Dilorom Dilxoh. Kuyuktut

003

  Очликнинг азоби тутди, ҳар ким қўли-қўнжига илашганини ютди. Аввал кўкка етдик деб кўкарганнинг барисини ейишди, кейин, селдрбош ҳам қуриб қопти, энди ўлмаймиз, дейишди. Шунда ҳам арпа каплаб қанча одам шишиб ўлди. Тирик қолгани буғдой пишиғига етган бўлди. Davomini o'qish

Nikolay Nekrasov. She’rlar

08

Оғир хасталикдан кейин вафот этган Некрасовни дафн этиш маросимига, замондошларининг ёзишларича, ниҳоятда кўп одам йиғилади. Асарлари хусусидаги баҳс ҳатто очиқ қабр устида ҳам давом этган. Фёдор Достоевский ўз сўзида, ‘‘Марҳум иқтидор жиҳатдан Пушкиндан кам эмас эди” деганида, йиғилган ёшлар, “Ортиқ! Ортиқ эди!” деб қичқирганлар. Davomini o'qish

Alber Kamyu. Fiqralar

Ashampoo_Snap_2016.10.07_22h31m17s_010_.png      Камюнинг асарлари устида баҳс, мунозара эса ҳали-ҳануз тингани йўқ ва анча-мунча давом этиши, миллионлаб кишилар дунёқарашига, фикрлаш тарзига таъсир кўрсатиши аниқ. Ҳаётнинг мазмуни, ўзи инсон бу дунёга нима учун келади, унинг вазифаси нимадан иборат, яшашдан мақсад нима, деган саволларга жавоб топишни истаган одам албатта Камюни ўқиб чиқиши шарт. Камю асарларини ўқиган одам ҳаётга бошқача кўз билан қарашни бошлайди. Зеро, бу ҳаётда инсоннинг вазифаси фақат ейиш-ичишдангина иборат эмас… Davomini o'qish

Umarali Normatov: Oilaviy qiroatxonlik davri o’tdimi? Yo’q, o’zgardi

08

   Узоқ қиш кечалари танча атрофида оиламизнинг етти фарзанди ота-онамиз бошлиқ жам бўлиб пилтали қора чироқ ёруғида тун ярмига қадар гоҳ дадамиз ўқиган Саъдий, Яссавий, Навоий, Бобур, Машраб китобларини, акамиз мутолаасида эса Қодирий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор асарларини вужуд-вужудимиз билан тинглар эдик. Мени, айниқса, «Улоқда», «Жинлар базми», «Шум бола», «Анор», «Бемор», «Ўғри» асарлари мутолааси лол қолдирган. Уйқуда, тушларимда ўша тинглаган нодир китоблар оламида хаёлан сайр этардим. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Otaning duosi — o’q

033

Қадимда, аниқроғи ХIII асрда Тошкентда Эт емас эшон деб аталган нафаси ўткир авлиё яшаб ўтган. У халқ орасида катта ҳурматга ва эътиборга лойиқ инсон бўлган. Мен шу одам билан боғлиқ бир воқеани диққатингизга ҳавола қилмоқдаман. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Fattoh Abdullayevning fidoyiligi

022Адабиётшунос олим Фаттоҳ Абдуллаев таваллудининг 100 йиллигига

 Фаттоҳ Абдуллаев тўплаган, таққослаган, тадқиқ қилган илмий ишлари асосида “Хоразм шевалари” (1961), “Хоразм эртаклари” (1961), “Хоразм шевалари фонетикаси “ (1967), , “Ўқиш китоби” Эски ўзбек ёзуви намуналари” ( ҳаммуаллифлар: Т.Шермуҳаммедов, Л.Халилов)-1973), “Сўзлар ўзаро қандай боғланади?”(1974), “Ўзбек тилининг ўғиз лаҳжаси” (1978), “Ўзбек тилида бошқарув” ( ҳамуаллиф Ф.Иброҳимова) сингари илмий-оммабоп китобларини нашр этдиради. Davomini o'qish

Muhammad Siddiq (Rahmatov). She’rlar

077

Иброҳим Ғафуров домланинг ёзганларидек, Муҳаммад Сиддиқ шеърларида юрак шоири бўлиб кўринди.Унинг юраги табиат ва фалакка боғланган. Унинг шеъридаги ҳар бир фикр табиат билан боғланади, бир япроқни тулпор қилиб минади, терак учларига ой сирҳасидай илинади Шоир илдизлари осмонга қараб ўсаётган авлод вакили… Davomini o'qish

Morio Kita. Tonggi yog’du

012 Дзиро қарияга бир зум қараб турди-да, қўлига челакни олиб ташқарига чиқди. Бу маҳал Янги йил тонги ўнқир–чўнқир сайёра узра ёйилиб ётар, пуштиранг тонг ёғдулари тошлардан қурилган пастак кулба томи узра жилваланарди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Qish hikoyalari

087

…Энг яхши кўрганим — қиш фасли эди. Гап шундаки, мен қиш маҳалида, қиш бўлганда ҳам қирчиллама кунида, биринчи январга ўтар кечаси, Қорбобо келишидан сал олдин туғилган эканман. Шунинг учун мендан бирон киши, дунёга келиб, кўзингни очиб, илк бор кўрган нарсанг нима, деб сўраса, онамдан кейин қишни, қорни, Қорбобони кўрганман, дейман. Хуллас, бу тўртталасини ҳам яхши кўрардим. Davomini o'qish

Ravshan Fayz. She’rlar

045   Равшан Файз ижоди манзарали, ҳиссий-ишқий мавзудаги асарлардангина иборат эмас. Турли фалсафий кузатишлар, олам ва одам ҳақидаги ўйлар, болаларбоп мавзуларга ҳам шоир алоҳида эътибор берган. Унинг шеърларидаги умумий руҳ бироз ҳазиндек туюлади. Аслида, бу шеъриятга хос хусусият. Ижодкор дунёни ўзи истаганидек, тасаввур этганидек кўришни хоҳлайди. (Ориф Толибнинг «Соғинч қўшиқлари» мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Anvar Namozov. Yangi yil hangomasi

092

Хона бурчагида телевизор кўриб ўтирган Зарнигорнинг кайфияти яхши эмасди. У қўлига телефонини олди-да, ботиниб-ботинмай рақам терди. Гудок кетар-кетмас, орқа томонида телефон жиринглаганини эшитиб, ортига ўгирилиб қаради. Кейин қорбобога синчиклаб тикилди. Отабек эса телефони жиринглаётганига эътибор бермас, ошналари каби қорин тўйғазиш билан овора эди. У телефонини олиб, экранига қаради-да, Зарнигорга билинтирмай кўз қисиб қўйди. Қиз бундай ташрифни кутмаганди, капалаги учди. Онасига имо қилиб, биргаликда чиқиб кетишди. Davomini o'qish

Janni Rodari. Vaqtni qo’yib yuboring!

08

Самолёт 23дан 27 дақиқа ўтганда пойтахт чеккасидаги кичкина ёзги қўнимгоҳга пастлаб қўнди. Янги йил киришига бор-йўғи 33 дақиқа қолган эди. Бу сана одатдагиларидан фарқли ўлароқ муҳим сана эди. Янги йил эшик қоқаётганди, ҳадемай бутун сайёрада 1 январ кириб келади. Айни дам бутун дунё ҳаяжону ҳадикда янги йилни кутиб турганди. Davomini o'qish