Шуҳрат Абдурашид кейинчалик Рауф Парфи ва шоирнинг умр йўлдоши Дилоромнинг портретини яратди. Бу портрет ўзбек тасвирий санъатидаги энг ёрқин асарлардан бири бўлиб қолди. Бу портретнинг яратилиши ҳақида Дилором Исҳоқова шундай ҳикоя қилади:» Шуҳрат ака портретни жуда тез чизди. Лекин кўзларимиздаги ниманидир топа олмаётганини айтиб, кўзларни чизмади. Кўзларсиз портрет бир қанча вақт шу ҳолда қолиб кетди…» Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Zebo Qobilova. Kuchli iroda, butun shaxs va Navoiyga muhabbat – Ibrohim Haqquldagi uch fazilat & Ibrohim Haqqul kitoblari
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ НАВОИЙШУНОС ОЛИМ, ЗУККО МУНАҚҚИД ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ (1949-2022) ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Иброҳим Ҳаққулов номи ва асарларини бугун бутун Ўзбекистон олимлари ва зиёлилари, талаба ёшлари яхши танийди. Домланинг “Занжирбанд шер қошида”, “Абадият фарзандлари”, “Ким нимага таянади?”, “Эътиқод ва ижод”, “Ижод иқлими”, “Мерос ва моҳият”, “Тақдир ва тафаккур”, “Талант – жасорат жавҳари”, “Ишқ ва ҳайрат олами” каби катор китобларининг ҳар бир сатри фикр уйғотади, мушоҳадага чорлайди. Фикрлайдиган инсон борки, у тирикдир, уйғоқдир. Дарё каби уйғоқ ёшларимиз сафи кенгайишида устоз Иброҳим Ҳаққул сабоқлари жуда-жуда зарур. Davomini o'qish
Zulayho Rahmonova. Ibrohim Haqqul — navoiyshunos & Ibrohim Haqqul. Kamol et kasbkim (1991)
28 март — Атоқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган куннинг 77 йиллиги
Академик Наим Каримов таъкидлаганидек: “Иброҳим Ҳаққул – ҳозирча битта. У бундан кейин ҳам битта бўлиб қолади. Зеро, ҳақиқий шоирлар ҳам, ҳақиқий олимлар ҳам битта-битта бўлиб дунёга келадилар. Лекин орадан вақт ўтиши, янги авлодларнинг етишиб чиқиши ва шаклланиши билан Иброҳим Ҳаққулнинг шогирдлари орасидан ҳам Иброҳимлар етишиб чиқади. Балки уларнинг битта-яримтаси ҳам унинг даражасига кўтарилар. Лекин шунда ҳам у битта Иброҳим Ҳаққул бўлиб қолади” Davomini o'qish
Ozod Sharafiddinov. Fikr erkinligi — zarur ehtiyoj. Ibrohim Haqqulga ochiq xat & Ibrohim Haqqul kitoblari
26 март — Таниқли адабиётшунос олим, замонавий шеъриятимизнинг зукко мунаққиди Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллуд топган кун
Аввало шуни айтмоғим керакки, мен биринчи қадамларингизданоқ ижодингизни жуда катта қизиқиш билан кузатиб келаман. Мени мақолаларингиз ва китобларингиздаги теранлик, мулоҳазалар ҳамда хулосаларнинг чуқур билимга асосланганлиги, фикрдаги, илмий тафаккурдаги дадиллик ва ниҳоят, ҳар бир саҳифадан барқ уриб турадиган самимият ўзига жалб қиларди. Айниқса, Алишер Навоий ҳақидаги тадқиқотларингиз, унинг бир қатор ғазалларига берган таҳлилларингиз, тасаввуф борасидаги изланишларингиз сизни адабиётшунослигимиз соҳасида олдинги ўринларга олиб чиқди. Сиз халқимиз ўртасида мумтоз адабиётимизнинг етук ва баркамол тадқиқотчиси ҳамда тарғиботчиси сифатида танилдингиз. Davomini o'qish
Olmoniyalik tasavvufshunos olima Annamarie Shimmel qabr toshiga Ali ibn Abu Tolib roziyallohu anhuning soʻzlari bitilgan
Олмониялик ёзувчи Аннамария Шиммел қабр тошига Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини ёздиришни васият қилган экан.
Фарзандлари у айтганидек қилишибди…
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Alg’ul (Mirzo Ulug’bek). 2 pardali fojia radio va videospektakli
Хуршид Давроннинг «Алғул ёхуд Мирзо Улуғбек» номли драматик фожиаси буюк ватандошимиз, олим ва мутафаккир, давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳаётининг сўнгги кунларига бағишланган. Пьеса 1994 йилда ёзилган. 2013 йили «Шарқ юлдузи» журналида босилган ва журналда эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.
Mirkarim Osimga bag’ishlov.
Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг «Ўтрор» қиссаси эди. Қайта-қайта ўқирдим,аммо тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, «Ўтрор» севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим Самарқандда туғилганим ва «Ўтрор» боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман. Ватанга бўлган муҳаббатимнинг бола илдизлари ҳам шу икки заминда. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Olis yulduz nuri & Mirzo Ulug’bek. Videoshe’r
Ahror Bayzodan ikki she’r
Otabek Rahim. She’rlar
Шоир оғайним Масиҳуллоҳ Хоразмга бириничи марта бориб келганида йўлнинг шу қадар узоқлигини назарда тутиб ҳазил аралаш “Раҳматжон, менимча Хоразмдан Тошкентга қараб 7 ё 8 синф пайтдалигингда йўлга чиққан бўлсанг керагов”, деганди. Davomini o'qish
Cho’lponning «Uyqu» she’ridagi bir so’z: «olos»mi, «alas»mi, «olis»mi, «olov»mi yoki boshqa so’zmi?

Икки китобда икки хил ёзилган. 1991 йилда чоп этилган «Яна олдим созимни» (Тўпловчилар: Н.Каримов,Ш. Турдиев. Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи О.Шарафиддинов) тўпламида «олос» деб ёзилган. 1993 йилда нашр этилган Чўлпоннинг 3 жилдлигининг 1 томида «алас» деб келтирилган. Хуллас чалкашлик. Бу шеър илк марта эълон қилинган китобни кўришга эса имкониятим йўқ. Шеърни аниқроғи сўзни шоирнинг 1922 -26 йиллар оралиғида босилган «Уйғониш», «Булоқлар», «Тонг сирлари» китобидан кўриш керак. Davomini o'qish
Lev Tolsroy to’plagan aforizmlar
…гап орасида эса фикр юритишда «ўз устида ишлашга» катта аҳамият беришини айтди, яъни инсон ўз фикрларини кузатиб бориши керак, токи ичиқоралик қилиш, бошқаларга ёмонлик тилаш ва умуман, ярамас ўй-фикрлар номаъқул эканлигини ўзи англаб етсин ва ўша заҳоти уларни тўхтатиш ҳамда жиловлашга уринсин… Davomini o'qish


