидин ҳурматли меҳмонларнинг бир табрик нутқи сўзланиб, аҳли мажлисдин Маскавдаги мусулмон буюроси раиси татар султон Алиевни мазкур мажлиснинг раёсатига илтимос қилиб, аҳли мажлис қабул қилгандин сўнг раис мазкур мажлисни очиб бир нутқ сўйлаб,Ислом қаҳрамони Анвар пошшони Маскавга қадамини табрик қилди.

015 Анвар пошшо ҳам жавобида ташаккурона бир нутқ сўйлаб, сўнгра турк вакилларининг райиси Бақир Сомибек бир нутқ сўйлаб, нутқинда Оврўпа давлатлари, хусусан инглизларнинг ислом оламига ,Туркия давлатига ҳозирги вақтда қилиб турган зулм-ситамларини баён этиб, мунинг чораси жами мусулмонлар иттифоқлашмоқларида эрканини айтди.Сўнгра яна бир турк вакили Шарқ мусулмонлари ҳақинда кўп муассир бир нутқ сўйлади.Шул вақтда ҳамроҳимиз Искандар Самойлович бизга дедиким:
-Шарқда бирламчи шўро жумҳурияти Хоразмдир.Эмди албатта Сизнинг бир нутқ сўйламакингиз лозим турур.Мани ўзим раис афандининг рухсатини олурман,-деди.

Ман ҳарчанд нутқ сўйламак учун тайёрланган эрмасман, ҳафсалам ҳам йўқ турур. Мажлис кўп улуғ турур, дунёнинг тўрт тарафидин кишилар кўп йиғилган, деб узр айтсам ҳам қабул қилмай, бориб бизни сўйламакимиз учун рухсат олди.ноилож ўртага чиқиб дедимким:
-Эй ҳурматли азиз биродарлар! Ман сизларга аввал Хоразмнинг эзилган мазлум меҳнаткашларининг самимий қалбдин айтуб юборган ташаккур саломларини таблиғ этарман. Сания биз Хоразмнинг мазлум халқлари муддати эллик йилдан бери золим Николай ҳукуматининг қўли остинда эзилуб, улар бизларни инсон қаторида санамай сойир ҳайвонот каби ишлатуб ва қуллардек хизмат қилдуриб, ўзлари завқ-сафо сурур эрдилар.То шу кунгача қаро кунларда ётганимизда ҳеч ким бизлардин хабар олабилмади ва бизларга марҳамат қўлини чўзиб биродарлар на ҳолдасизлар, деб аҳволимизни сўраган киши бўлмади.Ўзимиз ёндук, ўзимиз қовурилдик ва талон-тарож бўлдук.Ҳар турлук жабру-жафолар кўрдук.Аммо бизни қутқоргудек ҳеч бир ёрдамчи бўлмади.Магар шул куни Руссия шўролар ҳукумати қўлимиздин тутиб айтадурким: йиқилган ўрнингдан турғул, ўз ерингга ўзинг эга турурсан. Санинг дини дунёнгга ҳеч ким даҳил ва таҳриз қила билмас, дер.

Эй биродарлар! Биз мазлум Хоразм халқи бу тариқа одилона ва марҳаматли сўзларни нега шўролар ҳукуматидин эшитаётирмиз.Бизга ваъда қиладурким ҳар вақт Сизларга қўлимиздин келган ҳар бир нимарсамиз бирлан ёрдам қилмоққа тайёр ва омада турурмиз, деб.Бинобарин, ман камина биродарларингиз айтадурманким, бу шўролар ҳукумати ислом оламининг бул тариқа ожиз қолган вақтида марҳамат қўлини бизларга узотадур.Бинобарин, албатта манинг ўз ноқис фикримга назаран Руссия шўролар ҳукумати бирлан иттифоқ этуб қўлни-қўлга тутушуб ишламак лозим турур.Чунки ҳаммаларингиз биласузларким онинг тутган маслаки ҳозирда бани башарнинг дин айирмасига қарамай мазлумларни золимлардин қутқармоқ турур!

Яшасин Руссия шўролар ҳукумати! Яшасин ислом оламининг иттифоқи! Яшасин Хоразмнинг меҳнаткашлари!
Мундин сўнг Озарбайжон вакили бир нутқ айтуб, сўнгра қозоқ вакили, сўнгра Қрим вакили, сўнгра Эрон вакили, сўнгра Бакир Самибек иккиламчи мартаба бир нутқ сўзлади. Сўнгра Афғонистон вакили Муҳаммад Валихон вазири мухтор бир нутқ сўзлади.Аммо Бухоро вакилларининг ҳеч бир садоси чиқмади.Ҳатто Бакир Самибек иккиламчи нутқининг охирида ушбу ҳадиси шарифнги ( хаталлибил илм миналмади алал ҳамди) ўқуб ва таржима қилгандин сўнгра дедиким: албатта ҳадиси шарифда яна неча турлик ҳикмат нуқталар бўлса керак.Бу улуғ мажлисда мадани илм бўлган Бухорои шарифнинг вакиллари ҳам ўлтуриб турурлар.Оларнинг ҳам баён этмаклари лозим турур.Чўх илтимос этарам деб,Бухоро вакилларини нутққа тарғиб қилсак ҳам олар гоҳ қизариб, гоҳ сарғайиб тубан қараб ўлтурмоқдин ўзга ишлари бўлмади.Сўнгра яна бир неча кишилар нутқ сўзлагандин ҳамма аҳли ислом бирлашиб Руссия шўролар жумҳурияти бирлан иттифоқ бўлмоққа қарор бериб тарқалишдилар.

Пайшанба куни эрта бирлан Афғонистон вакилларига бориб, ҳайитларини табрик қилдук.Бизлардин сўнг татар имоми бирлан Қўқон хони Худоёрхоннинг ўғли борди.Тахминан бир ярим соатча орамизда самимиёна ва биродарона суҳбатдин сўнг Муҳаммад валихон сўрадиким:
-Хоразмда Афғонистон сағири қўймайсизми?

Жавобида дедикким:
-Шул вақтгача Хоразмнинг аҳволи ва мартабаси маълум эрмас эрди.Алҳамдуллилоҳ эмди иттифоқ ва маслаҳат бирлан иш кўрилса, Сизнинг Хоразмда бизнинг Афғонистонда вакилимиз турса бўлур,-деб ризолашиб қайтдук.

Жойимизга келгандин сўнг Хоразмдаги Руссия фавқулодда вакили товариш Измайлов келиб Хоразмдаги ҳамма биродарларимизни саломларини ва бошқа воқеаларни баён этгандин сўнг, дедиким:
-Тошкант Туркистон жумҳуриятининг сизларга ёрдам тариқасида бермакчи бўлиб ваъда қилган ҳамма ҳарбий асбобларини зиёдароқ қилуб ўз назаримизда Хоразмга узатиб, бул тарафга келдум,-деди.

Сўнгра яна дедиким: Юборган нимарсалар ушбулар турур: 1200 бешотар милтиқ, 180000дона ўқ, 12 нафар пулемёт, 90 минг дона пулемёт ўқи, 400 қилич, 200 найза, 200 от эгари, 4 аскарий бел, ва яна 20 адад зобитлар тезлик бирлан Хоразмга кетуб халқдин 1200 адад ( нафар) миллий аскар олиб, таълим бермакчи турурлар.Аммо сўралган ҳам тўпчилар тайин бўлгандин ҳамон юбормакчи бўлдилар,-деди.

Жума куни маскавдаги иккиланчи татар маҳалласи масжидининг мутаваллилари улуғ зиёфат ясаб, ҳамма мусулмон вакилларини чақириб, борганимиздин сўнг мажлисга Қримли идрис афандини раис қилиб тайинладилар.

Ҳар кунги тартибда бир неча киши нутқ сўзлаганидан сўнг, фақирни ҳам сўйламакини таклиф қилдилар.Ва кўп илхож ва валжаж беридилар.Фақир нутқ даркор бўлуридин бехабар қолиб, мутлақо ҳозирланмаганимни узр қилиб қутулдим.Сўнгра сабабини англадимким, ўтган мажлисда сўзланган нутқларни Маскав газеталари таҳрир этиб, жами нутқларнинг ичидин фақирнинг нутқи билан турк Юсуп Камолбекнинг нутқи биринчи даража нутқ деб бизнинг нутқимизни кўп таъриф ва сташи қилган эрмишлар.Ва доғи бу мажлисда ҳеч маънолик сўз айта билмай аҳли мажлисни дилгир қилди.

