Yaroslav Gashek. Tog’likning o’limi

005
Ниҳоят у этагида яримчириган ўриндиқ турган, ёғоч хоч жойлашган довонга етиб келди. Михаэл Питала чўқинди ва ўриндиққа ҳорғин ўтирди. Тугунни ёнига, майсага қўйди ва атрофга назар ташлади. Икки томондан ҳам йўл нишабликка қараб кетарди. Унинг кўз ўнгида ўрмонли водий гавдаланди. Атроф қандай гўзал! Узоқда, кулранг чўққилар орасида азим Боботоғ қад кўтариб турибди. Ундан нарироқда Тақиртоғ, унинг ён-верида эса Михаэлнинг ота жойлари… Шунча йиллардан кейин, икки-уч кун ўтиб у ўрмоннинг ёқасига қадар ёйилган қўралар, мўъжаз ибодатхона жойлашган она қишлоғини кўради. Davomini o'qish

Интервью с Лекимом Ибрагимовым

055

Проект «1001» – это метаморфоза, но, ни в коем случае не мозаика. Ведь частички мозаики не самостоятельны, а каждый из ангелов индивидуален. Изначально был эскиз, который я разбил на тысячу кусочков, чтобы затем оживить каждый из них. Согласитесь, это больше, чем просто картина. Для меня это – древняя песня, которая зазвучит над теми городами, где будут выставлены мои ангелы. Davomini o'qish

Toshkentda Lekim Ibragimovning “Ming farishta va bir surat” megapolotnosi ko’rgazmasi bo’lib o’tadi

005
2014 йилнинг 6-8 октябрь кунлари “20-Тошкент Ҳалқаро сайёҳлик ярмаркаси-2014” юбилей тадбирини ўтказиш дастури доирасида пойтахтда Леким Ибрагимовнинг дунёга машхур бўлган “Мингта фаришта ва битта сурат” Мега-полотноси омма эътиборига ҳавола этилади. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Qatag’on davridagi jasorat

033

4-7  октябр —  ўзбек миллатининг кўплаб зиёлилари қатағон қилинган кун.

Маълумки, ҳозирги пайтда тарих фанида 1937-38 йиллардаги қатағон сиёсати “Катта террор” дея номланмоқда. “Катта террор”нинг бошланиши 1937 йил 30 июлдаги СССР ички ишлар халқ комиссари Николай Ежов имзоси билан “ Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича опреация тўғрисида”ги 00447-сонли оператив “мутлақо махфий” тамғаси остидаги буйруқдан бошланганди. Davomini o'qish

Jo’rabek Ramazonov. Ikki hikoya: Baxshi & Qo’rg’on

Ashampoo_Snap_2017.07.14_23h45m53s_001_.pngКечагина Жўрабек Рамазоновнинг «Мувозанат» сайти саҳифасидаги ҳикояларини ўқиб, улардан иккитасини танлаб, эрта-индин ўз саҳифамда жойлаштиришни ният қилган эдим. Бугун эса (ҳозиргина) Анвар Номозовнинг хабарини ўқидим: Истеъдодли шоир, забардаст ижодкор укамиз Журабек Рамазоновнинг вафоти ҳақида эшитдим. Davomini o'qish

Alisher Navoiyning munojotlari

007

Ҳазрат Навоийнинг Аллоҳга, Пайғамбаримизга, саллаллоҳу алайҳи ва саллам, бағишланган ҳамд ва наът руҳидаги асарларини таҳлил қилганимизда уларда авлиё шоирнинг улуғвор олами, букилмас иродаси, мустаҳкам иймони намоён бўлишини кўрдик. Davomini o'qish

Qo’sh sohil bulbuli

009

4-октябр  — Ўзбекистон,Туркманистон,Татаристон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Отажон Худойшукуров таваллуд топганига 70 йил тўлади.

“Амударёнинг нариёғида тенгдошларидан ўзининг худо берган истеъдоди, ширали овози билан ажралиб турадиган, талантда тенги йўқ бир йигит бор. Санъат бўстонининг эртанги булбулиям, фахриям ўша йигит бўлади.Унинг овозида имконият чексиз-чегарасиз”. Бу эътироф машҳур санъаткор Комилжон Отаниёзов томонидан 1970 йилда айтилган.Комилжон ака Амударёнинг нариги томонида деганида, тўрткўллик Отажон Худойшукуровни айтган эканлар. Davomini o'qish

Садри Максуди Арсал. Тюркская история и право

078
Автор данной книги Садри Максуди (Арсал) (1879 – 1957) прожил яркую, многогранную и плодотворную жизнь. Являясь по происхождению казанским татарином, он в молодости закончил юридический факультет Сорбоннского университета (1906), был депутатом Государственной думы России (1907 – 1912), председателем парламента и правительства Национально-культурной автономии мусульман тюрко-татар Европейской России и Сибири (ноябрь 1917), профессором Сорбонны (1923 – 1924), юридической школы, Анкарского (1925 – 1943) и Стамбульского (1943 – 1950) университетов, депутатом турецкого парламента (1931 – 1939, 1950 – 1955). Davomini o'qish

Avliyoxon Eshon. She’rlar

02
Баъзи шеърларни ўқисангиз, кўксингизга баҳор ҳавоси урилгандай, дилингиз яйрайди, завқ-шавққа тўлади, бошқаси эса нўноқ машшоқнинг оҳанглари сингари зериктириб юборади. Яна бир шоирнинг шеърлари ўқувчини фикрлашга, мулоҳаза ва мушоҳадага, бир сўз билан айтганда, таҳлилга ўргатади. Бу ўринда шоирнинг шеър ҳақидаги тасаввури, тушунчаси, билими ҳам кўп нарсани белгилаб беришини ёдда тутишимиз лозим. Лекин, нима бўлганда ҳам, ҳар қандай шеърнинг асоси ҳаётга муҳаббат бўлиши керак, деб ўйлайман ( Авлиёхон Эшон билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Lourens Blok. Bir so’zga ming dollardan

009
Мен йигирма йилдан бери ёзаман ва ўша пайтда қанча олган бўлсам, ҳозир ҳам шунча оламан. Ҳамма нарсанинг нархи ошяпти, менинг даромадим эса ўзгаришсиз қоляпти. Биринчи ҳикоямни ёзганимда битта сўзим учун олган беш центга шоколад сотиб олишим мумкин эди. Сен шоколад сотиб олмаганингга анча бўлибди, шекилли, Уоррен? Davomini o'qish

Sergey Yesenin. She’rlar

033

3 октябрь — Улуғ рус шоири Сергей Есенин таваллуд топган кун.

ХХ асрда рус адабиёти, жумладан, шеърияти шундай юксак даражада ривожландики, бугун жаҳон адабиётини шу давр рус сўз санъатисиз тасаввур этиб бўлмайди. ХХ аср бошларида бу адабиёт янги шоирлар берди. Шулардан энг машҳури — Сергей Есенин. Адабиёт аҳли орасида, шоирлар қишлоқларда туғилиб, шаҳарларда вафот этади, деган гап юради. Бу гап руснинг буюк шоирига нисбатан тўла мос келади. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tahayyur

09
Яқинда Душанбедаги ”Ирфон” нашриёти тожикистонлик иқтидорли ўзбек шоири Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг ”Таҳайюр” номли китобини нашр этди. Қуйида шу китоб ҳақидаги шоир Одил Икромнинг мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish