Нимага дучор бўлганини билолмади. “Тўхта!” дедилар, тўхтади. Улар полициячи эдилар. Қўлларида тўппончалари бор эди. “Қўлингдагиларни ерга қўй…” дедилар, қўлидаги елим халта ва ярмигача ичилган шароб шишасини ерга қўйди. “Қўлларингни кўтар, қимирлама” дедилар, қўлларини кўтариб, қимирламай кутиб турди. Davomini o'qish
Bo'lim: Turk xalqlari tarixi, adabiyoti, madaniyati
Turk xalqlari adabiyotidan namunalar
Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

“Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish
Ramiz Askar — Bobur ijodi targ’ibotchisi
Рамиз Аскарнинг ўзбек адабиётига айрича меҳр билан қарашидан, айниқса, мамнунман. У Бобур, Ҳусайн Бойқаро девонларини таржима қилиб чоп эттирди, Меҳри Хотун ижоди билан ҳамюртларини таништирди. Рамиз анчадан буён “Бобурнома”ни таржима қилиш орзусида юрарди. Илтимосига кўра, китобнинг ўзбекча нашрини унга почта орқали жўнатдим. Ниҳоят, таржима 2011 йилда тугалланди ва “Бобурнома” озарбайжончада нашр қилинди. Рамиз Аскарнинг бу хизматларига Ўзбекистонда муносиб баҳо берилди ва халқаро Бобур мукофоти билан тақдирланди. Davomini o'qish
Anor. «Yil fasllari yoxud bir papka ichidagilar

Муаллифдан: 1994 йилнинг март ойида қаламга олинган бу қайдларни ҳикоя деб бўлмайди. Чунки “жанр талабларига мос келмайди” дейишлари аниқ. У ҳолда буларни қайси жанрга киритиш мумкин? Эҳтимол, “ҳужжатли фантазия” демоқ керакдир? Фантастик ҳужжатлар ичида кўп ўралашавергандан кейин “ҳужжатли фантазия” ёзишдан ўзга чора қолмади. Davomini o'qish
Turk she’riyatidan tarjimalar
Турк адабиётининг буюк намояндаси Сабаҳиддин Али, атоқли адиб Яшар Камол, таниқли шоир Метин Алтиўқ (Олтиўқ), турк шеъриятининг тенгсиз вакили Жамол Сурайё ва ниҳоят, Сунай Акин шеърларини ўзбек тилига таржима қилган адабиётшунос олим ва мутаржим Маъруфжон Йўлдошев бу шоирларнинг бири ҳақида шундай ёзади: «Мен унинг шеърларини кўп ўқидим. Ҳузур билан ўқидим. Шоирдан миннатдор бўлиб ўқидим. Унинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилишни орзулаб ўқидим. Таржима қилсам эди, дея-дея ўқидим. Сизга илингим келиб ўқидим…» . Davomini o'qish
Muhammad Bayramxon. G’azallar,ruboiylar,fardlar

Ўз даври ижтимоий -сиёсий ва маданий ҳаётида катта роль ўйнаган Байрамхоннинг ҳаёти ва ижоди ўша замонлардан то ҳозирггача тадқиқотчилар диққатини жалб қилиб келади. Гулбаданбегимнинг “Ҳумоюннома”, Муҳаммад Қосим Фариштанинг “Тарихи Фаришта” , ҳинд олими Рам Кишар Пандининг “Муҳаммад Байрамхон туркманнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари” монографиясида, ҳинд тарихчилари Жавҳар Офтобчи, Боязид Баят, Абдулбоқи Нахаванди, Кевал Рам ва бошқаларнинг асарларида Байрамхоннинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. Davomini o'qish
Husayn O’zboy. «Men olamdan o’tdim…»
28 март — Рауф Парфи хотираси куни
Бу ажойиб инсон юз фоиз беғараз, холис шеърият ва Туркистон ошиғи, ҳатто телбаси эди. Менда жуда кўп кўргулик кўрган маҳзун кишидай таассурот қолдирди. Хаёлларини, ҳақиқати ва ғамларини тўлалигича шеърларига кўчирди. Хотиралари сероб, тушдек ва қўрқинчли. Мудом олдинга интилиб яшагани ҳолда, гоҳи-гоҳида мозийдан ёдгор қолган хотираларини шуурости теранликларидан чиқаради ва ҳақиқий санъаткор иродаси билан уларга умрибоқийлик бахш этади… Davomini o'qish
Basta Sakalli. She’rlar

Бугун дўстимиз, адабиётшунос олим Маъруфжон Йўлдошев фейсбукдаги ва ўзининг «Дилдаги гаплар» номли муаллифлик саҳифасида Шимолий Қибрис (Кипр) Турк Жумҳурияти адабиётининг, ХХI аср турк шеъриятининг порлоқ вакили сифатида дунёга танила бошлаган Баста Сакалли (Beste Sakalli)нинг «Ва» деб аталган ажойиб шеърий туркуми билан бизни таништирди. Davomini o'qish
Anor. Vahima

Ўруч дўхтир ҳаётидан нолимасди. Соғлиғи жойида, қирқ бешни қоралаган бўлса ҳам, ҳозиргача лоақал қаттиқроқ тумов билан оғриганини эслолмасди. Оиласидан ҳам кўнгли тўқ. Ўзидан олти ёш катта хотини Покиза рўзғорбоп аёллардан. Уй-жойни саранжом-саришта сақлайди, пишир-куйдирга ҳам уста, ўзи эса хокисор, камсуқум, оғир-босиқ хотин. Бирор марта эрига: “Қаёққа кетувдингизу, қаердан келяпсиз, эрта ёки кеч қайтдингиз”, дея иддао қилмаган. Davomini o'qish
Voqif Sultonli. Xoldor mushuk

Онаси бир ривоятни кўп айтарди: Бир кишининг боласи йўқ экан. Эртаю кеч Яратганга дуо қилиб, фарзанд сўраркан. Ҳалиги одамнинг бир ити ва бир мушуги ҳам бор экан. Улар ҳам ўз тилларида хўжайинлари учун дуо қиларкан. Ит айтаркан: “Эй Эгам, хўжайинимга етти ўғил ато қилгин, уларнинг ҳар бири бир бурдадан нон берса, бутун умр фароғатда яшайман”. Мушук айтаркан: “Худойим, хўжайинимга еттита кўр қиз бергин, ҳар бирининг қўлидаги бир бурда нонини ўғирлаб қочсам ҳам, бир куним ўтади”. Davomini o'qish
Anor. Yong’oq pochog’i

Сартарошхонанинг аёллар бўлимида мижозлар шу қадар кўп эдики, бир тола соч ташланса ҳам ерга тушмасди. Иш қайнагандан қайнаган, биров сочини бўятяпти, биров қирқтиряпти, биров жингалак қилдириш билан овора, яна биров бошини юваяти. Ёнма-ён қўйилган креслодан бараварига икки ёш жувон туришди. Davomini o'qish
Qahramon Rajabov. Alp Er To‘nga — Turon xoqoni

Алп Эр Тўнга яқин тарихимизда унутилишга маҳкум қилинган шахс. Ҳатто мустақилликнинг дастлабки икки ўн йиллигида ҳам кўпчилик тарихчи, археолог ва шарқшунос олимларимиз “Афросиёб – афсонавий шахс” деб такрорлашдан нарига ўтишмаяпти. Davomini o'qish