Шанба куни эрта бирлан автомобил келиб, Маскав шаҳри атрофидаги тўғой ва боғларга сайр қилиб, кечда Эрмитож деган бир театр томошасига бориб келдук. Якшанба куни автомобил келиб Маскавнинг жами кўчаларини сайр қилдируб, қайтар вақтида яна бир театр томошасига бориб келгандин сўнг, икки қозоқ биродар бириси Семиплатинсклик Ҳамза деган, яна бири Тошкант хорижия комиссариятида хизмат қилувчи Хўжа Аҳмад отли келиб, сўзни ислом динидин юритуб,минкирона баъзи беҳуда саволлар сўраб, жавобини эшитганларидан сўнг оларни мунингдек сўзлардин ман этиб, диний исломнинг тўғри ва ҳаққоният сўзларини айтганимиздин сўнг бир нави ислоҳга келдилар.

Ва доғи биздин баъзи ҳукуматга тааллуқли сўзларни эшитмакчи эрканлар. Айтмоқ мумкин эмас деганимиздан сўнг, жавоб олиб кетдилар.Душанба куни товариш Янсиннинг ёнига бориб, ишларимизни тезроқ битирмоғи ва товариш Троцкий бирлан йўлишмоқ тўғрисида маслаҳат қилишуб қайтдук.Сешанба куни Руссия ҳукумати тарафидин қоғоз-қаламдин ушоқ асбоблар берилди.Айиди қурбон куни ҳам келган ҳаммаларимизга бир қатор либос ва ҳар кимга бир этук ва бир белбоғлик ва Иброҳим Абдулла ва Шейхи Муҳаммадларнинг ҳар қайсисига бир шиша атир суви, қолган 6 кишининг ҳар биримизга 6 шиша атир суви, бир чамадон асбоблари бирлан ва бир олти отар тўппонча 14 дона ўқи бирлан ўқи бирлан инъом қилдилар.Ва сўнгги куни яна бир шишадин атир суви ва ҳар биримизга бир дастрўмол ҳам бердилар.Пайшанба куни тиш оғриғига муфтало бўлиб доғи қўйдирмоқ бирлан, алҳамдулллилоҳ, сиҳат топиб, жума куни кечда театр томошасига бордук.

Сешанба куни хорижия комиссариятига бориб, товариш Янсиндин ишларимизни биткаруб, бизларни тезроқ Хоразмга юборишни илтимос қилдук.Шул мажлисда товариш Янсиндин Бухорода инқилоб бўлиб, Бухоро амирининг қочканини ва “Ёш Бухоролилар”ни шаҳарга келиб мутасарриф бўлганини эшитуб, бир-биримизни табрик қилдук.

Шанба куни биз бирлан Хоразмга кетмакчи докторлардин иккилари келиб, олар бирлан озуқа ва йўл харжи ва Хоразмдаги докторхона тўғрисида мусаҳиба қилиб узотдук.
Якшанба куни автомобил бирлан Маскав кўчаларини сайр қилдурдилар.Ва доғи татар мактабининг талабалари “Ишлаб топдим” номли 3-пардалик бир театр қилмоқчи бўлиб, бизларни ҳам анга таклиф этиб, хабар юборганлари жиҳатидин , бориб томоша қилиб қайтганимизда мазкур талабаларга 2 минг манат ойнома бердук.Ва доғи Афғон вакили мухтор Муҳаммад Валихон пиёдалиги жиҳатидин бизларни автомобилимизга миниб қайтуб, йўлда келурда сешанба куни бизнинг жойимизга келмакчи эрканлигини баён қилди.Биз ҳам ташаккур қилиб, хўшлашиб тарқашдук.

Душанба куни товариш чичеринга йўлиқишмакчи бўлиб телефон бердук.Сешанба куни 12 дан икки соат ўтган вақтларда Муҳаммад Валихон 4 киши бирлан келиб, оларга олий зиёфат қилдук.Ва доғи икки ҳукумат исломия орасинда муносабат ва дўстона алоқа барпо қилмоқ ҳақинда самиймона ва муҳибона суҳбатдин сўнг рухсат олиб қайтдилар.Ва доғи булардин андоқ муддат аввал товариш Бройдо келиб, шартномаларимиз тўғрисида сўз очиб дедиким:

-Сизларни ишларингиз то шу кунгача тагйир топиб имзо қилинмай турганининг сабаби, баъзи кишилар онга рози бўлмай, мони бўлиб турганлар.Хусусан товариш Измайлов Хоразмдин келгандин сўнг мазкур шартномаларингизни кўруб, дебдурким,” бу шартномадаги сўзлар асло Хива халқи ва ҳукуматининг ёду-хаёлларида йўқ турур.Оларга бу тариқа кўп ҳуқуқ бермак лозим эрмас.Бу тариқа муҳим ҳуқуқлар ва ёрдамларни талаб қилмоқни Хоразм вакилларининг ўзлари топиб юргандур”, деган.Шул жиҳатдин ишларингиз яна тагйир топди.Мани чақириб, бул тўғрида маслаҳат сўраганларида дедимким:

-Бу шартномалар икки тараф вакилларидин ташкил этилган комиссиянинг музокараси бирлан битиб тамом бўлгандир. Музокара қилиб мазкур комиссиянинг биткарган ишига тагйир бермак мумкин эрмас, деб қаҳрланиб, иккиланчи мажлисларига бормадук.Эмди фикр қилурманки, олар баъзи сизларнинг пайдонгиз учун биринчи даража муҳим ва даркор моддаларнинг сўнгига бир неча сўзлар илова қилиб, мазкур моддаларни амалдин қолдируб, Хоразм ҳақинда пайдосиз, балки зарарли бўлгудек ҳолга туширсалар эҳтимол ҳосили касан ишларингиз бир оз оғирдур.нечук бўлса ҳам ғайратли бўлинг, ман ҳам қўлдин келган ёрдамни дариғ қилмасман,-деб кетди.

Шул вақтда товариш Искандар (Самойлович) ёзилган шартномалар бирлан русча масуда этилган бир оз хатлар келтуриб дедиким:
-Бугун ишларингиз тўғрисида музокара учун соат 9: 30 да товариш Караханга борурсиз.Ушбу хатлар шартномани комиссариятлар вакиллари музокара қилишганда баъзи моддаларга қўшилган иловаларнинг масвадаси эркан.

Карахан дедиким:
-Буларни турк тилига таржима қилиб биродар Бобоохунга эшитдурғон яхши.Муни тушуниб билуб, бунда келсинким, шуларни шартнома моддаларига илова қилиб қўшилгандин сўнг, имзо қилинур деб.
Оларни таржима қилиб, бир-бир ўқиб, биз Мулла Ўроз, Мулла Нурмуҳаммад ва Мулла Матёқуб шерикларига эшиттирдукким, биринчи илованинг мазмуни будурким:

Хоразмдаги бутун почта ва телеграфлар Руссия ҳукуматининг ихтиёрига қоладур.Иккиланчи илова.Хоразмни ҳозирда экилмай турган ерларидин русларнинг истифода этмак ҳақи борлигини Хоразм ҳукумати тасдиқ қилади. Учланчи илова.Амударё оёқи,орол денгизида балиқ овламоқ русларга махсусдир.Ва доғи 16-ланчи моддани умумий шартномадин бутунлай олиб ташлаб, ўрнига холис рус манфаати бўлган бир модда киргизилибдур.Ва доғи тўртланчи модда.Ариқларни қазмоқ ва тозодин ариқ ёрмоқ русларнинг тадбирлари : хохлаганларига мувофиқ бўлур.Ва доғи Хоразм ҳукумати ўз еридин оташ араба йўли берур ва йўлнинг ҳар тарафидин бир чақиримлик ер ҳам берилур.Ва тижорат аҳдномасидаги Хоразм оқчаларини Руссия банклари олсун деган сўз ҳам бекор турур.Йигирманчи моддада айтилган Руссия ёрдам учун бермакчи бўлган оқча ҳам қарзга бериладур.

