
Расулий домланинг юзи чувак, лунжлари андак ичга ботган, жуссаси ориқ. Бақрайган кўзлари катта-катта, мисоли узукдай дум-думалоқ. Ва лекин юздаги барча аломатларни ортда қолдириб олға чиққан ўркачли баҳайбат бурни ҳам бор эдики, Расулий домланинг қиёфасини бир бор кўрган одам умрбод эсдан чиқармасди.
…Ишчи-шоир Расулий домланинг ғазалларидан биргина байти эсимда қолганки, унда муаллиф шоир зотига хос бўлмаган камтарлик намоён этиб, сизу биздан орамизда яшаб юргани учун узр сўрайди:
Ўзимни кўрмагайдурсиз, Ватаннинг булбулидурмен,
Мани ёмон деманг, дўстлар, одамнинг бир туридурмен. Davomini o'qish










