Энг гўзал исмлар (Асмаи ҳусна) Аллоҳникидир, Ундан бошқа ибодат қилинадиган илоҳ йўқ. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонган киши у Зотнинг гўзал исмлари ва сифатларини билиши керак. Ҳақ таолонинг чиройли исмларига имон келтириш нолойиқ сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Abdunabi Boyqo’ziyev. Tilim, onamning tili
Баъзан тилимиз камбағаллашиб кетди, деган гап қулоққа чалиниб қолади. Наҳотки, халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган она тилимиз камбағаллашаётган бўлса! Тилнинг камбағаллашиши миллатнинг маънан қашшоқлашиб бораётганидан даракдир. Шу зайл йўқликка юз тутган тиллар, халқлар, элатлар камми тарихда!.. Davomini o'qish
Yusuf Hamadoniy. «Rutbatu-l-hayot»dan
Қадим Туркистон маънавиятида ўзига хос дунёқараш, тасаввуф тизимини барпо этган, ривожлантирган олим ва ориф бир зот бўлмиш Юсуф Ҳамадонийнинг «Рутбату-л-ҳаёт» рисоласи савол-жавоб тарзида ёзилган. Шайхга ўн тўрт савол берилган ва уларнинг жавоблари асосида рисола тартиб қилинган. Асарда «ҳалол ва ҳаром, моддийлик ва руҳоният, дунё ва охират, тубанлик ва юксаклик» кабилар ва уларнинг оқибатлари ҳақида фикр юритилган. Davomini o'qish
Abliz Usmon. She’rlar & Husan Maqsud. Tarjima — birovning yukini ko’tarish

Бундан уч йилча олдин устоз Хуршид Даврон мен ва дўстим Дилмурод Дўстга бир неча уйғур шоирларининг шеърларини берган эди. Шеърларни берар экан устоз “Таржима қилинглар, бу иш ижодкорга кўп нарса беради. Таржима – бировнинг юкини кўтариб кўришдек гап. Кучингиз етса кўтарасиз, бўлмаса йўқ. Таржимадан кўп нарса ўрганасизлар”, деган эди. Шу иштиёқ билан Дилмурод ва мен олти-етти шоир ичидан руҳимизга яқинини танлаб олдик. Davomini o'qish
Emin Usmon. Qirolning libosi bormi? & Tomir. Qissa
…Андерсеннинг яланғоч подшо ҳақидаги эртаги эсингиздами? Унда шир яланғоч нодон подшони: «О, кийимингиз мунча чиройли, мунча ўзингизга ярашган», қабилидаги гаплар билан лақиллатишади. Ҳеч ким унинг эгнида ҳеч вақоси йўқлигини айтишга журъат этмайди. Алалоқибат шундай мард топилади-ю, подшо ўзининг алданганини билади. Вақти келиб биз ҳам шундай аҳволга тушиб қолмасмикинмиз? Davomini o'qish
23 may — Buyuk vatandoshimiz Munavvar Qori milliy ozodlik yo’lida shahid bo’lgan kun. Unutmaylik!
23 май — Буюк ватандошимиз Мунаввар Қори миллий озодлик йўлида шаҳид бўлган кун. Унутмайлик!
1931 йил 23 май куни Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли Москванинг Бутирка турмасида отиб ўлдирилган эди. Сал кам бир йилча аввал жоҳил шўро зиндонида экан, у ўзини тергов қилган нокасларга шундай деган эди: «Ҳозир мен сизнинг қўлингизда тутқинликдаман, агар ўлдирмоқчи бўлсангиз, мана сизга менинг бошим…Бутун умрини миллатини маърифий равнақ йўлига бошлашга уринган, она юрти Туркистон ҳуррияти учун сўнгги нафасигача курашган буюк ватандошимизни ёд этайлик, улуғ Инсон ҳақларига Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилайлик. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Urush va tinchlik. Ostiga chizilgan parchalar
Инсоф ва нолинсофлик тўғрисида ўйлаш одамларни иши эмас. Одамлар ҳамма нарсадан ҳам кўра инсофни ноинсофликдан ажратиш бир умр адашган ва бундан кейин ҳам адашади. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. She’rlar
Саҳифаларимизда иқтидорли ёш шоир Рафиқ Сайдулло қаламига мансуб шеърлару таржималарни ўқигансиз. Яқин кунларда унинг таниқли шоир Иосиф Бродский ижодидан ўзбекчалаштирган туркум билан танишасиз, бугун эса Рафиқнинг олис Шимол кенгликларида ёзилган янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bayram Ali. Musavvir
Норбой рассомни овулимиздан бўлак ерда ит танимаса ҳам, Чимсаройдаги ҳамма яхши биларди. Унинг фожиаси каттаю-кичигимизни ёқа ушлатиб қўйди. Чин, унга адоватим чўғдай ёниб, жигаримни жизиллатиб турган бўлса-да, мен ҳам ачиндим… Davomini o'qish
Lev Gumilyov. Qadimgi turklar & Lev Gumilyov haqida maqolalar
Атоқли туркшунос олим Лев Гумилёвнинг 105 йиллиги олдидан
Икки таниқли рус шоири — Николай Гумилёв билан Анна Ахматова оиласида туғилган Лев Гумилёв бутун умри давомида сиёсий таъқиб остида яшади. Аммо, илмга бўлган ташналик, айниқса,туркийлар тарихига бўлган беқиёс қизиқиш (онаси томирида туркий қон бўлгани таъсирида бўлса керак), узоқ ва машаққатли меҳнату изланишлар Лев Гумилёв номини дунё илм аҳли томонидан тан олинган билимли тарихшунос тимсолига айлантирди. Davomini o'qish
Balzak: Shon-shuhrat yaxshi mol emas (“Sag’ri teri tilsimi” romanidagi tagiga chizilgan satrlar)
20 май — Оноре де Бальзак таваллуд топган кун
Жаҳон мумтоз адабиётида француз ёзувчиси Оноре де Бальзак ижодининг ўрни алоҳида. Унинг фалсафий фикрлар асосида қурилган “Сағри тери тилсими” романи [рус тилидан Мирзиёд Мирзоидов ва Маҳкам Маҳмудов таржимаси] ижодкор хулоса қилганидек: “Бу асар (фалсафий эртак) ҳозирги асримиз, ҳаётимиз, худбинлигимизнинг формуласи бўлиб қолади”. Қуйида ана шу “формула”лардан бир қанчасини сараладик. Davomini o'qish
Hayotbaxsh so’z. Taniqli adabiyotshunos olim va tarjimon Ibrohim G’afurov bilan suhbat
Олам доимий ҳаракатда: ўсиб ўзгаришда, янгиланиш ва яшаришда, туғилиш ва қувонишда. Шарқ билан Ғарб ўртасига – буни асл халқимизнинг тилида кун ботиш ва кун чиқиш деб шоирона атаб келишган – заррача ҳам ғов қўйиб бўлмайди. Табиатнинг ўзида бундай ғов ва тўғоннинг ўзи йўқ. Лекин Қуёшнинг Шарқдан чиқиши ҳаммага маълум. Қуёш йўлига ҳеч қандай ғов бўлмаганидек, Ер юзида ҳам ўзаро фойдали ва эзгу борди-келдилар доим давом этиб келган, инсоният бир-бирини таниган-билган, бир-биридан ўрганган, бир-бирига қараб қадди-қоматини ростлаган. Davomini o'qish