Ва яна заводлар ҳақинда комиссия юборилур. Ва яна бир неча мазкур мазмунда сўзлар бордурким, агар бу сўзлар шартномага киритилса, Хоразм ҳақинда генерал Кауфман ва Галкинлар ясаган шартномалардин минг мартаба ёмонроқ бўлгудек турур.Буларни товариш Искандар (Самойлович) ўқиб эшитмакка бошлаганимиздин манга ул қадар бехарлик ва кам хусалалик ариз бўлдиким, иловаларнинг охирроқларини қулоқ эшитса ҳам, кўнгил фаҳм эта билмай курсига суяниб, лолу-ҳайрон бўлибманким, иловалар ўқилуб тамом бўлгандин сўнг, ҳаммалари мани ёнимдан чиқиб кетганларини ҳам онгламай қолубман.

Ҳар турлук фикрларга кетуб, ҳозирда Хоразм халқининг нодонлиги ва бугунгидек ишларда наф ва зарарларини билмаганликлари ва ўзимнинг Хоразмда орқамдин суягудек кишим йўқлиги ва бу ердаги ҳамроҳларнинг ҳеч ишга ярамаганликлари ва неча мажлисларда зарари етишганлиги, 50 кун ғайрат этиб,Хоразм манфаати учун ясалган шартноманинг бул тариқа бўлиб бузулғони, ал ҳосил бул ғурбат ва мусофирликда ёлғиз бошимга бу қадар оғир юклар тушгани ёдимга тушуб, қаттиқ хафа бўлиб, гиря ариз бўлди.

Бир оз вақтдин сўнг мулла Ўрозни чақириб сўрадим:
-Бу шартнома ҳақинда не фикрдасиз ва бу сўзларни фаҳм қила олдингизми?
Ул дедиким: -Ман билмайман, сиз нима қилсангиз, бизлар ҳам они қилурмиз,-деди.
Ман дедим: -Ондоқ бўлса билингким, ман бу иловаларга қўшилган шартномага ҳаргиз қўл қўймасман.Чунки ман Хоразмнинг ер-сувлари ихтиёрини қўлларидин кетуб, қайтадин уларни асир ва мазлум қилмоққа асло рози бўлмасман,-деб иловаларни анга очиқ тушунтириб, дедимким:-ман Караханнинг ёнида мажлис очилган вақтда ҳамма кучимни сарф этиб, иловаларнинг бутунлай бекор бўлмоғи учун ғайрат қилурман.
Аммо сиз хусусан Мулла Нурмуҳаммад оғизларингизга маҳкам бўлинглар.Сизларнинг бир оғиз бузуқ сўзингиз ҳамма меҳнатни зайи қилмасун, деб қопидин чиқсам товариш Искандар Самойлович ҳамма сўзларимни тинглаб, қопида турган экан.

Дедимким:
— Ичкари киринг, сиздин пинҳон сўзимиз йўқ турур.

Они киргузиб, ўлтуриб дедим:
-Эй биродар билурсизларким, бизларнинг шартномамизни бошдин оёқ мазмуни Хоразм халқига ўз ҳуқуқини бермак ва Руссиядин ёрдам олмоқ.Шартномада бошқа бир мамлакатга зарар бўлгудек ҳеч сўз йўқ турур!Ва шундоғ бўлса ҳам бунинг маъқул бўлмай, бул тариқа иловалар қўшилганига ҳайрон турурман,— деб они айтганимга сўнг пушаймон бўлдум.

Ҳар нечук жавобида биродар Искандар ҳеч қорланиб (жаҳли чиқиб-У.Б.) дедиким:
-Биродар Бобо охун ман ёлғиз таржимон турурман, бошқа иш қўлимдан келмас, аммо не чора қилурман, вазифам бўлганлиги жиҳатидан бу иловаларни таржима қилиб, сизга ўқуб эшиттирдим.Аммо Караханга мажлис бўлганда норозилигингизни билдурирсиз, ман ҳам ёрдам қилурман,-деди.

Таом егандин сўнг , мажлис вақти бўлуб, йўлга чиқдук.искандар дедиким:
-Бул кеча ҳаво жуда очиқ, юлдузлар яхши эркан.
Жавобида дедимким:
-Юлдузларнинг яхши ёмон эрканларини яна тўрт соатдин кейин, Караханнинг ёнидин чиққандин сўнг билурман,-дедим.

072 Девонхонада андак ўлтургандин сўнг, Карахан келуб кўрушуб ўлтуруб, дўстона суръатда муҳаббат ва табассум бирлан бизларнинг аҳволотларимизни сўради.Карахан баланд қомат ва хушсурат киши бўлган сабабидин онинг оҳисталик ва доналик била сўйлаган сўзлари салийга ғоятда муассир эрди.Жавобида бизлар ташаккур қилдук. Ва доғи бизларнинг ишларимизни тағйир топган сабабларини мазурат тариқасида баён этди. Жавобида бундин сўнг тезроқ битказсангиз ҳам кўп хушвақт бўлурмиз, дедук.

Сўнгра Бухорода бўлган тоза инқилоб бирлан бизларни табрик этиб, бу инқилоб Хоразмга ҳам фойдаси кўп, деди.Жавобида ташаккур қилгандин сўнг, ул кишини ҳам табрик этиб инқилоб хабарини эшитган куни комиссариятга келиб, товариш Янсинни табрик этиб кетганимизни баён этдук.Ва яна дедикким,Бухорода инқилоб бўлмай амир ўтирганини Хоразмга зарари ҳамма ердин кўпроқ эрканини аввалда ҳам товариш Караханга айтуб эрдук.Шул вақт товариш Искандар русча тил бирлан иловаларни бизга эшиттирганини ва бизларнинг анга бутунлай норози эрканимизни баён этди.

Товариш Карахан дедиким:
-Бошқа комиссариятлар шартномаларингизни кўриб бир неча иловалар қўшмоқчи бўлган эрканлар, ман кўруб рози бўлмадим.Биродар Бобоохуннинг ҳам бул тўғрида фикрини эшитмакчи бўлиб чақирдим-деб бизга қараб манга:-фикрингизни очиқ ва равшан қилиб айтинг,-деди.

Жавобида дедимким:-Биз бир томондан Хоразм вакили бўлсак, иккинчи томондан шўролар жумҳуриятининг бир аъзоси турурмиз.Бинобарин, ҳоҳ Хоразм жумҳурияти ва ҳоҳ Руссия шўролар ҳукумати бўлсин, оларнинг дунёда обрўли бўлмоғини ва хайриятини истармиз.Чунки бизнинг бундин сўнг Руссия бирлан фойда ва зараримиз бирлашган жиҳатдин агар Руссияга бир офат етишса, албатта Хоразмга ҳам етишур.шул сабабдин ман шўро ҳукуматининг бир узвий бўлаги сифатим бирлан айтурман: агар мазкур иловалар бизнинг шартномамизга қўшилуб , ҳамма ерларга эълон этилуб тарқатулса, Руссия шўролар ҳукумати Шарқ мамлакатлари халқлари олдида ҳеч обрўй топа билмас, деб ўйларман.

Балки Шарқнинг Руссия шўролар жумҳуриятига бурунгидек андек муҳаббатлари бўлса ул ҳам йўқ бўлса керак.Чунки, ушбу иловаларни Шарқнинг бир ёш боласи кўрса ҳам билурким, бу шартноманинг Николай вақтида кичик мамлакатлар бирлан ясаган шартномалардин ҳеч фарқи йўқ турур.Балки Хоразм ҳақинда бурунгидек ёмонроқ бўлур.Бинобарин биз вакиллар шўро ҳукуматларининг Шарқ халқи ҳузурида эътибордин тушганини яхши кўрмаганимиз важидин бу иловаларга ҳаргиз розибўла олмасмиз”, дедук.

Сўнгра мазкур иловаларни товариш Искандар Самойлович ўқиб, товариш Карахан бирлан муколама қилишуб, ҳар иловани турлук далил бирлан рад қилдим.Баъзилари Караханга таъсир қилиб, кулар эрди.Сўнгра Хоразмдин келган 14 адад маҳбуслар ҳақида сўз очилиб дедиким:
-Оларни турмага солинмай алоҳида бир жойда қўйилгани яхши кўринур.Чунки оларнинг ичинда гуноҳи озроқлари бўлса ҳам эҳтимол турур.

