Энанинг кўнглида «у тирик» деган сўз ҳар дақиқада жаранглаб турарди. Йиллар ўтди. Бир куни қишлоқдагилар урушдан қайтмаган Бектемир учун унга марака ўтказишга келишиб, энадан рухсат сўрашди. Эна «дод» солиб йиғлади. «Менинг ўғлим тирик, у ҳали келади», деди.. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Shukur Xolmirzayev. Ay, Shuhrat akam-a
Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг шонли 72 йиллиги, Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган кунда жанг майдонларида қон тўккан, ўзбек адабиёти майдонида ҳам фидойи ижодкорлар сифатида ном қолдирган Шуҳрат, Одил Ёқубов, Матёқуб Қўшжонов, Қодир Мирмуҳаммедов каби инсонларни эслашни қарз деб биламан, уларнинг хотираси олдида бош эгаман Урушда офицер сифатида иштирок этган Шуҳрат домла адабиётимизнинг бурчига содиқ асл зобити эди. Davomini o'qish
Marina Svetayeva. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Онам иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… (Шоиранинг қизи Ариадна Эфроннинг «Онам қандай ишларди?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Nuriddin Egamov. Qurbon…Graf Monte-Kristo… va Piri Zindoniy…
9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан
Бу бемаънилик ҳақида ўнлаб рўмонлар ёзган Эрих Ремарк битгани каби: “Қон дарёсини тўхтатишга қурби етмаган, юз минглаб бунақа даҳшатхоналарни очиб қўйган жамиятнинг минг йиллик тараққиётига ишонмайман, бари ёлғон, бу тараққиётдан инсонга сариқ чақалик наф йўқ”. Davomini o'qish
Baxtiyor Temur. She’rlar
Бахтиёр Темур катта шоирликни даъво қилмай, сўзга, адабиётга, шеърга бўлган иштиёқини қўлидан келган қадар бажо этиб, ижод қилаётган шоирлардан бири. Унинг хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жангчи боболарини эслаб ёзган шеърларини ҳам бир оддий фарзанднинг боболари олдидаги қарзини ҳис этиб ёзилган сатрлар сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish
Rabindranat Tagor. Nur borki, soya bor
7 май — Буюк ҳинд адиби Рабиндранат Тагор таваллуд топган кун
Узоқ ҳинд қишлоқларида гарчи муаллифнинг кимлигини билишмасада, шоир шеърларини қўшиқ қилиб куйлашарди, бор овозда ўқишарди, паромдагилар, пода боқувчилар, қишлоқ хўжалигида ишловчилар уни кўп асрлик маданий бойликнинг бир қисми бўлган шоирона совға сифатида қабул қилишарди… Davomini o'qish
Habib Sa’dulla. She’rlar
Саҳифа Ўзбекистон халқ шоири Ҳабиб Саъдулла таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
Ўзбекистон халқ шоири, давлат мукофоти совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, давлат ва жамоат арбоби Ҳабиб Саъдулла ҳаёт бўлганида 75 ёшни қарши олар эди. Гарчи бугун шоир орамизда бўлмаса-да, у яратган шеъру қўшиқлар ҳамон инсонларни эзгуликка чорламоқда… Davomini o'qish
«Qulagan devorni suvash» — «Oltin qalam» mukofoti kimlarga nima uchun berilmoqda?
Куни-кеча «Туркистон» саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таъсис этган «Олтин қалам» XII Миллий мукофотини топшириш маросими билан танишиб, ғолибларни аниқлаган ҳайъатда бугунги кундан узилган, мутлақо масъулиятсиз одамлар тўпланибди, деган ўйга бордим. Davomini o'qish
Safar Barnoyev. Arvohlar & Chehralar
6 май — Ёзувчи Сафар Барноев таваллуд топган кун
Сафар Барноев ҳикояларида ўзи мансуб авлод болалари тақдирида ўчмас из қолдирган уруш даҳшатлари, бутун бир авлоднинг — уруш тугаган паллаларда вояга етган, оқ-қорани тушуна бошлаган, кўнгли бир умр ярим бўлиб қолган болалар авлодининг қиёфаси акс этган. Бу авлод кейинчалик ўсиб-улғайди, эл-юрт хизматига камарбаста бўлди. Улар орасидан олимлар-у шоирлар, косманавт-у давлат арбоблари етишиб чиқди. Ота дийдорига тўймаган бу авлоднинг бир вакили сифатида Сафар Барноев ижодида ўша давр болаларининг армонларини тасвирлаган (Бахтиёр Назаровнинг «Қалби орзуларидек кенг эди» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг).
Fyodor Dostoevskiy. Maktublar & «O’lik uydan maktublar». Roman
Жуда кўп ўқияпман, ўқиганларим жуда ғалати таъсир қилаётир. Қачонлардир ўқиган асаримни такроран ўқийман ва гўё қалбим янги куч-қувват билан тўлади, синчиклаб мутолаа қилиб, барчасини тушунаман ва илҳомланаман… Davomini o'qish
Shafoat Rahmatullo Termiziy. Do’mbira mening ilk ustozim & She’rlar.
Бойсунлик бир қизга бағишлаб “Бойсуннинг шўх дилбари” деган шеър ёзиб, унга ўзим мусиқа басталаб ўзим ижро этиб юрдим. Бу шеър вилоят газетасида босилиб ҳам чиқди. Шундан кейин менда яна жасорат пайдо бўлди. Энди мунтазам машқ қила бошладим. Бир куни ёзганларим – ўзимга маъқул шеърларимни олиб, юз истиҳола билан таҳририятга кириб бордим. Ўша пайтлари Теша Сайдалиевни сиртдан танир эдим. Буни қарангки, Теша ака ҳам мени сиртдан танир экан. Davomini o'qish
Uilyam Saroyan. Ikki kichik hikoya & Hikmatli fikrlar
Агар сиздан, оилавий бахт нима, деб сўрашса, саодатли якун, деб жавоб беринг. Агар сизга бўса — аҳмоқлар қисмати дейишса, айтинг, бу — ёлғон. Агар чин муҳаббат — тентакларга битилган ёзғириқ дейишса, билингки, бу ҳам уйдирма. Зеро, барча ҳақиқатлар абадийдир. Муҳаббат эса энг гўзал ҳақиқатдир… Davomini o'qish
