Устознинг уйларига юрак ҳовучлаб, дорда юргандай борардик. Устоз қанчалар бағри кенг бўлмасин, ёнларида хато гапириб қўйиб унга озор етказишдан қўрқар эдик. Устознинг нафақат ҳар сўзи, ҳар бир ҳатти-ҳаракати ҳам маъноли эди. Биз ҳам шунга монанд ҳаракатланишга тиришардик (Маҳмуд Ражабнинг атоқли шоир Матназар Абдулҳаким ҳақидаги хотираларидан. Хотираларни яқин кунларда эълон қиламиз). Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 4 & Bahrom Bafoyev. Ko’hna so’zlar tarixi
Онам бир гал қаҳатчилик йилларидан болаларини сигирининг сути билан олиб чиққан бир аёл ҳақида гапириб берган эди. Омон-омон бўлгач, аёлнинг сигири касал бўлади, уни сўйишмоқчи бўлганларида аёл “Бу инак болаларимнинг энаси, ундан сут қарзимиз бор” деб сўйдирмайди. Сигир ўлгач уни ҳурматлаб кўмади. Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Kitobga qaytish. Esse
…Боланинг отаси унга катта шаҳардан келтириб берган севимли китоби бўларди. У китобини ҳаммадан қизғанар, расмларини қайта-қайта томоша қилар, ётса-турса ундан айро тушмасди. Китоб муқовасидаги от суратини гўё тирикка, қанот чиқариб парвоз этиш тараддудида турганга, унга отланган, қўлига найза ушлаб, эгнига совут кийган, садоқ, ўқ-ёй, қилич таққан суворийни ёғийларига ҳайбат отаётганга менгзарди… Davomini o'qish
4 yoshli qizcha buvisiga yordam chaqirtirish uchun tayga bo’ylab 4 soat ichida 8 kilometr yo’l bosib o’tdi
Россиянинг Тува республикасида яшовчи Салгана исмли 4 ёшли қизча бувисига ёрдам чақиртириш учун ўзининг ҳаётини хавфга қўйиб, тайга бўйлаб 4 соат ичида 8 километр йўл босиб ўтди. Davomini o'qish
O’Genri. Evrilish
Назоратчи этикдўзлик устахонасига келган пайтда Жимми Валентайн ҳафсала билан ултонга бигиз ураётган эди. Назоратчи уни турма девонхонасига бошлаб келди. Бу ерда турма бошлиғи унга губернатор имзолаган афв қоғозини тутқазди. Davomini o'qish
Guan Xanging. She’rlar
Мумтоз хитой шеърияти жаҳон адабиётининг энг бой ва қадимий саҳифаларини ташкил этади. Сизга бу кўҳна шеъриятнинг энг ёрқин сиймоларидан бири бўлмиш Гуан Хангинг (1230 – 1300) ижодидан намуналар тақдим этамиз.. Унинг шеърлари илк марта ўзбек тилида эълон қилинмоқда. Davomini o'qish
Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob & Tohir Malik. Til va dil birligi
10 март — Шоир ва таржимон Садриддин Салим Бухорий хотираси кун
Умид улки, азиз биродаримиз Садриддин ҳожига жаннат фароғати хушхабари етгандир. Сўнгги нафас иймон калимаси билан чиқар экан, саломат иймон билан, юздаги иймон нурлари билан Яратган ҳузурига бориш улуғ саодатдир. Садриддин Салим Бухорий билан замондош қилган Аллоҳ-таолога шукрлар қилган ҳолда, муножот қиламизки: Эй Аллоҳим, суюкли банданг Садриддин ҳожига берган неъматларингни барча қалам аҳлига бер, унинг йўлини барча ижодкорга бер… Davomini o'qish
Shoir Salim Ashur bilan ikki suhbat & She’rlar
Муҳаббат ёшликка қудрат бахш этади. Ватанни севишга, миллатнинг оғирини енгил қилишга, инсон иззатини баланд тутишга, аёлни ардоқлашга, дўстга садоқат кўрсатишга, яъни эзгу ишларга, хайрли амалларга қўл уришга ундайди… Davomini o'qish
Roziya Tujjor. Sog’inch qobig’i
Ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан бири Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Асосан ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адибанинг бир неча ҳикоялар тўплами дунё юзини кўрган, айрим ҳикоялари эса турли тилларга таржима қилинган. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ва ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Davomini o'qish
Jahon shoiralari ijodidan
Шеърият – туйғулар гулистони , сирли ва сеҳрли изҳорлар уммони, мўъжизалар ғаладони. Агар шугина эътирофдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, аёл қўли ила битилган шеър юқоридаги ҳикматнинг қадрини янада ортдиради. Негаки, аёл қўлидаги қаламдан тўкилган сўз – бу энди мўъжизалар мўъжизаси, сирлар сири, туйғуларнинг энг покизаси деб саналишга лойиқ. Ана шундай эзгу ният билан жаҳон халқлари шоиралари ижодидан саралаб тузилган ушбу мушоирамизни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Oliviya Darnell. Janrlar aralashmasi
Ҳорғин бир ҳолатда ўзини курсига ташлаган Рейчел фикрини жамлашга уринарди. Нима бўлгандаям, Эннинг нарсаларини йиғиштириб, хонани бўшатиб бериш керак. Унинг синглиси икки ой аввал бедарак йўқолган. Кечки соат олтида ишхонасидан – «Амброзия» нашриётидан чиқиб, Лондон туманига сингиб кетгандек гўё. Davomini o'qish
Shavkat Jo‘rabek. Ortimdan ergashar o‘ttiz uch kuzak…& Ikkimizdan qolgan xotira
Шавкат Жўрабек 1983 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. Унинг «Иккимиздан қолган хотира» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан. Шеърлари Республика газета ва журналларида чоп этилиб келинмоқда.Ёш шоирнинг шеърлари «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти саҳифасида олдин ҳам эълон қилинган. Davomini o'qish