Жавобида товариш Карахан табассум бирлан дедиким:
-Бизларнинг ўз буржуй ва генералларимиз учун тайин бўлган жой бор турур.Шунда қўйсак бўлмасми? Чунки олар ҳам бизнинг буржуйлардин ортиқ эрмаслар,-деди.
Сўнгра яна дедиким:
-Хивадан келган 2 адад аскар ва командир Давудовга таом ва либос,Хивага қайтуб боргунча кифоя қилгудек оқча ҳам лозимдур,-дедук.

Товариш Карахан оларни ҳам қабул этиб, анжамга келтирмакни товариш Янсинга буйурди, “шартномага пайшанба куни имзо қилурмиз”, деди.
Сўнгра рухсат олиб чиқиб товариш Бройдо уйига таклиф қилгани жиҳатдин, онинг уйига бордук.Мажлисда бўлган сўзларни нақл қилдук.Эшитуб вақти хуш бўлди.

Чоршанба куни автомобил келиб, Маскав шаҳри атрофларини сайир қилдук.Пайшанба куни товариш Карахандин хабар келдиким, 2жума куни кечда хорижия комиссариятига Хоразм ҳақинда бўлажак мажлисга келурсиз”, деб. Сўнгра товариш Бройдонинг жойига бориб, ишларимиз тўғрисида сўйлашдук.Товариш Бройдо дедиким:
-Сизларнинг ишларингиз иштирокиюн пирқаси қўмитасининг ёрдами бирлан битса керак.Ондин ўзга битмайдур.Ман қўмита аъзоларига бўлган гапни айтдум.Олар аввалги шартномани иловасиз биткармакка мутассади турурлар.Шул суратда ишларингиз яна бир ҳафтада битса эҳтимол,-деди.

Бизлар ғоятда хафа бўлиб дедикким:
-Бизларнинг ишларимиз бул тариқа битмай чувалашаберса, бизларга шартнома даркор эрмас.Товариш Лениндин кетмак учун жавоб олганимиз яхши турур,-деб яна театрга кетдук.

Жума куни товариш Бройдодин хабар келдиким, “ ман комитет аъзоларига яна йўлуқуб ишларни пухта қилдим.Бобоохун маҳкам бўлиб, илова қўшилган шартномага қўл қўймасун”, дебдур.Мазкур куни кечда карахан ёнига кетмакчи бўлиб турган вақтимизда телефон келдиким, “бугун карахан касал бўлиб қолди, мажлис йўқтур.Эртага мажлис бўлар бўлмаслигини ўзимиз билдирурмиз”, деб. Ишларимизнинг бу тариқа бўлиб, яна битмаганига ҳайрон бўлиб, Крашиловни чақируб, дедимким:
-Сиз эртанг озонда товариш Ленин бирлан товариш Чичеринга телефон беринг, ўзим ёнингизда турурман, то оларни кўрмагунча бизларни ишларимиз битгудек ўхшамайдур.
Крашилов дедиким:
-Сиз мани ёнимда турмоғингиз ҳожат эрмас.ўзим кўнглингиздагидан ҳам зиёда қилиб сўйлашурман,-деди.

Сешанба куни келиб, озонда дедиким:
-Бу жойдаги телефонлар ҳаммаси бузуқ турур. Хорижия комиссариятига бориб, ондаги телефон бирлан сўйлашурман,-деди.Билдикким,Крашилов фикр қилгандин сўнг,карахандин қўрқмоққа бошлади.Чунки бул телефон онинг устидин ариза бергандек бўлур.Бинобарин комиссариятга бориб, Карахандин жавоб олгандин сўнг телефон бермакчидур.Унинг бу мақсади бизга маълум бўлгани важидин сўзни жавобида ман ҳеч нима демадим.Ул кетгандин сўнг товариш Искандарни ёнимга олиб, комисариятга боруб,караханнинг саркотибига айтдумким, товариш Карахандин сўраб, бизга мажлисни қайси соатда бўлажакини билиб беринг.агар мажлис бўлмаса айтинг, агар шартномамизнинг битгудек эҳтимоли бўлмаса, бизларга юртимизга қайтмоққа рухсат берсунларким, бизларга шартнома даркор эрмас.

Ҳосили сўзимиз шулким, бизларни мундин сўнг яна интизорлик чекиб етгудек ҳолимиз қолгани йўқ турур.Маскавга келганимизга ҳозир икки ой бўлди.
Секретарь ҳафсаламизни ниҳоясиз қочганини билиб, ҳар турлук узрлар айтуб, ондоқ товақиф қилинг, дарҳол сизга тайин хабарни билдирурман, деб югуриб кетди.Бир оздин сўнг келиб, дедиким:
-Ҳозир Карахан комиссарлар мажлисида эркан сиздин илтимос қилурманким, ман ўзим Карахан келган ҳамон, тайин жавобини билиб, сизга телефон бирлан эълон қилурман,— деди.

Жавобида дедиким: -Ман ўзим тайин хабарни ўз қулоғим бирлан эшитмагунча кетмасман.агар кетсам ҳам ўрнимга Искандарни қўйиб кетарман, ул билиб борсин, деб.
Товариш Искандарни қўйиб конторга келиб Бакиевга дедимким:-Ўзим югурмагунча, кишига инониб иш битмайдур.

Крашилов бизга айтадурким:-Ман Ленин бирлан Чичерин иккисига ҳам телефон бердим.Жавобида иккиси ҳам дедиларким,Хива вакиллари сўзларини Караханга айтсунлар.Карахан бизларга айтур.
Крашиловнинг бу сўзи Карахан бирлан маслаҳат айтилган сўздир.Ман бунга инонмасман.Улуғлар ҳаргиз вакиллар сўзларини бизларга бевосита айтмасун демаслар, бу ёлғон турур.Сан юргил, иккимиз телефон берурмиз, ман сўзларман, сан таржима қилурсан, деб аввал товариш Ленинга телефон бериб, онинг саркотиби бирлан сўйлашиб, бизларни товариш Ленинга йўлиқмоғимиз зиёда зарур ва лозим эрканини, то шул кунгача ҳеч бир ишларимизни битмай турганини айтуб қўйдук.

Жавобида дедиким:-Ушбу сўзларингизни Ленинга билдирурман.Нима жавоб айтса яна сизларга айтурман, -деди.
Сўнгра товариш Чичеринга дарҳол телефон бердук. Иттифоқо товариш Чичерин телефон бошида эркан. Сўзларимизга жавобан дедиким:
-5-10 минутга ушбу сўзларингизни жавобини айтурман,-деди.
Ондоқ вақт ўтгандин сўнг Карахандин жавоб келдиким:
-Соат 2да мажлисга келсунлар-деб.

Дедимким: -Телефонларни натижаси билинди.
Сўнгра соат 2да комиссариятга боруб, Караханни маҳкамасига кирдук. Кирдуким, товариш Чичерин ҳам шул ерга келиб бизларга мунтазир бўлиб турган эркан.Кўрушуб ўлтурмоқ ҳамон товариш Чичерин сўз бошлаб дедиким:
-Биродар Бобоохун шартномаларингизга душанба куни қўл қўйиб, биткариб берурмиз.Сешанба куни кетарсизми7-деди.

Жавобида дедимким: -Ишларимиз битса албатта кетармиз.Эй биродар! Руссияда адолатли шўролар ҳукумати барпо бўлгандин сўнг, бизнинг Хоразм халқи ҳам бу маслакни ҳоҳлаб, ҳукуматларини жумҳурият қилиб, бизларни бул тарафга юбордилар ва дедиларким:
-Эмди Руссияда бизнингдек кичик ва ожиз миллатларнинг сўзларини эшитуб, қабул қилур вақти бўлди.Сиз вакиллар бориб, рус биродарларимизни ушбу адолатли ҳукумат ва маслаклари билан табрик қилиб, Николай Хоразм халқидин ғазаб этиб олган ҳуқуқларини қайтариб олиб, яна турлук нуқсонларимиз учун ёрдам сўранг,дедилар.Аммо бизлар келиб, шул тўғрида шартнома қилиб, икки ойдин бери ғайрат қилурмиз, лекин билмадим, не сабабдин ушбу шартномага қўл қўймайдурлар.Шул жиҳатдин сизни ҳам ўзларимизга ёрдамчи қилмоқ учун,Сизга телефон бирлан айтуб, ташвиш бердук, албатта афу этарсиз,-дедук.

