Куни кеча Америкадан бир яхши хабар келди. Педогогика фанлари доктори Қундузой Ҳусанбоеванинг таниқли шоир Абдунаби Бойқўзиев ижодига бағишланган мақоласи Мичиганда нашр этиладиган “Америка тадқиқот журнали”да чоп этилибди. Инглиз тилидаги бу мақолани онлайн форматда тақдим этиш билан баробар саҳифага шоирнинг янги шеърларини ҳам илова этишни маъқул топдик. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Abul-a’lo al-Maarriy. She’rlar
“Берунийнинг замондоши бўлган Абул-аъло, — деб ёзган эди академик И.Ю.Крачковский, — тафаккурининг эркинлиги, фикрининг мустақиллиги, ҳаётда кўрсатган жонбозлиги жиҳатидан хивалик улуғ астраномдан қолишмаса керак. Албатта унинг дунёни кўриш доираси бирмунча торроқ эди… У азоб-уқубат билан ўтган узун умрини инсон ҳаётининг олий масалалари устида жиддий мулоҳаза ва тафаккур билан ўтказди”. Davomini o'qish
Yuriy Kazakov. Oq qog’oz bilan yuzma-yuz & Xunuk
8 август — Машҳур рус адиби Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги
Ёзувчининг теварагидаги жумла олам қайноқ ҳаёт ичида тинимсиз ҳаракатланади, елиб-югуради, бутун дунё қаергадир шошади. У эса бу оламга гўё ёшлигидаёқ асир тушган, у бошқаларга қўшилиб яшаши зарур. Бундай бўладиган бўлса, унинг ёлғиз қолишига қанақа эҳтиёж бор? Жуда катта эҳтиёж бор. Davomini o'qish
Irving Shou. Yozgi ko’ylakdagi qizlar & Tungi darbon
Улар Бревутни тарк этиб, Вашингтон майдони томон яёв юриб кетаётган пайтларида бешинчи кўча сахий қуёш нурлари остида чароғон ялтираб турарди. Ҳатто ноябрь келганига қарамай, ҳали кун анча илиқ, атрофда эса доимий якшанба тонги нафаси уфурар эди… Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Ikki maqola: «Kichik janr»ning katta yuki & Ehtiyot bo’ling, «Qora qalam»!
Сарлавҳага кўзи тушган газетхон ўзи ҳаётда энг кўп ишлатиладиган ёзув қуроли – қора қалам ҳақида сўз юритилса, нега ундан эхтиёт бўлиш керак экан деб ҳайрон қолиши шубхасиз. Негаки аксаримиз кундалик ҳаётда қора рангли ёзув қуролини ишлатсак, мусаввирлар ўз ижод намуналарининг илк нусхасини шу рангда яратишади, ҳатто табиатан рангтасвир ишқибози бўлган болажонлар ҳам ой ва қуёш гардишини ажратиб кўрсатиш учун қора ранг билан чизишади… Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. Farzandlarimga o’gitlar & O’tkir Hoshimov «Tungi parvoz» teledasturida
Фарзандларим! Мен бу ўгитларни ёза бошлаганимда сенлар ёш бола эдинг…Худога шукр, мана, вояга етдиларинг, оила қуриб, фарзандлар кўрдиларинг. Шу кунгача сенларнинг ортингдан «Фалончининг боласи фалондақа номаъқулчилик қилибди», деган таъна-маломат эшитганим йўқ. Илоё, бундан буён ҳам шундай бўлсин. Бир бурда нонини ҳалоллаб ейдиган, виждонли, имонли инсонлар бўлиб етишганларинг учун Яратганга шукроналар қиламан! Davomini o'qish
Mansurxo’ja Xo’jayev. Anvar Posho kim edi? & Nabijon Boqiy. Anvar posho vasiyati
4 август — Анвар Пошо шаҳид бўлганининг 95 йил йиллиги
«Сен мактубингда қилич ва жангни севганим қадар ҳеч нарсани севмаслигимни ёзибсан. Аммо бирор-бир нарса тўғрисида «фақат ишни севаман» деб ҳам айта олмайман (айтсам ёлғон бўлади). Сен билурсанким, маним ҳақимда туҳмат ташвиқотлар юритган бадбахт кимсаларнинг иддао этганларидек, мен бу олис диёрларга мол-дунё ахтариб бой бўлмоқ, ёки ўз ҳокимиятимни қурмоқ учун келганим йўқ. Мени сендан узоқлаштириб, бу жойларга келтирган Жаноби Ҳақнинг зиммамга юкланган муқаддас бир вазифасидир…» (Анвар пошонинг севикли хотини — Султоннинг гўзал қизи Нажибахонимга ёзган охирги мактубидан) Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Muallaq odam & O’rolboy Qobil. Pomuqlik «Don Kixot»
Бир таниқли адибнинг саргузашт китоби анчагина шов-шувга айланган йиллар эди. Кунларнинг бирида чўл туманида ёзувчи билан китобхонларнинг учрашуви ташкил этилди. Сўзга чиққан нотиқларнинг бири муаллиф ва унинг асари ҳақида шунчалик кўп мақтов сўзларни айтди-ки, бундан минбарда ўтирган ёзувчи ҳам хижолатга тушиб, қизариб кетди. Davomini o'qish
Yuriy Kazakov. Non isi
Машҳур рус адиби Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги олдидан
Шошилинчномани биринчи январда олишди. Дуся ошхонада эди, эшикни эри очди. Кечаги ичкилик карахти тарқамай, тинмай эснаб имзо чекди-да, тағин кимдан қутловхат келганини чамалади. Ўша-ўша оғзини ёполмай Дусянинг онаси — олис қишлоқдаги етмишга чиққан кампирнинг вафоти ҳақидаги қисқа ва қайғули шошилинчномага кўз югуртирди. Davomini o'qish
Karimberdi To’ramurod. To’g’ri gapning to’qmog’i
Бир ой бўлди. Энди гапиришим керак, шекилли… Телевидениеда айтган тўғри сўзларимнинг тўқмоғи бошимни ёрди… Интернетда мен ҳақимда миш-мишлар кўпайиб кетди. Ўзим батафсил айтиб бера қолай. Davomini o'qish
Munavvara Oymatova. Ikki maqola & Antuan de Sent-Ekzyuperi. Kichkina shahzoda
Оёғимга ўралашган ўша журнал варағидан эса менга маъюс Марсель Пруст қараб турибди. Парижнинг тор кўчаларидан биридаги каталакдек тор кулбада ярим ётган ҳолда ўзининг дурдона асарларини ёзаётган Пруст: «Вақтни йўқотманглар. Кейин топиш мушкул», – деяётгандек. Мен эса жаҳон адабиётининг нодир асарларини ахтарар эканман, талабалигимда йўқотилган вақтни қидираётганимни сезиб қоламан. Davomini o'qish
Anton Chexov. Kashtanka
Жуда қоронғи бўлиб қолгач, Каштанканинг юрагини қайғу ҳамда ваҳима босди; у аллақандай бир эшикка сиқилиб олиб, зор-зор йиғлади. Каштанка Лука Александрич билан кун бўйи саёҳат қилиб чарчаган, қулоғи ва оёқлари совқотган, бунинг устига қорни ҳам жуда оч эди. Куни бўйи у атиги икки марта овқатланди: муқовасозникида озгинагина елим, қовоқхоналарнинг бирида колбасанинг пўстлоғини топиб олди. Ана шу холос. Агар у одам бўлганда эди… Davomini o'qish
