Aziz Nesin. Xo‘ja Nasriddinning ikki hayoti & Afandi latifalari

Ashampoo_Snap_2017.06.03_18h33m56s_001_.png    Кулдирувчи унсур нима? Бу ҳақда ва умуман ҳажвия ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун биз ҳажвнинг кўплаб турларидан бири — халқ ҳажвиёти ҳақида тўхталмоқчимиз. Бунга намуна сифатида Насриддин Хўжа латифаларини олишни лозим кўрдик. Davomini o'qish

Amir Xusrav Dehlaviy. G’azallar va ruboiylar & Amir Xusrav Dehlaviy ijodi. «Akademik soat» turkumidan videodars

03     Мир Хусрав Деҳлавий вафотидан буён салкам етти аср ўтди. Унинг асарлари дунёга таралиб, ҳамон севиб ўқилмокда, қабри халқ зиёратгоҳидир. Шайх Саъдий шоир Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Амир Хусрав ғазалларида унинг кўксидаги куюги — оташин қалби акс этган. Davomini o'qish

Ivan Turgenev. She’rlar va sochmalar & «Asya» qissasi asosida radiospektakl

088   Асли келиб чиқиши туркқавмли бўлмиш Иван Тургенев нафақат рус, балки жаҳон адабиётининг йирик намояндасидир. Унинг ижодига замондошларигина эмас, ҳатто кейинги асрларда ҳам Михаил Шолохов, Эрнест Ҳемингуэй, Франс Кафка каби буюк адиблар юксак баҳо беришган. Ҳаётининг сўнгги йилларида ёзиб тугатган ва катта шуҳрат қозонган “Нақадар муаттар, сўлим бу гуллар” (1882) насрдаги назм (сочмалар) тўплами ёзувчи фалсафий-поэтик ижодининг юксак намунаси десак, хато бўлмайди. Бугун ана шу сочмалардан ва адиб шеърларидан айримларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya & Tarmoqlangan so’qmoqlar bog’i.Audiohikoya

21    Лотин Америкасининг машҳур ёзувчиларидан бири Хорхе Луис Борхес (Jorge Luis Borges) 1899 йилнинг 24 августида Аргентина пойтахти – Буэнос-Айресда туғилган, ўсмирлиги ва ёшлиги Европада ўтган. 1920-йилларда ўз юртига қайтган адиб дастлаб шоир сифатида машҳур бўлади. 1955 йилдан миллий кутубхона директори бўлиб ишлайди. Кўзи кўрмай қолгач, 1973 йили ишдан бўшайди. Бир қанча миллий адабий мукофотлар соҳиби; Италия, Франция, Буюк Британия, Испаниянинг олий мукофотлари совриндори; Сорбоннa, Оксфорд, Колумбия (Нью-Йорк) университетларининг фахрий доктори. Davomini o'qish

Krishan Chandar. Bir do’stimning bolasi & Oy to’lgan tunda. Radiospektakl

    03Уч йилдан бери бирор марта ёзмаган бир дўстимдан тасодифан мактуб олдим. «Ҳикояларингизни ўқиб, – деб ёзган эди у, – сиздан кўнглим совиди. Сизни машҳур ёзувчи бўлишга имконингиз бор эди, лекин сўнгги пайтларда сафсатагўй ёзувчига  айландингиз. Ҳикояларингизда тарғибот ва бефойда панду  насиҳатлардан ўзга ҳеч нарса йўқ.…»
Davomini o'qish

Alber Kamyu. Begona. Audioqissa & Vabo. Roman

Ashampoo_Snap_2016.10.07_21h45m25s_008_.pngСаҳифани Альбер Камю асарларининг етук таржимони Аҳмад Аъзам хотирасига бағишлаймиз

    Истеъдодли ёзувчи, файласуф, драматург, актёр ва журналист Альбер Камю Европа илғор зиёлилари қалбининг соҳиби, «ғарб виждони», “ақллар ҳукмдори” сифатида тан олинган. Бугун сизга адиб таваллуд топган кун муносабати билан таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам томонидан таржима қилинган икки асарни тақдим этмоқдамиз. 1940 йилнинг майида якунланган “Бегона” (L’Étranger) – бу суддан кейин жазосини кутаётган бахтсиз қотилнинг хотиралари. 1944 йилда ёзилган “Вабо” романида одатга айланган маънавий қатъий талаблар яроқсиз ҳолга келаётган ёки йўқолаётган дунёда инсон эркинлиги муаммосига жавоб топишга ҳаракат қилди. Роман устида ишлар экан, адиб кундалигига шундай деб ёзади: “Вабо ёрдамида у тарқалган пайтда биз заҳарланган муҳит ва айрилиқдан қаттиқ азоб чекканлигимизни айтмоқчиман…” Davomini o'qish

Gekyo Marinay. She’rlar. Mirzohid Muzaffar tarjimalari & Shoir, avvalo, shaxs bo’lmog’i lozim. Gekyo Marinay bilan suhbat

19Асли келиб чиқиши албаниялик бўлган АҚШ шоири Гекё Маринай 1965 йили Албаниянинг Малъеси шаҳрида туғилган. Шеъриятнинг постмодернизм йўналишида ижод қилувчи Маринай тилшунослик бўйича фан доктори, ёзувчи ва протонизм таълимоти давомчиси ҳисобланади. Davomini o'qish

Abdurrahim Qorako’ch. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari

22 Таржимондан: Шоирлар хонадонида туғилган, Қуръон ва шеър муҳитида камолга етган турк шоири Абдурраҳим Қорақўчни менга илк бор Муса Эрўғлининг “Меҳрибон” қўшиғи танитди. Кейин Фейсбукдаги дўстлар саҳифаларида баъзи шеърларини ўқидим. Davomini o'qish

Marina Svetaeva. Pasternakka maktublardan.

 55  Ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг  мактублари алоҳида эътиборга молик.  Айниқса шоиранинг  замондош шоирларга ёзган мактублари  жуда қимматли. Уларда ўша давр нафаси, ижод, шеъриятнинг қисмат эканлиги уфуриб туради. Хусусан, эътиборингизга ҳавола этилаётган атоқли рус шоири, Нобель мукофоти соҳиби Борис Пастернакка мактубларда ҳар икки ижодкор шахси акс этади  (Таржимондан).  Davomini o'qish

Boris Pasternak. She’rlar

Ashampoo_Snap_2018.02.04_21h36m01s_003_.png  10  феврал —  Борис Пастернак таваллуд топган  куннинг 130 йиллиги

  Борис Пастернак — “кумуш аср”даврининг ва, умуман, рус шеъриятининг энг юксак чўққиларидан — ниҳоятда улкан шоир. Унинг мағзи тўқ, тиғиз тасвирли, босиқ ҳаяжонли шеърияти қарийб бир асрдан буён эндигина ёзилгандай юракларни ҳаяжонлантириб келяпти. Шеърнинг эндигина ёзилгандай яшаши катта шеъриятнинг энг муҳим сифатидир. Шоир — Нобель мукофоти лауреати. Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Qon & Kukaracha. Nodar Dumbadze qissasi asosida radiospektakl

19    Мазкур олди-берди можароси 1938 йил август кунларининг бирида қоқ пешин чоғи Хони қишлоғида, Нодар Ломжариянинг имеретиялик бувиси, аниқроғи — онасининг онаси муҳтарама Юлия Микеладзе ва боланинг гуриялик бобоси, аниқроғи — отасининг отаси муҳтарам Кишварди Ломжария ўртасида бўлиб ўтди. Davomini o'qish