Жавобида дедиларким:
-Сизнинг ушбу сўзларингизни эътиборга олиб, мазкур иловаларни қолдирдук, душанба куни шартномаларингизга қўл қўйиб берурмиз,-деди.
Жавобида ташаккур қилдук.Сўнгра : -Яна бошқа ишингиз борми?,-деб сўради.
Дедук:-Хоразмдин келган маҳбуслар йўлиқуб, оларнинг аҳволини сўраб билмоқ, адлия нозири бўлганимиз жиҳатидин бизга лозим бўлурми ёки бўлмасми?Они Карахан бирлан маслаҳат қилмоқчи эрдук.

Жавобида дедиким:
-Ҳозирда сизнинг қўлингизда ҳеч материалларингиз бўлмаган сабабдин албатта олар сизга ҳеч гуноҳларини иқрор қилмаслар.Шундоқ бўлса ҳам бориб, ўз кўзингиз бирлан кўриб, ётган жойлари ва таомларини билмакингиз керак бўлур.Токим Хоразмдаги аксил ҳаракатчилар бизларни хон ва уламоларимизни Руссияга олиб кетиб, палондек қилдилар, демасинлар.

Жавобида дедикким: -Андоқ бўлса товариш Искандар бирлан бориб,ҳар нима сўзлари бўлса сизга билдирурмиз,-дедук.
Сўнгра рухсат олиб, қайтмоқчи бўлиб, кўришган вақтимиз товариш Чичеринни қўлини ушлаб дедимким:-Биродар Хоразмнинг эзилган мазлум халқларига раҳм қилингким, оларни 50 йилдан бери Николай ҳукумати гоҳ қўрқузуб, гоҳ фириб бериб, алдаб талаган.Учланчи,Жунайидлар талаганлар. Агар сизларнинг ёрдамингиз бирлан тез вақтда оёққа боссалар,Руссия мамлакати учун ҳам кўп фойдалари тегсалар керак,-дедук.

Жавобида товариш Чичерин дедиким:-Шул сабабдин оларга истиқлол бериб, асирликдин қутқармоқчи турурмиз. Умид қилурманким, Хоразмдаги мазлум биродарларимиз тез вақтда бу жабру жафоларни унутиб ёқти дунёга чиқсалар керак,-деди.

Сўнгра Карахан бирлан кўришган вақтда дедимким:-Биродар бизларни ишларимизни тахир қилманг.Албатта ушбу душанба куни тамом бўлсун.
Жавобида дедиким:
—Эмди тайин билингким, душанбадин кейинга қолдирмасмиз,-деди.
Сўнгра жавоб олиб қайтиб жойимизга кетдук.Якшанба куни ўтиб, душанба куни соат 2 да биз,Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад, товариш Искандар ва Крашилов бирлан бирлан маҳбусхонага бориб кўриб, оларни даркор нимарсаларини ва сўзларини ёзиб қайтдук.

Кеч соат 2да Караханнинг маҳкамасида товариш Чичерин бирлан мажлис қилиб умумий ҳарбий ва тижорат масалалари бўйича уч аҳдномаларга Руссия ҳукумати тарафидин хорижия комиссари товариш Чичерин ва онинг бирланчи муовини Карахан,Бройдо бирлан Янсиннинг ўрнига вакил бўлиб имзо қўйдилар.

Хоразм жумҳурияти тарафидин адлия нозири ва Хоразм вакили биз фақир Бобохун, хорижия нозири Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадлар имзо қўйдук.

0267
1920 йил 13 сентябрда Кремльда РСФСР ва ХХР ўртасида шартнома имзоланиши пайтида Бобоохун Салимов нутқ сўзламоқда. Фотография илк марта эълон қилинмоқда.

Алҳамдулллилоҳ алазоликким, аксари моддалари Хоразм манфаати учун бўлган бу уч аҳдномани қўлга олмоқ учун муддати 62 кун кечаю кундуз тинмай саъйи меҳнат қилиб, неча мартабалар улуғ монийлар пайдо бўлиб, мазкур аҳднома бўлмай турган ҳолга борган вақтларида ғам-ғуссадин ҳалокат даражасига етуб, чеккан меҳнатларимиз зойи бўлмай ишимиз битиб, мақсудга етканимиз учун Олло таолога шукурлар қилдук.Сўнгра шўролар жумҳуриятидин миннатдорлик изҳор этуб, бир нутқ сўзладук.

Жавобида товариш Чичерин, Руссия шўролар ҳукуматининг ҳар вақтда ҳам кичик биродари бўлган Хоразмга яхши назар бирлан қараб, онинг тараққиёт ва саодати учун қўлдан келган ҳар бир ёрдамини дариғ тутажагини изҳор этди. Сўнгра ушбу яхши соатнинг ёдгори учун Хоразм маҳбусларидан Обид охун ва Саид Абдулла тўрани озод қилмоққа рухсат берилди.Ва доғи, чоршанба куни соат 3да аҳдномаларга муҳр босмоққа муқаррар қилиб тарқашдук.чоршанба куни хабар келиб, хорижия комиссариятига бордук.Махсус муҳр босувчи келиб, икки нусха қилиб ёзилган ўзбекча ва русча аҳдномани икки нусхасини ҳар бирини бир муқовага банд қилуб, яна русча ва ўзбекча ёзилган ҳарбий иттифоқнома ҳар қайсисини бир жилдга банд этиб, ўз муҳрлари бирлан бизнинг муҳримизни назарларимизда сўрғич бирлан босиб, икки қизил жилд ичиндаги уч адад мазкур аҳдномани бизга бериб, яна икки кўк ранг қоғоз-қалам муқова ичидаги уч аҳдномани ўзлари олдилар.

Шул вақтда товариш Искандар тафахур қилиб, дедиким:
-Бу аҳдномалар кўп муборак бўлғусидир.Чунки Маскавга сизларнинг келганингизга шул кун 63 кун тўлуб бу аҳдномаларни 63 кун саъйи ғайрат қилуб битказибсизларким, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом динини 63 йилда камолга еткарган эрди,-деди
.
Жавобида кўп ташаккурлар қилуб, дедикким:
-Биродар кўп яхши фикр қилдингиз, яна бир сўз бордурким, бу аҳдномага чоршанба куни муҳр босилди.Ислом халқи буни ҳам муборак санаб, яхши кўрдилар.
Ва яна комиссарият маъмурлари маслаҳат қилдилар: жума куни Хоразм вакиллари жами Шарқ мусулмон вакилларини чақирсин,-деб.

Шул вақт товариш Измайлов келуб, аҳдномани кўруб, ҳайрон бўлуб турди.Киноя тариқасида дедимким:
-Товариш Измайлов аҳдномаларингиз ҳеч иловасиз тамом этилуб, муҳр босилди.Албатта сиз ҳам ёрдам қилгансиз.

Жавобида муртад бўлуб, дедиким:
-Ман билмайман, эшитуб эрдимким, ул киши Хоразмдин келуб, Караханга йўлиқуб,Хоразмга бунингдек ҳуқуқлар бермак лозим эрмас, деб аҳдномаларимизни бузулмоққа кўп саъйи ғайрат қилган эрканлар.Онинг шул сўзларининг таъсири ва зараридин мақбул бўлмай, аҳдномадин туширулиб, ул масала мужмал ҳолда қолди.Ул бобда ҳарчанд саъйи ғайрат қилсак ҳам фойда этмади.

