Эмишки, ҳаж ниятида сафарга чиққан бир кишига бир оқшом тунаш учун жой берган Ҳожи унинг нима мақсадда йўлга чиққанини эшитиб, кутулмаганда “Онанг борми?“ деб сўрайди ва онасининг ҳаётлигини эшитгач, “Мен эллик марта ҳаж қилдим, ҳар сафар ялангоёқ, ялангбош, ёлғиз ҳаж қилдим. Эллик ҳажимнинг ҳам савобини сенга бераман, сен менга онангнинг кўзларидаги қувончни бер“, дейди… Davomini o'qish
Muallif: Adib
Eliza Myuller. Daraxt
Бу улкан, кенг шохлари тарвақайлаб кетган дарахтни ким ва қачон ўтқазганини қишлоқ аҳлининг ҳеч бири айта олмасди. Лекин бу сокин кўчага биринчи бор келган одам беихтиёр шу ҳақда ўйлаб қоларди. Ушбу қурғоқчил ўлкада бундай турдаги дарахтлар жуда камёб нарса. Davomini o'qish
Zebuniso Husayn. Qardoshlarim.
Синфимизда татар миллатига мансуб Алсу деган дугонам бўларди. Билимдон, ақлли қиз эди. Момосини кўп гапирарди. Бирор марта кўрмаган бўлсам-да, момоси ҳақида хаёлимда маъюс чеҳрали, нуроний тимсол муҳрланиб қолган. У пайтлар қримтатар миллатининг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Юртимизда ҳар турли миллат вакилларининг яшашини табиий ҳолат деб тушунардим. Аммо ҳалқ орасида иттиҳод душманлари томонидан атайин тўқиб чиқарилган “Татар бор жойда хатар бор”, деган каби мақолларни эътиборсиз қолдириб бўлмас эди. Ўша дугонамнинг самимийлигини кўриб, унда қандай хатар бўлиши мумкинлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмаганман… Davomini o'qish
Safter Nagayev. Keldingmi,bolam?.. Esse & Nabijon Boqiy. «Keldingmi, bolam?» haqida
18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 73 йиллиги
Бир неча ой аввал Сафтер Нагаевнинг «Келдингми,болам» эссесидан парча эълон қилган эдим. Бугун эса асарни ўзбек тилига ўгирган Зебунисо Ҳусайн тақдим этган эссенинг тўлиқ матнини сизга тақдим этмоқдаман.
Сафтер оға менинг хотирамда, энг аввало, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолган. Кўринишидан жуда хотиржам бўлган Сафтер оғанинг юрагида она юрт соғинчи қайноқ лавадек отилиб туриши фақат унинг қалами битган асарларида ёрқин намоён бўларди. Davomini o'qish
O’Genri. Yigirma yildan so’ng
Маҳаллалардан бирининг ярмига етар-етмас полициячи бирдан одимини секинлатди. Қоронғиликда, темир буюмлар сотиладиган дўкон эшиги ёнида оғзида ёндирилмаган сигарета тишлаган бир одам турарди. Полициячи унга қараб юрган заҳоти у тез-тез гапира кетди. Davomini o'qish
Ezop. Tiriklarga vasiyat. Masallar.
Биров Эзопнинг ёнига келиб «Сен ҳақингда шундай ёмон гаплар айтишяптики…» — деди ва эшитган гапларини бир бошдан гапириб берди. У гапини тугатгач Эзоп деди: «Xанжар ясовчилар эмас, ўша ханжарни қўлига олиб одамлар жонига қасд қилаётганлар қотилдир; мен ҳақимда бўлмағур гапларни тўқиётганлар эмас, уларнинг иғволарини бошқаларга айтиб юрган,сенга ўхшаган кимсалар, иғвогардир». Davomini o'qish
Herman Vamberi. Buxoro va Movarounnahr tarixi & Xayrulla Ismatullayev. Vamberi olimmi, josus?
1863 йил 29 май куни А. Вамбери қўшилиб олган карвон Хева хонлиги тупроғига қадам қўяди. 30 май куни Хева яқинидаги қишлоқда дам олишади. А. Вамбери: 30 май куни биз ўзбек қишлоғига кириб келдик. Бу қишлоқ аҳолиси мен кўрган биринчи ўзбеклар эди; «улар жуда ҳам ажойиб инсон эканлар», — деб ёзади дафтарига. Хевани кўрган Вамбери ҳайратда қолади. «Мен аввал Хеванинг шунчалик чиройлилигини саҳро билан қиёсдан бўлса керак, деб ўйлар эдим…». Davomini o'qish
Shervud Anderson. Keksalik
У мункиллаб қолган бир чол эди, Кентукки шаҳарчасидаги темирйўл зиналари устида эрта тонгдан то қош қорайгунча ўтираверарди. Шу ерга афтидан сайёҳ бўлиб келган, уст-бошлари башанг қандайдир бегона киши чолнинг рўпарасига келиб туриб қолди… Davomini o'qish
Yosa Buson. Xokkular
Ёса Бусон улуғ Басё ўлимидан кейин шеър ёзиш санъати таназзулга учраган бир пайтда яшаб, ижод қилди. У Басёнинг шеърий руҳини жонлантиришга киришди ва бу йўлда катта муваффақиятларга эришди. Шоирнинг мероси «Етти шеър китоби» номи билан машҳур. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Ikki hikoya va ikki roman & Yozuvchi bilan suhbat
Кўнгилнинг аллақаерида йилт этиб туғилган ғоя учқуни баъзан шиддат билан, баъзан эса ойлар-йиллар мобайнида пишиб етила боради. Кўпроқ шакл излайман, синовлардан ўтган ва тайёр шакллардан мумкин қадар фойдаланмайман. Қўшиқнинг муваффақиятини сўз, оҳанг ва ижро уйғунлиги таъминлагани сингари насрий асарда ғоя, баён йўсини ва сюжет шакли уйғунлиги зарур деб ўйлайман. Шулар топилса, ер юзида янги қитъа кашф этган одамдек дўппини осмонга ирғитасиз, сиздан шодон одам бўлмайди дунёда! Davomini o'qish
Abdulhamid Qurbonov. Tasavvufiy ma’nolar olami
Сўфиёна фалсафага кўра, Оллоҳнинг оламда ўзини намоён қилиши Унинг лутфи бўлса, ўзини олам пардаси ортига яшириши Унинг қаҳридир. Тасаввуф фалсафасида Оллоҳ лутфининг жилваси жамолий тажаллий, қаҳрининг намоён бўлиши эса жалолий тажаллий номланган. Davomini o'qish
G’afur G’ulom. Tarjimalar.
Ғафур Ғулом ўзбек тилининг имкониятларига чексиз ишонган, бу тилда ифодалаб бўлмайдиган фикр ва туйғу йўқ, деб ҳисоблаган. Атоқли шарқшунос олим, улкан мутаржим Шоислом Шомуҳамедовнинг хотирлашича, у киши Саъдийнинг “Гулистон” асарини ўгираётганида ҳар бир нақл охирида келган, Саъдийга хос қуйма мисралар, афоризмларни таржима қилишда қийналган ва “мана буни таржимада бериб бўлмаса керак”, дея Ғафур Ғуломга маслаҳат солганида, устоз адиб Шоислом акага қараб, “Ўзбекмисан?” деб сўрар экан… Davomini o'qish
