Ўзимни қушдек енгил ҳис қилардим. Ботаётган қуёшнинг сўнгги нурларига қиши билан соғиниб чиққанимиз – офтобнинг илиқлиги эниб, у юзимга теккани сари қандайдир меҳрга ўхшаш бир тафтни ҳис қилардим. Аста ойна ёнига бордим ва дераза рахига таянганча ташқаридаги кўкламнинг овозига қулоқ тутдим. Шу дамда олис-олисдан бир куй саси кела бошлади. Бу куй менинг қалбимга шу қадар сингиб кетган эдики, худди менинг ичимдан чиқаётгандек. Бу наво бундан анчагина вақт олдин бўлиб ўтган, юракнинг туб-тубида ётган бир хотирани уйғотиб юборди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Ibrohim Haqqul. Muloqot — hamjihatlikka chorlov
Жаҳон саҳнасида нима кўп – мураккаб ва қалтис ижтимоий-ахлоқий, мафкуравий муаммо кўп. Ақл, журъат, тадбир билан уларнинг ҳаммаси ҳал бўлади. Шу маънода ҳам Президентнинг ғайраткорлик тажрибаси катта-кичикка ибратдир. Юртим, элим дея оладиган киши ич-ичдан фаол бўлмоғи, қатъият билан яхшини – яхши, ёмонни – ёмон, оқни – оқ, қорани – қора дейиш даражасида холис сўзлашга етишмоғи жоиз. Бунинг учун шак-шубҳасизки, ҳар бир фуқаро фикр ва савия қолоқлиги, қуллик ва мутелик таҳликаси, амалпарастлик ва сохта ватанпарварлик ҳийла-найрангларидан қутулиш керак. Davomini o'qish
Shahlo Ahrorova. Men bahorni yaxshi ko’raman. She’rlar
Жиззахлик шоира Шаҳло Аҳророванинг жуда кўп шеърлари қўшиқ бўлган. Шоира халқона оҳангларда ёзишни яхши кўради. Бугун унинг бир туркум шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. O’lim va Bussol
Лённротнинг ақл ва заковатини такомиллаштирган беҳисоб жумбоқлар орасида “Трист-ле-Руа” чорбоғида хотима топган бир хил тусдаги, ғайриоддий қонли воқеалар ҳали бўлган эмас эди. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Kutganimga juda o’xshaysan,bahor! & Sen qachon gullaysan. She’rlar to’plami
Қиш қиличини астойдил қайраган кўринади. Аёз ўз ишига қаттиқ киришган. Тинимсиз ёғаётган қор завқ-шавқдан ҳам кўра кўпроқ хавотир уйғотаётгандек… Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Zulfiya siymosi & Shoiraga bag’ishlan ko’rsatuv va film
1 март– Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кун
Менга Зулфия шеърияти бошдан оёқ қиррадор бўлиб туюлади. Бунда ҳар бир сўз, қофия, ибора, жумла қиррадор. Зулфия чақмоқ ташбеҳига тез-тез мурожаат этади. Нега? Чунки унинг шеъри интиутив тарзда қиррадорликка интилади. Чақмоқ қиррадор. Олмос қиррадор. Илдиз қиррадор. Булар қиррадор бўлмасайди ҳаёт деган нарсани яратмасди. Davomini o'qish
Fozil Farhod. Ko’klam kuyi
Шумхабар бемаҳал овул оралаган бўридай хаёлим ва ҳаётимни остин-устун қилиб юборди. Қўрада ҳуркиган қўйлар орасида совлиқни йўқотган қўзидай нима қиларимни билмай қолгандим. Ер ўқидан чиқиб кетгандай эди. Ҳаммаси эрталабки соат саккизда дўхтирлар қўлимга қандайдир қоғоз тутқазганидан кейин бошланди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.
Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган. Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.
Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya
Бу менинг бор саргузаштим. Энг ёмони шундаки, ҳозир ҳам уни телбаларча севаман. Бирор аёлга кўзим тушса, доим уни излайман. Ҳамма нарса уни эслатади. У доимо мен билан бирга, қалбимда яшаб келмоқда… Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas
Бир соатча олдин Сирожиддин Иброҳим Термиздан қўнғироқ қилиб, ёзувчи Маҳмуд Абулфайз Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтганини хабар қилди. Юрагим зир титради. Бирдан Маҳмуд аканинг Сурхоннинг ардоқли шоири Теша Сайдалиевга бағишланган мақоласидаги савол ёдимга тушди: «Бу дунёда шоирдан нима қолади? Қолса сўз қолади, бошқа ҳеч нарса…» Маҳмуд акадан ҳам шак-шубҳасиз Сўз қолади. Яратган Эгам илоҳим бу ажойиб инсонни раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Амин. Davomini o'qish
Olmos Ulviy: Navoiy haqida so’z yuritish men uchun sharaflidir
Бугунги кунда Алишер Навоий ҳақида ёзиш, санъаткорлик қудратини тадқиқ этиш, ижодий асарларини тарғиб этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Чунки бугунги жамият учун унинг идеалларига эҳтиёж бор… Davomini o'qish
Erix Fromm. Sevgi san’ati (III)
Ҳозирги замон кишиси ўзлигидан, яқин ёру биродарларидан, табиатдан бегоналашган. У товарга айлантирилган ва ҳаётий куч-қувватини мавжуд бозор муносабатлари шароитида имкон қадар кўп даромад келтирувчи капитал-сармоя деб билади. Инсоний муносабатлар, моҳиятан, бир-биридан бегоналаштирилган автоматлар муносабати тусини олиб, ҳар бири оломондан ажралмасдан, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари билан фарқланмасдан хавфсизлигини таъминлайди. Бошқалардан имкон қадар фарқ қилмасликка интилиб, ҳар бири тамомила якка-ёлғиз бўлиб қолади; оқибатда ўзига ишонмайди, ваҳима ичра гуноҳкордай изтироб чекади, инсон ёлғизликни енголмаганида ҳамиша шу кўйга тушади. Davomini o'qish