Пайшанба куни бирланчи улуғ театрга Маскавдаги аксари улуғлар боруб, бизларга ҳам ҳукуматдин амр бўлиб, бориб Анварпошшо бирлан бир ложада ўлтуриб, томоша қилиб қайтдук.Жума куни соат беш яримда юртимизга қайтмоқ учун рухсат олиб, видолашиб қайтмоққа хорижий комиссариятга товариш Караханга боруб, кўп вақт дўстона мусаҳабат қилгандин сўнг товариш Чичерин келди.Олуб борган бир сарпой ва белбоғ, икки ғолича (гилам) ва уч қоракўл териларни тақдим этуб, сарпойни ўз қўлимиз бирлан товариш Чичеринга тақдим этуб, сарпойни ўз қўлимиз бирлан товариш Чичеринга кийдирдук.Жавобида товариш Чичерин кўп ташшакурлар қилди.Сўнгра дедиким:

-Ҳурматли биродаримиз Хоразм жумҳурияти мундин сўнг тез вақтда шўролар ҳукуматининг белини қуввати бўлур, деб умид қилурман.Сизнинг мажлисларда айтган яхши сўзларингиз ҳар вақтда манинг кўзимни олдига сизни кўрсатур.Умид қилурманким, манинг ушбу шахсий дўстлигимни хотирангиздан чиқармассиз, манинг чин муҳаббат бирлан айтган ҳароратли саломимни Хоразмдаги ишчи ва фуқароларга айтгайсиз,,-деди.

Шул вақт товариш карахан дедиким:
-Хоразмдаги газета ва тозо китоблар ва ҳар бир аҳволни хусусий суратда манга билдиринг.Биз доғи муҳим ҳолларни сизга билдириб турурмиз.Чунки биз беғороғ дўстлармиз.Яхши кунларда хушлик бирлан яна йўлиқамиз,-деб кўрушуб хайрибод қилдук.

Шул вақт товариш Карахан мандин ядгор деб уч вакилга олтин соат, Мулла Матёқуб шерикка кумуш соат тилла занжири бирлан инъом қилди.
Жавоб олиб жойимизга келсак,Хоразм истиқлоли учун берилмоғи учун зарур бўлган зиёфатга таклиф этилган меҳмонлар келмакка бошладилар.Туркия вакилларидан ислом қаҳрамони машҳур Анварпошшо ва самийбек, яна 4 та турк зобитлари ҳам Афғонистон вакили мухтор Муҳаммад Валихон Руссиядаги консули ва таржимони бирлан,Руссия шўролари жумҳурияти тарафидин Шарқ бўлими мудири товариш Янсин, рус уламоси товариш Искандар ва товариш Бройдо, ҳамда Доғистонда ўтган машҳур шайх Шомилнинг ахтиқи (невараси ) Шамил афанди, бир неча докторлар ва Руссия хонимлари, Маскавдаги мусулмон мажлисининг раиси Султон Алиев бир неча йўлдошлари бирлан келган эрдилар.Бу мажлисда Руссия ҳукумати биз вакиллар номига турлик лазиз таомлар омода қилдурган эрди.

Келган биродарларнинг ҳар бири алоҳида Хоразмнинг тоза истиқлолини табрик этуб, аҳдноманинг мазмунини сўраб, ниҳоят хурсандликларидан қайта-қайта табрик қилур эдилар.Хусусан Анварпошшо бирлан Муҳаммад Валихон ғоятда маасир бўлиб, мутаважжи бўлиб дедиларким:
-Биродар Бобооохун бул Осиё иқлимининг, хусусан Ислом мамлакатлари хароб ва беъэтибор бўлиб, аксари ерлари мусулмонларнинг қўлидан кетуб турган бир вақтда Сиз руслар бирлан бул тариқа мусулмонларга манфаатли аҳднома Хоразм учун ясаганингиз бир улуғ қаҳрамонлик ва фавқулодда бўлибдурким, бул тариқа бошдан оёқ мусулмон фойдасига бўлган аҳдномани неча юз йиллардин буён ҳеч ислом мамлакати қила билган эрмасдур. Неча юз минг аскар кучи бирлан битказибсиз.Оллоҳ таоло бу ишингизни доимо муборак қилгай.Сизнинг бу яхши хизматингизни умуман мусулмонлар, хусусан Хоразм халқи қадрини билуб, албатта қиёматгача тарихларда яхшилик бирлан ёд этарлар, -деб неча-неча мартабалар табрик қилурлар.

Ва доғи илтимос қилдуларким, аҳдномани бир киши ўртага чиқиб баланд овоз бирлан ўқисин.Токим ҳаммалар эшитуб, мазуз ва хушвақт бўлсинлар, дедилар.Бинобарин, рус мусташарифи товариш Искандар аҳдномани моддама-модда ўқиди. Турк ва Афғон биродарлар фақирнинг ҳақинда гоҳ сўзлашиб, бу каби сиёсатчи киши Хоразм даштидин нечук пайдо бўлган. Албатта бу улуғ вилоятларда ўқиган бўлса керак, дер эдилар.Ва гоҳи русларнинг мунингдек аҳдномага рози бўлганига ҳайрон бўлур эдилар.Оқибат биздан илтимос қилдиларким, “биродар Бобоохун шул аҳдномани турк ва афғон китобларига дарҳол ёзсинларким, бу аҳднома бизлар учун кўп муҳимдир”, дедилар.

Биз ҳам рухсат бердук,. Дарҳол ёзиб олдилар.Шул вақт руслар меҳмонларни таом учун устал бошига таклиф этуб, устал ўртасидаги креслода ўлтургизиб, бир тарафимизда афғон вакили Муҳаммад Валихон, яна бир тарафимизда Анварпошшони келтуриб ўтқаздилар.Ҳамма меҳмонлар ўз ўринларида ўлтургандин сўнг рус маъмурларининг илтимоси бирлан фақир бир нутқ ирода қилдим, бул тариқадиким:
-Ҳурматли азиз биродарлар! Биз мустақил Хоразм мамлакатининг вакиллари биринчи даражада маъсуд ва бахтиёр бўлган турур.Чунки 50 йилдан бери золим Кауфманлар тарафидин забт этилган истиқлолимизни қайтаруб, қўлимизга олган бу яхши кунимизда жами улуғ мусулмон мамлакатининг ҳурматли вакилларини Руссия шўролар ҳукуматининг улуғ маъмурлари бирлан бир устал бошида ғоятда самимий ва дўстона муҳаббат бирлан суҳбат қилуб ўлтурганимизни кўрармиз.

Биродарлар! Биз золим Николай ва бойлар, Жунайидларнинг зулми бирлан эзилуб, дунёда яшамоқдин ноумид бўлган бир вақтларимизда Руссия шўролар ҳукумати бизга мададкор бўлди.Яшасин Хоразм бирлан Руссия иттифоқи! Яшасин ҳамма мусулмон ва Руссия иттифоқи! Яшасин Хоразм аҳдномасини яхши равишда битмакига саъйи ҳаракат этган товариш Чичерин,карахан ва Бройдо!-деб нутқни тамом қилгандин сўнг, товариш Искандар Самойлович рус биродарлар фаҳм этмаги учун мани сўзимни русча тилга таржима қилди.Ҳаммалари узоқ вақт қўл чопиб(қарсаклар чалиб) турдилар.Сўнгра товариш Бройдо узун бир нутқ ирода қилуб, мажлис тамом бўлди.

1339 тарихий ҳижрий муҳаррам ойининг бешланчи кунида хорижий комиссариятига товариш Янсиннинг маҳкамасига боруб, Хоразмга юбормакчи бўлган хатларни ва ўзимизга берилган иноятномани олуб, видолашиб жойимизга келсак, товариш Ленин ўзининг автомобилини бизларни оташ арабага олуб бермоқ учун юборган эркан.Онга миниб, товариш Бройдонинг ёнига келуб, онинг бирлан хатларни олуб, видолашиб, намози аср вақтинда вокзалга келуб вагонларимизга жойлашдук.

Ва доғи Хоразм учун тайин топган ёрдамларни ҳукуматдин олуб, Хоразмга юбормак учун Бройдо ва Янсиннинг маслаҳати бирлан Бройдонинг ҳамшираси куёви товариш Левинни вакил қилган эрдук.Ул бизларни узатиб,вагонга келуб онга княз дворецда то Хоразмдин вакил келгунча истиқомат қилиб турмоқ учун хат бердук.Сўнгра душанба куни тонг отган вақтларда ўтли Бусали деган станцияга келди.Чоршанба оқшоми Самара шаҳрига келдук.Андин юриб, Урунбургга келуб, бир соат тургандин сўнг йўлга чиқиб, сешанба куни кун ботгандин кейин Қозонлига келдук.

