4 сентябрь — Улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний таваллуд топган куннинг 1040 йиллиги
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний ўрта асрларнинг буюк энциклопедик олимларидан эди. Унинг буюклиги ўша даврнинг деярли барча фанларига қўшган бетакрор илмий меросида намоён бўлади. Берунийнинг илмий салоҳиятига машҳур шарқшунос олим И.Ю.Крачковский «у қизиққан илм соҳаларидан кўра қизиқмаган соҳаларини санаб ўтиш осондир» деб баҳо берган эди. Davomini o'qish








