Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (4)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h04m40s_003_.png    Халқ «Олам қадимдир» дейди. Бу гапни қабул қилиш мумкинми? Баъзилар борки, «Ҳодисдир» дейишади ва булар оламда яна-да қадим бўлган валийлар ва набийлардир. Улуғ Оллоҳ оламнинг яратилиш иродасини уларнинг руҳларида ҳосил қилгандан кейин олам майдонга келган. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h03m57s_002_.png    Ҳаёт суви қоронғу бир ерда бўлади. Бу ер валийларнинг жисмидир. Ҳаёт суви ўша ерда. Инсон бу сувга фақат қоронғуликда етиша олади. Сен эса қоронғуликни севмайсан, ундан нафратланасан. У ҳолда, ҳаёт сувига қандай етишасан? Қўрқоқлардан қўрқоқликни, фоҳишалардан фоҳишаликни ўрганмоқчи бўлсанг, кўпгина нохуш нарсаларга сабр қилишга тўғри келади. Йўқса, мақсадинг ҳосил бўлмас. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (2)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h08m56s_009_.png    Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли-туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир. Зулмат ва пардаларнинг бўлишига қарамай, инсон ичидаги бир нарсани ўқий олади… Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (1)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h07m27s_007_.png     Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Davomini o'qish

Majdiddin Bag’dodiy. Ruboiylar & Xurshid Davron. «Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari» qissasidan

077    Шайх Кубро бўлиб ўтган машъум воқеадан сўнг шогирдидан қолган қоғозлар ичидан чиққан бир рубоийни эслаб, унсиз ларзага тушди. Бу рубоийни неча марта ўқимасин, ҳар гал унинг вужудида титроқ аралаш бир азоб зоҳир бўларди. “Наҳотки Маждиддиннинг ўзи ҳам қисматини олдиндан билган бўлса?” – дея ўйларкан, шогирдининг рубоийсини мунавваш ҳол шивирлаб ўқирди… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h41m52s_008_.png     Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган.  Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.

Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Asrori Halloj

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h07m04s_004_.png    Тасаввуф ташаббуси билан дин, адабиёт, мусиқа ва фалсафада мисли кўрилмаган яқинлик, ўзаро ҳамкорлик юзага келган эди. Аммо айрим масалалар хусусидаги тортишувлар, инкорни инкорлар муросасиз курашга ҳам йўл очарди. Шундай курашларнинг қурбонларидан бири дунёга донг таратган мутасаввиф, мутафаккир ижодкор Мансур Ҳаллож эди. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Shayx Abulhasan Haraqoniy haqida risola

001     Абулҳасан Ҳарақоний (933 – 1037 йй.) – инсоният тарихида катта фаолият юритган буюк азиз-авлиёларнинг биридир. У зот ҳозирги давримизда бутун дунё олимлари, зиёлилари томонидан энг илғор, ижобий ва тараққиётга етакловчи деб тан олинган “Хожагон – Нақшбандия” тасаввуф тариқатининг вужудга келишига фундаментал асослар яратган зотлар кетма-кетлигининг еттинчи поғонасида туради. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar & Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni

003

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Salomon va Ibsol & Abdulla Sher. Uyg’oq aql dahosi

001    Абу Али ибн Сино “ат-Танбеҳ ва-л-Ишорот» асарида ёзади: «Агар сен мусаффо қалбларга роҳат бағишловчи “Саламон ва Ибсол”  қиссасини эшитиш бахтига мушарраф бўлсанг, билгилки, Саламон – сенинг бир ўхшашинг ва Ибсол сен тасаввуф тариқатида эришадиган юксак даражангдир. Агар сен дарвишлар аҳлидан бўлсанг, бу мажоз, масалнинг маъноларини тушуна оласан..» Davomini o'qish

Abu Abdurahmon Sullamiy.«Tabaqotu-s-so’fiyya”. Birinchi tabaqa shayxlari hikmatlaridan

067   Имом  Абу Абдураҳмон Сулламий  тасаввуф тарихида   сўфийлик илмининг шайхи, сўфийлар тарихи, табақотининг тафсирчиси сифатида ном қолдирган. Заҳҳабий у ҳақда «Тасаввуф аҳли ҳақидаги ҳадисларни тўплаган. Асарларининг сони юздан ортиқ”, деб маълумот беради.  Бугун  Сулламийнинг сўфийлик табақаларига бағишланган «Табақоту-с-сўфийя” (“Суфий табақалар”) асаридан биринчи табақа шайхлари ҳикматларини тақдим этамиз (Асарда табақалар бешга бўлинган ҳолда тақдим этилган). Davomini o'qish