Махфий қолмасинким, Тошкант бирлан Маскавнинг масофаси 3090 чақирим эркан. Тошкантдин Чоржавга 679 чақирим,Чоржавдин Хивагача 420 чақирим.Маскавдин Хоразмгача 4189 чақирим бўлғусидир. Мазкур масофа ҳар 8 чақирим бир фарсах ҳисоби бирлан 523 фарсахдин бир чақирим зиёда бўлур. Қозонлидан мазкур кечда чиқиб, душанба куни тонг отган вақтда Тошкантга келдук. Тошкантда биродар Назирбой Шоликоров, Исмоилбойларни кўрдукким, олар Хоразмдин тижорат вакиллиги бирлан келуб, бизларнинг Тошкантга бурунги келганда тушган “Регина” номли жойимизда турган эрканлар.Бизларни ўз жойларида зиёфат қилуб, сийладилар.Жуманиёз Оллақулов ҳам бор эркан.

Махфий қолмасинким, биродар Жуманиёзни бизлар Маскавга кетгандин сўнг баъзи бир бекор сўзлар бирлан ҳибс қилуб олиб қолган эрдилар.Назир Шоликоров келуб, Хоразм ҳукуматининг телеграмм бирлан сўраган важидин тегишли жойларга мурожаат қилуб ҳибсдин халос қилган эрканлар.Мазкур кунда Тошкант хорижия комиссари товариш Гопнернинг маҳкамасига боруб, кўришуб, Хоразм нозирлари бирлан телеграм ва оғиз билан сўйлашмакни илтимос қилдук.Жавобида дедиким:
-Бул кун кечда маҳкамада сизга зиёфат қилурмиз.Шул зиёфатга келганингизда ҳамма лозим бўлган ишларни маслаҳатлашармиз,— деб рухсат берди.

Кечда Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммад, Назир Шоликоровлар бирлан зиёфатга бордук.
Маскавда қилинган аҳдномаларимизни бизлардин сўраб, эшитуб илтимос қилдиким, “мазкур аҳдномани манга эртанг берсангиз, ман ҳам ёзиб олсам яхши бўлур эрди.Чунким, бизлар учун ҳам аҳднома ниҳоятсиз муҳим турур.Ва доғи нечук бўлса ҳам сиз бир-икки кун қистаманг, Туркистонда яқин вақтларда сайлов бўлиб, ҳамма комиссарлар тозадин сайланадурлар.Олар сизни таништурмоқ учун олий зиёфат ташкил қилмоқчи турурмиз.Ул зиёфат тоза комиссарлар бирлан сўйлашиб ва фикр олишуб, ондин сўнг Бухорога боруб, “Ёш бухороликлар”нинг инқилобини табрик этиб, ондин чиқиб вилоятимизга кетарсиз”, деди Гопнер.

Агарчи бир неча мартаба узр айтиб, тез рухсат олмоқчи бўлсак ҳам қабул қилмай мазкур зиёфатга бўлмоғимизни илтимос қилгани жиҳатидин ноилож жума кунигача товаққуф қилмоқчи бўлдик.Ва доғи Хоразм аҳволотидин сўз бўлуб, Хоразм ҳукумати Қўшмаматхонни баъзи жиноятлар сабабидин отиб ўлдуруб, Бахши деган ёвмутни ҳибс қилганини эшитдук.

Ва доғи , жума оқшоми мазкур зиёфатга бизларни олиб бормоқ учун икки адад автомобил келиб, биз ва Мулла Ўроз ва Нурмуҳаммад ва Тажаддин Бекиев ва Крашилов ва Гиржанскийларни бир автомобилга миндуриб Мулла Муҳаммад Ёқуб ва Мадраҳимбой, Қози Абдулвоҳидларни бир автомобилга миндуриб, йўлда кетуб борганимизда яна бир автомобил бизларга муқобил келиб, иккиси ғоятда шиддат бирлан уруб, ҳар иккисининг ҳам бир неча узувлари пора-пора бўлуб, шофёр-автомобилчилар ерга сарнуюн бўлиб йиқилдилар.Аммо Оллоҳ Таоллоҳнинг лутфу-карами бирлан бизларга ҳеч зарар етишмай ушбу ёмон таҳликадин омон қутулдик.Дарҳол бизларни бошқа автомобилга миндуриб олуб кетдилар.

Зиёфатда Тошкантнинг ҳамма комиссарлари, Афғон ва Ҳинд вакиллари бор эркан.Ҳаммалари жам бўлгандин сўнг ТуркЦИК маҳкама раиси биродар Назир Тўра (Тўрақулов-У.Б.) мажлисни очиб, бир нутқ сўзладиким, “ҳурматли биродаримиз, Хоразм жумҳуриятининг вакиллари биродар Бобохуннинг тахт раясотида бундин бир неча ойлар муқаддам Туркистонга келиб, бизлар бирлан кўришуб, шўролар ҳукуматларининг маркази Маскав шаҳрига ўтиб кетган эрдилар.Маскавга бориб, товариш Ленин бирлан йўлиқуб, Руссия шўролар ҳукумати бирлан аҳднома қилуб, Руссиядин кўп турлук ёрдамлар олиб, ниҳоятсиз хурсандликлар бирлан қайтуб Тошкантга келибтурлар.Мазкур биродаримиз Хоразм вакилларининг шарафига қилинган бу зиёфатда мазкур биродарларимизнинг соғ-саломатлик била шод ва хурсанд бўлуб, Хоразм мамлакатини мустақил мамлакат қилуб келганларини Туркистон жумҳурияти номидан чин ихлос бирлан табрик қилуб, ушбу мажлисни очарман”, деб сўзини тамом қилди.

Хорижия комиссари товариш Гопнер узун бир нутқ сўзлаб, нутқида биз фақирни Шарқ мусулмонлари учун биринчи даражали фойдомон бир аҳднома боғлаганимизга кўп таҳсин ва офаринлар айтуб “ ушбу аҳднома Руссия шўролар жумҳуриятининг шарқ мусулмонларига не тариқа яхши назар бирлан қараганини билдиргувчи бир шоҳид одилдур”, деб сўзини тамом қилди.
Сўнгра фақир бир нутқ сўзлаб оларга самимий қалбидин ташаккуримизни баён этиб, сўнгра Руссия шўролар жумҳуриятининг Хоразмга берган истиқлоли ҳақиқий ва фойдаманд бир истиқлол бўлиб, инглиз ва французларнинг баъзий бир мамлакатларга сиёсий ҳийла ва найранглар мулоҳазаси била бахш этган истиқлолларидек мазру ёлғон истиқлол эрмаслигини кўп далиллар бирлан сўзладим.

Фақирнинг сўзлари таъсир қилиб мажлис қатнашчилари кўп вақт қўл чолиб (қарсак чалиб) турдилар.Сўнгра Ҳиндистон вакиллари Хоразм истиқлолини табрик этиб узун ва самимий бир нутқ ирода қилди.
Фақир онинг жавобида ҳам бир нутқ сўзлаб, чин кўнгилдин ташаккуримизни баён этиб, инглиз золимлари қўлидин тез вақтда Ҳиндистонни ҳам қутқариб улуғ мамлакатда Ҳиндистон мусулмон биродарларимиз бирлан олий зиёфатларда дўстона нутқлар сўйлаганимизни кўрмак орзусида эканимизни билдурдим.

Ҳинд вакиллари нутқимизни эшитуб, ниҳоятсиз ихлос бирлан қўл чолиб(қарсак чалишиб) олқишлар эдилар.Сўнгра мажлис тамом бўлгандин сўнг жавоб олиб қайтдук.Аммо Назирбой, Исмоилбойлар дедиларким,” бизлар сиздин бир-икки кун олдин Самарқандга бориб, баъзий савдо ишларимизни битказиб турурмиз.Сиз боргандин сўнг бирга қўшулуб Бухорога бориб ондин бирга кетармиз”, деб жавоб олиб Самарқандга кетдилар.

Бизлар доғи маҳрам ойининг ўн тўққизланчисида кечда поездга миниб Тошкантдин ҳаракат қилдук.
Махфий қолмасинким, кетмасдин бир соат бурун Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадлар келуб дедиларким:
-Бизга жавоб беринг, бизлар Тошкантда қолурмиз,-деб.
Биз дедук:-Нечун қолурсизлар?
Жавобида дедиларким:
-Баъзий ушоқ савдоларимиз бор турур.
Биз дедикким:
-Ростини айтинглар, ё Қўшмамадхонни ўлдурилган важидин юртга бормоққа хавф қилиб айтасизларми?

