Muhammad Bayramxon. G’azallar,ruboiylar,fardlar

09

  Ўз даври ижтимоий -сиёсий ва маданий ҳаётида  катта роль ўйнаган Байрамхоннинг ҳаёти ва ижоди ўша замонлардан то ҳозирггача тадқиқотчилар диққатини жалб қилиб келади. Гулбаданбегимнинг “Ҳумоюннома”, Муҳаммад Қосим Фариштанинг  “Тарихи Фаришта” , ҳинд олими Рам Кишар Пандининг “Муҳаммад Байрамхон туркманнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари” монографиясида, ҳинд тарихчилари Жавҳар Офтобчи, Боязид Баят, Абдулбоқи Нахаванди, Кевал Рам ва бошқаларнинг асарларида Байрамхоннинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. Davomini o'qish

Xorazmning ikki shoiridan she’rlar

09   Қадим вақтлардан бошлаб Хоразм шоирлар ватани бўлиб келган. Ўтган йиллар давомида биз сайтимизда воҳада яшаб ижод қилаётган шоирлар, хусусан ёш ижодкорлар билан таништириб  келмоқдамиз. Бугун сизга хоразмлик икки шоир: марҳум Жумабой Матёқубов ва ёш шоира Солияжон Авазова  шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Adabiyotning oftobi — ko’ngil.

021

Кўнгил маънавий ҳаётнинг ҳам асосий манбаи, ҳам маркази. Кўнгилни поклаш — комилликка эришишнинг дахлсиз талаби. Кўнгил зиёрати — ҳақ қароргоҳи, ишқ ва ирфон Каъбасини зиёрат қилиш демак. Шарқ адабиётининг офтоби кўнгил, деса хато бўлмас. Чунки кўнгил ва кўнгил билан боғлиқ туйғу ҳамда тушунчалар четга сурилса, умуман адабиёт беҳад қашшоқлашиб қолади. Кўнгил ҳукмидаги умр бир қадар дардли, изтиробли, аммо файзли, ҳаёт нафаси гуркирайдиган умр. Дунёдаги энг покиза, хоксор, беозор одамлар — кўнгил одамлари. Афсуски, бундай кишиларнинг сафи ниҳоятда камчиликни ташкил этади… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tarix haqiqati — haqiqat tarixi erur

0928 март — атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган кун.

  Илм, аввало, далил ва мантиққа таяниши маълум. Бироқ ҳамма далил ва мантиқ ҳам ҳақиқатга хизмат этмаганидек, факт ва далил соҳибларининг мулоҳазалари бетайин эмаслигига гоҳо ҳеч ким кафолат беролмайди. Айниқса, Ғарбу Шарқ адабиёти орасидаги ўзаро таъсир ва ўхшашликлардан баҳс юритганда, ёлғиз бадиий ижод билан чегараланмасдан, ижтимоий-маданий муҳит, дин, сиёсат, ҳуқуқ кабиларни ҳам назардан қочирмаслик лозим. Davomini o'qish

Husayn O’zboy. «Men olamdan o’tdim…»

0828 март — Рауф Парфи хотираси куни

    Бу ажойиб инсон юз фоиз беғараз, холис шеърият ва Туркистон ошиғи, ҳатто телбаси эди.  Менда жуда кўп кўргулик кўрган маҳзун кишидай таассурот қолдирди. Хаёлларини, ҳақиқати ва ғамларини тўлалигича шеърларига кўчирди. Хотиралари сероб, тушдек ва қўрқинчли. Мудом олдинга интилиб яшагани ҳолда, гоҳи-гоҳида мозийдан ёдгор қолган хотираларини шуурости теранликларидан чиқаради ва ҳақиқий санъаткор иродаси билан уларга умрибоқийлик бахш этади… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Oldinga undashmi yoki…

022
Абдуқодир Ҳайитметовнинг “Навоий энциклопедияси”ни яратиш ғояси асосчиси ва ташаббускори бўлганлигини ким инкор этаётир? Ҳеч ким. Бунақа ишга уриниш бир ёнда турсин, хаёлга борган кишининг ўзи йўқ – тополмайсиз уни. Модомики, шундай экан, А.Ҳайитметовнинг бундан қарийб ўттиз йил муқаддам “Навоий энциклопедияси” учун асосан материаллар жамлаш ва уларни жойлаштириш принципларига бағишлаб ёзилган мақоласини ўз ниятига мослаб, айрим муҳим жойларини тубдан ўзгартириб, яъни бузиб нашр эттиришдан муддао нима? Davomini o'qish

Farog’at Kamolova. She’rlar.

01127 март — таниқли шоира Фароғат Камолова таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз!

   Фароғат Камолова 1959 йилнинг 27 мартида Жиззах туманидаги Мўлканлик кишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1981). Дастлабки шеърий тўплами — «Осмон парчаси» (1982). Шундан кейин шоиранинг «Узоқ сафарлар», «Баргизуб» (1990), «Ҳолатлар китоби» (2000) ва бир қатор бошқа шеърий тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish

Bibi Robiya. Xizr tashlagan qanot

001

Шамол кўзларидан шашқатор ёш оқаётган қиз­чанинг у ёғидан, бу ёғидан айланиб овутишга ҳаракат қилар, дарахтлар ҳам уни йиғидан тўхтатиш илинжида ўз эртакларини бошлаб юборганди. Энди Қизча акасини ташлаб кетган гумон қилиб, лабларини чўччайтирганча бақириб ҳўнграй бошлади. Аммо шу пайт бирданига йиғи овозидан атрофнинг қулоғи тинди. Davomini o'qish

Hasanboy Saidov. Rassom xotiralari

03
Мен аланглаб қидирган одамимни тополмай турганимда, «Қора бола, меҳмонни кутдириб қўйдик-да», деб биз томонга келаётган ўта жиддий, қиёфаси испан теодорларникига ўхшаб кетадиган узун плашдаги йигитни кўриб, беихтиёр тўхтаб қолдим. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Tolko’prik

092   Толкўприкдан ўтаётган бу одамлар қаерга шошяпти? Қай манзил, қай мақсадни кўзлаган? Баҳайбат калласининг қоқ ўртасидаги ўпқондек қоп-қора коваги тобора кенгайиб, чириндига тўлиб, мунғайиб қолган тол одамларнинг оғирлигини кўтариб ўрганган. Лекин йиллар давомида уни тепкилаб ўтган, йўғон шохлари учига чиқиб сувга сакраган, танасини пичоқ билан ўйиб турли ёзувлар қолдирган, бир пайтлар шохдан шохга маймундек сакраган, эндиликда шу шохлардан ясалган ҳассаларга таяниб мункайиб қолган бу одамларнинг дарду алами гавдаларидан кўра оғир бўлишини кекса тол билмаган экан. Davomini o'qish

Shoir Tesha Saydaliyevga bag’ishlov (2)

012 Теша Сайдалиев кимга нафас қилган бўлса, у кам бўлган эмас. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Теша Сайдалиевга бағишланган бир шеърида устознинг «ҳали катта шоир бўласиз», деб нафас қилганини ёзганди… Нафас кетди, Усмон Азим катта шоир бўлди, Бугун ўзбек адабиётида у ёки бу даражада ўринга эга бўлган, эътибор топган Эркин Аъзам, Муҳаммад Раҳмон, Нодир Норматовлар ҳақида ҳам шу каби фикрларни айтиш мумкин. Davomini o'qish