Луиджи Малерба. Башковитые курицы

04

Одна бродячая курица случайно очутилась в скопище людей и коней, и ее чуть не раздавили, но в конце концов ей удалось выбраться и спрятаться в кустах. Когда она рассказала об этом происшествии, ей объяснили, что она попала на поле битвы при Ватерлоо, где Наполеон потерпел окончательное поражение. И бродячая курица очень возгордилась оттого, что стала свидетельницей великого исторического события. Davomini o'qish

Luiji Malerba. Zakiy tovuqlar.

055

Хўроз ўпкаси шамоллаб оламдан ўтди. Шунда қандайдир бир товуқ келиб, патларини юлиб, дод солиб айтардики, «Бу хўроз ёлғиз мени севиб яшади ва битта севги билан оламдан ўтди». Бошқа товуқлар эса уни «Ғайриқонуний бева»деб аташди. «Агар дод-войингни тўхтатмасанг, баданинг жиш бўлиб қолгунча патингни битталаб юламиз!»дея таҳдид қилишди бошқа товуқлар унга. Davomini o'qish

Nurilloh Oston. She’rlar

09910 сентябр — Шоир Нуруллоҳ Остон таваллуд топган куннинг 60 йиллиги. Чин дилдан қутлаймиз!

Нуруллоҳнинг тенгдошлари мен мансуб авлодга занжир бўлиб уланган шоирлардан иборат. Нуруллоҳ билан бирга шеъриятимиз даврасига кириб келган Назар Шукур, Чори Аваз, Жамол Сирожиддин, Яҳё Тоға, Ғулом Фатҳиддин, Чоршаъм бугунги ўзбек шеъриятининг сарбаланд ижодкорлари сифтида тан олинганига шак-шубҳа йўқ. Уларнинг ҳар бирининг, хусусан, Нуриллоҳ Остоннинг ўз дафтари, ўз қалами бор. Шоир дўстимизни туғилган куни билан самимий табриклаб, қаламига қувват,ижодига янги ютуқлар тилаймиз.   Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Iqrornoma

Инсоннинг бу дунёга келиб кетишида қандай маъно бор? Умуман, Одамзод умрининг моҳияти нима? Жаҳоннинг буюк мутафаккирлари, машҳур файласуфлари ҳамиша ана шу саволлар устида бош қотирганлар. Буюк адиб Лев Толстой ўзининг “Иқрорнома” асарида инсон умрининг мазмуни ҳақида бош қотирар экан, унинг ҳаётида эътиқод, диннинг ўрни ва роли ҳақидаги теран мушоҳадаларини ўртага ташлайди, улкан даҳоларни қийнаган маънавий муаммоларга жавоб излайди. Асар Лев Толстой ҳаёти ва дунёқарашининг янги қирраларини акс эттирганлиги билан муҳим ва қадирлидир. Забардаст адабиётшунос олимимиз Озод Шарафиддинов таржимасидаги ушбу асар китобхонга кўп маълумот беради. Davomini o'qish

9 sentabrda tug’ilgan: Lev Tolstoy. Hikoyalar,ertaklar va masallar

033
Ўзбекистонда Толстой ижодига қизиқиш у ҳаёт пайтлардаёқ бошланган. Унинг «Одамлар нима билан тирик?», «Худо ҳақиқатни кўрса ҳам тезда айта олмайди» мақолалари 1887—1902 йилларда «Туркистон вилоятининг газети»да ўзбек тилида нашр этилган. Толстой ҳақидаги «Россия мамлакатининг машҳур ёзувчиси» деган мақола эса 1889 йил шу газетада таникли маърифатпарвар Сатторхон Абдуғаффоров таржимасида босилган. Толстойнинг болалар учун ёзган қатор ҳикоялари Саидрасул Азизий («Устоди аввал», 1902), Алиасқар Калинин («Муаллими соний», 1903), Абдулла Авлоний («Биринчи муаллим», 1909; «Иккинчи муаллим», 1912) цингари жадид маърифатпарварларининг ўқув қўлланмалари ва дарсликларида эълон қилинган ҳамда усули савтия мактабларида ўқитилган. Davomini o'qish

Bahodir Rahmonov. Tog’lar yurtining tog’dek shoiri.

077

«…Мен тоғдаги ирмоқман, – деб ёзади Расул Ҳамзатов. – Мен ўз манбаимни, ўз булоғимни, ўзимнинг тошлоқ ўзанимни яхши кўраман. Мен сувларим ўтиб келадиган дараларни, кумуш шалола билан тўкиладиган қояларни, сокин текисликларни яхши кўраман”. Davomini o'qish

Ibrohim Mo’minov. Amir Temurning O’rta Osiyo tarixida tutgan o’rni va roli.

105   Иброҳим Мўминов 1908 йил 7 сентябрда шу азиз юртда—Шофиркон туманига қарашли Тезгузар қишлоғида таваллуд топди. Болалигиданоқ дунё воқеаларидан хабардор бўлиб улғайди. Кўпроқ мутолаа ва мушоҳадага берилди. Бўлажак олимнинг биринчи ўқитувчиси тезгузарлик Мулла Обиднинг хотирлашича, Иброҳим ёшлигиданоқ арабчада ёзиш-чизишни эгаллаган, Ҳадиси шарифдан кўплаб намуналарни ёд билган (Аҳад Ҳасаннинг «Иброҳим Мўминов сабоқлари» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Shuhrat Rizo. Bahodir Yo‘ldoshev siyratiga bir nazar.

065

7 сентябрь куни  Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 68 ёшга тўлади. Мен гурунгдош дўстларим,мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яшайдиган театр ва Баҳодир Йўлдошевнинг ихлосмандлари номидан акани  муборак кун билан чин юракдан табриклайман ва яна узоқ йиллар бизга ҳамнафас бўлиб юришларини тилайман. Davomini o'qish

Yangi she’r: Abdulla Oripov. Yevropa.

2103
Ёдингизда бўлса, ўтган ойда «Китоб дунёси» газетасида босилган суҳбатимда («Уйғонмоқ дунё билан баробар яшамоқдир») мен бугунги Европа ҳақида шундай мулоҳазаларимни қайд этган эдим: «… Ғарб тамаддуни ва маданияти илдизларига қурт тушганига бир асрдан ошди. Илдизига қурт тушган дарахт бирдан қуламайди, у узоқ вақтгача яшиллигини сақлайди, ғиж-ғиж ҳосил беради, мевалари билан одамларни баҳраманд этиб келади. Аммо, вақти соати келиб, барглари сўла бошлайди, мева беришдан тўхтайди ва охир-оқибат қурийди. Ғарб тамаддуни ва маданияти ҳозир айни сўлиш жараёнини кечирмоқда. Ғарб маданиятини бугун “юраксиз маданият” деб аташ мумкин. Нима учун шундай бўлди, деган савол туғилиши табиий. Davomini o'qish

«Поэтика» Аристотеля и взгляды Абу Райхана Бируни на литературу.

044
Одним из известнейших и признанных в общемировом масштабе представителей литературоведческой школы эпохи Махмуда Газневи был Абу Райхан Бируни. Бируни является как ученым энциклопедистом, так и литературоведом, стиховедом, полиглотом, лингвистом, литератором, а также и поэтом своего времени. Кроме родного языка он владел арабским, согдским, персидским, сирийским, греческим, древне иудейским и санскритом, что позволило ему осуществить общелингвистический анализ этих языков. Его трактаты, посвященные гуманитарным наукам имели малое количество списков, и хранились только в нескольких экземплярах. Поэтому, из 18 трактатов, посвященных вопросам лингвистики, литературоведения, поэтологии практически ничего не сохранилось. В основном сохранились его мнения по поводу сравнения языков, стихотворных систем, художественного языка, поэтологии, которые он высказывал в других трудах. Davomini o'qish

«Абу Райхан Беруни» — художественный фильм в 2-сериях (1974).

066
Режиссер: Шухрат Аббасов. Сценаристы: Павел Булгаков, Шухрат Аббасов. Оператор: Хатам Файзиев. Композитор: Румиль Вильданов
Актеры: Пулат Саидкасымов, Бахтиёр Шукуров, Раззак Хамраев, Бимбулат Ватаев, Всеволод Якут, Тамара Шакирова, Дилором Камбарова, Бахтиер Ихтияров, Талят Рахимов,
Производство: Узбекфильм (1974) 

Фильм посвящен тысячелетию со дня рождения Абу Райхана Беруни, ученого-энциклопедиста Востока, жившего в эпоху Средневековья, междоусобных войн и тирании феодалов. Картина о жизни ученого, его борьбе с мракобесием и его трагической любви к рабыне Рейхане.. Davomini o'qish

Omon Matjon. Beruniy. Dramatik doston.

466

Ўзбек адабиётида буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний шахсияти ва фаолиятига бағишланган асарлар ҳақида гап кетганда  Мақсуд Шайхзоданинг қатағон этилиши оқибатида беиз  йўқолган “Абу Райҳон Беруний” драмаси, Уйғуннинг «Беруний» драмаси, Одил Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» романи қаторида албатта Омон Матжоннинг «Беруний» драматик достони тилга олинади. Davomini o'qish