Жавобида:
-Ростини айтсак шундоқ турур.Агар Чоржавга борганимиздин сўнг юртнинг фароғат аҳволини билдурсангиз изингиздин етишурмиз,-дедилар.
Биз дедикким:
-Сизлар агар хавф этиб қолмоқчи бўлсангизлар, Чоржавда қолурсизлар.Бу ерда қолманглар,-деб турган вақтимизда товариш Бакиев бир хат келтуриб, дедиким:
-Бу хатни товариш Гопнер бериб юборди.Мазмуни : Мулла Ўроз ва Мулла нурмуҳаммад ўз нўмерида қолсун, деган турур.
-Биз буларни олиб кетмакчи эрдук.Тошкант ҳукумати қолсун деган бўлса бошқа сўзимиз йўқ албатта, қолодурлар,-дедук.

Сўнг Бакиев оларнинг асбоблари бирлан “Регина”га жойлаштуриб, хорижия комиссарига топшируб келди.Душанба кунига келуб Когон станциясида биродар Назирбой ва Исмоилбойлар бирлан йўлуқуб ҳаммаларимиз қўшулуб вагонларимиз бирлан Бухоро дарвозаси олдидаги вокзалга келуб тушдик.Шул вақт Бухоронинг муваққат раиси, жумҳурият хорижия нозири биродар Файзулла Хўжаев тарафидин кишилар келиб, бизларни файтунларга миндируб Бухоро шаҳаридаги хорижия нозирига олиб бордилар.Унда бориб, биродар Файзулла Хўжаевни кўриб Бухоро инқилобини табрик қилдук.Неча ўн ташаккур қилиб Бухорода бир неча кун тўхтамоқимизни илтимос қилди.Ва дедиким:
-Бир–икки кунларга Бухоро халқини йиғиб қурултой қилмоқчи турурмиз.Сизларнинг ҳам ушбу қурултойда бўлмоғингизни орзу қилурмиз,-деди.

Жавобида биз дедикким:-Бизларни мамлакатимиздан чиққанимизга кўп вақтлар бўлди.Бинобарин, юртимизга тезроқ бормоқни истармиз.Лекин Сизнинг илтимосингиз важидин икки-уч кун Бухорода турурмиз,-дедук.
Жавобида :-Албатта турганингиз яхши,Шул орада Тошкантга кетган Руссия вакили Куйбишев ҳам қайтуб келса керак.Они ҳам кўрарсизлар,-деганидан сўнг жавоб олиб чиқиб, бизлар учун тайин қилинган жойга бордук.

Шул вақт Хоразмдин келуб, сўнгра кетабилмай Бухорода ётган бир неча Хоразм савдогарлари келиб кўришуб дедиларким:
-Бизларга Бухоро улуғлари қайтмоққа рухсат бермаганлари сабабдин кўп вақтдан бери бунда ётибмиз.Эмди бизларга рухсат олиб бериб Хоразмга қайтарсангиз эркан,-дедилар.

Жавобида:
-Назирбой бирлан маслаҳатлашиб ишларингиз учун саъйи қилурмиз,-дедук.
Шул вақт биродар Файзулла Хўжа бизларни ўлтурғон жойимизга зиёфат расми бирлан келуб олий зиёфат қилди.Бизлар Бухоро телеграмхонасидин оғизма-оғиз сўзлашмакни Файзулла Хўжага айтдук.Дарҳол киши юбориб, русча соат бешда телеграммани сўйлашмакка тайин билдирди.Зиёфат тамом бўлгандин сўнг жавоб олиб вокзалга қайтуб, вагонларимизга келуб турсак Баҳовуддин дарвозасида кўп иморатлар инқилоб вақтиндаги мухорабада тўп бирлан урулиб хароб бўлган эркан.Шаҳарда киши ҳам ғоят бирлан кўринур.Тахминан аксари шаҳар халқлари қочиб, ҳанузгача келган эмаслар.

Бир оз вақтдин сўнг Назирбой,Исмоилбой,Крошилов ва Бакиевлар бирлан телеграмхонага бориб,Хоразм нозирлар раиси Полёз Ҳожи Юсуповни чақирдук.Олар мулла Бекчон, мулла Муҳаммаджон Абдалов ва Ҳасановлар бирлан келуб, телеграм(телефон) бирлан сўйлашмакка бошлаб, Маскавдаги акт қилинган аҳдномаларимизни, Мулла Ўроз ва Мулла Нурмуҳаммадларнинг Тошкантда қолганликларини ўзларимиз 2 одам,доктор ва дорулар , икки комендантлар бирлан тез вақтда Хоразмга боржакимизни айтуб оларни яхши истиқбол қилмоқларини илтимос қилдук.Олар ҳам бу қилган хизматларимизни ниҳот хушвақт бўлганликларини билдуриб, “тез вақтда келишингизга мунтазирмиз”, дедилар.Ва доғи юртнинг баъзи аҳволотларини айтдилар.Сўнгра Назирбой ўз тижоратини сўзлади.Ондин хўшлашиб келиб, вокзалда ётдук.Назирбойлар саройга зиёфатга кетдилар.

Чоршанба куни Ситораи Моҳи-Хоссадаги қурултойга бориб, Хоразм нозирлар шўроси раисининг телеграмм орқали айтган саломини Файзулла Хўжага айтдук.Ва доғи Файзулла Хўжаевдин қайтмоғимиз учун рухсат сўрадук.Рухсат бериб, ўзи ҳам кечда вагонимизга бормоқчи бўлди.Ва лекин машғулоти кўплигидан кела билмади.Бизлар ҳам Чоржавга қараб кетдук.Назирбойлар бизларни узатиб бирга келдилар.

Жума куни Чоржавдин пароходга тушиб равона бўлдук.Бир ҳафтада Дарғонга келдук. Ондин жўнаб кетдук.Йўлда бир пароходга Хоразмдин ёвмут маҳбусларидин 280 одамни юборган эрканлар.Йўлда нофармонлик қилган 16 адад ёвмутни устиндаги қоровуллар отиб ўлдурган эрканлар.Мазкур Самарқанд пароходи 5 соат миқдори тавақиб қилиб, бизларнинг баржамиздин ёғ олиб, Чоржавга ўтиб кетди.Бизлар сешанба куни юриб, якшанба куни сафар ойининг бешланчисида номозшом вақтида Тўрткўл шаҳрига келиб бўлдук.Оллоҳумма барака лаҳазал қудуқ( қадамларингиз муборак).Шу вақтда товариш Крошиловни Тўрткўл шаҳрига юбордук.Хоразм ҳукуматига телеграмм бирлан хабар бермак учун.
Махфий қолмасинким,, тамоми ҳукумат одамлари орабалари бирлан бизнинг олдимизга пешвоз бориб, саломатлик бирлан кўришуб,Хивага келтуриб,Тоза маҳрамнинг жойига ўрнашдук.

054     Нашрга тайёрловчи ҳақида

Умид Бекмуҳаммад 1975 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.1997 йилда Урганч Давлат Университетининг тарих факультетини тугатган.Унинг Ўзбекистон ва хориждаги 55 та газета ва журналларда 600 га яқин мақолалари, “Хоразм тарихидан саҳифалар”,“Навоийнинг армонлари”, “Қатағон қурбонлари-5 китоб”, “Қатағон қурбонлари.Хотира.Хоразм вилояти”, “Гурлан тарихи”, “Амударё”, “Мозийнинг қора кунлари”, “Ҳарбий ҳийлалар”, “Тарихимизнинг теран тадқиқотчилари”, “Хоразмга ошуфта кўнгил”, “Тарихга боғланган тақдирлар” каби 30 дан ортиқ китоби, «Пушкиннинг армонлари» роман-эссеси нашр этилган.

Бобоохун Салимов хотиралари Умид Бекмуҳаммад томонидан махсус «Хуршид Даврон кутубхонаси» учун тайёрланди.

хдк

(Tashriflar: umumiy 1 615, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring