Машҳур америкалик файласуф ва социолог олим Элвин Тоффлер интернет ҳақида гапира туриб, у бор-йўғи ўн йиллар ичида бутун инсониятни ишғол қилганини таъкидлаган эди. Бугун интернет орқали дунёни кўриб, мулоқот олиб боряпмиз. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ҳам айнан мана шу виртуал тизим орқали ўзбек адабиётини кенг тарғиб этаётганлардан бири саналади. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Shoyim Bo’tayev. Haykal & Kunduzgi ertaklar (Yozuvchi bilan suhbat) & Marhabo Qo’chqorova. Neomifologik obraz talqini
Рости билмайман, бадиий асарга қанақа мезонлар билан ёндашиш кераклигини; аммо бир нарсага ҳайрон қоламан, кейинги пайтларда бадиий асарни таҳлил этаётганда матн бир ёқда қолиб, аллақанақа аниқ фанларнинг формула-жумбоқларими, схема-чизмаларими ишлатиладиган бўлди. Бу кетишда уларга яқин орада устурлобу логарифмик жадваллар, мураккаб қонунлару нисбийлик назарияси формулалари ҳам асқатиб қоладими, деб ўйлайсан киши… Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar. Yangi tarjimalar & Inson manzaralari
3 июн — Нозим Ҳикмат хотираси куни
Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Миразиз Аъзам, Рауф Парфи, Тилак Жўра, Сулаймон Раҳмон ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Бугун унинг шеърларини ўзбек тилига ўгираётган ёшлар, хусусан, Рафиқ Сайдуллонинг тажрибалари ҳам диққатга сзовор. Davomini o'qish
Umberto Eko. Ikki esse & Muhammadjon Xolbekov. Postmodernizm yoxud Umberto Eko ijodi
Замонамизнинг таълим фожиасини шартли равишда “Суқротнинг ўлими” деб таърифлаш мумкин. Яъни, ўқитувчининг, тарбиячининг ўлими. Талабалар билан тўлиб-тошган шундай университетлар борки, уларда талабалар ва ўқитувчилар ўртасида ҳеч қандай мулоқот йўқ. Аммо айрим Америка университетларининг обрўси ( ва муносиб обрўси!) босқичдаги кам сонли талабаларга, ўқитувчи билан доимий мулоқот олиб бориш имкониятига асосланади. Davomini o'qish
Shodiqul Hamro. Qaqnus qanotidagi umr. Qissa
У менинг тўнғич фарзандим, кўзимнинг оқу қораси эди: унинг бу кўҳна дунёга келиши, илк марта гўё она қорнидаги тафтли ва оромбахш ҳаёти бузилганидан кўнгли қаттиқ озор чеккандек, дафъатан чинқириб йиғлаб юбориши жисму жуссамдаги мудроқ тортган туйғуларимни бирдан жунбушга келтирган, тушкун ва зерикарли, имиллаб кечаётган ҳаётимга ранг ва мазмун олиб кирган эди, йўқ, йўқ, унинг дунёга келгани ҳақидаги хушхабарни эшитиб туриб, гўё узоқ йиллардан буён ҳаётнинг қоронғи пучмоқларидан жоним ҳалак бўлиб излаб юрган муқаддас нарсани кутилмаганда топиб олгандек, қувончдан ўзимни буткул йўқотиб қўйган, юрагим азбаройи орзиқиб кетганидан, тўйиб-тўйиб йиғлагим келган эди. Davomini o'qish
Maris Chaklays. She’rlar
Марис Чаклайснинг шеърлари латиш адабиётида ўзига хос ўрин эгаллайди. Ўтган асрнинг 70-80 йиллари ёш ўзбек шоирлари Болтиқбўйи республикалари адабиётига катта қизиқиш билан қарай бошладилар. Бу қизиқиш натижасида Юстинас Марцинкявичюс, Имант Зиедонис, Ояр Вациетис, Марис Чаклайс ва бошқа кўплаб шоирларнинг шеъру достонлари ўзбек тилига таржима қилинган эди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So‘zlar bilan so‘zlashuv — 5
Қишлоғимизда Бўта бобо деган бир киши бор эди. Жуда замонавий чол эди, феъли бор эди қурғурнинг. Ёши етмишдан ошиб кетганда ҳам соқол қўймаган эди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига хос кител сифат костюмда, хром этик ва шляпада юрарди. Шунда бир даврада бир-иккита кекса гапчинозлар Бўта бобони олиб қочишиб, шунча ёшга кириб ҳам соқол қўймаганини таъна қилишиб устидан кулишади. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Yulduz shu’lasi
30 май – Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 1 йил тўлади.
Эркин Воҳидов ўз асарларига ўхшайди. Ўз асарлари каби тоза эди. Унинг барча иборалари, шеърий жумлалари маъноларга тўла. Маъно суратлари билан музайян. Улар юлдуз шуълаларидай инсонлар кўзларини яшнатиб туради ва ҳаётнинг сир-синоатли сувратларидан дарак беради. У мумтоз маънода ҳам, замонавий маънода ҳам адаб тажассуми эди. Қодир Оллоҳ руҳи дунёсини ҳамиша шод ва мунаввар қилсин. Davomini o'qish
Zuhra Ochilova. She’rlar & «Moviy ifor» to’plamidan & Xurshid Davron. Chechakman siz umidlangan
Куни-кеча Қашқадарёда икки кунлик сафарда бўлдим. Назар Эшонқул билан икковлон таниқли шоир Ўроз Ҳайдар таваллудининг 60 йиллиги баҳонасида адабий учрашувларда иштирок этдик. Уйга қайтгач, сафар халтамдаги Қаршидан олиб қайтган анчагина китоблар орасида Зуҳра Очилованинг «Гулшамол» номли китоби ҳам борлигини кўрдим... Davomini o'qish
Nigora Umarova. Qismatiga musiqa bitilgan olovli farishta
Бугунги ҳикоямиз 80 ёшдан сакраб ўтаётган бўлишига қарамай, Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театрида дирижёрлик пультини 60 йилдан бери бошқариб, “оловли фаришта” мисоли гуриллаб келаётган жуссаси кичкинагина, бироқ ўз ичида битмас шижоат, куч-ғайратга эга, Шарқда илк дирижёр деб ҳисобланган, Ўзбекистон халқ артисти,, профессор Дилбар Абдураҳмонова ҳақида. Davomini o'qish
Mashrabjon Shermatov. Uch avlod ko’prigi & Hayotiy qissadan hayotiy hissaga
Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев масъул муҳаррирлигида чоп этилган асар ҳаётий қисса бўлиб, ундаги воқеалар асар қаҳрамони Орзигулнинг бутун ҳаёт йўли ҳақиқий ҳаётий чизгилар асосида очиб берилган. Шунингдек, муаллиф янги давр педагог-олимларининг руҳий-маънавий дунёси тасвирида қаҳрамонларни бўяб-бежамай, бор бўйича тасвирлаш, ютуқ-камчиликларни аниқ-тиниқ чизишга ҳаракат қилган. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Ashriqat… & Najmiddin Komilov. Bir g’azal ma’nosi
Ушбу ғазал ўзидан кейин келадиган ғазаллар учун маълум маънода дастурий хусусиятга эга. Яъни унда улуғ шоир дунёқарашининг асосий йўналиши акс этган ва у кейинги ғазалларда давом эттирилган. Шу маънода мазкур ғазал маъноларини тўғри тушунган одам Навоий девонларидаги бошқа ғазалларни ҳам англаб етишга калит топади ва шоир идеаллари оламига кириб боради. Davomini o'qish
