Абдулла Орипов таржималари ҳақида гап кетганда, албатта, биринчи навбатда, Дантенинг «Илоҳий комедияси» тилга олинади. Устоз шоирнинг таржима хазинаси эса жуда улкан ва сабоқлидир. Бугун ана шу хазинадан жой олган айрим таржималарни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Maqsuda Ergasheva. Abdulla Oripov she’riyatning o’ziga xos xususiyatlari
21 март — устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун
Темур каби соҳиби замонлар қиличи етмаган ерларни қалам билан олишга Алишерни қодир қилган қудрат шеъриятдир. Шеъриятни “онажоним” деб улуғлаган ва чиндан ҳам шеъриятга фидойи фарзанд бўлган Абдулла Ориповнинг шеъри кириб келмаган биронта хонадон Ўзбекистонда топилмаса керак. Davomini o'qish
Ismoil Gasrinskiy. Hayot va Mamot masalasi & Gasrinskiy haqida ikki maqola
21 март — Турк оламининг буюк сиймоси Исмоилбек Гаспирали (Гаспринский таваллуд топган кун
Буюк жадид раҳнамоси таваллуд топган кун арафасида Исмоилбек Гаспринский асарлари жамланган «Ҳаёт ва мамот масаласи» сайланмасини, шунингдек, «Исмоилбек Гаспринскийни эслаганда…» тўпламига («Turon zamin ziyo» нашриёти, 2014) кириш ва якуний сўз сифатида ёзилган Зайнобиддин Абдирашидов, Баҳодир Каримов мақолаларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Qamchibek Kenja. Ko’ktoy
Оқ-қорани ажратиш палласига қадам қўйган чоғлариданоқ шахсий “ҳаётий дастур” тузиб, унинг илк бандига “узоқ умр кўриш” моддасини киритган ва ҳануз ўз маслак-ғояларидан оғишмай, қинғаймай, жавлон уриб яшаб келаётган Фотиҳ Бурҳонович нафақа ёшидан аллақачон ошган бўлишига қарамай, нуфузли бир корхонанинг ҳайҳотдай биринчи хонасидаги ўзи чинордан махсус ясатиб, буқаламун териси қоплатган оғир, салобатли креслони барқарор, мустаҳкам эгаллаб ўтирар, атрофида яқин ходимлари, халқ ибораси билан айтганда шотирлари гирдикапалак эди… Davomini o'qish
Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (2)
Айзек Азимовнинг диққатингизга ҳавола этилаётган машҳур романи «Коинот оқимлари» 1952 йилда ёзилган. Шуниси ажабланарлики, бу асарда кўрсатилган ижтимоий муаммолар Ўзбекистоннинг собиқ Шўролар давридаги пахта яккаҳокимлиги билан боғлиқ қийинчиликларига жуда ҳамоҳанг. Davomini o'qish
Yangi kitob: «Tohir Malik gurunglari»
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган мазкур китоб бошқа китобларга асло ўхшамайди. У кечаги, бугунги кун ва келажак хусусида турли мавзуларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Китобда устоз ва шогирднинг турли қарашлари, фикр-мулоҳазалари кенг жой олган. Табиийки, бунда устознинг сўзларига кўпроқ ўрин ажратилган. Зотан, улкан ҳаётий тажрибага эга адиб олдида шогирднинг бисёр гапириши одобдан ҳам эмас. Davomini o'qish
Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (1) & Xudoyberdi To’xtaboyev. Ilmiy fantastikaning zukko sarvari
Бутун жаҳон илмий фантастик адабиётида кўпчилик мутахассисларнинг фикри бўйича ана шундай бармоқ билан санарли ёзувчилар Айзек Азимов, Артур Кларк ва Роберт Хайнлайн ҳисобланадилар. Лекин, шахсан менга, ўзим физика соҳаси олими бўлганим учунми, илмий тўқимада (Science fiction) Айзек Азимовга етадигани йўқ. Сабаби, унинг ҳеч бир асарида, на ҳикоя, на роман, на илмий-оммабоп рисола бўлсин, улардаги ғайриоддий мавзу физика, астрономия, биология, биокимё қонунлари бузилмаган ҳолда талқин қилинади… Davomini o'qish
Bayram Aytmurod. Bolakay
Мақсад канадай ёпишиб олган бу болакайдан қандай қутилишни билмай боши қотди. Мана ярим соатдан бери изидан қолмайди. Шу ярим соат унинг учун ярим асрдай туюлди. Болакай эса парвойи фалак, пешонасига тушиб кетаверадиган катта шапкасини кўтариб, елкасида оғир сумкасини лўкиллатганча Мақсаднинг ёнида пилдираб юрибди. Davomini o'qish
Rustam Ibragimbekov. Ilmiy fantastika va magik realizm uyg’unligi & M. Bulgakov. Usta va Margarita & Garsia Markes. Yolg’izlikning yuz yili
Алалхусус, шоҳ асарида бир шаҳарчанинг мудҳиш ва тумтароқ образини магик бўёқлар ҳамда реалистик тасвир услуби ёрдамида яратган Маркес Булгаковнинг эътиқодсиз шўро жамиятига жавобан ўзининг ёлғизликка маҳкум Макондосини дунё адабиёти жўғрофиясига олиб кирди. Ва бу билан Лотин Американча магреализмнинг бор мўъжизавий кучини барчага намойиш этди. Davomini o'qish
Zarif Sulton. Alloma Najmiddin Komildan durdonalar
Аллома Нажмиддин Комилов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
90-йилларда раҳматли Нажмиддин Комил яқин шогирдларидан бири орқали бир неча саҳифадан иборат шеърий тизмалар бериб юборган эканлар. “Фикрингизни билдирарсиз”, деб қўлимга тутқизилган варақларни олиб, уйга келгач, (у пайтлар компутр ҳали унчалик оммалашмагани учун) ёзув машинкасида терилган саҳифаларни кўздан кечира бошладим… Davomini o'qish
Majdiddin Bag’dodiy. Ruboiylar & Xurshid Davron. «Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari» qissasidan
Шайх Кубро бўлиб ўтган машъум воқеадан сўнг шогирдидан қолган қоғозлар ичидан чиққан бир рубоийни эслаб, унсиз ларзага тушди. Бу рубоийни неча марта ўқимасин, ҳар гал унинг вужудида титроқ аралаш бир азоб зоҳир бўларди. “Наҳотки Маждиддиннинг ўзи ҳам қисматини олдиндан билган бўлса?” – дея ўйларкан, шогирдининг рубоийсини мунавваш ҳол шивирлаб ўқирди… Davomini o'qish
Albert Eynshteyn: Agar baxtli hayotga erishmoqchi bo’lsangiz…
14 март — Алберт Эйнштейн таваллуд топган кун
Алберт Эйнштейн буюк олим, оламшумул физик қонуниятлар кашфиётчиси, бир нечта илмий асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг доно фикрлари, ҳикмати сўзлари ҳам машҳур. Дунё кўрган донишманд олимнинг ҳаётий тажрибалари, тавсиялари сизу бизга ҳам фойда бериши шубҳасиз. Davomini o'qish
