Ушбу саҳифа мен учун қадрли бўлган икки инсон ва ижодкор: қатор йиллар бир хонада ўтириб ишлаган, ҳамсуҳбату авлоддош бўлган ўзбекнинг бетакрор шоири Муҳаммад Раҳмонга ва бор-йўғи 21 йил умр кечирган, гўдак инисини қутқараман деб ўз жонини қурбон қилган, матбуотда илк чиқишларидаёқ зукко ўқувчи назарига тушган, Бобораҳим Машраб, Сўфи Оллоёр ижодини чуқур ўрганган, Рауф Парфи, Муҳаммад Раҳмон ва камина шеърлари ҳақида эсда қоларли мақолалар ёзган ёш адабиётшунос олим Баҳодир Содиқовга бағишланади. Тирик бўлишганда шу кунларда Муҳаммад Раҳмон 65 ёшга, Баҳодир Содиқ 55 ёшга тўлган бўларди. Яратган ҳар ҳар икки муҳтарам инсонни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish