Zuhriddin Isomiddinov. Sarkash savollar & Zuhriddin Isomiddinov «Men bilgan haqiqatlar» teledasturida

064   Ҳаётнинг маъноси не? Яшашдан мақсад нима ўзи? Адашмасам, бундан роса қирқ йил илгари бир ўқувчи қиз “Гулхан” журналига хат ёзиб, ана шу саволларни ўртага қўйган эди. Саволнинг залворини ҳис этган таҳрир ҳайъати унга жавоб ҳам жўялироқ бўлсин деган ниятда хатни Мирзакалон Исмоилийга такдим этган экан — навбатдаги сонда қизнинг мактуби ва адибнинг жавоби ёнма-ён саҳифада босилиб чиққан эди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazm tarixidan lavhalar

04

    Ҳарбий кийимдаги чўққисоқол киши ўзини Дзержинский деб таништиргач, тергов қилинаётган ўрта осиёликларни янада қаттиқ қўрқув эгаллади. Чунки “Қаттиққўл Феликс” лақабли бу инсоннинг қилган ишларини ҳамма эшитган эди. Лубянка хўжайини қаршисида турганлар ҳам шунчаки кўчадан тутиб келтирилган инсонлар эмас, балки Хива хони, унинг яқин кишилари ва амалдорлари эди… Davomini o'qish

Javlon Jadid. Xayrli kun, Brussel! & Xurshid Abdurashid. Uyg’urlarim

02   Оҳ, бу ҳайқириқлардан ўзимни йўқотиб қўйдим. Уларнинг ҳар бир ноласи бутун танимни ич-ичидан парчалаб, бўлакларга бўлиб ташларди. Гўёки, қассоб кундасида гўшт каби ўтмас болта билан нимталанардим. Шунда менга нафрат-ла қараб турган қизил рўмол ўраган уйғур қизига кўзим тушиб қолди, негадир у Европарламентнинг маҳобатли биносига эмас, менга қараб қичқирарди… Davomini o'qish

Modern she’r — rebus emas. Shoir Bahrom Ro’zimuhammad bilan suhbat

045   Йигирма биринчи асрнинг 20–йилига оёқ қўймоқдамиз. Юз йил аввалги воқеликни (тузум алмашинувидан кейинги нотинчликлар; эскилик тарафдорлари ва жадидлар тўқнашуви; қашшоқлик; большевизм босқини ва ҳоказо) тасаввур кўзгусига келтирсак, бугунги кунимиз салмоғи аёнлашади… Davomini o'qish

Mirzohid Muzaffar. Vergiliyning so’nggi soatlari. Esse

44  Мирзоҳид Музаффарнинг тақдим этилаётган матнини, муайян маънода фалсафий мулоҳазаларини англаш ва идрок этиш учун инсониятнинг ибтидоий давридан то шу соатгача одамзодни қийнаган саволларга жавоб излаган жуда кўп китобларнинг, ҳеч бўлмаганда, уч-тўрттасини  варақлаган, озгина уққан бўлишингиз керак, деб ўйлайман. Davomini o'qish

Dovud G’oziy Benli. Bu yo’llar. Hikoya

067    Биз бу заминга мамлакатларимиз орасидаги алоқалар қайтадан яхшилана бошлаган паллада келгандик. Қаттиқ ишлаб, оёққа турдик. Андижонда ишлаб чиқарилган машиналардан бирини сотиб олдик. Ўшанда ҳам Ёсамин «Илло, хориж автомобилидан олайлик», деб ҳоли жонимга қўймаган эди. Энди эса ўзбек машинасининг шайдоси… Davomini o'qish

Yangi kitob: Xurshida Vahobjon qizi. Yangi tong. She’riy to’plam & Qamchibek Kenja. Hassos shoira

11   Мумтоз шеъриятимизнинг мумтоз шаклларига ҳам бот-бот мурожаат қилиб туриш Хуршида ижодининг кўзга бўртиб ташланиб турадиган яна бир жиҳатидир. Талаблари қаттиқ аруз қоидалари, мезонларига риоя қилишга уриниб, қатор ғазаллар, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фузулий, Ҳувайдо, Нодира, Эркин Воҳидов ва бошқа салафларнинг ғазалларига боғлаган мухаммаслари шоиранинг бу борада ҳам тажрибаси ортиб, такомиллашиб бораётганидан дарак бераётир. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.

033     Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди…
Davomini o'qish

Ravshanjon Abdullayev. Qo’qon xonligi tarixiga oid ikki maqola

88  Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида ўзларининг бунёдкорлик ишлари, илм аҳлига ҳомийлиги, саҳоватпешалиги билан фаол бўлган маликалар, жасурлиги, мардлиги, ватанпарварлиги билан танилган додхоҳ аёллар, илм-фан, санъат, адабиёт ривожланишига ҳисса қўшган шоиралар номларини таъкидлаш жоиз. Davomini o'qish